28.03.2024, Пайшанба

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси Сариев Қаҳраман Раматуллаевичнинг 8 март халқаро Хотин-қизлар байрами муносабати билан Республика Хотин-қизларига юллаган табрик сўзи

Ассалому-алайкум, муҳтарама онахонлар! Мунис ва меҳрибон опа-сингиллар! Азиз байрам иштирокчилари!

Табиат уйғониб, тобора чирой очаётган мана шу шукуҳли айёмда сиз, азизларни, 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни билан чин қалбимдан муборакбод етаман.

Ҳаётимизнинг маъно-мазмуни ва гўзаллигини биринчи навбатда барчамизни дунёга келтирган, оқ ювиб, оқ тараб вояга етказган муқаддас Она сиймосида, аёльтимсолида кўриб, аёльзотини Яратганнинг тенгсиз мўъжизаси, деб улуғлаймиз.

Ўзининг меҳрибонлиги, қалб саховати билан фарзандларимиз юрагига ўз она юртига севги ва садоқат туйғусини сингдирадиган бу-аёлларимиз-оналаримиздир.

Барчамизга аёнки, давлатимиз ва жамиятимизнинг нуфузи ва  маданий даражасини нақадар юксаклигини белгилайдиган мезонларимиз жуда кўп. Лекин халқимизнинг ма`навий камолотини яққольакс еттирадиган шундай бир мезон борки, у ҳам бўлса, жамиятимизнинг хотин-қизларга бўлган муносабати, ҳурматидир.

Президентимиз раҳнамолигида хотин-қизларнинг давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларида иштирокини та`минлаш, фарзанд тарбияси, оиладаги масъулиятини кучайтиришга алоҳида эътибор қаратилаётгани самарасида депутатлар, корхона ва ташкилот, фермер хўжаликлари раҳбарлари, илм-фан намояндалари орасида хотин-қизлар сафи тобора кенгайиб бормоқда.

Бугунги кунда Қорақалпоғистон Республикасида 3 минг 250 нафардан зиёд хотин-қиз турли раҳбарлик лавозимларида фаолият кўрсатмоқда. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзосига 3 нафар, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига 4 нафар, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига 12 нафар, шаҳар ва туман Кенгашларига 85 нафар хотин-қиз депутат етиб сайлангани аёлларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини оширишга қаратилаётган улкан эътиборнинг амалий ифодасидир. Ҳозирги кунда Қорақалпоғистон Республикасида 168 нафар олима аёллар илм-фан тараққиёти йўлида самарали меҳнат қилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 февралдаги «Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги

ПФ-5325-сонли Фармони хотин-қизларнинг мамлакат ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги роли ва фаоллигини ошириш, бандлигини таъминлаш, тадбиркорликка кенг жалб етиш, ёрдамга муҳтож бўлган ва оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган хотин-қизларга ижтимоий-ҳуқуқий, психологик ва моддий ёрдам кўрсатиш  борасидаги ишлар самарадорлигини оширишда муҳим омил бўлаётир.

Қорақалпоғистон Республикасида 2017 йилда хотин-қизлар учун қарийб 15 802 янги иш о`рни яратилди. Хотин-қизлар ўртасида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришга қаратилаётган алоҳида эътибор самарасида ўз бизнесини йўлга қўйиб, оиласига, ел-юртга наф келтираётган аёлларимиз сафи кенгайиб бормоқда. Айни пайтда 8 минг дан ортиқ аёллар шу соҳада фаолият кўрсатмоқда. 2017 йилда тадбиркор аёлларни қўллаб-қувватлаш мақсадида тижорат банклари томонидан 2 259 нафар тадбиркор аёлга жами 122 238,9 млн.сўм кредит маблағлари ажратилди. Шунингдек, бошланғич сармояни шакллантириш учун 494 нафар аёлга 30 млрд 465 млн 500 минг сўм миқдоридаги кредит маблағлари ажратилган.

Ўзбекистонни ривожлантиришнинг 5 та стратегик ё`налишларининг амалга оширишнинг 2018 йиль“Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоя ва техноллогияларни қўллаб-қувватлаш йили”да, Давлат дастури доирасида ҳам хотин-қизларни қўллаб-қувватлашга қаратилган жуда кўплаб чора-тадбирларини амалга ошириш белгиланган.