29.03.2024, Juma

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг бошқарув аппарати, шаҳар ва туман ҳокимликлари томанидан Ёш мутахассисларни танлаш дастури

Ёш мутахассисларни танлаш дастури


 

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг бошқарув аппарати, шаҳар ва туман ҳокимликлари томонидан Ёш мутахассисларни танлаш

 

ДАСТУРИ

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг бошқарув аппарати, шаҳар ва туман ҳокимликлари (кейинги ўринларда – маҳаллий ижро ҳокимликлари) томонидан “Ёш мутахассисларни танлаш” дастури (кейинги ўринларда – Дастур) Олий таълим муассасаларининг (кейинги ўринларда – ОТМ) битирувчи курсида ўқиётган қобилиятли ёшларни саралаб олиш, уларнинг стажировкасини ташкил этиш ва кейинчалик захирага киритиш бўйича комплекс чора-тадбирларни назарда тутади.

Дастур мақсади – давлат хизматига энг муносиб кадрларни танлаш ва истиқболли кадрларни тайёрлашни тизимли йўлга қўйиш ҳамда ОТМ битирувчиларини давлат хизматига жалб қилиш самарадорлигини оширишдан иборат.

Дастур вазифалари:

олий таълим муассасалари ҳамда давлат хизмати ўртасида интеграцияни йўлга қўйиш;

энг салоҳиятли ва билимли битирувчиларни селекция қилиш;

номзодларни маҳаллий ижро ҳокимликларига стажировка ўташ учун йўналтириш ҳамда “устоз-шогирд анъанаси” асосида тажрибали
устоз-менторларга бириктириш;

стажировкани муваффақиятли якунлаган битирувчиларни танлов (суҳбат) асосида давлат хизматига ишга қабул қилиш.

1-боб. Умумий қоидалар

1.   Ушбу Дастурда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

Олий таълим муассасаси – бакалавриат таълим йўналишлари бўйича юқори малакали кадрлар тайёрланишини таъминловчи давлат таълим муассасаси;

битирувчи – ОТМ кундузги шаклининг бакалавриат босқичи битирув курс талабалари;

Маҳаллий ижро ҳокимликларида стажировка ўташ – ёш мутахассисларни давлат хизматига тайёрлаш, касбий фаолият масъулиятини ҳис этиш ва тажрибали мутахассисларнинг иш фаолиятини ўрганиш орқали ОТМда олган назарий билимларини амалий мустаҳкамлаш жараёни.

малака талаблари – маълум бир давлат фуқаролик лавозимига стажёр бўлиш учун номзодларга нисбатан маҳаллий ижро ҳокимликлари томонидан белгиланадиган тегишли маълумот, шунингдек билим ва касбий компетенциясига қўйилган талаблар;

стажировка раҳбари – маҳаллий ижро ҳокимликларидаги стажировка жараёнини мувофиқлаштириш масъулияти юкланган раҳбар ходими.

устоз-ментор – стажировка ўтаётган битирувчиларга давлат хизматидаги фаолиятида “устоз-шогирд” анъанаси асосида зарур ташкилий кўрсатмалар берувчи, уларни техник хавфсизлик қоидалари билан таништирувчи, амалий кўникма ва малакаларни ўргатувчи, стажировка даврида талаба эгаллаган кўникмаларни баҳолаш юкланган тажрибали давлат фуқаролик хизматчиси.

шахсий ривожланиш режаси – битирувчининг маҳаллий ижро ҳокимликларида стажировкаси давомида ўзлаштириши лозим бўлган билим
ва кўникмалар муддатлар кесимида акс эттириладиган ҳужжат.

кадрлар захираси – маҳаллий ижро ҳокимликларидаги лавозимларни салоҳиятли, ёш кадрлар билан тўлдирилишини таъминлайдиган, юқори малакали мутахассислар тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган маълумотлар базаси.

