02.12.2021, Пайшанба

ЁШЛАР СИЁСАТИ, ИЖТИМОИЙ РИВОЖЛАНТИРИШ ВА МАЪНАИЙ-МАЪРИФИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА КОТИБИЯТИ

Вазирлар Кенгашининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича котибиятининг функциональ вазифалари тўғрисида
НИЗОМ
 
1-боб. Умумий қоидалар
 
1. Ушбу Низом Вазирлар Кенгашининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича котибиятининг (кейинги ўринларда котибият деб аталади) функциональ вазифаларини белгилайди.
2. Котибият Вазирлар Кенгашининг функциональ таркибий бўлинмаси ҳисобланади.
3. Котибият ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси ва Қорақалпоғистон Республикаси Конституциялари ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг қарорлари ва бошқа ҳужжатларига, Вазирлар Кенгашининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек, мазкур Низомга амаль қилади.
4. Котибият ўз фаолиятини Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари раҳбарлигида амалга оширади.
5. Котибият ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажаришда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг бошқа таркибий бўлинмалари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.
 
2-боб. Котибиятнинг вазифалари ва функциялари
 
6. Қуйидагилар котибиятнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш бўйича Вазирлар Кенгаши Раисининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари ишларини ташкиль қилиш;
Вазирлар Кенгашига киритилган таклифларнинг ҳамда котибият фаолияти соҳасига кирувчи масалалар бўйича Вазирлар Кенгаши Раисининг ҳужжатлари лойиҳалари кўриб чиқилишини таъминлаш, уларни експерт жиҳатдан ишлаб чиқилишини, қабуль қилинган ҳужжатларнинг бажарилишини назорат қилиш;
Вазирлар Кенгаши Раиси ва Вазирлар Кенгаши Раисининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари томонидан ўтказиладиган мажлислар, шу жумладан ҳар ҳафталик аппарат йиғилишлари ва турли комиссиялар мажлислари материаллари тайёрланишини ва уларда қабуль қилинган қарорлар расмийлаштирилишини таъминлаш;
соҳасида:
аҳолига ижтимоий хизмат кўрсатиш даражаси ва сифатини ошириш, ҳаёт ва меҳнат фаолияти, малакали тиббий ёрдам олиш, маданий мерослардан баҳраманд бўлиш, жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланиш, дам олишни ташкиль етиш учун қулай ташкилий-ҳуқуқий ва ижтимоий шарт-шароитларни яратиш ҳамда сифат жиҳатдан янги даражага кўтариш бўйича тизимли ишларни амалга ошириш;
аҳолининг ижтимоий еҳтиёж ва талабларини ўрганиш асосида ҳудудларда ижтимоий ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқиш ва ижросини мониторинг қилиш;
соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш, аҳолига юқори малакали тиббий ёрдамни кўрсатиш, соғлиқни сақлаш муассасаларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, уларни замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш ва кадрлар салоҳиятини ошириш борасида  тизимли ишларни амалга ошириш;
қишлоқ врачлик пунктлари ва оилавий поликлиникаларнинг иш самарадорлигини ошириш, ҳар бир инсон ва бутун оила даражасида енг кўп учрайдиган касалликлар профилактикаси ва даволаш жараёнини ташкиль етиш, оилаларни патронаж тизими билан тўлиқ қамраб олиш, аҳолининг тиббий маданиятини ошириш, соғлом турмуш тарзини, шу жумладан соғлом овқатланишни тарғиб қилиш чора-тадбирларини амалга ошириш;
аҳолининг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, оналар, болалар ва ўсмирлар соғлиғини муҳофаза қилиш, туғма ва ирсий касалликларнинг олдини олиш, ривожланиш нуқсони бўлган болаларни тиббий-ижтимоий реабилитация қилиш сифатини ошириш, уларнинг жамият ҳаётида тўлақонли қатнашишлари учун зарур шарт-шароитлар яратиш;
