28.03.2024, Пийшемби

Ҳурматли фуқаролар ва ижтимоий соҳа объектлари!



Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашида қиш мавсумини самарали ўтказиш юзасидан Республика штаби ташкил этилди.

Мазкур штабда 24 соат давомида фаолият юритадиган 222-48-40 рақамли ишонч телефони фаолият олиб боради.

Ишонч телефонига ҳудудларда учраётган ичимлик суви, табиий газ, суюлтирилган газ, электр энергияси ҳамда кўмир таъминотидаги муаммолар юзасидан тўғридан-тўғри мурожаат қилишингиз мумкин.

Маълумот ўрнида: мазкур штабларни Қорақалпоғистон Республикаси барча шаҳар ва туманларида ташкил этиш бўйича вазифалар белгилаб берилди.

 

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Ахборот хизмати