2-боб. Танлов ўтказиш тартиби

2.   “Ёш мутахассисларни танлаш дастури” 1-иловадаги дастурни амалга ошириш схемаси бўйича тегишли босқичларда ва белгиланган муддатларда амалга оширилади.

3.   Маҳаллий ижро ҳокимликларининг расмий саҳифаларида
“Ёш мутахассисларни танлаш дастури” бўйича стажировка танлови ҳақида эълон берилади ва тарғибот ташвиқот ишлари амалга оширилади.

4.   Номзодлардан стажировка танловида иштирок этиш учун аризалар онлайн шаклда (телеграм бот орқали) қабул қилинади.

5.   Техник талабларга мувофиқ ариза эгаларига саралаш босқичида иштирок этишга йўлланма юборилади.

6.   Номзодлар Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, давлат фуқаролик хизмати ва коррупцияга қарши кураш тўғрисидаги қонунчилик, давлат тили, ахборот технологиялари бўйича билим даражасини аниқлаш учун Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси филиали томонидан ташкил этиладиган махсус тест синовидан ўтадилар.

7.   Тест синовлари базаси маҳаллий ижро ҳокимликлари буюртмасига биноан ушбу маҳаллий ижро ҳокимлиги маблағлари ҳисобидан ишлаб чиқилади.

8.   Тест босқичи давлат органи билан ҳамкорлик қилаётган Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси филиалининг махсус компьютер хоналарида ўтказилади. Танлов жараёнлари маҳаллий ижро ҳокимликлари томонидан мувофиқлаштирилади.

9.   Тест босқичидан муваффақиятли ўтган номзодлар (71 фоиздан юқори) маҳаллий ижро ҳокимликларида тузилган танлов комиссияси томонидан суҳбатдан ўтказилади.

10.   Номзодлар кўрсаткичлари 2-иловага мувофиқ жадвал бўйича баҳоланади. Баҳолаш натижаларига кўра, синовлардан муваффақиятли ўтган номзодларни стажировкага қабул қилиш ҳақида маҳаллий ижро ҳокимликларининг фармойиши чиқарилади.

11.   Стажировка жараёнини намунали якунлаган ёш мутахассислар стажировка ўтаган маҳаллий ижро ҳокимликларининг кадрлар захирасига киритилади.

3-боб. Cтажировкани ташкил этиш қоидалари

12.   Стажировка танловлардан муваффақиятли ўтган битирувчи билан
3-иловага мувофиқ тузиладиган стажировка шартномаси асосида ташкил қилинади.

13.   Мазур шартномада стажировкани ташкил этиш ва ўтказиш бўйича шартнома предмети, тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, қабул қилувчи ҳокимликнинг иш фаолияти хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда стажировкани ўташ тартиби, шартноманинг амал қилиш муддати
ва бекор қилиш асослари, шунингдек, тарафларнинг жавобгарлигига
оид нормалар назарда тутилади.

14.   Стажировка уч ойдан кам бўлмаган ҳамда бир йилдан кўп бўлмаган муддатда амалга оширилиши лозим.

15.   Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Ёш мутахассисларни танлаш дастурини амалга ошириш жараёнларини мувофиқлаштиради. Стажировкани ташкил этишнинг зарур ташкилий-ҳуқуқий чораларини кўради. Хусусан:

ОТМга дастур ва илова ҳужжатларни тақдим этади;

танлов жараёнларини белгиланган мезонлар асосида шаффоф ва адолатли ўтишини таъминлайди;

стажировкага жалб қилинган талабалар маълумотларини умумлаштиради;

стажировка якунлари бўйича ҳисобот (тақдимот) жараёнларида иштирок этади;

дастурни амалга ошириш схемаси бўйича барча босқичлардаги
чора-тадбирларни мувофиқлаштиради;

стажировка ўташда ёшлар ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш юзасидан мониторингни амалга оширади;

стажировка якунлари бўйича маҳаллий ижро ҳокимликларининг ҳисобот ва таклифларини умумлаштиради.