аҳолига ташҳис қўйишнинг замонавий усулларини жорий етиш ва юқори малакали ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўламини янада кенгайтириш. Жаҳон стандартлари даражасидаги енг самарали, мураккаб ва юқори технологияли усулларга бўлган аҳоли еҳтиёжини қондиришга йўналтирилган тадбирлар ижросини таъминлаш;
аҳолини дори воситалари билан таъминлашни янада яхшилаш, маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан ишлаб чиқарилган сифатли дори воситалар
ва тиббий буюмлар билан таъминот даражасини ошириш, маҳаллий фармацевтика саноатига инвестициялар киритиш учун чет ель етакчи компаниялари ва инвесторларини жалб қилиш бўйича тадбирларни амалга ошириш;
спорт соҳасида олиб борилаётган ишлар кўламини янада кенгайтириш, спортнинг оммавийлигини ошириш, қизлар ўртасида спортни ривожлантириш, барча ҳудудлар, айниқса енг чекка қишлоқларда халқаро талабларга жавоб берадиган моддий-техник базага ега замонавий спорт иншоотларини барпо етиш;
аҳолининг турмуш маданиятини, ҳаёт сифатини оширишга қаратилган таълим, дам олиш ва ҳордиқ чиқариш, бандлик, маиший хизматлар кўрсатиш, маданият, сан`ат ва спорт соҳалари муассасаларидан фойдаланиш кўламини кенгайтиришга қаратилган комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш.
маҳалла фуқаролар йиғинлари, хотин-қизлар, нуронийлар, ёшлар ташкилотлари, фуқаролик жамиятлари институтлари, оммавий ахборот воситаларининг тинч осойишта ҳаётимизни асраш ва мустаҳкамлашга қаратилган вазифалар ижросини мувофиқлаштириш.
7. Котибият ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:
соҳага оид топшириқлари билан Котибиятга юкланган вазифаларни бажариш юзасидан аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва амалга оширади;
соҳага оид топшириқлари бўйича тегишли таҳлилий, маълумотнома, статистик материаллар ва таклифларни умумлаштиради ва тайёрлайди;
Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига киритиладиган, шунингдек, Вазирлар Кенгаши Раиси томонидан қабуль қилинадиган тегишли норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлайди;
соҳага оид қарорлари ва фармойишлари бажарилиши юзасидан тизимли назоратни ташкиль етади, уларнинг бажарилишини таъминлаш бўйича тегишли ташкилий чора-тадбирларни ва назорат режаларини ишлаб чиқади;
муаммоли масалаларни ҳаль етиш ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, шунингдек, котибиятга тегишли соҳаларни ривожлантиришнинг истиқболли вазифаларини амалга ошириш юзасидан таклифлар ва аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқади ҳамда Вазирлар Кенгаши Раисига ва бевосита Вазирлар Кенгаши Раисининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарига тақдим етади;
давлат дастурлари амалга оширилишида топшириқларнинг бажарилиши бўйича тегишли тизимланган маълумотлар базасини шакллантиради ва юритади;
Вазирлар Кенгаши Раисининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари иштирокида ўтказиладиган йиғилишлар ўтказилишини таъминлайди ва мас`улларни жалб етган ҳолда ишларни мувофиқлаштиради;
Вазирлар Кенгаши Раисининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари иш режасини ишлаб чиқади ва амалга оширади;
жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси ва Қорақалпоғистон Республикаси Қонунларига мувофиқ кўриб чиқади;
давлат сирлари бўлган маълумотлар ёки қонун билан муҳофаза қилинадиган бошқа ахборотларнинг ҳимоя қилинишини таъминлайди;
Вазирлар Кенгашининг фаолияти тўғрисида жамоатчиликни белгиланган тартибда хабардор қилишни ташкиль етади;
котибиятда ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирларини амалга оширади.
Котибият қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа функцияларни ҳам бажаради.
 
