18.08.2022, Пайшанба

Қорақалпоғистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси


Камалаов Зийуатдин Садатдинович   

Қорақалпоғистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси раҳбари

Манзил:

230100, Нукус шаҳри, Амир Темур кўчаси 112а уй

Телефон:

0 (361) 222-02-37

E-mail:

  konkurentsiya@exat.uz

Қабул кунлари:

Ҳар куни 10:00-17:00

 


 

Қорақалпоғистон Республикаси Монополияга қарши курашиш  қўмитаси   раисининг  

функционал вазифалари

 

·                   Қўмита раиси  қўмитага бевосита раҳбарликни амалга оширади;

·                   Қўмита ва идоравий бўйсунувчи ташкилотларнинг штатлар жадвалини белгиланган тартибда тасдиқлайди;

·                   Қўмита бўлимлари Низомлари ва қўмита ходимларининг лавозим йўриқномаларини тасдиқлайди;

·                   Идоравий бўйсунувчи ташкилотларнинг (“Давлат мулкини ижарага бериш маркази” ДУК) Уставларини (низомларини) тасдиқлайди, уларнинг рахбарларини лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод этиш, улар билан шартномалар тузиш, ўзгартириш ва бекор қилиш масалаларини амалдаги норматив-ҳуқуқий хужжатлар талаблари доирасида хал қилади;

·                   Қўмита бўлимлари  бошлиқлари ва мутахассисларни лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод этиш, улар билан шартномалар тузиш, ўзгартириш ва бекор қилиш масалаларини амалдаги норматив-ҳуқуқий хужжатлар талаблари доирасида хал қилади;

·                   Қўмита фаолиятига оид буйруқларни, мехнат шартномаларини, обьектларни хусусийлаштиришга оид шартномаларни ва бошқа олди-сотди шартномаларни имзолайди;

·                   Қўмитанинг ўз эҳтиёжлари учун товарлар сотиб олиш, хизматлар кўрсатиш ва ишларни бажариш билан боғлиқ хўжалик шартномалари, тўлов топшириқномалари ва бошқа молиявий хужжатларга имзо қўяди;

·                   Ўзбекистон Республикаси Давлат Рақобат қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва бошқа давлат органларининг  йиғилишларида қўмита номидан қатнашади, ташкилотлар ва идораларда бошқарма манфаатларини ҳимоя қилади;

·                   Ҳудудий органга юклатилган вазифалар ва функцияларнинг зарур даражада ва самарали бажарилиши, ижро интизомининг аҳволи учун шахсан жавоб беради;

·                   Қўмитада  ўтказиладиган йиғилишларга раислик қилади;

·                   Қўмитадан  чиқиш хат-хабарларни имзолайди;

·                   Қўмита фаолиятини такомиллаштириш бўйича Қўмитага таклифлар киритади;

·                   Қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа функцияларни  амалга оширади.


Қорақалпоғистон Республикаси  Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш  қўмитаси раиси ўринбосарларининг

функционал вазифалари

·        Қўмитанинг Хусусийлаштириш ва инвестиция мажбуриятлари мониторинги бўлими, давлат активларини ҳисоботини юритиш, ҳисобга олиш ва самарали бошқариш бўлими, давлат активларини сотилишини назорат қилиш Сектори,  молия, хусусийлаштириш ва бошқа манбалардан тушган маблағларни  ҳисобга олиш ва ҳисобот бериш  сектори фаолиятини назорат қилади, молиявий-иқтисодий тахлил ва иқтисодий ночор корхоналарни таркибий ўзгартириш бўлимлари фаолиятини;

·        Ўзининг назорати остидаги бўлимларни малакали кадрлар билан тўлдириш, ишлаётган ходимларни ротация қилиш юзасидан қўмита Раисига таклифлар киритади;

·        Қўмитанинг хусусийлаштириш объектларининг сотувчиси функциясини амалга оширади биржа савдолари ва биржадан ташқари савдоларда сотиш функцияларини амалга оширади;

·        Қўмитанинг янги мулкдорларга хусусийлаштирилган объектга мулк ҳуқуқини тасдиқловчи ордери, сертификат бериш ва уй жойни шахсий мулк эгаси эканлигини тасдиқловчи давлат ордерларига қўмита номидан имзо функцияларини амалга оширади;

