18.09.2021, Шемби

УЛЫЎМА БӨЛИМ

Вазирлар Кенгашининг Умумий бўлимининг функциональ вазифалари тўғрисида
НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар
 
1. Ушбу Низом Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Умумий бўлимининг функциональ вазифаларини белгилайди.
Умумий бўлим (кейинги ўринларда Бўлим деб аталади) Вазирлар Кенгашида иш юритишни таъминлайдиган, Вазирлар Кенгаши, унинг Раёсати мажлисларини ташкилий-техник жиҳатдан тайёрлайдиган ва уларга хизмат кўрсатадиган, шунингдек, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини Вазирлар Кенгаши томонидан кўриб чиқилишини таъминловчи функциональ таркибий бўлим ҳисобланади.
2. Бўлим ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси ва Қорақалпоғистон Республикаси Конституциялари ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг қарорлари ва бошқа ҳужжатларига, Вазирлар Кенгашининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек, мазкур Низомга амаль қилади.
3. Бўлим ўз фаолиятини Вазирлар Кенгаши Раиси раҳбарлигида амалга оширади.
4. Бўлим ўзига юкланган вазифалар ва функциаларни бажаришда Вазирлар Кенгашининг бошқа таркибий бўлинмалари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.
 
2-боб. Бўлимнинг вазифалари ва функциялари
 
5. Қуйидагилар бўлимнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йиль 12 январдаги 12-сонли ҳамда 1999 йиль 23 мартдаги 140-сонли қарорлари билан белгиланган талабларга мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашида иш юритилишини таъминлайди;
Вазирлар Кенгаши ва унинг Раёсати мажлисларини ташкилий-техник жиҳатдан тайёрлаш ва уларга хизмат кўрсатиш;
Вазирлар Кенгашининг фаолиятида амалдаги ҳужжатлар ва иш юритиш тугалланган ҳужжатлар йиғма жилдлари сақланишини таъминлаш;
Вазирлар Кенгашида иш юритиш тартибини ва архив ишини янада такомиллаштиришга доир таклифларни ишлаб чиқиш ва киритиш;
Вазирлар Кенгашига, давлат ва хўжалик бошқаруви органларига, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига келиб тушган жисмоний ва юридик шахсларнинг ёзма, оғзаки ва електрон тарздаги мурожаатлари билан ишлаш фаолиятини мониторингини олиб бориш ва уларни таҳлиль қилиш;
Вазирлар Кенгаши раҳбарияти, шунингдек, таркибий бўлинмаларнинг раҳбарлари томонидан, зарур ҳолларда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари вакилларини жалб етган ҳолда, жисмоний ва юридик шахсларнинг вакиллари қабуль қилинишини ташкиль етиш;
Вазирлар Кенгашига келиб тушган ҳамда кўриб чиқиш учун давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларига юборилган ҳужжатларни шунингдек, Вазирлар Кенгашининг таркибий бўлинмаларида кўриб чиқишга берилган жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг ёзма, оғзаки ва електрон тарздаги мурожаатларини кўриб чиқилишини ташкиль етиш ва назоратни юритиш;
жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари масалалари бўйича қонун ҳужжатлари лойиҳаларини тайёрлашда иштирок етиш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуаль ва Халқ қабулхоналаридан келиб тушган мурожаатларни белгиланган тартибда расмийлаштириш ҳамда амалдаги қонунчилик талабларига мувофиқ жавоб берилишини назорат қилиб бориш;
жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашни такомиллаштириш ва унинг самарадорлигини оширишга доир таклифларни ишлаб чиқиш ва киритиш.
6. Бўлим ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:
Вазирлар Кенгашининг таркибий бўлинмаларида иш юритиш бўйича Йўриқнома талабларига риоя етилишини назорат қилади;
иш юритиш жараёнларини такомиллаштириш ва автоматлаштириш тадбирларини ишлаб чиқади ва амалга оширади;