16.   Шаҳар ва туман ҳокимликлари стажировкани ташкил этишнинг зарур ташкилий-ҳуқуқий чораларини кўради. Хусусан:

синов жараёнларини адолатли ва шаффоф тарзда ташкил этади;

малакали ва тажрибали мутахассислар орасидан стажёр билан ишлаш кўникмасига эга бўлган стажировка раҳбари ва устоз-менторни тайинлайди;

битирувчиларни стажировка даврида ўз ходими сифатида фаолият олиб бориши учун ҳокимнинг фармойишини чиқаради;

стажировка дастурига мувофиқ битирувчиларга жорий қилинадиган шарт-шароитлар (шахсий ҳимоя, моддий-техника воситалари бошқалар)ни яратади;

стажёрларга мавжуд адабиётлар, техник ва бошқа ҳужжатлардан фойдаланиш имкониятларини беради;

ҳокимликнинг ички меҳнат интизомини бузган стажёр билан тузилган стажировка шартномасини белгиланган тартибда бекор қилади;

битирувчи стажировкани ўташ даврида ҳокимликда бахтсиз ҳодисага учраган ҳолатлар бўйича жавобгарлик масалаларини қонунчилик ҳужжатлари асосида кўриб чиқади;

16. Стажировка раҳбари ҳокимликда стажировка ўтаётган барча битирувчиларга раҳбарлик қилади. Унинг вазифалари:

давлат фуқаролик хизмати ҳокимликнинг таркибий тузилмалари ва ҳудудий бўлимлари бўйича талабаларни тақсимлайди, объектнинг тузилиши, фаолият йўналишлари ва ўзига хос хусусиятлари билан таништиради;

стажёр билан стажировка ўташ шартномасини имзолайди;

стажёрлар билан ҳокимлар ва уларни ўринбосарларининг учрашувини ташкил этади.

17. Устоз-ментор сифатида давлат хизматида камида уч йиллик тажрибага эга, меҳнат жамоасида обрў-эътиборли давлат хизматчиси
“устоз-шогирд” анъанаси асосида кўпи билан икки нафар битирувчига бириктирилиши мумкин. Унинг вазифалари:

стажёрларга иш фаолияти ва техника хавфсизлиги бўйича тушунтириш, шунингдек қабул қилувчи ҳокимликнинг ички тартиб қоидалари ва иш режимининг хусусиятлари бўйича йўл-йўриқ кўрсатади;

стажировка дастурига тааллуқли материаллардан фойдаланиш
тартиб-қоидаларини ўргатади;

стажёр иш кунининг белгиланган давомийлигига ва стажёрнинг шахсий иш режасига риоя этилишини назорат қилади;

18. Стажёр маҳаллий ижро ҳокимликларида стажировка ўташда:

стажировка бўйича услубий ва кўрсатма материаллар билан танишиши;

стажировка шартномаси билан юклатилган ҳуқуқ ва мажбуриятларни амалга ошириш;

стажёрнинг шахсий иш-режасида назарда тутилган барча топшириқларни белгиланган муддатларда, тўлиқ ҳажмда ва сифатли бажариши;

стажировка ўташ тўғрисидаги ҳисоботни тақдим қилиши;

фаолиятида фойдаланиши мумкин бўлган материаллар тўпламини шакллантириши;

ҳокимликнинг ички меҳнат тартиб қоидалари ва ходимлари фаолиятининг тартибини белгиловчи ҳужжатларга риоя қилиши шарт.

4-боб. Стажировкани ўташ тартиби

18. Стажировка уч босқичга бўлинади:

тайёрлов;

асосий;

ҳисоботларни топшириш ва баҳолаш.

19. Стажировка тайёрлов босқичининг биринчи кунида стажировка раҳбари томонидан йиғилиш ўтказилади. Йиғилишда талабалар стажировкани ўташ дастури билан танишадилар, унинг мақсад ва вазифаларига тааллуқли кўрсатмалар, стажировкани ўташ ва
4-иловадаги ҳисобот шаклини тўлдириш тартиби ҳақида хабардор қилинадилар.

