28.03.2024, Пайшанба

ХОТИН-ҚИЗЛАР МАСАЛАЛАРИ БЎЙИЧА КОТИБИЯТИ

Хотин-қизлар қўмитаси раисининг котибияти тўғрисида
НИЗОМ
 
I. Умумий қоидалар
 
1. Ушбу Низом Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари – Хотин-қизлар қўмитаси раиси котибиятининг функциональ вазифаларини белгилайди.
2. Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари – Хотин-қизлар қўмитаси раисининг котибияти (кейинги ўринларда Котибият деб аталади) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг функциональ таркибий бўлинмаси ҳисобланади.
3. Котибият ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси ва Қорақалпоғистон Республикаси Конституциялари ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг қарорлари ва бошқа ҳужжатларига, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек мазкур Низомга амаль қилади.
4. Котибият ўз фаолиятини Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари – Хотин-қизлар қўмитаси раиси раҳбарлигида амалга оширади.
Котибият ўз ваколатига кирувчи масалалар бўйича Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари – Хотин-қизлар қўмитаси раисига бўйсунади, айни вақтда унинг фаолияти Вазирлар Кенгаши Ишлар бошқарувчиси томонидан мувофиқлаштириб борилади.
5. Котибият ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажаришда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг бошқа таркибий бўлинмалари, вазирликлар, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.
 
