23.09.2021, Пайшанба

235қ 06.04.2018 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йиль 30 мартдаги 252-сонли “Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзи қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида”ги қарори ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Прокуратура органларининг қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини таъминлашдаги фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2018 йиль 15 февралдаги ПФ-5343-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йиль 30 мартдаги 252-сонли “Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзи қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида”ги қарори ижро учун раҳбарликка олинсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг юқорида атаб ўтилган қарори асосида:

а) Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 1-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилганлиги;

б) Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ баъзи қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисобланганлиги маълумот ва ижро учун қабуль қилинсин.

3. Қорақалпоғистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

4. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабуль қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.

5. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари С.Нағметов зиммасига юклансин.

 

Қорақалпоғистон Республикаси 
Вазирлар Кенгашининг Раиси                                              Қ. Сариев