Матбуот котиблари учун зоом платформаси орқали ўқув-семинари ўтказилди.
Бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан Қорақалпоғистон Республикасидаги матбуот котиблари учун зоом платформаси орқали ўқув-семинари ўтказилди.
Семинар давомида, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги бош мутахассиси Дониёр Солиев матбуот котибларига инқирозли коммуникация ҳолатларида ҳаракат қилиш тартиби ҳақида сўз юритди. Шунингдек, аксарият ҳолларда матбуот котибларининг воқеа-ҳодиса юзасидан расмий муносабат билдириш бўйича амалий кўникмага эга эмасликлари жамоатчилик орасида давлат идораларига нисбатан ишончсизликнинг пайдо бўлишига сабаб бўлаётганига эътибор қаратилди.
Ўқув-семинар давомида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Бектурсин Хожанов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг Қорқалпоғистон Республикаси Бошқармаси бош мутахассиси Батыр Ережеповлар томонидан ахборот хизмати ходимининг муносабат билдириш, баёнот беришда йўл қўйилаётган камчиликлар ва бошқа мавзуларда маҳорат дарслари ташкил этилди.