Вазирлар Кенгашига келиб тушган Ўзбекистон Республикаси ва Қорақалпоғистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг қарорлари ва бошқа ҳужжатлари, Вазирлар Кенгашининг қарорлари ва фармойишларини рўйхатдан ўтказади, ҳисобга олади, расмийлаштиради, кўпайтиради ва шу жумладан електрон почта орқали жўнатади, улардан ва бошқа ҳужжатлардан кўчирмалар тайёрлайди ва жўнатади;
таркибий бўлинмалар билан биргаликда Вазирлар Кенгаши ва унинг Раёсатига ташкилий-техник хизмат кўрсатилишини таъминлайди, шу жумладан, таклиф етилганларнинг умумлаштирилган рўйхатини тузади, таркибий бўлинмалар мутахассислари билан биргаликда материалларни Вазирлар Кенгашига ва унинг Раёсати мажлисларига тайёрлайди, кўпайтиради, уларни мажлис қатнашчиларига жўнатади, ҳужжатлар ёзилишини, таклиф етилганларни рўйхатдан ўтказилишини, Вазирлар Кенгаши ва унинг Раёсати мажлисларини стенография ва синхрон таржима қилинишини назорат қилади;
Вазирлар Кенгашига келиб тушаётган хат-хабарларни қабуль қилади, рўйхатдан ўтказади, ҳисобга олади, тақсимлайди ва мансублигига кўра етказиб беради, чиқадиган хат-хабарларни қабуль қилади ва жўнатади;
таркибий бўлинмаларда ҳужжатлар йиғма-жилдининг номенклатураси юритилишини назорат қилади, Вазирлар Кенгаши учун йиғма номенклатура тузади, унга риоя етилишини назорат қилади;
иш юритиши тугалланган ҳужжатлар йиғма-жилдларини Вазирлар Кенгашининг таркибий бўлинмаларидан қабуль қилади, ҳисобга олади ва сақлайди, жорий архив шакллантирилишини таъминлайди, ҳужжатлар йиғма-жилдлари ва ҳужжатларни белгиланган тартибда Қорақалпоғистон Республикаси Давлат архивига топширади;
ходимларга иш юритиш бўйича йўл-йўриқлар беради, Вазирлар Кенгашининг янги ходимларини ҳужжатлар билан ишлашни ташкиль етиш масалалари бўйича ўқитиш ва таништиришни ташкиль етади;
Вазирлар Кенгашида иш юритишни ташкиль етиш учун тегишли муҳрлар, штамплар ва бланкаларни тайёрлайди, уларнинг ҳисобга олиниши ва сақланишини таъминлайди;
Вазирлар Кенгаши Раиси ва унинг ўринбосарлари томонидан жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини шахсан қабуль қилинишини ташкиль етади;
 Вазирлар Кенгашига келиб тушган ёзма, оғзаки ва електрон тарздаги мурожаатларини рўйхатдан ўтказади, ўз вақтида кўриб чиқилишини таъминлайди ва ижросини назорат қилади;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг халқ қабулхонаси ва виртуаль қабулхонаси орқали, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг 1007-ишонч телефони орқали жисмоний ва юридик шахслар томонидан келиб тушган мурожаатларни қабуль қилади, ўз вақтида кўриб чиқилишини таъминлайди ва ижросини назорат қилади;
 жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг мурожаатлари бўйича таҳлилий маълумотнома материаллар ва бошқа материалларни мунтазам равишда тайёрлайди ва Вазирлар Кенгашининг Раисига тақдим етиб боради;
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг жисмоний ва юридик шахсларнинг ёзма, оғзаки ва електрон тарздаги мурожаатлари билан ишлаши мониторингини олиб боради;
жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашни такомиллаштириш бўйича методик тавсияномалар ва таклифлар ишлаб чиқади;
Вазирлар Кенгашининг таркибий бўлинмаларида жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг мурожаатлари бўйича амалдаги қонун ҳужжатлари талабларига риоя етилиши юзасидан назоратни амалга оширади;
бўлим Вазирлар Кенгашига жисмоний шахслар ва юридик шахслар томонидан келиб тушаётган ёзма ва оғзаки мурожаатларни зарур ҳолларда давлат ва хўжалик бошқаруви органларига ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органларига белгиланган тартибда кўриб чиқиш ва тегишли чора-тадбирлар кўриш учун юборади;
бўлим ваколатига тегишли масалалар бўйича Вазирлар Кенгашининг қарорлари ва фармойишлари ижроси назоратини таъминлайди ва бу тўғрисида Вазирлар Кенгашининг Раисига мунтазам ахборот беради;
ўзига юкланган бошқа функцияларни белгиланган тартибда амалга оширади.
 