20. Стажировка ўташнинг бошида талабалар қабул қилувчи ҳокимликнинг тузилиши, фаолият йўналишлари, ўзига хослиги билан танишадилар ҳамда стажировка раҳбари ва бириктирилган устоз-ментор билан биргаликда стажировкани ўташ дастурини бажариш бўйича 5-иловага мувофиқ, шахсий иш режа жадвалини тузадилар.

20. Стажировканинг асосий босқичида битирувчи бевосита стажировкани ўташ дастурини бажариш бўйича шахсий иш режада кўрсатиб ўтилган ишларни бажаради.

21. Стажировка якунлари бўйича ҳисоботни топшириш сўнгги босқич ҳисобланади. Белгиланган тартибдаги ҳисобот-тақдимот стажировка раҳбари, устоз-ментор ва ҳокимлик вакили томонидан баҳоланиб тасдиқланади.

22. Стажировкани муваффақиятли якунлаган битирувчилар маҳаллий ижро ҳокимликлари томонидан 5-илова асосида тасдиқланган сертификат билан тақдирланади. Мазкур сертификат асосида битирувчиларни давлат хизматига ишга қабул қилишда имтиёз назарда тутилади.

6-боб. Давлат хизматига ишга қабул қилиш

23. Маҳаллий ижро ҳокимликлари томонидан олтинчи даражали давлат хизматчилари (мутахассис) вакант штат бирликларининг ўн фоиздан кам бўлмаган миқдорида ёш мутахассислар учун лавозимлар рўйхатини шакллантиради.

24. Рўйхатдаги лавозимлар учун битирувчиларга алоҳида малака талаблари ишлаб чиқилади.

25. Дастур асосида Стажировкани муваффақиятли тамомлаган, сертификатга эга битирувчилар ҳокимликдаги танлов комиссияси томонидан ўтказиладиган суҳбат асосида ишга қабул қилинади.

26. Дастур бўйича стажировка ўтаётган битирувчиларга тегишли маҳаллий ижро ҳокимлиги томонидан (ҳокимликнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан) базавий миқдорининг бир баробаридан уч баробаригача миқдорда стипендиялар берилади.

7-боб. Якуний қоида

27. Мазкур Дастур бўйича юзага келадиган низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.

 

 



1-ИЛОВА

Ёш мутахассисларни танлаш дастурини амалга ошириш
СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар

Чора-тадбирлар

Муддатлар

1-босқич

 

Маҳаллий ижро ҳокимлиги

 

Маҳаллий ижро ҳокимлиги штат бирликларининг ўн фоиздан кам бўлмаган миқдорда стажёрларни жалб қилиш учун зарур шарт-шароитлар (моддий техника)ни яратиш

Октябрь

2-босқич

Маҳаллий ижро ҳокимлиги,

Олий таълим муассасалари

Дастур доирасида маҳаллий ижро ҳокимлиги интеграция қиладиган ОТМлар рўйхатини шакллантириш ҳамда улар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш

Октябрь

3-босқич

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси филиали

Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, давлат фуқаролик хизмати ва коррупцияга қарши кураш тўғрисидаги қонунчилик, давлат тили ва АКТ бўйича тест саволлар базасини яратиш

Октябрь ойининг
1-ярми

4-босқич

Маҳаллий ижро ҳокимлиги

Расмий веб-сайтлар, ОАВ ва ижтимоий тармоқларда “Ёш мутахассисларни танлаш дастури” бўйича танлов эълон қилиш ҳамда ОТМларда тарғиботини ташкил қилиш

Ноябрь

5-босқич

Маҳаллий ижро ҳокимлиги

“Ёш мутахассисларни танлаш дастури” бўйича эълон қилинган танлов бўйича келиб тушган ҳужжатларни қабул қилиш