·        Давлат активлари (акциялар, улушлар, объектлар) нинг олди-сотди шартномалари, мулкий ҳуқуқни тасдиқловчи давлат ордерлари, хўжалик жамиятлари  устав фондларидаги улушларга нисбатан  харидорнинг мулкий хуқуқи тўғрисидаги сертификатлар беради;

     Иқтисодий ночор корхоналарни соғломлаштириш мақсадида тегишли   

     ташкилотлар билан биргаликда соғломлаштириш дастурларига бошқарма    

     номидан имзо қўйиш, давлат ва бошқарув органлари таклифлари асосида   

     хўжалик субъектларига банкротлик тамойилини қўллаш, давлат улуши мавжуд  

     иқтисодий ночор корхоналарни таркибий ўзгартириш ва йириклаштириш

    бўйича қарорлар қабул қилиш;

       

·        Қўмита рахбари йўқ вақтида қўмитанинг ўз эҳтиёжлари учун товарлар сотиб олиш, хизматлар кўрсатиш ва ишларни бажариш билан боғлиқ хўжалик шартномалари, тўлов топшириқномаларини ва бошқа молиявий ҳужжатларга қўмита номидан имзо қўяди;

·        Бахоловчилар ва риэлторларни қўмита билан олиб бораётган фаолияти юзасидан қўмита  Раисига тегишли таклифлар киритади;

·        Назорати остидаги бўлимларга келаётган топшириқларни сифатли ва белгиланган муддатларда бажарилишини назорат қилади;

·        Қўмита томонидан тасдиқланган жадвал асосида  жисмоний ва юридик шахсларни қабул қилади, Сайёр қабулларда қатнашади

·        Қонун хужжатларига мувофиқ бошқа функцияларни  амалга оширади;

·        Назорат остидаги бўлимлар ходимларини моддий рағбатлантириш ва интизомий жазолаш бўйича қўмита Раисига таклифлар киритади

·        Ўзи ва назорат остидаги бўлимлардаги ходимларни қўмитада ўрнатилган меҳнат ва ижро интизомига риоя қилишларини таъминлайди

 

Қорақалпоғистон Республикаси  Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш  қўмитаси раиси ўринбосарининг

функционал вазифалари

 

         Қўмитанинг Рақобат муҳитини ривожлантириш ва ноҳалол рақобатга йўл қўймаслик бўлими, монополоияга қарши ишларни тартибга солиш ва табиий монополиялар тўғрисидаги қонун хужжатларига риоя қилиш бўлими,  реклама фаолиятини назорат қилиш ва истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоя қилиш бўлими, хусусийлаштирилган корхоналар фаолияти мониторинги ва тахлили булими, хусусийлаштирилган корхоналар фаолиятига кўмаклашиш бўлими ва шу бўлим хузуридаги икки шуъбасини назорат қилади.

·                   Хўжалик юритувчи субъектларни ташкил этиш, уларни қўшиш ёки бирлаштиришда, хўжалик юритувчи субъектларнинг устав фондида (устав капиталида) акцияларни (улушларни) сотиб олишда рақобат тўғрисидаги қонун хужжатлари талабларига риоя қилиш, шунингдек, табиий монополиялар субъектларини ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатишда табиий монополиялар тўғрисидаги қонун хужжатлари талабларига риоя этилиши юзасидан назорат функцияларини амалга ошириш;

·                   Махсулотларнинг монопол турларини биржа савдоларига қўйиш тўғрисидаги  белгиланган тартибда қарор қабул қилиш функцияларини амалга ошириш;

·                   Махсулотларнинг юқори ликвидли  ва монопол турларининг биржа савдоларига қўйилишини белгиланган тартибда назорат қилиш функцияларини амалга ошириш;

·                   Монопол маҳсулотларни биржа савдоларига қўйилиши бўйича Қўмитага таклифлар киритиб бориш; товарларнинг юқори ликвидли ва монопол турларини биржа савдоларига қўйиш жадваллари, устав фондлари (устав капиталлари)даги акциялар (улушлар) олиниши бўйича битимларнинг тузилиши ва хўжалик юритувчи субъектларнинг қўшиб юборилиши ва қўшиб олиниши бўйича харакатларга олдиндан розилик бериш бўйича қарорлар, махаллийлаштириш паспортлари ва хом-ашё импорти мақсадга мувофиқлиги бўйича хулосалар, рақобат ва табиий монополиялар, истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама масалалари бўйича ҳужжатларга бошқарма номидан имзо қўйиш;

·                   Қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа функцияларни  амалга оширади.