3-боб. Котибиятнинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги
 
8. Котибият ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга ега:
Вазирлар Кенгашида кўриб чиқиладиган масалаларни таҳлиль қилиш ва ишлаб чиқиш учун котибиятга қонун ҳужжатларида белгиланган зарур бўлган материаллар ва маълумотларни давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмаларидан, туманлар ва шаҳар ҳокимликларидан, бошқа ташкилотлардан, Вазирлар Кенгашининг тегишли таркибий бўлинмаларидан белгиланган тартибда сўраб олиш;
зарурат бўлганда, котибиятда кўриб чиқиладиган масалаларни ишлаб чиқиш, ахборот ва таҳлилий материалларни, шунингдек, Вазирлар Кенгаши Раисининг ҳужжатлари лойиҳаларини тайёрлаш учун давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмалари, туманлар ва шаҳар ҳокимликлари раҳбарлари ва ходимларини, Вазирлар Кенгашининг тегишли мажмуалари, бошқарма ва гуруҳлари ходимларини таклиф етиш, жалб етиш ва ушбу мақсадлар учун вақтинчалик експерт гуруҳлари ташкиль етиш;
давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмалари, туманлар ва шаҳар ҳокимликлари, бошқа ташкилотлар, Вазирлар Кенгашининг тегишли таркибий бўлинмаларига тезкорлик билан ҳаль етишни талаб қиладиган ҳамда котибиятга юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш билан боғлиқ бўлган масалалар бўйича белгиланган тартибда топшириқлар бериш;
давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмалари, туманлар ва шаҳар ҳокимликлари, бошқа ташкилотларда, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва Вазирлар Кенгаши томонидан қабуль қилинган норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатларнинг бажарилиши юзасидан ишларни белгиланган тартибда ўрганиш.
9. Котибиятнинг жавобгарлиги:
ўзига юкланган вазифалар ҳамда функцияларнинг сифатли ва ўз вақтида бажарилиши;
соҳага оид ҳужжатлар ва топшириқларга мувофиқ котибиятга тегишли таклифлар ва ҳужжатлар лойиҳалари ҳар томонлама ва ўз вақтида тайёрланишига;
давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан Вазирлар Кенгашига, яъни котибиятга юклатилган вазифалар юзасидан киритиладиган таклифлар ва ҳужжатлар сифатли ва ўз вақтида ишлаб чиқилишининг ташкиль етилиши, уларнинг иқтисодий, молиявий ва ҳуқуқий експертизадан ўтказилиши, шунингдек, асосланган хулосалар тайёрланишига;
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари, Ўзбекистон Республикаси Президенти Девони, Вазирлар Маҳкамаси, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва Вазирлар Кенгашига кўриб чиқиш учун киритиладиган ҳужжатлар ва таклифлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва експертизадан ўтказиш сифати, шунингдек, киритилган лойиҳалар ва қабуль қилинган қарорлар амалга оширилишининг ижтимоий-иқтисодий оқибатларига;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ижро интизомини мустаҳкамлаш тўғрисида”ги 1999 йиль 12 январдаги 12-сонли қарорига мувофиқ ижро интизоми таъминланишига;
соҳага оид топшириқларнинг ва котибиятга бевосита тегишли давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан бажарилиши ҳолатининг ўз вақтида ўрганилишига  учун жавоб беради.

4-боб. Котибиятнинг тузилмаси

10. Котибиятининг тузилмасига котибият бошлиғи, бош мутахассис киради.
11. Котибиятнинг тузилмаси Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси томонидан тасдиқланади.
12. Котибиятнинг фаолияти мазкур Низомга мувофиқ ташкиль етилади.
13. Котибият ўз фаолиятида Вазирлар Кенгаши Раисининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарига бўйсунади.
14. Котибият бошлиғи Вазирлар Кенгаши Раисининг қарори билан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод етилади.
15. Котибият мутахассиси Вазирлар Кенгаши Раисининг қарори билан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод етилади.
16. Котибият низоми Вазирлар Кенгаши Раисининг қарори билан тасдиқланади.
17. Котибият бош мутахассисининг функциональ вазифалари Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари – ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар комплекси раҳбари томонидан тасдиқланади.  
 
