Ерлепесов Нуруллан Умирзакович |
Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири |
|
Манзил: |
230105, Нукус шаҳри, А.Досназаров кўчаси 97 уй |
|
Телефон: |
0 (361) 222-32-98 |
|
E-mail: |
||
Қабул кунлари: |
Ҳар куни, саат 11:00-12:00 |
| Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ўринбосари | |
Манзил: | 230105, Нукус шаҳри, А.Досназаров кўчаси 97 уй | |
Телефон: | 0 (361) 222-33-01 | |
E-mail: | ||
Қабул кунлари: | Ҳар куни саат 15:00-16:00 |
Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги
Иқтисодиёт вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йиль 16 мартдаги ПҚ-2840 – сонли “Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигининг ҳудудий бошқармалари фаолиятини ташкиль етиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан ташкиль етилган.
Иқтисодиёт вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигининг таркибий бўлинмаси ҳисобланади.
Иқтисодиёт вазирлиги икки томонлама бўйсунувда бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига ҳисобдордир.
Иқтисодиёт вазирлиги ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирининг буйруқларига, Қорақалпоғистон Республикаси Конституциясига ва қонунларига, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси қарорлари ва фармойишларига, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши қарорлари, фармойишлари ва баённомаларига ҳамда ушбу Низомга амаль қилади.
Иқтисодиёт вазирлиги ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажаришда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигининг марказий аппарати таркибий бўлинмалари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари, шунингдек бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик қилади.
Иқтисодиёт вазирлиги юридик шахс ҳисобланади, Қорақалпоғистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўзЯкорь номи ёзилган муҳрга, мустақиль балансга, ўз ҳисоб-китоб рақамларига ега бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
Қуйидагилар Иқтисодиёт вазирлигининг асосий вазифалари ва фаолиятининг йўналишлари ҳисобланади:
ҳудуднинг иқтисодий ва ижтимоий ривожланиш даражасини тизимли асосда таҳлиль қилиб бориш, мавжуд номутаносибликлар, заҳиралар ва ишлаб чиқаришга жалб етилмаган минерал-хом ашё, меҳнат ва ишлаб чиқариш салоҳиятини аниқлаш;
тармоқ тузилмалари билан ҳамкорликда минтақанинг саноат салоҳиятини жадаль ривожлантириш бўйича дастурий чора-тадбирларни, мамлакатни истиқболда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг стратегик устувор йўналишларидан келиб чиққан ҳолда, ҳудудларни комплекс тараққий еттиришнинг жорий ва ўрта муддатли дастурлари ва прогнозларини ишлаб чиқиш, минтақа иқтисодиётини чуқур таркибий ўзгартириш ва диверсификациялаш;
ҳудудий инвестиция дастурлари ишлаб чиқишни таъминлаш ва амалга оширилиши, янги ишлаб чиқариш об`ектлари қуриш ва ўз вақтида ишга тушириш ҳамда амалдагиларини модернизациялашнинг бориши устидан мониторинг олиб бориш, республика иқтисодиётини ривожлантиришнинг ўрта ва узоқ муддатли тасдиқланган дастурларига киритилган йирик инвестиция лойиҳаларини бажаришда кўмаклашиш;
муҳандислик, йўл-транспорт ва телекоммуникация инфратузилмасини илдам ривожлантириш, транспорт хизмати кўрсатишни янада яхшилаш, уй-жой-коммуналь хизматлари кўрсатиш даражаси ва сифатини тубдан ошириш, аҳолини сифатли ичимлик суви ва санитария-тозалаш тизими билан таъминлаш бўйича дастурий чора-тадбирлар ишлаб чиқиш;
қишлоқ хўжалигини янада ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги екинларини мақбуль жойлаштириш, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини таркибий жиҳатдан ўзгартириш, қишлоқ хўжалиги хом ашёсини янада чуқур қайта ишлашни атрофлича таҳлиль қилиш ва бу ишларни такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш;
минтақадаги демографик жараёнлар ҳамда аҳолининг жинс ва ёш таркибини, унинг бандлик даражаси ва таркибини тизимли таҳлиль қилиш, шунинг асосида ишлаб чиқариш кучларини мақбуль жойлаштириш ва янги иш ўринлари яратиш ҳисобидан банд бўлмаган аҳолини, айниқса ёшларни иш билан таъминлаш, аҳоли турмуш даражаси ва сифатини янада ошириш, ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш, уй-жой шароитларини яхшилаш, аҳолига тиббий, таълим ва ижтимоий-маданий хизмат кўрсатишни янада такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш;
қисқа ва ўрта муддатга мўлжалланган ҳудудларни комплекс ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқишда барча вазирлик ва идоралар, хўжалик бошқарув органларининг ҳудудий тузилмалари фаолиятини мувофиқлаштириш.
