29.03.2024, Жума

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси Ф.Эрманов иштирокида сайёр қабул бўлиб ўтди

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси Ф.Эрманов иштирокида сайёр қабул бўлиб ўтди

 

Инсон манфаати – олий қадрият! Мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар негизида айни мақсад устувор ўринга қўйилаётгани жойлардаги ўзгаришларда яққол сезилмоқда.

Бинобарин, одамларни рози қилиш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимояси йўлидаги саъй-ҳаракатлар амалий натижасини бермоқда.

Айниқса, аҳоли муаммоларини ечишнинг мутлақо янги, самарали тизимини яратиш мақсадида юқори даражадаги давлат органлари раҳбарларининг халқ орасига киришини таъминлайдиган оммавий сайёр қабуллар оддий одамлар ҳаётида муҳим ўрин тутмоқда.

 Буни жорий йилнинг 28 апрель куни Қипчоқ шаҳарчасидаги 21-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабида ўтказилган сайёр қабул натижалари ҳам яна бир карра тасдиқлади.



Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси Фарҳод Эрманов раислигида бўлиб ўтган сайёр қабулда туман ҳокими Султонбой Йўлдашев, туман ҳокими ўринбосарлари, тегишли корхона,  ташкилот раҳбарлари ҳамда ўз муаммолари билан туманнинг турли ҳудудларидан келган аҳоли иштирок этишди.

 Қабулда 20 нафардан ортиқ фуқаролар ўзларини қийнаб келаётган муаммо ва таклифлари билан мурожаат қилдилар.

 Мурожаатлар асосан, хорижий кредит линиялари ҳисобидан кредит олиш, соғлиғини тиклаш учун маблағ ажратиш, йўлларни таъмирлаш, ичимлик суви тармоғини тортиш, бандлик, футбол майдончаси қуришда амалий ёрдам берилишини ва бошқа масалаларда бўлди.

 Шу ўринда айтиш керакки, одамларни рози қилиш бугун давлатимиз сиёсатининг бош мақсади ҳисобланади. Халқимизни кўп йиллардан буён ўйлантириб, ташвишга солиб келаётган муаммоларга ечим топилиб, юртдошларимизнинг фаровон турмуш кечириши учун бор имкониятлар ишга солинмоқда.




Сайёр қабулда юртимизда амалга оширилаётган кенг кўламдаги бунёдкорлик ишлари, янгидан ишга туширилаётган тадбиркорлик субъектлари, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш корхонлари фақатгина халқ манфаатини таъминлаш, уларнинг яшаш шароитни яхшилаш мақсадида амалга оширилаётганлиги таъкидланди.

 Шунингдек. Президентимиз Қорақалпоғистонга ҳар галги ташрифида жуда катта янгиликлар билан келишини, катта миқдорда ажратилаётган маблағлар маҳаллалар инфратузилмасини яхшилашга,  йирик инвистицион лойиҳаларни ишга туширишга сарфланаётгани ва буни халқимиз ўзининг фаровон ҳаётида тўлақонли ҳис этиб яшаётганлиги айтиб ўтилди.



 Сайёр қабулда мурожаатларинг ҳеч бири эътибордан четда қолмаслиги ва ҳар бир мурожаат имкон қадар ижобий ечим топиши таъкидланди.

Амалий натижалари билан аҳамиятли бўлган тадбирда аксарият мурожаатлар жойида ҳал этилди. Ечимига вақт талаб қиладиган муаммолар юзасидан масъул шахсларга топшириқлар берилди. Ҳуқуқий тушунтириш ишлари олиб борилди. Мурожаатчиларнинг таклифлари эса ўрганиб чиқиш учун қабул қилинди.



Бугунги кунда юртимизнинг барча ҳудудларида “Халқ давлат идораларига эмас, балки давлат идоралари, катта-кичик раҳбарлар халққа хизмат қилиши керак” тамойили асосида ўтказилаётган бу каби сайёр қабуллар аҳоли муаммолари ҳал бўлишида асосий омил бўлиб хизмат қилмоқда.