Амударё туманида ҳурматли Президентимиз томонидан белгилаб берилган янги тизим асосида “Аҳолининг томорқа ва ижара ерларидан самарали фойдаланиш орқали даромадларини ошириш чора-тадбирлари” мавзусида кўргазмали семинар бошланди.
Амударё туманида ҳурматли Президентимиз томонидан белгилаб берилган янги тизим асосида “Аҳолининг томорқа ва ижара ерларидан самарали фойдаланиш орқали даромадларини ошириш чора-тадбирлари” мавзусида кўргазмали семинар бошланди. Унда Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси Т.Худайбергенов, Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг ўринбосари-Президент Халқ қабулхонаси раҳбари У.Муҳаммадиев, Вазирлар Кенгашининг Раиси Ф.Эрманов иштирок этди. Дастлаб меҳмонлар тумандаги “Қипчоқ” ШФЙдаги “Хожи эшон бобо масжиди”га ташриф буюришди. Бу ерда бошланаётган ишларнинг хайрли бўлиши учун Қурон тиловат этилди.