29.03.2024, Жума

Өзбекстан Республикасы Мәлимлеме технологияларын ҳәм коммуникацияларын раўажландырыў министрлиги Қарақалпақстан Республикасы аймақлық басқармасы

Баекеев Тимур Реймбаевич 

Өзбекстан Республикасы Мәлимлеме технологияларын ҳәм коммуникацияларын раўажландырыў министрлиги Қарақалпақстан Республикасы аймақлық басқармасының баслығы 

  Мәнзил:

  230103. Нөкис қаласы, Қарақалпақстан көшеси 7-жай

Телефон:

0 (361) 222-14-41

 E-mail:

 t.baekeev@mitct.uz

Қабыллаў күнлери::

 Сийшемби 10:00-12:00, жума 15:00-17:00







Коланов Курмангали Молдагалиевич 

Өзбекстан Республикасы Мәлимлеме технологияларын ҳәм коммуникацияларын раўажландырыў министрлиги Қарақалпақстан Республикасы аймақлық басқармасы  баслығының орынбасары

  Манзил:

 230103. Нөкис қаласы, Қарақалпақстан көшеси 7-жай

Телефон:

0 (361) 222-14-74

 E-mail:

 k.kolanov@mitc.uz

 Қабыллаў күнлери:

Ҳәр күни 10:00 - 17:00

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ ВА КОММУНИКАЦИЯЛАРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ВАЗИРЛИГИ

Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бошқармаси тўғрисида

НИЗОМ

 


1. Умумий қоидалар


1.1. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг Ҳудудий бошқармаси (кейинги ўринларда – Ҳудудий бошқарма деб аталади) юридик шахс ҳисобланмайди ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 
19 февралдаги ПҚ-3549-сон қарори мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири томонидан тасдиқланган Низомга мувофиқ фаолият олиб боради.

1.2. Ҳудудий бошқарма ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва Қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг Низоми, буйруқлари, Вазирликнинг ҳайъати қарорларига, бошқа меъёрий ҳужжатларга, ҳамда ушбу Низомга амал қилади.

1.3. Ҳудудий бошқарма раҳбарлиги мазкур йўналишни мувофиқлаштирувчи вазирнинг биринчи ўринбосарига тўғридан-тўғри бўйсунувчи Бошқарма бошлиғи томонидан амалга оширилади.

1.4. Ҳудудий бошқарма бошлиғи ва бошқа ходимлари вазирнинг биринчи ўринбосари билан келишган ҳолда Вазир томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади.

1.5. Фаолиятини молиялаштириш, шунингдек Ҳудудий бошқарма ходимлари штат жадвали Вазир томонидан тасдиқланади.

1.6. Ҳудудий бошқарма ўз номи ёзилган муҳрга эга бўлади.

1.7. Ҳудудий бошқарма ўз фаолиятини давлат бошқаруви органлари, жойлардаги маҳаллий ҳокимлик органлари ва ташкилотларнинг ҳудудий органлари, жамоат ташкилотлари ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорликда олиб боради.

2. Асосий вазифалари

2.1. Қуйидагилар Ҳудудий бошқарманинг вазифалари ҳисобланади:

- Қорақалпоғистон Республикасида ахборот коммуникация технологиялари жорий этилиши ва ривожланиши бўйича давлат сиёсати шакллантирилиши ва амалга оширилишида қатнашиш;

- давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмаларида, жойлардаги маҳаллий ҳокимлик органларида бошқарув жараёнларини ахборотлаштириш ва давлат хизматлари тизимида ахборот коммуникация технологиялари жории этилиши бўйича ҳудудии дастурларни ишлаб чиқиш ва амлага ошириш;

- ҳудудий бўйсунувчи корхона ва ташкилотларда ахборот тизимлари, ресурслари ва дастурий маҳсулотлар жорий этилиши ва ривожланишини мувофиқлаштириш;

- қулай шароит ва иқтисодий қулайлик яратиш бўйича таклиф тайерлаш ҳисобига ҳудудда АКТ ривожланишини таъминлаш;

- давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмаларида, жойлардаги маҳаллий ҳокимлик органлари фаолиятини давлат хизматларини мувофиқлаштириш ва ахборотлаштириш бўйича баҳолаш ва назорат қилиш, идоралараро мувофиқлаштириш, мониторинг қилиш, «электрон ҳукумат» жорий этилиши бўйича ҳудудий дастурлар амалга оширилишини таъминлаш;

- ҳудудда АКТ жорий этилишини тезлаштириш мақсадида қонунчилик ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар такомиллаштирилиши бўйича таклиф тайёрлаш;

- Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши қошидаги “Компьютерлаштириш маркази” ДУК фаолиятини такомиллаштириш;

- телекоммуникация инфратузилмасини янада ривожлантириш ва модернизация қилиш, шу жумладан Интернет тармоғига, мобиль ва йўлдош алоқа тармоқларига кенг полосали тармоқларига уланишни кенгайтириш, телефон алоқаси ва телерадиоэшиттиришнинг рақамли тизимларига тўлиқ ўтиш бўйича давлат бошқарувини ташкил этиш ва амалга оширилишида қатнашиш;

- телекоммуникация тармоқлари ва технологиялари, радиоалоқа, радиоузатиш ва телевидение, мобиль алоқани ривожлантириш, жорий этиш, яратишда ягона талаб ва шартларни ишлаб чиқишда қатнашиш;

- Вазирлик раҳбарияти билан келишган ҳолда хўжалик юритувчи субъектларининг фаолияти устидан давлат назорати ташкил этиш ва ўтказиш тартиби ва қоидалари ишлаб чиқилишида қатнашиш;

- барча оператор ва провайдерлар томонидан лицензия келишуви ва соҳа меъёрий ҳужжатлари ва меъёрий ҳуқуқий ҳужжатлари ва бошқа талаблари бажарилиши мониторингини ташкил этади;

- маълумотлар узатиш, теле-радио дастурларни тарқатиш бўйича техник воситаларни ишлатишда меъёрий ҳужжатлар талаблари бузилмаслиги, радиочастота спектридан хавфсиз фойдаланиш бўйича тегишли давлат бошқаруви органлари бўлинмалари билан ҳамкорликни таъминлайди;

- почта, телекоммуникация тармоқлари, шунингдек маълумотлар узатиш тармоқлари ва телеузатиш, ахборот тизимларида ахборот хавфсизлиги, алоқа корхоналари объектларида қўриқлашни таъминлашга йўналтирилган профилактик чораларни амалга оширади;

- почта хизматлари кўрсатилиши, телекоммуникация ва даврий нашрлар тарқатилиши бўйича юридик ва жисмоний шахслар мурожаатларини қонунчилик доирасида зарур ҳолларда жойига чиққан ҳолда кўриб чиқади.

3. Функциялари

3.1. Ҳудудий бошқарманинг ўзга юклатилган вазифалардан келиб чиқиб қуйидаги функцияларни бажаради:

- ҳудудда ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳасини ривожлантириш дастури, радиочастота спектридан фойдаланиш, лицензия шартларини бажарилишини ҳудудий даражада амалга оширилишини таҳлил қилиб боради;

- “электрон ҳукумат” тизими ва миллий ахборот тизимини шакллантириш ва ривожлантириш доирасида маҳаллий ҳокимлик органларида тадбирлар бажарилишини назорат қилиш бўйича мувофиқлаштиришни амалга оширади;

- интерактив давлат хизматлари кўрсатилиши бўйича ягона технологик ечимни амалга оширишни техник қўллаб қувватлаш бўйича тадбирларни мувофиқлаштиради;

- ҳудудий дастурий маҳсулот ишлаб чиқишни ривожлантириш, маҳаллий дастурий маҳсулотлар, ахборот ресурслари ва тизимлари ишлаб чиқилиши бозори шаклланиши бўйича ишларни мувофиқлаштириш ва қўллаб қувватлаш;

- ҳудудий корхона ва ташкилотларда дастурий маҳсулотлар ва замонавий автоматлаштирилган тизимлар жорий этилишини мувофиқлаширади;

- электрон рақамли имзо воситалари жорий этилиши, электрон ҳамкорлик, электрон ҳужжат айланиши тизимлари самарали фойдаланилишини ташкил этади;

