29.03.2024, Пятница

Порядок аккредитации представителей СМИ при Совете Министров Республики Каракалпакстан

Қорақалпоғистон Республикасида  оммавий ахборот воситалари вакилларини аккредитация қилиш ТАРТИБИ

Мазкур тартиб Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши фаолияти, Вазирлар Кенгашида ўтказиладиган тадбирлар тўғрисидаги ахборотларни холис, тезкор ва эркин тарқатиш, шунингдек аккредитация қилинган ОАВ вакиллари (журналистлар)нинг ишини Ўзбекистан Республикаси ва Қорақалпоғистон Республикасининг қонун ҳужжатларида назарда тугилган тартибда ташкил этиш мақсадида Вазирлар Кенгаши хузурида Оммавий ахборот воситалари вакилларини аккредитация қилишни белгилайди.

Аккредитация Ўзбекистон Республикасининг "Оммавий ахбо­рот воситалари тўғрисида"ги, "Журналистлик фаолиятини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги ва ОАВга доир бошқа қонун ҳужжатлари ҳамда аккредитация Қоидаларига мувофиқ, ўтказилади. 

ОАВнинг Вазирлар Кенгаши фаолиятини мунтазам ёритиб борадиган вакиллари тегишли ОАВнинг ҳокимликдаги мухбири сифатида аккредитация қилинадилар. Оммавий ахборот воситаларининг вакилларини аккредитация қилиш ишларини вилоят ҳокимлиги Ахборот-таҳлил хизмати ташкил этади. Яъни Ахборот-таҳлил хизмати вилоят ҳокимлиги хузурида аккредита­ция қилиш қоидалари, муддатлари ва талаб килинадиган ҳужжатлар туғрисида ОАВ тахририятларини олдиндан хабардор килади.

Ахборот-таҳлил хизмати уз зиммасидаги вазифани бажаришда вилоят ҳокимлигининг тегишли тузилмавий бўлинмалари, хусусан Ишлар бошқармаси билан ҳамкорлик килади. ОАВнинг таҳририятлари, хусусан:

- ахборот агентликлари 3 нафаргача (бунда журналистлардан 1 нафари фотомухбир бўлиши назарда тутилган);

- телетаҳририятлар 5 нафаргача (бунда телетаҳририятлар 3 тадан гуруҳ тақдим этиши ва ҳар бир гуруҳ таркибида алоҳида телеоператор, техник хизмат кўрсатувчи мутахассислар бўлиши назарда тутилган);

- радиотаҳририятлар 1 нафаргача;

- кундалик нашрлар 2 нафаргача;

- ҳафталик нашрлар 1 нафаргача вакилни аккредитация қилиш учун тавсия этишлари белгиланган.

Ойлик ва бошқа нашрлар бир марталик аккредитация учун буюртманома беришга хақли.

Аккредитация қилиш учун ОАВ тахририяти  Вазирлар Кенгашига расмий бланкада ёзилган буюртманомаси такдим этилади. Буюртманома ОАВ раҳбари томонидан имзоланиши, муҳр билан гувоҳлантирилиши лозим. Буюртманомада оммавий ахборот воситасининг номи ва тури, ихтисослашуви, тарқалиш ҳудуди, элек­трон почта манзили (шу жумладан индекс), таҳририятнинг телефонлари ва факс рақамлари, аккредитация учун тавсия этилаётган ОАВ вакилининг (журналистнинг) фамилияси, исми, отасининг исми, эгаллаб турган лавозими, телефон рақамлари кўрсатилган бўлиши шарт.

Буюртманомага ОАВ давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси, кўрсатув (эшиттириш) олиб бориш учун (электрон ОАВга) берилган лицензия нусхаси, аккредитация учун тавсия этилаётган ОАВ ваки­лининг (журналистнинг) паспортига оид маълумотлар, 3x4 ўлчамдаги тўрт дона рангли фотосурати илова қилиниши талаб этилади.

Аккредитация учун буюртманома асл нусхада қабул қилинади. Буюртманома олинган кундан эътиборан 15 кун ичида кўриб чиқилади. Юқорида қайд этилган маълумотлар кўрсатилмаган, шунингдек белгиланган муддатда берилмаган буюртманомалар кўриб чиқиш учун қабул қилинмайди. Аккредитация қилиш сўралган ОАВ вакилининг вилоят ҳокимлиги фаолияти юзасидан тегишли маълумотга эга бўлишини таъминлаш мақсадида Матбуот котиби билан мулоқоти ташкил этилиши мумкин.

Аккредитация қилинган ОАВ вакилига (журналистга) 2 йил муддатда амал киладиган "Аккредитация гувохномаси" топширилади. "Аккредитация гувоҳномасига аккреди­тация қилинган шахснинг 3x4 ўлчамдаги рангли фотосура­ти туширилади, фамилияси, исми, отасининг исми, лавози­ми, ОАВнинг номи, гувоҳноманинг амал қилиш муддати ва тартиб рақами ёзилади. Гувоҳнома вилоят ҳокими ёки ўринбосари томонидан имзоланиб, муҳр билан тасдиқланади. Гувоҳномани ак­кредитация қилинган ОАВ вакилининг шахсан ўзи қабул қилиб олади.