II. Котибиятнинг вазифалари ва функциялари
 
6. Қуйидагилар котибиятнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари – Хотин-қизлар қўмитаси раиси ишларини ташкиль қилиш;
Вазирлар Кенгашига киритилган таклифларнинг ҳамда котибият фаолияти соҳасига кирувчи масалалар бўйича Вазирлар Кенгаши Раисининг ҳужжатлари лойиҳалари кўриб чиқилишини таъминлаш, уларни експерт жиҳатдан ишлаб чиқилишини, қабуль қилинган ҳужжатларнинг бажарилишини ташкиль етиш ва назорат қилиш;
Вазирлар Кенгаши Раиси ва Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари – Хотин-қизлар қўмитаси раиси томонидан ўтказиладиган мажлислар, шу жумладан ҳар ҳафталик аппарат йиғилишлари ва турли комиссиялар мажлислари материаллари тайёрланишини ва уларда қабуль қилинган қарорлар расмийлаштирилишини таъминлаш;
а) хотин-қизларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларини муҳофаза қилиш, уларнинг ижтимоий-ҳуқуқий ва ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш соҳасида:
хотин-қизларнинг мақомини, маънавий ва интеллектуаль салоҳиятини ошириш, уларнинг ҳуқуқлари ва манфаатлари муҳофаза қилинишини таъминлаш, оилада ва жамиятда ҳуқуқий маданиятини, ролини ошириш;
давлат ва жамоатчилик органларини жалб етган ҳолда ёш оилаларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, улар учун муносиб ҳаётий шароитлар яратиш соҳасида комплекс тадбирларни амалга ошириш бўйича тизимли ишларни ташкиль етиш;
хотин-қизлар масалалари бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда, уларнинг моҳияти ва аҳамиятини тарғиб қилиш ва тушунтиришда, уларнинг бажарилиши юзасидан жамоатчилик назоратини йўлга қўйишда фаоль иштирок етиш;
қизларнинг ижодий ва интеллектуаль салоҳиятини аниқлаш, ривожлантириш ва рағбатлантириш, талантли, иқтидорли қизлар захираси билан тизимли ишларни ташкиль етиш мақсадида Зульфия номидаги Давлат мукофотига номзодларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш, Зульфия номидаги Давлат мукофоти бўйича ҳудудий комиссиялар фаолиятини такомиллаштириш;
амалий ишларда тажрибага ега бўлган ташаббускор қизлар орасидан кадрлар захирасини шакллантириш ва тегишли раҳбарлик лавозимларига уларнинг номзодларини тавсия етиш тизимини йўлга қўйиш;
хотин-қизларнинг нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолияти шаффофлигини таъминлаш, уларнинг мамлакатнинг ижтимоий-сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий ҳаётидаги фаоль иштирокига кўмаклашиш ҳамда фаолиятини мувофиқлаштириш;
хотин-қизлар қўмиталари ва фуқаролик жамияти институтлари, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ўртасида хотин-қизларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларини, уларнинг оилаларини муҳофаза қилиш ишларида ижтимоий шерикликни кенгайтириш, хотин-қизларга манзилли ижтимоий ёрдам бериш бўйича ишларни ташкиль етиш;
халқаро ташкилотлар ва хорижий ташкилотлар билан ўзаро манфаатли алоқаларни ривожлантириш, турли лойиҳаларни амалга ошириш кўламларини кенгайтириш;
б) оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, оилаларда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш соҳасида:
оналик ва болаликни муҳофаза қилиш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг бажарилишини таъминлашда фаоль қатнашиш, уларни такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш;
хотин-қизлар, енг аввало, оналар ва болаларнинг соғлиғи муҳофаза қилинишини таъминлаш, хотин-қизлар ўртасида соғлом турмуш муҳитини, турмуш маданиятини шакллантириш, уларнинг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, тиббий маданиятини ошириш, патронат тизимини ривожлантириш ишларини такомиллаштириш;
оилавий ва хотин-қизлар спортини ривожлантириш, уларни оммалаштириш бўйича тадбирлар комплексини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
оилаларда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, хотин-қизларнинг ҳамда жамиятда ҳурматга ва катта нуфузга ега бўлган кексаларнинг ҳаётий тажрибасини фаоль жалб етган ҳолда оилавий ажралишларни бартараф етиш бўйича ишларни ташкиль етиш, намунали оилаларнинг ҳаётий намунасини тарғиб қилиш;
оилавий муносабатларни соғломлаштириш, оила институтини мустаҳкамлаш, никоҳ шартномаларининг хусусиятлари ва шартлари, фарзандлар тарбияси учун ота-оналарнинг бевосита мас`улияти, қизларни оилавий ҳаётга тайёрлаш билан боғлиқ тизимли тарғибот тадбирларини йўлга қўйиш;
маҳаллаларда аёллар ва ёшлар иштирокида маънавиятни ошириш, уларни “оммавий маданият”нинг салбий таъсиридан, миллий онгимизга хос бўлмаган диний сепаратизм, екстремизм ва терроризм, одамлар савдоси ва бошқа ёт ғоялардан муҳофаза қилиш;
ҳар томонлама камоль топаётган ёш авлодни ватанпарварлик, бағрикенглик, ертанги кунга ишонч ва атрофда содир бўлаётган ҳодисаларга дахлдорлик руҳида тарбиялаш, ёшларнинг мустақиль дунёқарашини, кучли ички салоҳиятини, миллий фахрланиш туйғусини ва ахлоқий-маънавий иммунитетини шакллантириш;
в) хотин-қизларни ишга жойлаштириш, уларнинг ижтимоий ва меҳнат ҳуқуқларини таъминлаш соҳасида:
бандлик дастури доирасида хотин-қизларни, айниқса касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини ишга жойлаштиришга кўмаклашиш, улар бандлигининг сифати, доимий иш ўрин билан таъминланганлиги юзасидан амалий назоратни йўлга қўйиш;
