23.09.2021, Пайшанба

134қ 22.02.2018 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йиль 22 февралдаги «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги 134-сонли қарори ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йиль 22 февралдаги «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги 134-сонли қарори ҳақида
(«Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида» Ўзбекистон Республикасининг 2017 йиль 14 сентябрдаги ЎРҚ-446-сон Қонуни)
«Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида» Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил
14 сентябрдаги ЎРҚ-446-сон Қонуни ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Кенгаши қарор қилади:

 

1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил
22 февралдаги «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги 134-сонли қарори ижро учун раҳбарликка олинсин.

 

2. Вазирлар Маҳкамасининг мазкур қарори билан:

а) Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилганлиги;

б) вазирликлар ва идоралар узлари қабуль қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштириш топширилганлиги маълумот учун қабуль қилинсин.

 

3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

 

4. Вазирликлар ва идоралар узлари қабуль қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

 

5. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари М.Жумановга юклансин.

 

 

Қорақалпоғистон Республикаси

Вазирлар Кенгашининг Раиси                                        Қ.Сариев