Ноябрь

6-босқич

Маҳаллий ижро ҳокимлиги, Олий таълим муассасалари

Номзодларнинг билим даражасини аниқлаш учун тест синовидан ўтказиш

Ноябрь ойининг
1-ярми

7-босқич

Маҳаллий ижро ҳокимлиги,

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси филиали

Тест босқичидан муваффақиятли (71 фоиздан юқори) ўтган битирувчиларни маҳаллий ижро ҳокимлигига ташкил этилган танлов комиссияси томонидан суҳбатдан ўтказиш

Ноябрь ойининг
2-ярми

8-босқич

Маҳаллий ижро ҳокимлиги,

олий таълим муассасалари

Суҳбатдан муваффақиятли ўтган номзодларни стажировкага жалб этиш, устоз-ментор бириктириш, Стажировка ўташ шартномаси ва Шахсий ривожланиш режасини имзолаш

Декабрь

9-босқич

Маҳаллий ижро ҳокимлиги,

олий таълим муассасалари

Устоз-ментор томонидан стажёр фаолиятини кузатиб бориш асосида унинг билими, кўникмалари ва амалий тажрибаси ошишига кўмаклашиш

Декабрь-июль

10-босқич

Маҳаллий ижро ҳокимлиги

Стажировка фаолияти якунлари бўйича стажёр тақдимотини баҳолаш ва муваффақиятли тамомлаган стажёрларга сертификат бериш

Июль

11-босқич

Маҳаллий ижро ҳокимлиги,

 Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси филиали

Сертификатга эга битирувчилар орасидан танлов (суҳбат) асосида ишга қабул қилиш

Август

12-босқич

Маҳаллий ижро ҳокимлиги,

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси филиали,

Ёшлар ишлари агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси филиали

Стажировка якунлари ва давлат хизматига қабул натижалари бўйича
“Ёш мутахассисларни танлаш дастури”ни такомиллаштириш юзасидан хулоса ва таклифларни шакллантириш

Август

 


2-ИЛОВА

намуна

Ёш мутахассисларни танлаш дастури бўйича номзодлар кўрсаткичларини баҳолаш

ЖАДВАЛИ

Ф.И.Ш.

Олий таълим муассасаси

Мутахассислик

Курси

Рейтинг баҳоси

20 балл

Тест

40

Суҳбат

30 балл

Тил сертификатига эгалик
10 балл

ЖАМИ

1.

Абдуллаев Абдулла Абдуллаевич

Тошкент Архитектура ва қурилиш институти

Бино ва иншоотлар қурилиши

4

17.4

25

25

10

77,4

2.

......

......

......

....

...

 

 

 

 

 

 

Изоҳ:

-          “Фанларни баҳолаш” сўнгги семестр натижаларига кўра фанлардан олинган баҳолари 20 баллдан фоиз олиш билан ҳисобланади.
(масалан, ўртача рейтинг кўрсаткичи 87 бўлса20 х 0.87 
= 17.4)

 


3-ИЛОВА

Намуна

Стажировка ўташ тўғрисида

ШАРТНОМА

 

Нукус шаҳри                                                                  2022 йил “___” __________

 

(Маҳаллий ижро ҳокимлиги номи) номидан (/ҳоким)________________(кейинги ўринларда “Ҳокимлик” деб аталади) бир томондан ва фуқаро ___________________________________ (паспорт серияси ва рақами: АА____________, __________________________ томонидан _____________ йилда берилган) (кейинги ўринларда “Стажёр” деб аталади) иккинчи томондан, маҳаллий ижроия ҳокимияти органларида ёш мутахассиснинг стажировка ўташига доир мазкур шартномани тузиб имзоладилар.

1. “Стажёр” (Ҳокимлик номи)да _________________________ ______________________________________ вазифаларни бажаради.

2. Тарафлар ўртасидаги муносабатларга ҳокимнинг
20__ йил “___” __________ ______________-сон буйруғи талаблари татбиқ этилади.

