19.09.2021, Якшанба

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бошқармаси



Бекмуратов Азамат Махсетбаевич

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бошқармаси 

 Mанзил:

 230100, Нукус шаҳри, «Қарақалпақстан» кўчаси  9  уй

 Teлефон:

 0(361) 222-85-48

 E-mail:

  xabar-baspasoz @exat.uz

Қабул кунлари:

 Душанба, чоршанба, жума  14:00-16:00







Қорақалпоғистон Республикаси Матбуот ва ахборот агентлиги директори:

 

            Агентлик директори агентликга умумий раҳбарликни амалга оширади, унинг фаолиятини мувофиқлаштиради.

            Агентлик Низомида белгиланган оммавий ахборот воситалари, матбуот, ноширлик соҳаларида давлат сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш борасидаги вазифаларни амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли ходимлари билан ҳамкорликда ишлайди, Ўзбекистон Президенти фармонлари, қарорлари, фармойишлари, Агентлик Бош директори ва унинг муовинлари топшириқларини ўз вақтида бажарилишини ташкил этади ва уларнинг ижроси тўғрисида ҳисобот беради.

            Маънавиятни юксалтириш, ушбу масалаларни ОАВ, нашриётлар фаолиятига жорий этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқади.

            Оммавий ахборот воситалари, ноширлик фаолиятига оид қонунлар, меъёрий ҳужжатларнинг амалиётини таҳлил қилиш, соҳа қонунчилик базасини мустаҳкамлаш, ҳаракатдаги қонун ҳужжатларига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, янгиликларни яратиш бўйича таклифлар киритиш ва уларни амалга оширишни ташкил этади. Ҳайъат қарорлари лойиҳасини тайёрлашга, Агентлик Бош директорининг шу масалаларга тегишли буйруқ ва фармойишларини тайёрлашга раҳбарлик қилади.

            Оммавий ахборот воситалари, нашриётлар фаолиятига оид турли масалаларни кўриш ва ҳал этишда Агентлик бошқармалари ва бўлимлари, вазирликлар ва идораларнинг тегишли бўлимлари, республика газета ва журналлари муассислари ва таҳририятлари, нашриётлар билан алоқа боғлайди.

            Янги ташкил этилаётган оммавий ахборот воситасини рўйхатга олиш ва қайта рўйхатдан ўтказиш, ноширлик фаолиятини лицензиялаш юзасидан киритилган таъсис ҳужжатларини кўриб чиқишда қатнашади.

            Агентлик ходимларини танлаш ва улар малакасини оширишлари билан шуғулланади. Ўзбекистон Республикасининг «Оммавий ахборот воситалари тўғрисида»ги, «Ноширлик фаолияти тўғрисида»ги, «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги қонунлари ҳамда бошқа меъёрий ҳужжатлар талабларига риоя этилишини таҳлил қилишни ташкил этади. Ўзбекистон Алоқа ва ахборотлаштириш агентлигининг Оммавий коммуникациялар соҳасидаги мониторинг маркази билан соҳада қонунчиликка риоя қилиш масалаларида ҳамкорлик қилади. Қонунчиликнинг бузилиши ҳолатлари бўйича хулоса ва тақдимномалар лойиҳасини тайёрлайди, раҳбариятга киритади ҳамда уларнинг муассислар, таҳририятлар, нашриётлар томонидан бажаралишини назорат қилади. Қорақалпоғистон Республикаси Матбуот ва ахборот агентлиги, матбуот ва ахборот худудий бошқармалари билан амалий муносабатда бўлади.

            Соҳа раҳбар ва ижодий ходимлари ўқувини ташкил этиш бўйича таклифлар киритади ва уларни амалга оширишни ташкиллаштиради.