5-боб. Котибият фаолиятини ташкиль етиш
 
18. Котибият ишлари Ўзбекистон Республикаси ва Қорақалпоғистон Республикаси Конституциялари ва бошқа қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, фармойишлари ва топшириқларига, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ва унинг ўринбосарлари топшириқларига, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва Вазирлар Кенгашининг қарорлари ва топшириқларига мувофиқ, шунингдек, Вазирлар Кенгашининг иш режалари асосида ташкиль етилади.
19. Котибият ўз фаолиятини ярим йиллик ва йиллик иш режалари асосида олиб боради.
20. Котибиятда ҳар ҳафтада йиғилишлар ўтказилиб, берилган топшириқлар, режаларнинг бажарилиши назорат етилиб, янги ҳафтага мўлжалланган ишлар ва топшириқлар белгилаб олинади.
21. Котибиятда иш юритилиши, ҳужжатларнинг ўтиши котибият мутахассислари томонидан олиб борилади ҳамда шу ҳақда мунтазам равишда Вазирлар Кенгаши Раисининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарига маълумот бериб борилади.
22. Котибият бошлиғи:
Вазирлар Кенгаши Раисининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарининг кўрсатмаси ва топшириқларига асосан ишни ташкиль етади;
бевосита котибиятнинг бошқарувини амалга оширади, мутахассиснинг фаолиятини ташкиллаштиради ва котибиятга юклатилган вазифаларни бажаришда шахсан мас`уль ҳисобланади;
котибият иш режасини шакллантиради ва унинг бажарилиши юзасидан назоратни амалга оширади;
котибиятга юкланган вазифаларни бажаришда котибият ходимига ишларни тақсимлайди ва бевосита ижросини назоратга олади;
ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш бўйича Вазирлар Кенгаши Раисининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари ишларини ташкиль қилади.
Вазирлар Кенгашига киритилган таклифларнинг ҳамда котибият фаолияти соҳасига кирувчи масалалар бўйича Вазирлар Кенгаши Раисининг ҳужжатлари лойиҳалари кўриб чиқилишини таъминлайди, уларнинг експерт жиҳатдан ишлаб чиқилишини, қабуль қилинган ҳужжатларнинг бажарилишини назорат қилади;
тегишли давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан тақдим етилган таклифларни ва ҳужжатлар лойиҳаларини ҳар томонлама таҳлиль қилади, улар бўйича таҳлилий материалларни ва експерт таклифларини тайёрлайди, шунингдек, уларнинг қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда зарур тарзда келишилишини таъминлайди;
материаллар ва ҳужжатлар лойиҳалари тўғрисида белгиланган тартибда Вазирлар Кенгаши Раисининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарига ахборот беради;
тегишли функциональ масалалар ва ҳужжатлар бўйича тизимлаштирилган маълумотлар базаси шакллантирилиши ва юритилишини, унинг мунтазам равишда янгиланишини ташкиль етади;
Вазирлар Кенгаши Раиси ва Вазирлар Кенгаши Раисининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари томонидан котибиятга юклатилган вазифаларга тааллуқли масалалар юзасидан ўтказиладиган мажлислар, ҳар ҳафтадаги аппарат йиғилишларида ва барча комиссияларда ҳамда котибият соҳасига кирувчи масалалар бўйича ўтказиладиган бошқа йиғилишларда иштирок етади;
агар котибият бошлиғи вақтинчалик бўлмаса, унинг мажбуриятларини бош мутахассис вақтинчалик бажаради;
ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ишларни тарғиб қилиш мақсадида қабуль қилинган соҳага оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг бажарилишини ташкиль етади;
Вазирлар Кенгаши Раиси ва Вазирлар Кенгаши Раисининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарининг топшириқларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.