Бугун халқимизни кўп йиллардан буён ўйлантириб келаётган
муаммоларга ечим топилиб, юртдошларимизнинг фаровон турмуш кечириши учун бор
имкониятлар ишга солинмоқда. Бу борада республикамизнинг турли ҳудудларида
ўтказилаётган сайёр қабулларнинг аҳамияти катта бўлмоқда.
Бугун Элликқалъа туманида
4 та сектор раҳбарлари иштирокида
аҳоли билан оммавий очиқ майдонларда сайёр қабуллари ташкил қилинди.
Белгилаб берилган топшириқлар ижроси юзасидан сектор
раҳбарларининг барча маҳаллаларда сайёр
қабул график режасини тасдиқланди.
Қабулларда сектор раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари ҳамда
мутасадди раҳбарлар томонидан фуқароларнинг турли масалалардаги мурожаати
тингланди ва вақт талаб қилмайдиган
мурожаатлар жойнинг ўзида ижобий ҳал қилинди.
Элликқалъа тумани ҳокимлиги ахборот хизмати