хотин-қизларнинг меҳнат ҳуқуқларини муҳофаза қилиш бўйича ишларнинг ҳолатини ўрганиш ва назорат қилиш, норасмий иш билан бандликнинг олдини олиш, меҳнат муносабатлари, шу жумладан ҳомиладор аёлларга ҳамда кичик ёшдаги болалари бўлган аёлларга қўшимча имтиёзлар беришда давлат ва нодавлат ташкилотларининг мустаҳкам ҳамкорлигини йўлга қўйиш;
тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишни хоҳлайдиган аёлларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларга имтиёзли кредитлар ажратишда кўмаклашиш, берилган имтиёзларни тўғри қўлланиш масалаларини тартибга солувчи, давлат рўйхатидан ва бошқа тартиботлардан ўтиш, меҳнат муносабатларига киришиш бўйича қонунчилик ҳужжатлари юзасидан тушунтиришлар олишда уларга ёрдам бериш.
7. Котибият ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:
Ўзбекистон Республикаси ва Қорақалпоғистон Республикаси Конституциялари ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг қарорлари ва топшириқлари билан котибиятга юкланган вазифаларни бажариш юзасидан аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва амалга оширади;
Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонининг тегишли ҳизматлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг аппарати, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва Вазирлар Кенгашининг котибиятга оид топшириқлари бўйича тегишли таҳлилий, маълумотнома, статистик материаллар ва таклифларни умумлаштиради ва тайёрлайди;
Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига кўриб чиқиш учун киритиладиган, шунингдек Вазирлар Кенгаши Раиси, Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари – Хотин-қизлар қўмитаси раиси томонидан қабуль қилинадиган тегишли норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлайди;
муаммоли масалаларни ҳаль етиш ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, шунингдек котибиятга тегишли соҳаларни ривожлантиришнинг истиқболли вазифаларини амалга ошириш юзасидан таклифлар ва аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқади ҳамда Вазирлар Кенгаши Раисига ва бевосита Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари – Хотин-қизлар қўмитаси раисига тақдим етади;
мутасаддилик қиладиган тармоқлар ва ҳудудларда ишларнинг ҳолатини, ижтимоий-иқтисодий, таркибий ва маъмурий ислоҳотлар бўйича давлат дастурлари амалга оширилиши, Ўзбекистон Республикаси ва Қорақалпоғистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, фармойишлари ва топшириқлари, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг қарорлари ва бошқа ҳужжатлари, Вазирлар Кенгашининг қарорлари ва фармойишлари бажарилишини шу жумладан жойларга бориб ўрганади, Вазирлар Кенгаши раҳбариятига ахборот бериш учун тегишли таҳлилий материаллар ва таклифлар тайёрлайди;
Ўзбекистон Республикаси ва Қорақалпоғистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳуқуқий-норматив ҳужжатлари ва топшириқлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, фармойишлари ва топшириқлари, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг қарорлари ва бошқа ҳужжатлари, Вазирлар Кенгашининг қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Кенгаши Раиси ва унинг ўринбосарлари, Вазирлар Кенгаши Ишлар бошқарувчиси топшириқларининг ижросини таъминлайди;
Вазирлар Кенгашининг кўриб чиқиши учун таҳлилий, маълумотнома ва бошқа материалларни, Вазирлар Кенгашининг Раиси ва унинг ўринбосарлари топшириқлари лойиҳаларини тайёрлайди;
Вазирлар Кенгашига киритилган Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг қарорлари ва фармойишлари ҳамда бошқа ҳужжатлар лойиҳаларининг експертизасини, ишлаб чиқилишини ва келишилишини амалга оширади, улар юзасидан зарур таҳлилий ва маълумотнома материалларнинг сифатли тайёрланишини таъминлайди;
Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари – Хотин-қизлар қўмитаси раисига бевосита берилган топшириқлари тўғрисида ўз вақтида ахборот берилишини таъминлайди;
Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари – Хотин-қизлар қўмитаси раиси иштирокида ўтказиладиган йиғилишлар ўтказилишини ташкиль етади ва Вазирлар Кенгаши Ижро етувчи аппаратининг бошқа бўлинмалари иштирокида ушбу йиғилишларда қабуль қилинган қарорларни расмийлаштиради;
Вазирлар Кенгаши Раиси, Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари – Хотин-қизлар қўмитаси раиси бошчилик қиладиган тегишли комиссиялар ишларини ташкиль етади, улар томонидан қабуль қилинган қарорларнинг бажарилишини мувофиқлаштиради ва назорат қилади;
Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари – Хотин-қизлар қўмитаси раиси иш режасини ишлаб чиқади ва амалга оширади;
жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси ва Қорақалпоғистон Республикаси Қонунларига мувофиқ кўриб чиқади;
давлат сирлари бўлган маълумотлар ёки қонун билан муҳофаза қилинадиган бошқа ахборотларнинг ҳимоя қилинишини таъминлайди;
Вазирлар Кенгашининг фаолияти тўғрисида жамоатчиликни белгиланган тартибда хабардор қилишни ташкиль етади;
котибиятда ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирларини амалга оширади.
Котибият қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа функцияларни ҳам бажаради.
 
III. Котибиятнинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги

8. Котибият ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга ега:
Вазирлар Кенгашида кўриб чиқиладиган масалаларни таҳлиль қилиш ва ишлаб чиқиш учун котибиятга қонун ҳужжатларида белгиланган зарур бўлган материаллар ва маълумотларни давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмаларидан, туманлар ва шаҳар ҳокимликларидан, бошқа ташкилотлардан, Вазирлар Кенгашининг тегишли таркибий бўлинмаларидан белгиланган тартибда сўраб олиш;
халқаро конференциялар, конгресслар, симпозиумлар, семинарлар ва йиғилишлар ишларида, шунингдек хотин-қизларнинг ижтимоий-ҳуқуқий ва сиёсий фаоллигини ошириш, хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, тадбиркор аёлларни қўллаб-қувватлаш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, оилалар билан ишлашда якка тартибда ёндашувни такомиллаштириш масалалари соҳасида халқаро лойиҳаларда қатнашиш;
зарурат бўлганда, котибиятда кўриб чиқиладиган масалаларни ишлаб чиқиш, ахборот ва таҳлилий материалларни, шунингдек Вазирлар Кенгаши Раисининг ҳужжатлари лойиҳаларини тайёрлаш учун давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмалари, туманлар ва шаҳар ҳокимликлари раҳбарлари ва ходимларини, Вазирлар Кенгашининг тегишли мажмуалари, бошқарма ва гуруҳлари ходимларини таклиф етиш, жалб етиш ва ушбу мақсадлар учун вақтинчалик ишчи гуруҳлар ташкиль етиш;
давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмалари, туманлар ва шаҳар ҳокимликлари, бошқа ташкилотлар, Вазирлар Кенгашининг тегишли таркибий бўлинмаларига тезкорлик билан ҳаль етишни талаб қиладиган ҳамда котибиятга юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш билан боғлиқ бўлган масалалар бўйича белгиланган тартибда топшириқлар бериш;
давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмалари, туманлар ва шаҳар ҳокимликлари, бошқа ташкилотларда, Корақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва Вазирлар Кенгаши томонидан қабуль қилинган норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатларнинг бажарилиши юзасидан ишларни белгиланган тартибда ўрганиш;
зарурат бўлганда, “Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши тўғрисида”ги Қорақалпоғистон Республикаси Қонуни, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Регламенти ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талаблари бузилган ҳолда тушган ҳужжатларни қайтариб юбориш.
9. Котибиятнинг жавобгарлиги:
ўзига юкланган вазифалар ҳамда функцияларнинг сифатли ва ўз вақтида бажарилиши;
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Вазирлар Маҳкамаси, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва Вазирлар Кенгашининг ҳужжатлари ва топшириқларига мувофиқ котибиятга тегишли таклифлар ва ҳужжатлар лойиҳалари ҳар томонлама ва ўз вақтида тайёрланишига;
давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан Вазирлар Кенгашига, яъни котибиятга юклатилган вазифалар юзасидан киритиладиган таклифлар ва ҳужжатлар сифатли ва ўз вақтида ишлаб чиқилишининг ташкиль етилиши, уларнинг иқтисодий, молиявий ва ҳуқуқий експертизадан ўтказилиши, шунингдек асосланган хулосалар тайёрланишига;
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари, Ўзбекистон Республикаси Президенти Девони, Вазирлар Маҳкамаси, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва Вазирлар Кенгашига кўриб чиқиш учун киритиладиган ҳужжатлар ва таклифлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва експертизадан ўтказиш сифати, шунингдек киритилган лойиҳалар ва қабуль қилинган қарорлар амалга оширилишининг ижтимоий-иқтисодий оқибатларига;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ижро интизомини мустаҳкамлаш тўғрисида” 1999 йиль 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ ижро интизоми таъминланишига;
Ўзбекистон Республикаси ва Қорақалпоғистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари, қарорлари,  фармойишлари ва топшириқлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, фармойишлари ва топшириқлари, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва Вазирлар Кенгашининг қарорлари ва топшириқларининг котибиятга бевосита тегишли давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан бажарилиши ҳолатининг ўз вақтида ўрганилиши учун жавоб беради.
 
IV. Котибиятнинг тузилмаси

10. Котибиятининг тузилмасига котибият мудири ва бош мутахассиси киради.
Котибият ходимлари олий маълумотли, юқори малакали, давлат ва маҳаллий бошқарув органларида ишлаган, тажрибали мутахассислар орасидан танланади.
Котибиятнинг тузилмаси ва ходимларининг чекланган сони Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раёсати қарори билан белгиланади.
11. Котибиятнинг фаолияти Вазирлар Кенгаши Раиси томонидан тасдиқланадиган мазкур Низомга мувофиқ ташкиль етилади.
12. Котибият ўз фаолиятида Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари – Хотин-қизлар қўмитаси раисига бўйсунади.
13. Котибият мудири Вазирлар Кенгаши Раисининг қарори билан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод етилади.
14. Котибият ходимлари Вазирлар Кенгаши Раисининг қарори билан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод етилади.
15. Котибият низоми Вазирлар Кенгаши Раисининг қарори билан тасдиқланади.
16. Котибият бош мутахассисининг функциональ вазифалари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари – Хотин-қизлар қўмитаси раиси томонидан тасдиқланади.  
 