Иқтисодиёт вазирлиги ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:
а) ҳудуднинг макроиқтисодий кўрсаткичларини прогнозлаштириш ва комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқиш йўналишида:
ҳудудни иқтисодий ва ижтимоий ривожлантириш даражасини тизимли таҳлиль қилади;
мавжуд номутаносибликларни, заҳираларни ва ишлаб чиқаришга жалб етилмаган минерал-хом ашё ресурсларини, меҳнат ва ишлаб чиқариш салоҳиятини аниқлаш ишларини олиб боради;
мамлакатни ривожлантиришнинг мақсадлари ва устувор вазифаларидан келиб чиққан ҳолда, ҳудуд иқтисодиётини янада ислоҳ қилиш, барқарор ва мутаносиб ривожлантириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқади;
ҳудудни комплекс ривожлантириш, шунингдек таркибий қайта ўзгартиришларни чуқурлаштириш ва ҳудуд иқтисодиётини диверсификациялаш бўйича қисқа муддатли, ўртача муддатли ва узоқ муддатли дастурларни ишлаб чиқади;
ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг жорий даражаси, комплекс ривожлантириш бўйича тасдиқланган дастурлар ва ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий параметрлари прогнозлари бажарилиши бўйича таҳлилий материаллар тайёрлайди;
ҳудуднинг експорт салоҳиятини ривожлантиришни раҳбатлантириш, маҳсулот експорти турлари ва ҳажмларини кенгайтириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;
ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш асосий кўрсаткичларининг доимий мониторингини амалга оширади;
б) саноат ва ишлаб чиқаришни маҳаллийлатиришни ривожлантириш йўналишида:
саноат маҳсулотларининг рақобатбардошли турларини, шу жумладан маҳаллийлаштириладиган маҳсулотларни ишлаб чиқаришни таъминлайдиган индустриаль сиёсатни амалга оширишнинг асосий йўналишлари ва йўлларини комплекс, тизимли таҳлиль қилади;
ҳудуднинг саноат салоҳиятини жадаль ривожлантириш, минерал-хом ашё ва қишлоқ хўжалиги хом ашёсини саноат йўли билан янада чуқур қайта ишлаш бўйича янги юқори технологик ишлаб чиқаришларни ташкиль етиш бўйича таклифлар тайёрлайди;
юқори қўшилган қийматли рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ташкиль етиш, шунингдек ишлаб чиқариладиган маҳсулотларнинг, жумладан маҳаллийлаштирилган маҳсулотларнинг ҳажмини кўпайтириш ва турларини кенгайтириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқади;
саноат салоҳиятини ривожлантиришга йўналтирилган ҳудудий инвестиция дастурларини ишлаб чиқади ва уларни амалга оширилиши, янги ишлаб чиқаришларни қуриш ва ўз вақтида ишга тушириш ҳамда ишлаб турганларини модернизациялаш устидан доимий мониторинг олиб боради;
инвестиция дастурларига, саноатни ривожлантириш дастурларига киритиш учун маҳаллийлаштириладиган ва експортга йўналтирилган ишлаб чиқаришлар, шу жумладан уларни илғор, ресурсларни тежайдиган ва енергия жиҳатидан самарали технологиялар асосида модернизациялаш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш бўйича таклифлар тайёрлайди;
саноатни ривожлантиришга оид Ҳукумат қарорларининг амалга оширилиши устидан доимий мониторинг олиб боради ва таҳлиль ишларини амалга оширади;
енергиянинг тикланадиган манбаларидан, шу жумладан ёқилғининг муқобиль ва паст сортли турларидан фойдаланган ҳолда енергетика қурилмаларини саноатда фойдаланишга жорий етиш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;
саноатни ривожлантиришнинг ҳолати, шу жумладан маҳаллийлаштириш, енергия самарадорлигини ошириш чора-тадбирларини амалга ошириш якунлари бўйича таҳлилий материаллар тайёрлайди;
в) ишлаб чиқариш, муҳандислик-коммуникациялари,транспорт ва ижтимоий инфратузилманиривожлантириш йўналишида:
қурилиш комплекси, ишлаб чиқариш, муҳандислик-коммуникациялари, транспорт ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантиришни комплекс ва тизимли таҳлиль қилади;
ҳудудий инвестиция дастурларини ишлаб чиқади ва улар ижроси мониторингини юритади;