Электрон ОАВнинг техник ходимларига бериладиган "Ак­кредитация гувоҳномаси" Вазирлар Кенгашига овоз ёзиш, суратга олиш ва ёритиш аппаратларини олиб кириш ҳамда бинодан олиб чиқиш ҳуқуқини беради.

Чет эллик мухбирлар, шу жумладан МДҲда аъзо давлатлар мухбирлари ҳам аккредитация қилинадилар. Аккредитация қилинган чет эллик мухбирларга тегишли шаклдаги гувоҳнома берилади. ОАВнинг таҳририятлари, агар зарурат тақозо этса, ўзининг аккредитация қилинганидан ташқари ходимлари вилоят ҳокимлигида ўтказиладиган тадбирларда иштирок этиш учун бир марталик аккредитация сўраб, вилоят ҳокимлигига расмий бланкада буюртманома беришлари мумкин.

Буюртманомада ОАВ вакилининг (журналистнинг) фами­лияси, исми ва отасининг исми, тадбирнинг номи, аккредитация вақти ва санаси кўрсатилиши керак. Бироқ айрим ҳолларда ўз фаолиятига кўра реклама тусига эга бўлган нашрларнинг, тармоқ нашрларининг, шунингдек вилоят ҳокимлиги фаолиятини ёритиш би­лан шуғулланмайдиган нашрларнинг аккредитация қилиш тўғрисидаги буюртманомалари рад этилиши ҳам мумкин.

Ўз фаолиятини тугатган ёки фаолияти тухтатиб қўйилган ОАВ вакилларининг (журналистларининг) аккредитацияси бекор қилинади. Шунингдек, ОАВ вакили (журналист) аккре­дитация Қоидаларида белгиланган талабларга риоя этмаса ёки ҳақиқатга тўғри келмайдиган ахборот тарқатса ёхуд 12 ой давомида вилоят ҳокимлиги фаолияти ҳақида ОАВда бирор марта ҳам ахборот ёритмаган тақдирда, қонун ҳужжатларига мувофиқ аккредитациядан маҳрум қилиниши мумкин. ОАВ вакили (журналист) ишдан бўшатилган ёки унинг аккредитацияси чақириб олинган тақдирда бу хақда Ахборот-таҳлил хизмати хабардор қилиниши лозим. Бунда журналистнинг вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги аккредитацияси тўхтатилади. Аккредитацияси тўхтатилган вакилнинг (жур­налистнинг) аккредитация гувоҳномаси Ахборот-таҳлил хизматига, котибига қайтаргач, бошқа журналистни аккредитация қилишни сўраб белгиланган тартибда буюртманома киритиши мумкин ва ушбу буюртманома асосида таҳририят вакили аккредитация қилинади.

Аккредитация гувоҳномаси ва чет эллик мухбир гувоҳномасининг амал қилиш муддати тугаган бўлса ёки гувоҳномадаги маълумотлар алмаштирилган ёки уларга шикаст етган бўлса ёхуд аккредитациядан маҳрум этилган бўлса, вилоят ҳокимлиги биносини қўриқловчи махсус хизмат ходимлари гувоҳомани олиб қўуйишга ҳақлидирлар.

Шу ўринда таъкидлаш лозимки, аккредитация қилинган ОАВ вакиллари вилоят ҳокимлиги биносида бўлишда унинг ички тартиб-қоидаларига ва ишларини ташкил этиш талабларига риоя қилиши шарт. Шунингдек, ўз касбий фаолиятларини амалга ошириш вактида вилоят ҳокимлиги раҳбарияти ва аппарати ходимларининг ҳуқуқлари, қонуний манфаатлари, шаъни ва қадр-қимматини ҳурмат қилишлари, умумэътироф этилган журналист одоби нормаларига риоя этиш, газетхонлар, телетомошабинлар ва радио эшитувчиларни вилоят ҳокимлиги фаолияти тўғрисида ҳар томонлама ҳамда холис хабардор қилишлари, вилоят ҳокимлиги биносига кириш (ундан чиқиш) вақтида, шунингдек ўз касбий фаолиятларини амалга ошириш вақтида аккредитация гувоҳномасини (ўз шахсини тасдиқловчи ҳужжат билан биргаликда), чет эллик мухбир гувоҳномасини кўрсатишлари талаб этилади.

Унутмаслик керакки, ўз касбий имкониятларидан ахборотни яшириш ёки ижтимоий аҳамиятга молик маълумотларни сохталаштириш мақсадида фойдаланмасликлари, тўғри ахборот ниқоби остида миш-мишлар тарқатмасликлари, бе­гона шахслар ёки оммавий ахборот воситаси ҳисобланмаган ташкилотлар учун ахборотлар тупламасликлари шарт. Аккре­дитация қилинган ОАВ вакилини янги муддатга аккреди­тация қилиш аккредитация тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилиш муддати тугагандан кейин таҳририят томонидан тақдим этилган буюртманома асосида ўтказилади.

Таҳририят вилоят ҳокимлигига аккредитация туғри­сидаги гувоҳноманинг амал қилиш муддати тугашидан бир ой олдин буюртманома бериши керак. Янги муддатга ак­кредитация қилиш аккредитация қилинган ОАВ вакилининг олдинги аккредитацияси давридаги бенуқсон ва самарали фаолиятини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади.