28.03.2024, Четверг

Выступление Председатель Совета Министров Республики Каракалпакстан Қ.Р. Сариев на рабочей ярмарке, состоявшейся 24 августа 2018 года в Кунградском районе.



Ассалому алайкум,

Ҳурматли тадбир қатнашчилари!

Бугунги тадбиримизда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси ўринбосари Алишер Атаханович, Қорақалпоғистон Республикасининг прокурори, Давлат солиқ бошқармаси бошлиғи ҳамда тегишли вазирлик ва идоралар қатнашмоқда.  

 Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Ўзбекистон савдо-саноат палатаси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши, “Ҳунарманд” бирлашмаси Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши ва Қўнғирот туман ҳокимининг ўринбосарлари ҳамда ҳудуддаги йирик корхоналар қатнашмоқда.

Бугунги тадбиримиз Аҳоли бандлигини таъминлаш учун ёш тадбиркорлар, ҳунармандлар ва фермерлар томонидан ишлаб чиқарилган миллий маҳсулотлар кўргазмасини ташкил этиш ҳамда аҳолини янги иш ўринлари билан таъминлаш мақсадида Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркасида эндигина коллежни тамомлаган ёш битирувчиларни ишга жойлаштириш ва ўз бизнесларини очишга кўмаклашиш мақсадида ўтказилмоқда.

Ярмакада ҳудудимиздаги 16 та шаҳар ва туманлардан ўқишни тамомлаган мингдан ортиқ ёшлар, ҳарбий хизматни ўтаган йигитлар, уйда ишсиз ўтирган хотин-қизлар ва аҳолининг эҳтиёжманд қатламлари иштирок этмоқда.

Бугунги меҳнат ярмаркасида шаҳар ва туманлардаги 1минг 900 дан ортиқ корхона ва ташкилот, йирик ишлаб чиқариш корхоналари ўзларининг фаолият йўналишларига доир кўргазмалар шунингдек, 500 минг сўмдан 2 млн.сўмгача бўлган маош бериладиган 3 мингдан ортиқ вакансиялар билан иштирок этмоқда.

Шунингдек, ярмакамизда ёшлар, хотин-қизлар ва касб-ҳунар колледжи битирувчиларига Республикамиздаги 13 та тижорат банк филиаллари томонидан “Ҳар бир ойла тадбиркор” дастури ва “Ёшлар келажагимиз” Давлат дастури доирасида ҳамда бошқада имтиёзларда бериладиган кредитлар, мувафаққиятли кичик бизнес лойиҳаларини тақдим этиш бўйича кўргазмали тақдимотлар ташкил этилган.

Ҳурматли тадбир қатнашчилари!

Бугунги Аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича ўтказилаётган меҳнат ярмаркасида, ўзингизга муносиб мақбул келадиган ишга жойлашишда, шунингдек давлатимиз томонидан ёшларимизга яратилаётган кенг имкониятлардан унумли фойдаланишингизга зафарлар тилайман.

Эътиборингиз учун рахмат!

Шу муносабат билан, бугунги тадбиримизди очиқ деб эълон қиламан!

Шунингдек, Янги иш ўринларини ташкил этиш, иқтисодиёт тармоқлари корхоналари ҳамда тадбиркорлик субъектлари фаолиятини ривожлантириш ва кенгайтиришда уларга амалий ёрдам кўрсатиш бўйича аниқ йўналтирилган ва банд бўлмаган аҳолини, айниқса касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини ишга жойлаштириш масалаларини ҳал қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 3 февралдаги 

“2018 йилда аҳоли бандлигига кўмаклашиш Давлат дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3506-сон қарори қабул қилинди.

Ушбу қарорга асосан Қорақалпоғистон Республикасида жорий йил давомида жами 

16 минг 427 та янги иш ўринларини ташкил этиш режелаштирилган.

Жумладан:

иқтисодиёт тармоқларида янги ишлаб чиқариш қувватларини ишга тушириш ва фаолиятини кенгайтириш орқали 8 минг 23 та;

инвестиция лойиҳалари ва аввал хусусийлаштирилган корхоналарни ривожлантириш  “йўл харита”ларини амалга оширишда ҳисобидан 360 та;

қишлоқ жойларда арзон уй-жойлар, кўп қаватли турар-жойлар ва йўл-муҳандислик инфратузилма қурилиши ҳисобидан 1 минг 845 та;

ижтимоий соҳа инфратузилмасини ривожлантириш ҳисобидан 724 та;  

 кичик корхона ва микрофирмаларни ташкил қилиш ривожлантириш ҳисобидан 

5 минг 475 та, шундан миллий ҳунармандчиликни ривожлантириш ҳисобидан 1 минг 

221 та янги иш ўринларини ташкил этиш кўзда тутилган.   

Шу билан бирга, Нукус шаҳар ва туманлардаги бандликка кўмаклашиш марказлари томонидан 1 минг 239 нафар ишсизларни касбга қайта ўқитиш, 7 минг нафардан ортиқ фуқароларни ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилиш бандлигини таъминлаш ва 355 нафар ишсиз фуқароларга ишсизлик нафақасини тайинлаш белгиланган.

Бугунги кунда, Нукус шаҳар ва туманлардаги жами 1857 та корхоналар, ташкилот ва муассасаларида 2207 та бўш иш жойлари мавжуд бўлиб.

Шундан:

1750 та корхоналар, ташкилот ва муассасаларида 1806 та;

107 та хусусий корхоналар ва жамиятларда 401 та олий, ўрта махсус ва бошқа маълумотлилар учун бўш иш жойлари мавжуд.

Эътиборларингиз учун раҳмат!