3. “Стажёр”нинг мажбуриятлари:

стажировка бўйича услубий ва кўрсатма материаллар билан танишиш;

стажировкани ташкил этиш ва ундан ўтиш билан боғлиқ тадбирларда иштирок этиш;

стажировкадан ўтиш дастурида назарда тутилган барча тадбирларни стажировка учун белгиланган муддат ичида, тўлиқ ҳажмда ва сифатли бажариш;

стажировка ўташ тўғрисидаги ҳисоботни тақдим қилиш;

фаолиятида фойдаланиши мумкин бўлган материаллар тўпламини шакллантириш;

ҳокимликнинг ички меҳнат тартиб қоидалари ва ходимлар фаолиятининг тартибини белгиловчи ҳужжатларга риоя қилиш;

мазкур шартноманинг 1-бандида белгиланган вазифаларни бажарганлиги тўғрисида ҳар ой якуни бўйича далолатномани тақдим этиш.

Ҳокимликнинг ушбу шартномадан келиб чиқадиган бошқа топшириқларини ҳам бажаради.

4. Маҳаллий ижро ҳокимлигининг мажбуриятлари:

мазкур шартнома шартларига, шунингдек, фуқаролик қонунчилик нормалари ва бошқа меъёрий ҳужжатларга риоя қилиш;

стажировка жараёнларини адолатли ва шаффоф тарзда ташкил этиш;

малакали ва тажрибали мутахассислар орасидан стажёр билан ишлаш кўникмасига эга бўлган стажировка раҳбари ва устоз-менторни тайинлаш;

стажёрлар учун иш жойи ва стажировка даврида фойдаланиш учун зарурий материаллар (шахсий ҳимоя, моддий-техника воситалари ва бошқалар) ажратилишини ташкил этиш;

стажёрларга мавжуд адабиётлар, техник ва бошқа ҳужжатлардан фойдаланиш имкониятларини яратиш;

стажёрнинг фаолияти натижадорлигига асосан унга ойлик маош тўлаш;

ҳар ой якуни бўйича “Стажёр” томонидан тақдим этилган бажарилган ишлар ҳақидаги далолатномани ўрганиш, “Стажёр” томонидан бажарилган ишлар тасдиқланганда стажёрга ушбу шартномада белгиланган миқдорда ҳақ тўлаш.

5. Томонларнинг келишувига асосан “Стажёр” томонидан бажарилган иш хажми учун ҳар ой ____________ (__________________________________) сўм тўлов тўланади. Бунда, жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ушбу суммадан ушлаб қолинади ва солиқ органларига ўтказилади.

6. “Стажёр” томонидан ҳар ой якуни бўйича кейинги ойнинг 3-санасига қадар Ҳокимликка бажарилган ишлар ҳисоботи (далолатномаси) тақдим этилади.

Ҳокимлик ушбу ишлар ҳисоботи далолатномасини қабул қилган пайтдан бошлаб
3 иш куни давомида текшириб, тақдим этилган маълумотларнинг ҳақиқатда бажарилган тақдирда далолатномани имзолайди ва 3 иш куни давомида мазкур шартноманинг
5-бандида назарда тутилган миқдорда “Стажёр”га ҳақ тўлайди.

Бунда, ушбу тўлов “Стажёр” томонидан тақдим этилган бажарилган ишлар далолатномасига асосан ойда икки марта амалга оширилиши мумкин.

7. Томонларнинг ўзаро келишувига кўра мазкур шартнома шартларига киритиладиган барча қўшимча ва ўзгартиришлар ёзма шаклда амалга оширилади.

8. Ушбу шартнома 20___ йил _______________дан бошлаб кучга киради
ва 20___ йил ______________га қадар амал қилади.

9. Мазкур шартнома тарафларнинг келишувига асосан ёки бир тарафнинг истаги асосида иккинчи тарафни камида 15 кун олдин огоҳлантирган ҳолда бекор қилиниши мумкин.

