26.06.2022, Якшанба

Мўйноқ тумани ҳокими ўзгарди


Менглибеков Бахтияр Бекмурзайевич Мўйноқ тумани ҳокими лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар Б.Менглибеков Мўйноқ тумани “Мадели” овул фуқаролар йиғинидаги тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчиси лавозимида фаолият юритган.