19.03.2024, Сешанба

Жорий йилнинг 10 сентябрь куни соат 17:00 да Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси А.Орынбаев раҳбарлигида Вазирлар Кенгашининг катта мажлислар залида видеоселектор ўтказилди.

Мажлисга Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси Қ.Сариев ва ўринбосарлари, Прокурор А.Таджиев, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депуталари, Нукус шаҳар ва туманларнинг 4 сектор раҳбарлари ҳамда ўринбосарлари қатнашдилар.


Кун тартибида:

1) 2022 йилнинг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури ижроси;


2) Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий ийл 23-24 февраль кунлари Қорақалпоғистон Республикасига ташрифи давомида берилган топшириқлар ва 25 февраль куни ўтказилган йиғилишнинг 16-сон баёни билан қўшимча ажратилган маблағлар ҳисобидан амалга ошириладиган қурилиш-тиклаш ишлари ижроси;

3) Қорақалпоғистон Республикасида «Янги Ўзбекистон» массивларини қуриш дастурининг ижроси;


4) 2022 йилги «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастури параметрларининг Қорақалпоғистон Республикасида бажарилишининг ижроси кўриб чиқилди.  

Мазкур йиғилишдаги масалалар юзасидан Жўқорғи Кенгаси Раиси А.Орынбаев қурилиш ишларининг ўз вақтида бажарилмасдан ҳамда сифатли тоширилмаганлигини ўз сўзида келтириб ўтди.


Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси Қ.Сариев ва Прокурор Э.Таджиевга шу кунгача ўз вазифаларини сидқидилдан бажармаган раҳбарларга тегишли чоралар кўриш бўйича Жўқорғи Кенгесига таклиф киритиш юзасидан топшириқлар берди.