Бунда шартнома бекор қилинган пайтдан бошлаб 5 иш кунида тарафлар ўртасида барча ҳисоб-китоблар амалга оширилади, мазкур шартнома Ижрочи томонидан ўз зиммасидаги вазифаларни бажармаганлиги туфайли бекор қилинган ҳоллар бундан мустасно.

 

 

Ҳокимлик

 

 

СТАЖЁР

Манзили: _______________

________________________.

 

 

__________________________

Ф.И.О.

Паспорт маълумотлари:________________
_____________________________________

Яшаш манзили
:_______________________
_____________________________________

(/ҳоким/)

 

 

 

____________   _______________

 

 

_____________  _______________

 



4-ИЛОВА


____________________________________________ нинг
 “Ёш мутахассисларни танлаш дастури”  доирасида

маҳаллий ижро ҳокимлигида стажировка давомида бажарган ишлари юзасидан


ҲИСОБОТ

 

Т/р

Чора-тадбир номи

Бажарилган ишнинг мазмуни

1.

 

 

2.

 

 

3.

 

 

4.

 

 

5.

 

 

 

 

 

  Устоз-ментор

 

__________________________

 

                                   Стажёр

                       _____________________

   Стажировка раҳбари

 

______________________________

 








5-ИЛОВА

Стажёрнинг намунавий-шахсий иш режаси


Т/р

Ишнинг номи

Стажировканинг ойлик режаси

Бажарилганлиги тўғрисида изоҳ

1

2

3

4

5

6

7

8

1.

Ҳокимлик аппаратининг тузилиши, фаолият йўналишлари ва ўзига хос хусусиятлари билан танишиш.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

2.

Ҳокимлик таркибидаги бириктирилган комплекс ва тегишли бўлим/бошқарма фаолиятини ўрганиш, унинг тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан танишиш ва ишлаш.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

3.

Стажировка бўйича услубий ва кўрсатма материаллар билан танишиш.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

4.

Фаолиятида фойдаланиши мумкин бўлган материаллар тўпламини шакллантириш.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

5.

Ҳокимлик томонидан амалга ошириладиган лойиҳа ва тадбирларда иштирок этиш ва маълумот қилиб бориш.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

6.

Ҳокимлик марказий аппарати томонидан фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқилишини таҳлил этишни ўрганиш билан танишиш.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

7.

Статистик ва бошқа маълумотларни умумлаштириш асосида таҳлилий маълумотлар тайёрлаш, чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва амалга оширишишда иштирок этиш.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

8.

Стажировка давомида тўпланган маълумотлар ва ўрганилган ишлар юзасидан ҳисобот тайёрлаш ва стажировка раҳбарига тақдимот қилиш.

 

 

 

 

 

 

 

 

 


 

 

 6-ИЛОВА

Намунавий сертификат лойиҳаси

 

 

 

 


 

7-ИЛОВА

Маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари томонидан Ёш мутахассисларни танлаш дастурини амалга ошириш бўйича тавсиявий

КВОТА

Т/р

Давлат органлари ва ташкилотларининг номланиши

Стажерлар квотаси (тасдиқланган штат бирлигидан                                        10%)

1.             

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши

8

2.             

Нукус шаҳри

3

3.             

Амударё тумани

2

4.             

Беруний тумани

3

5.             

Бўзатов тумани

2

6.             

Кегейли тумани

2

7.             

Қўнғирот тумани

3

8.             

Қонликўл тумани 

2

9.             

Қораўзак тумани

2

10.         

Мўйноқ тумани

2

11.         

Нукус тумани

2

12.         

Тахтакўпир тумани

2

13.         

Тахиатош тумани

2

14.         

Тўрткўл тумани

3

15.         

Хўжайли тумани

2

16.         

Чимбой тумани

2

17.         

Шуманай тумани

2

18.         

Элликқалъа тумани

2