26.09.2022, Дүйшемби

Коррупцияға қарсы гүресиў

Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш Миллий кенгашининг 2022 йил 5 апрелдаги 7-сонли баённомаси 1-иловасининг 26-банди ижроси юзасидан жорий йилнинг 20 май куни “Коррупциянинг табияти” мавзусида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ходимларининг этика ва коррупцияга қарши курашиш соҳасида ўқитилиши ташқил қилинди.


Тадбирга Вазирлар Кенгашининг жами 75 нафар масъул ходимлари иштирок этди. Тадбир давомида Вазирлар Кенгашида коррупциявий хавф-хатарлар ва инсон омилини қисқартириш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 11 майдаги “Давлат бошқаруви соҳасида коррупциявий хавф-хатарларни бартараф этиш механизмларини такомиллаштириш ва ушбу соҳада жамоатчилик иштирокини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-240-сонли қарори мазмун-моҳияти юзасидан тушинтириш ишлари олиб борилди.