29.03.2024, Жума

Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазири тайинланди

Жорий йилнинг 13 июль куни Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигида йиғилиш ўтказилди. Йиғилишни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раисининг ўринбосари А.Давлетов очди ва бошқариб борди. Йиғилишда ташкилий масала кўрилди.

Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазири лавозимига Усаков Даўлетбай Туребаевич тайинланди.


Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг Кадрлар ва таълим муассасалари бошқармаси бошлиғи Хуршид Лапасов йиғилганларни Даўлетбай Усаковнинг таржимаи ҳоли билан таништирди.

___Д.Усаков 1972 йил Қорақалпоғистон Республикасининг Тахтакўпир туманида туғилган. 1996 йил Тошкент ирригация ва қишлок хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтини (кундузги), 2003 йил Тошкент давлат иқтисодиёт университети (сиртқи) бўлимида таҳсил олган. Маълумоти бўйича мутахассислиги муҳандис-гидротехник, иқтисодчи.

___Меҳнат фаолиятини 1996 йил Халқаро Оролни қутқариш жамғармаси Нукус филиалининг иқтисодий масалалар буйича катта референти лавозимида ишлашдан бошлаган. 2004-2006 йилларда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг котибият ва қўмиталарида иш олиб борган.

___2006 йилдан бошлаб ҳозирги кунгача сув хўжалиги соҳасининг тизим ташкилотларида раҳбар лавозимларида фаолият олиб борди. 2008-2014 йилларда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигида бошқарма бошлиғининг ўринбосари лавозимида ишлаган. Д.Усаков шу кунга қадар Нукус тумани ирригация бўлими бошлиғи лавозимида фаолият кўрсатиб келган.


_Йиғилишда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раисининг ўринбосари А.Давлетов бугунги кунда минтақамизда экинларни суғоришда юзага келаётган муаммолар ва уларни бартараф қилиш бўйича республика раҳбариятининг топшириқлари ҳақида гапириб ўтди. Ўз навбатида Д.Усаков бу борадаги вазифаларни тизим ташкилотлари билан биргаликда бажаришга бор куч-ғайратини сафарбар қилишини таъкидлади.

___Маълумот учун кўп йиллар Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазири лавозимида фаолият олиб борган Ж.Узақов бошқа ишга ўтганлиги сабабли лавозимидан озод қилинган эди.


Қорақалпоғистон Республикаси

Сув хўжалиги вазирлиги

Матбуот хизмати