ишлаб чиқариш, муҳандислик-коммуникациялари, транспорт ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш бўйича инвестиция дастурлари ва Ҳукумат қарорлари бажарилишининг доимий мониторингини олиб боради ва уни таҳлиль қилади;
ишлаб чиқариш, муҳандислик-коммуникация, транспорт ва ижтимоий инфратузилмани, шунингдек коммуналь соҳани (сув таъминоти, канализация, иссиқлик таъминоти, санитария жиҳатидан тозалаш) ривожлантириш бўйича қисқа муддатли ва ўртача муддатли дастурларга киритиш учун таклифлар ишлаб чиқади;
пудрат ташкилотларини мутаносиб ривожлантириш ва уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;
транспорт хизмати кўрсатишни ривожлантириш, кўрсатилаётган уй-жой-коммуналь хизматлар даражаси ва сифатини тубдан ошириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;
қурилиш комплекси, ишлаб чиқариш, муҳандислик-коммуникация, транспорт ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш дастурларининг амалга оширилиши якунлари бўйича таҳлилий материаллар тайёрлайди;
г) қишлоқ хўжалигини ривожлантириш йўналишида:
қишлоқ хўжалигини янада ривожлантириш ва қишлоқ хўжалиги екинларини мақбуль жойлаштириш бўйича таклифлар тайёрлайди;
қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини ривожлантириш учун қўшимча захираларни аниқлаш ишларини амалга оширади;
қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини таркибий ўзгартириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;
пахтачилик, ғаллачилик, шоличиликни ривожлантириш, мева-сабзавот маҳсулотлари, картошка, полиз маҳсулотлари ва узум етиштириш, чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик ва қишлоқ хўжалигининг бошқа асосий йўналишларини ривожлантиришнинг прогноз параметрларини ишлаб чиқади;
д) ижтимоий ривожлантириш, демография, аҳоли бандлиги ва хизмат кўрсатиш йўналишида:
ҳудуд аҳолисининг демографик жараёнларини ва жинс-ёш таркибини, уларнинг бандлиги даражаси ва таркибини, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт тармоқларини, аҳоли ҳаёти даражасини, шунингдек маданий-маърифий ишлар соҳасидаги ишларнинг ҳолатини тизимли таҳлиль қилади;
аҳолининг яшаш даражаси ва сифатини ошириш, аҳоли даромадлари ўсишини таъминлаш, харид қобилияти даражасини ошириш ва ички исте`моль бозорини тўлдириш масалалари бўйича таклифлар ишлаб чиқади;
аҳолига тиббий, таълим ва ижтимоий-маданий хизмат кўрсатишни янада такомиллаштириш, аҳолининг алоҳида тоифаларини манзилли ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилишни ривожлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;
олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида мутахассисликлар номенклатурасини такомиллаштириш ва ўзгартириш, шунингдек олий маълумотли мутахассисларга бўлган реаль еҳтиёждан келиб чиққан ҳолда олий таълим муассасаларига ўқишга қабуль қилиш параметрлари бўйича таклифлар ишлаб чиқади, ўрта-махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларига қабуль параметрларини шакллантиришда иштирок етади;
меҳнат бозорини ривожлантириш ва тартибга солиш, аҳоли бандлигини таъминлаш, демографик омилларни ва ҳудуд иқтисодиётини ривожлантириш истиқболларини ҳисобга олган ҳолда ишга жойлаштиришнинг илғор шаклларини жорий етиш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;
спорт-соғломлаштириш хизматлари кўрсатиш сифатини ошириш, маданий дам олиш муассасалари фаолиятини ривожлантириш бўйича таклифлар тайёрлайди;
хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш, кўрсатилаётган хизматлар рўйхатини кенгайтириш ва сифатини ошириш бўйича таклифлар тайёрлайди, хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантиришга оид дастурларни ишлаб чиқади ва улар ижроси мониторингини юритади;
таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт тармоқларини ривожлантириш дастурларини, аҳоли бандлигини таъминлаш ва хизмат кўрсатиш дастурларини амалга ошириш якунлари бўйича, шунингдек демографик жараёнлар динамикаси ва аҳоли ҳаёти даражаси тўғрисидаги таҳлилий материалларни тайёрлайди.