V. Котибият фаолиятини ташкиль етиш

17. Котибият ишлари Ўзбекистон Республикаси ва Қорақалпоғистон Республикаси Конституциялари ва бошқа қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, фармойишлари ва топшириқларига, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ва унинг ўринбосарлари топшириқларига, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва Вазирлар Кенгашининг қарорлари ва топшириқларига мувофиқ, шунингдек Вазирлар Кенгашининг иш режалари, Котибиятнинг иш режалари, Котибият мудирининг шахсий иш режалари асосида ташкиль етилади.
Котибиятнинг иш режаси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раёсати томонидан тасдиқланади.
Котибият мудирининг шахсий иш режаси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари – Хотин-қизлар қўмитаси раиси томонидан тасдиқланади.
18. Котибият ўз фаолиятини ярим йиллик ва йиллик иш режалари асосида олиб боради.
19. Котибиятда ҳар ҳафтада йиғилишлар ўтказилиб, берилган топшириқлар, режаларнинг бажарилиши назорат етилиб, янги ҳафтага мўлжалланган ишлар ва топшириқлар белгилаб олинади.
20. Котибиятда иш юритилиши, ҳужжатларнинг ўтиши котибият мутахассислари томонидан олиб борилади ҳамда шу ҳақида мунтазам равишда Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари – Хотин-қизлар қўмитаси раисига маълумот бериб борилади.
 
VI. Котибият мудири функциональ вазифаларининг тақсимланиши
 
21. Котибият мудири:
Котибиятга бевосита раҳбарликни амалга оширади, мутахассиснинг фаолиятини ташкиллаштиради ва котибиятга юклатилган вазифаларни бажаришда шахсан жавоб беради;
Вазирлар Кенгаши Раисининг бевосита Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари – Хотин-қизлар қўмитаси раисига йўлланган ёзма топшириқлари тўғрисида ўз вақтида ахборот берилиши юзасидан тизимли назоратни таъминлайди ва унинг резолюциясига мувофиқ уларнинг бажарилишини ташкиль қилади;  
Котибиятнинг ярим йиллик учун иш режаси лойиҳасини ишлаб чиқади ва Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосарига келишиш учун киритади;
Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари учун маълумотнома, таҳлилий, статистик ва бошқа материаллар тайёрлайди;
Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари бошқарадиган йиғилишлар ва мажлисларнинг тайёрланишини ва ўтказилишини таъминлайди, қабуль қилинган қарорларнинг бажарилиши юзасидан назоратни амалга оширади;
котибиятга юкланган вазифаларни бажаришда котибият ходим(лар)ига ишларни тақсимлайди ва бевосита ижросини назоратга олади;
бошқарув аппаратида амаль қиладиган Йўриқномага асосан, иш юритишни олиб борилишини таъминлайди;
ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш бўйича Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари – Хотин-қизлар қўмитаси раиси ишларини ташкиль қилади;
Вазирлар Кенгашига киритилган таклифларнинг ҳамда котибият фаолияти соҳасига кирувчи масалалар бўйича Вазирлар Кенгаши Раисининг ҳужжатлари лойиҳалари кўриб чиқилишини таъминлайди, уларнинг експерт жиҳатдан ишлаб чиқилишини, қабуль қилинган ҳужжатларнинг бажарилишини назорат қилади;
тегишли давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан тақдим етилган таклифларни ва ҳужжатлар лойиҳаларини ҳар томонлама таҳлиль қилади, улар бўйича таҳлилий материалларни ва експерт таклифларини тайёрлайди, шунингдек уларнинг қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда зарур тарзда келишилишини таъминлайди;
материаллар ва ҳужжатлар лойиҳалари тўғрисида белгиланган тартибда Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари – Хотин-қизлар қўмитаси раисига  ахборот беради;
тегишли функциональ масалалар ва ҳужжатлар бўйича тизимлаштирилган маълумотлар базаси шакллантирилиши ва юритилишини, унинг мунтазам равишда янгиланишини ташкиль етади;
агар котибият мудири вақтинчалик бўлмаса, унинг мажбуриятларини бош мутахассис вақтинчалик бажаради;
Вазирлар Кенгаши Раиси ва Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари – Хотин-қизлар қўмитаси раисининг топшириқларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.