РАСМИЙ МУНОСАБАТ
Ижтимоий тармоқларда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси иштирокида кечки пайтларда 2 соатлик йиғилиш ўтказилаётгани ҳақида тарқалган хабарлар юзасидан
РАСМИЙ МУНОСАБАТ
Жорий йилнинг 5-август куни ижтимоий тармоқларнинг бирида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси иштирокида кечки пайтларда 2 соатлик йиғилиш ўтказилаётгани ҳақида хабарлар тарқалган.
Ўрганишлар давомида мазкур мурожаатда назарда тутилаётган йиғилиш 5 дақиқа давом этгани маълум бўлди. Унда шаҳар ва туман ҳокимликларида ташкил қилинган куз-қиш штаби аъзоларининг муаммолари тингланган.
Ўз навбатида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раҳбарияти Меҳнат кодексида белгилаб берилган қоидаларнинг бузилишига қарши эканлигини маълум қилади.