3-боб. Бўлимнинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги
 
7. Бўлим ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга ега:
ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун зарур бўлган материаллар ва маълумотларни Вазирлар Кенгашининг бошқа таркибий бўлинмаларидан, давлат ва хўжалик бошқаруви органларидан, маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан, бошқа органлар ва ташкилотлардан белгиланган тартибда олиш ва сўраш;
тегишли материаллар ва ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва тайёрлаш мақсадида Вазирлар Кенгашининг таркибий бўлинмалари раҳбарлари ва мутахассислари иштирокида йиғилишлар ўтказиш;
Вазирлар Кенгашида иш юритишнинг йўлга қўйилганлигини текшириш, текширилаётган масалалар бўйича таркибий бўлинмаларда барча ҳужжатлар ва материаллар билан танишиш;
жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашни такомиллаштириш ва унинг самарадорлигини ошириш мақсадида давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, бошқа органлар ва ташкилотларнинг мансабдор шахслари иштирокида йиғилишлар ўтказиш;
Вазирлар Кенгашининг таркибий бўлинмаларида жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича ишларнинг аҳволини текшириш;
Вазирлар Кенгаши раҳбариятининг топшириғига биноан давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг бўлим ваколатига тегишли масалалар бўйича мажлислари ҳамда йиғилишларида қатнашиш;
жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг мурожаатларида баён қилинган ҳолатларнинг холислигини аниқлаштириш учун, зарурат бўлганда, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг мансабдор шахсларини жалб етиш, шунингдек, жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг мурожаатларини жойнинг ўзига бориб кўриб чиқиш;
зарурат бўлганда “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси ва Қоракалпоғистон Республикаси қонунлари, “Қоракалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши тўғрисида”ги Қонуни талаблари бузилган ҳолда келиб тушган ҳужжатларни қайтариб юбориш.
  8. Бўлимнинг жавобгарлиги:
ўзига юкланган вазифалар ҳамда функцияларнинг сифатли ва ўз вақтида бажарилиши;
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Вазирлар Маҳкамаси, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва Вазирлар Кенгашининг ҳужжатлари ва топшириқларига мувофиқ бўлимга тегишли таклифлар ва ҳужжатлар лойиҳалари ҳар томонлама ва ўз вақтида тайёрланишига;
давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан Вазирлар Кенгашига, яъни бўлимга юклатилган вазифалар юзасидан киритиладиган таклифлар ва ҳужжатлар сифатли ва ўз вақтида ишлаб чиқилишининг ташкиль етилишига;
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари, Ўзбекистон Республикаси Президенти Девони, Вазирлар Маҳкамаси, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва Вазирлар Кенгашига кўриб чиқиш учун киритиладиган ҳужжатлар ва таклифлар лойиҳаларини ишлаб чиқилиши ва амалга оширилишини назорат қилиш;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ижро интизомини мустаҳкамлаш тўғрисида” 1999 йиль 12 январдаги 12-сонли қарорига мувофиқ ижро интизоми таъминлаш;
Бўлим  ўзига юкланган вазифаларнинг зарур даражада ва самарали бажарилиши учун Вазирлар Кенгашида иш юритишнинг сифати ҳамда жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш натижадорлиги учун жавоб беради.
 
