17.09.2021, Жума

Қарақалпақстан Республикасы тоғай хожалығы комитети

     

 Аминов Айбек Бахтиярович

Қарақалпақстан Республикасы Тоғай хожалығы комитетиниң баслығы

 нзил:

230101, Нөкис қаласы, Ақмаңғыт гүзары көшеси 92-жай

 Teлефон:

 0(361) 229-20-33

 E-mail:

qqr@urmon.uz

Қабыллаў күнлери:

 Дүйшемби-жума  11:00-12:00

 

 

 

Акимниязов Ернияз Сарсенбаевич

Қарақалпақстан Республикасы Тоғай хожалығы комитетиниң баслығы

 Mәнзил:

 230101, Нөкис қаласы, Ақмаңғыт гүзары көшеси 92-жай

 Teлефон:

0(361) 229-20-23

 E-mail:

qqr@urmon.uz

Қабыллаў күнлери:

Сәршемби, пийшемби, жума 10:00-11:00

 

 

 

 

 

                    

Қорақалпоғистон Республикаси ўрмон хўжалиги кўмитаси раисининг функционал вазифалари

 

- Ўзбекистон Республикаси Қонунлари, Президент Фармонлари, ҳукумат қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат кўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Жуқорғи Кенгаши ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши фармойшлари, қарорларининг бажарилишини таъминлаш ва назорат қилишга бевосита кўмита раиси раҳбарлик қилади.

- кўмита фаолиятини бошқаради;

ҳудуддаги ўрмон хўжаликлари директорларини, ўрмон хўжаликлари директорларининг режим (чегара) бўйича ўринбосарларини, ўрмон хўжаликлари бош бухгалтерларини лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод этиш бўйича Қўмитага тавсиялар киритади;

қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳудуддаги Қўмита тизимига кирувчи ташкилотларнинг низомларини, ходимларнинг мансаб йўриқномаларини, ҳудудий бошқармалар даромадлар ва харажатлар сметасини ва ўз ваколатига оид бошқа ҳужжатларни тасдиқлайди;

ҳудуддаги қўмита тизимига кирувчи ташкилотларнинг ишини ташкил этиш ва уларни назорат қилиш, ўрмон тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун айбдорларни жавобгарликка тортиш учун ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги баённомаларни рўйхатдан ўтказиш, ҳуқуқбузарлик бўйича материалларни ва табиатга етказилган зарарни ундириш бўйича ҳужжатларни белгиланган тартибда ваколатли органларга тақдим этилишини таъминлайди;

қўмита ходимлари бажариши мажбурий бўлган буйруқлар қабул қилади ва кўрсатмалар беради;

ходимларни рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш масалаларини ҳал этиш, алоҳида ўрнак кўрсатган ходимларни фахрий унвонлар ва давлат мукофотлари билан тақдирлашга тақдим этиш бўйича Қўмитага тавсия киритади;

ходимларни меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ ишга қабул қилади ва улар билан тузилган меҳнат шартномаларини бекор қилади;

қўмита номидан соҳага тегишли фаолият амалга оширилишида зарур бўлган шартномалар тузишни ҳамда банк муассасаларида молиявий ва пул операцияларини амалга оширади;

давлат органлари, судлар ва бошқа ташкилотларда бошқарма, ўрмон хўжаликлари манфаатларини ифодалайди;

 

 

Қорақалпоғистон Республикаси Ўрмон хўжалиги кўмитаси раиси ўринбосарининг функционал вазифалари

 

-Соҳага оид Қонунлар, Президент Фармонлари, Вазирлар Маҳкамаси қарорларининг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг тўғри тадбиқ

- ўрмон хўжалигига оид масалалар бўйича мажлис қарорлари ва буйруқлар лойихаларини тайёрлайди;

- ўрмонни муҳофаза қилиш ва қўриқлаш тадбирларини ўтказиш, ўрмон назорати, ўрмон тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талаблари бажарилиши бўйича ўрмон назоратчилари, ўрмон муҳандислари ишини ташкил эти шва назоратини олиб бориш;

- ўрмон назоратчилари томонидан қурол-яроғ, ўқ-дорила сақланишини ва уларнинг тўғри қўлланилишини, кийим-бош, алоқа воситалари, техник асбоб-ускуналар, махсус анжомлар ва бошқалар сақланиши, таъминланишини назорат қилади.

- Юқори турувчи ва бирга фаолият юритувчи ташкилотлар ва корхоналар хатларига, топшириқларига, телефонограмма ва факсограммаларига ўзининг исми ва шарифи кўрсатилган имзо кўяди.

- Экспорт-импорт операцияларини амалга оширади.

- Соҳани ривожлантиришда чет эл инвестицияларни жалб қилиш ишларини ташкил этади;

- Хўжаликнинг молиявий аҳволини кўтаришга йўналтирилган чора тадбирларни ишлаб чиқади ва ижросини таъминлайди.

- Ўрмон хўжалиги фаолиятига қаратилган бюджет маблағларининг мақсадли ишлатилишини назорат қилади, аниқланган камчиликларни бартараф қилиш бўйича таклифлар беради.

- Декоратив дарахтларни экиш, кўчатхоналарда кўчатларнинг йўк бўлиб кетишининг олдини олиш ишларини назорат қилади;

- Ўрмон хўжаликларига бириктирилган кураторлар ишларини назорат қилади;

-Қишлоқ хўжалиги экинлари, боғларн кўпайтириш ишларини ташкил этади, пудрат шартномаларининг ўз вақтида расмийлаштирилишини назорат қилади;

    - Ўрмон ерларида доривор ўсимликларни экиш, йиғиш ва сотиш ишларини ташкил қилади;

- Техника воситаларининг сақланиши ва ўлардан самарали фойдаланишга раҳбарлик қилади;

- Ёрдамчи тармоқда чорвачилик, балиқчилик, паррандачилик, кўркачилик, асаларичиликни купайтириш ва ривожланитириш ишларини ташкил қилади;

- Кўмита ва кўмита тизимидаги ўрмон хўжаликларида техникадан, ёнилғи майлаш материаллари, электр энергия, табийий газдан фойдаланиш, техника хавфсизлиги, фухора муҳофазаси ва фавқулотда вазиятлар ишларини ташкил қилади;

- фуқароларни қабул қилиш, аризалар ва мурожаатларнинг ўз вақтида қаралишини ҳамда жавоб берилишини таъминлайди;

- кўмита раиси йўқлиги вақтида кўмита фаолиятига раҳбарлик қилади.