28.03.2024, Пайшанба

Амударё тумани Йўллардан фойдаланиш УК томонидан 1-ярим йилликда 41,2 км ички йўллар таъмирланди

Бугунги кунда замонавий автомобил йўллари тармоғини ривожлантириш мамлакатимиз иқтисодиётининг рақобатбардошлигини оширишда, республика транспорт салоҳиятини ривожлантиришда ва экспорт имкониятларини кенгайтиришда муҳим аҳамиятга эга бўлган устувор вазифа ҳисобланади.

Мамлакатимизда халқаро стандартларга мос замонавий автомобил йўлларини қуриш, йўл ҳаракати қулайлиги ва хавфсизлигини оширишга қаратилган қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси йўл хўжалиги тизимини чуқур ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ҳамда “Йўл соҳасини бошқариш тизимини янада такомиллаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобил йўллари қўмитаси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори бу борада салмоқли ишларни ташкил этишда муҳим ҳужжат бўлмоқда.



Амударё тумани Йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси соҳада жорий қилинаётган ислоҳотлар ижросини таъминлаш борасида самарали фаолият олиб бормоқда. Корхона томонидан туман ҳудудидаги ички йўлларни таъмирлаш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Жорий йилнинг биринчи ярмида шартномавий қиймати 9 млрд. 432 млн сўм бўлган 41,2 км ички йўлларни таъмирлаш ишлари амалга оширилди. Шундан 29,9 км йўлларда тупроқ ишлари, 22,2 км йўлларда тош ётқизиш ишлари амалга ошириган. Жорий йил якунига қадар 8,3 км ички йўлларга асфальт ётқизиш ишлари режалаштирилган. Тумандаги Хитой ва Қипчоқ овуллари, Чордара маҳалласида энг кўп ички йўлларни таъмирлаш ишлари олиб борилган.

Шунингдек, туман Йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан жорий йил умумфойдаланувдаги автомобил йўлларида қатор таъмирлаш ишлари режалаштирилган ҳамда режа амалга оширилмоқда. Хусусан, жорий йил давомида давлат аҳамиятидаги йўлларни таъмирлаш учун 150 млн сўм, Қипчоқ понтон кўпригини жорий таъмирлаш учун 350 млн сўм, маҳаллий аҳамиятдаги автомобил йўлларини таъмирлаш учун эса 922 млн сўм маблағлар ажратилган.

Корхона ходимларининг машаққатли меҳнати эвазига қатор ижобий натижалар қўлга киритилмоқда. Бугунги кунда корхонада жами 138 нафар ишчи-ходимлар фаолият юритиб келишмоқда. Корхонага қарашли 3 та йўл бўлими мавжуд бўлиб, 1-йўл бўлимда 23 нафар, 2-йўл бўлимда 21 нафар, 3-йўл бўлимда 25 нафар йўлларни таъмирловчи ходимлар иш юритишмоқда. Шунингдек, Қипчоқ пантон кўприги бўлимида 23 нафар, жорий таъмирлаш бўлимида 8 нафар, автокалоннада 11 нафар, устахонада 8 нафар, тош майдалаш ва саралаш заводида 2 нафар, бошқарув аппаратида 17 нафар ходимлар фаолият юритишади.

Туман Йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси ходимларининг иш жараёнларини самарали ташкил қилиш мақсадида қатор зарур техникалар жалб қилинган. Хусусан, йўлларни таъмирлаш ишларини ташкил этишда 2 та автогрейдер, 2 та юк ортувчи машина, 4 та автосамосвал, 3 та трактор ҳамда 2 та ишчиларни ташийдиган автомобил бириктирилган.

Мухтасар айтганда, корхонада иш жараёнларининг тўғри ташкил этилиши, ишчиларнинг машаққатли меҳнатлари натижасида туманимиз йўллари тобора равонлашиб, йўловчи ҳамда ҳайдовчилар учун янги қулайликлар яратилмоқда.

Б.Ходжаев, Туман Йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси директори.