4-боб. Бўлимнинг тузилмаси
 
9. Бўлимнинг тузилмасига бўлим бошлиғи, бош мутахассиси, етакчи мутахассиси ва 1-тоифали мутахассиси киради.
Бўлимнинг тузилмаси Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси томонидан тасдиқланади.
10. Бўлимнинг фаолияти мазкур Низомга ва Вазирлар Кенгашининг иш режасига мувофиқ ташкиль етилади.
11. Бўлим ўз фаолиятида Вазирлар Кенгашининг Раисига бўйсунади.
12. Бўлим бошлиғи Вазирлар Кенгаши Раисининг қарори билан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод етилади.
13. Бўлим мутахассислари Вазирлар Кенгаши Раисининг қарори билан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод етилади.
14. Бўлим низоми Вазирлар Кенгаши Раисининг қарори билан тасдиқланади.
15. Бўлим мутахассисларининг функциональ вазифалари Вазирлар Кенгашининг Раиси томонидан тасдиқланади.
 
5-боб. Бўлим фаолиятини ташкиль етиш
 
  16. Бўлим ишлари Ўзбекистон Республикаси ва Қорақалпоғистон Республикаси Конституциялари ва бошқа қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, фармойишлари ва топшириқларига, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ва унинг ўринбосарлари топшириқларига, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва Вазирлар Кенгашининг қарорлари ва топшириқларига мувофиқ, шунингдек, Вазирлар Кенгашининг иш режалари асосида ташкиль етилади.
17. Бўлим ўз фаолиятини ярим йиллик ва йиллик иш режалари асосида олиб боради.
18. Бўлимда ҳар ҳафтада йиғилишлар ўтказилиб, берилган топшириқлар, режаларнинг бажарилиши назорат етилиб, янги ҳафтага мўлжалланган ишлар ва топшириқлар белгилаб олинади.
19. Бўлимда иш юритилиши, ҳужжатларнинг айланиши бўлим мутахассислари томонидан олиб борилади ҳамда шу ҳақида мунтазам равишда Вазирлар Кенгашининг Раисига маълумот бериб борилади.
20. Бўлим бошлиғи:
Вазирлар Кенгаши Раисининг кўрсатмаси ва топшириқларига асосан ишни ташкиль етади;
бўлимга бевосита раҳбарликни амалга оширади, бўлим мутахассисларининг ишларини ташкиль қилади ҳамда мазкур Низомга мувофиқ бўлимга юкланган вазифалар ва функцияларининг бажарилиши учун тўлиқ жавоб беради;
Вазирлар Кенгашида иш юритишнинг тизимини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йиль 12 январдаги 12-сонли ҳамда 1999 йиль 23 мартаги 140-сонли қарорлари билан белгиланган талабларига тўлиқ мувофиқлаштириб боради;
«Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Қонун талабларининг ижросини таъминлайди;
Вазирлар Кенгашига келиб тушган ҳужжатлар, шунингдек, жисмоний ва юридик шахслар томонидан келиб тушган оғзаки, ёзма ва електрон мурожаатларнинг котибият, гуруҳ ва бўлимлар томонидан ижроси бўйича назоратини амалга оширади;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуаль қабулхонасидан келиб тушган мурожжатларни Вазирлар Кенгашида тузилган ишчи гуруҳ билан бирга Қонун талаблари доирасида кўриб чиқилишини таъминлайди ва ишчи гуруҳ ишини мувофиқлаштириб боради;
Вазирлар Кенгашига келиб тушган ҳужжатларнинг автоматлаштирилган тизимини яратади ва улардан самарали фойдаланади;
Ишлар Бошқармасининг комп`ютер техникаси техниги, нусха кўпайтириш мутахассиси ва хат тарқатувчи (кур`ер) ишларини ташкиль етади;
бўлимга юкланган вакиллиги доирасида ҳокимликлар, вазирлик, давлат қўмиталари, муассасалар ва бошқа бирлашмаларда ижро интизомини мустаҳкамлашда ҳамда «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Қонун талабларининг ижросини назорат қилиб боради ва уларнинг ижроси бўйича маълумотларни олади;
Вазирлар Кенгаши аппаратининг ҳужжатлар билан ишлашини ташкиль қилади, Вазирлар Кенгаши Раиси ҳамда Ишлар Бошқарувчисининг хизмат зарурлигидан келиб чиқган ҳолларда қонун доирасида бошқада топшириқларини бажаради.
21. Бўлим бошлиғи вақтинча бўлмаган тақдирда унинг вазифасини бош мутахассис бажаради.