29.03.2024, Жума

Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси кубоги мусобақаси якунланди


26 январь – Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона хизмати органлари ходимлари куни муносабати билан худуддаги ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ўртасида ташкиллаштирилган мини-футбол бўйича мусобақа ўз ниҳоясига етди.

Нукус шаҳрида жойлашган Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида ўтказилган мазкур мусобақада Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси бошлиғи кубоги учун жами 10 та жамоа беллашишди.

Финал босқичига пухта тайёргарлик билан етиб келган Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги 2-сон тергов ҳибисхонаси ва Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси жамоалари ўз-аро беллашди.

 

Жамоалар ўйининг асосий вақтида 3:3 ҳисоб билан дуранг қайд этилган бўлса, пеналтилар сериясида божхоначилар жамоаси 4:5 ҳисоб билан ғолибликни қўлга киритиб, фахрли 1-ўринни эгаллади ва Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси бошлиғи кубоги соҳиби бўлди.

Мусобақада фаол қатнашган жамоа аъзоларига фахрий ёрлиқлар, ғолиб ва совриндорларга диплом ва қимматбаҳо совғалар топширилди.