- ҳудудда лицензия олиш учун талабгорлардан Давлат хизматлари агентлигига кирмаган ҳужжатларни қабул қилади ва вазирликка юборади;

- корхоналар кадрлар билан таъминланганлиги, соҳага бириктирилган коллеж, ТАТУ ва филиаллари битирувчилари ишга жойлаштирилишини таҳлил қилади;

- ҳокимликларда давлат хизматлари билан боғлиқ маъмурий жараёнларни оптималлаштириш ва такомиллаштириш ишларини мувофиқлаштиради;

- давлат хизматлари истеъмолчиларига хизмат кўрсатилиши янги тизими шаклланиши мақсадида аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига кўрсатиладиган хизматларни такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрланади ва доимий мониторинг олиб боради;

- ҳокимликларда ахборот-коммуникация технологияларини жорий этилганлигини таҳлил қилади ва таклифлар киритиб боради;

- юридик ва жисмоний шахслар, ҳокимликлар ахборот ресурслари ва тизимларини шакллантириш ва ривожлантириш ишларини мувофиқлаштиради;

- электрон ҳукумат соҳасида давлат дастурларини ва бошқа дастурларни, шунингдек ахборот технологиялари ва коммуникацияларни, телекоммуникацияларни ва почта алоқасини истиқболли ривожлантириш дастурларини, шу жумладан кенг полосали фойдаланишнинг замонавий воситаларини, маълумотларни узатишнинг рақамли тизимларини, йўлдош ва мобил алоқани, телерадиоэшиттиришни жорий этиш, юридик ва жисмоний шахсларга электрон давлат хизматлари кўрсатиш тартибини такомиллаштириш, рақобатбардошли дастурий маҳсулотларни маҳаллий ишлаб чиқаришни ташкил этиш, ахборот тизимлари ва ресурсларни ривожлантириш бўйича ҳудудий даражада иштирок этади;

- электрон ҳукуматни ахборотлаштиришни, телекоммуникациялар тармоқлари ва почта алоқаси, радиоалоқа, телекўрсатувлар ва радиоэшиттиришлар ҳамда матбуотни тарқатиш, электрон рақамли имзодан ва радиочастота спектридан фойдаланиш соҳасида стратегик устувор вазифаларни шакллантиришда қатнашади;

- ахборот технологиялари ва коммуникациялар, электрон ҳукуматни янада ривожлантириш, маъмурий тартиботларни ахборотлаштириш, минтақада телекоммуникация тармоқлари ва почта алоқасини ривожлантириш, радиочастота спектридан фойдаланиш, телекўрсатувлар ва радиоэшиттиришлар ҳамда матбуотни тарқатиш соҳасида давлат томонидан тартибга солишни амалга оширишда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ҳудудий бўлинмалари билан ўзаро ҳамкорлик қилади;

- тегишли махсус ваколатли давлат органи билан биргаликда ахборот технологиялари ва коммуникациялар, ахборотлаштириш, телекоммуникациялари ва почта алоқаси соҳасида хўжалик юритувчи субъектлар фаолияти учун тенг шарт-шароитлар яратилишига, рақобатни ривожлантиришга ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари ҳимоя қилинишига кўмаклашади;

- “Электрон ҳукумат” тизими ва ахборот-коммуникация технологияларини жорий этилиши ва ривожланиши бўйича соҳавий, ҳудудий ва давлат дастурлари бориши тўғрисида Вазирликнинг ҳудудларни мувофиқлаштириш бўлими ҳамда ҳудудларда АКТ ривожланиши бўлимларига маълумот киритиб борилишини таъминлайди.

4. Хуқуқлари

4.1. Вазирликнинг ҳудудий бошқармаси ўзиниг функцияларини амалга ошириш мақсадида қуйдаги хуқуқларга эга:

- Вазирлик ҳудудий бошқармаси ваколати доирасига кирадиган саволлар юзасидан давлат ва хўжалик бошқаруви органларидан керакли маълумотларни олиш;

- ўз ваколат доирасида мулкчилик шаклидан қаттий назар корхона, муассаса, ташкилотларда, почта алоқаси ва телекоммуникация хамда ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида хизматлар кўрсатишда ҳуқуқ ва меъёрларга риоя килиниши юзасидан мониторинг ўтказиш;

- ўз ваколат доирасида мулкчилик шаклидан қаттий назар корхона, муассаса, ташкилотларда ахборот-коммуникация технологиялари сохасида фаолиятини назорат килиш;

- дастурий маҳсулотларнинг маҳаллий ишлаб чиқарувчиларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш учун дастурий маҳсулотлар маҳаллий бозорининг ривожланиши ҳолатини таҳлил қилиш ва ўрганиш;

- лицензия келишувидаги талаблар ва шартлари бажарилиши хамда ахборот- коммуникация технологиялари сохасида фаолият юритувчи хўжалик юритувчи субъектларни қонунларга риоя қилиш юзасидан тизимли мониторинг амалга ошириш;

- “Электрон ҳукумат” тизими белгиланган муддатда ва тўлиқ жорий килиниши, идоралараро ахборот тизимлари ва ахборот ресурсларини жорий этиш ва ривожлантирилиши бўйича мониторинг ўтказиш, ўрганиш ва назорат қилиш;

- Вазирликлар, ҳудудий бошқармалар, идоралар, компаниялар, ассоциациялар, йирик корхоналар ва бирлашмалар, давлат бошқарув органлари раҳбарларини жойларда ахборот-коммуникация технологиялари ва давлат интерактив хизматларини иктисодиётнинг барча соҳалари ва тармоқларида самарадорли ва сифатли жорий этиш, баҳолаш мезонларидан келиб чиққан ҳолда эгаллаб турган лавозимига лойиқлигини Вазирликка кўриб чиқиш учун ўрнатилган тартибда киритиш;

- ахборот-коммуникация технологиялари ва давлат интерактив хизматларини жойларда самарали ва сифатли жорий этиш бўйича Вазирликлар, худудий бошқармалар, давлат қўмиталари ва идоралари ҳамда давлат бошқарув органларида белгиланган тартибда ўрганиш ўтказиш;

- давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларида ахборот-коммуникация технологияларини ва электрон давлат хизматларини жорий этиш масалаларини кўриб чиқиш билан боғлиқ мажлисларида белгиланган тартибда қатнашиш;

- давлат бошқарув органлари ва хўжалик  бошқармалари, махаллий давлат хокимият органлари раҳбарларини миллий ахборот-коммуникация тизимини ривожлантириш ва жорий этиш комплекс дастурларини жойларда бажарилиши ёки бажармаслиги юзасидан Вазирлар Кенгашига аниқ таклиф киритиш;

- ахборот-технологиялари ва коммуникация сохасида статистик хисоботни юритиш ва ташкил қилиш мақсадида барча давлат бошқарув органлари ва бошқа ташкилотлардан керакли маълумотларини олиш;

- фавқулотда холатда (харбий харакатлар, зилзилалар, сув тошкинлари, енғинлар, эпидемиялар ва бошқаларда) телекоммуникацияларнинг ҳар қандай тармоқлари ва воситаларидан устувор фойдаланиш, уларнинг ишлашини чеклаш ёки тўхтатиб қўйиш, шунингдек телекоммуникация тармоқлари ва воситаларини марказлаштирилган холда бошқариш, бундан телекоммуникация хизматлари махсус истеъмолчиларининг телекоммуникация тармоқлари мустасно;

- давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда бошқа ташкилотлардан Вазирлик ваколатига тааллуқли бўлган масалалар бўйича ҳужжатларни, статистик маълумотларни, таҳлилий материалларни, хулосаларни ва бошқа ахборотларни сўраш, талаб қилиш ва олиш;

- ўз ваколат доирасида, ҳамда Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси орқали, ахборот-коммуникация технологиялари ва почта алоқаси соҳасида фаолиятни амалга оширувчи юридик ва жисмоний шахслар томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва норматив ҳужжатлар, стандартлар, техник регламентлар талабларига риоя этилишини назорат қилиш;

- худудларда ахборот-коммуникация технологиялари тизимини такомиллаштириш ва жорий этиш юзасидан Вазирликка таклифлар киритиш.