21.10.2019, Душанба

Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги



Худайбергенов   Салауатдин

Қорақалпоғистон Республикаси Адлия  вазири

Манзил:

 230102, Нукус шаҳри, Тўрткўл гузари 59 уй

 Телефон:­­

 0 (361) 223-93-94

 E-mail:

qoraqalpoq@minjust.gov.uz,

 adillik.kr@exat.uz

 Қабул кунлари:

 Сешанба куни соат 15:00 - 17:00

 

 


Атажанов Алишер Ерпулатович

Қорақалпоғистон Республикаси Адлия  вазирининг Биринчи ўринбосари

 Манзил:

230102, Нукус шаҳри, Тўрткўл гузари 59 уй

 Телефон:­­

0 (361) 223-95-11

 E-mail:

qoraqalpoq@minjust.gov.uz,

 adillik.kr@exat.uz

 Қабул кунлари:

Чоршанба соат 15:00 - 17:00

 

 




Машарипов Улуғбек Машарипович

Қорақалпоғистон Республикаси Адлия  вазирининг ўринбосари

 Манзил:

 230102, Нукус шаҳри, Тўрткўл гузари 59 уй

 Телефон:­­

0 (361) 223-95-11

 E-mail:

qoraqalpoq@minjust.gov.uz,

 adillik.kr@exat.uz

 Қабул кунлари:

Душанба соат 10:00 - 12:00

 

 Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги



 Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги (кейинги ўринларда матнда Вазирлик деб юритилади) давлат бошқаруви органи ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири ўз мақомига кўра Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси таркибига киради.
Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига, қонун ҳужжатларида назарда тутилган фаолиятнинг алоҳида масалалари бўйича — бевосита Ўзбекистон Республикаси Президентига бўйсунади.
 Вазирлик тизимига Вазирлик марказий аппарати, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд қарорларини ижро етиш, судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш департаменти, бошқа адлия органлари ва муассасалари киради (кейинги ўринларда матнда адлия органлари ва муассасалари деб юритилади).
Адлия органлари ва муассасалари маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан мустақилдир ва бевосита Вазирликка бўйсунади.
Вазирлик ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек мазкур Низомга амаль қилади.
 Адлия органлари ва муассасаларини моддий-техник таъминлаш Вазирликка ажратиладиган маблағлар доирасида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва Судлар ва адлия органларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари, шунингдек қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобидан амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг марказий аппарати, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги ва вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар адлия бошқармаларининг бошқарув ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Вазирлик ўз фаолиятини бошқа давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат тузилмалари ҳамда бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.
Адлия органлари ва муассасалари юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвирланган ва ўз номи ёзилган муҳрга егадир.

Қуйидагилар Вазирликнинг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари ҳисобланади:
фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқ ва еркинликларини ишончли ҳимоя қилишни, қонун устуворлигини таъминлашга йўналтирилган жамият ва давлат қурилиши соҳасида норма ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти соҳасида ягона давлат сиёсатини изчиль амалга ошириш;
давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат тузилмаларининг норма ижодкорлиги фаолиятини тизимли таҳлиль қилишни ташкиллаштириш, улар томонидан киритиладиган ёки қабуль қилинадиган қонун ҳужжатлари ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларининг Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, қонун ҳужжатларига, мамлакатда олиб борилаётган ислоҳотларнинг мақсад ва вазифаларига, шунингдек қонунчилик техникаси қоидаларига мувофиқлигини аниқлаш юзасидан ҳар томонлама експертизани амалга ошириш; амалдаги қонун ҳужжатларида «оқ доғлар»ни, шунингдек давлат ҳокимияти ва бошқаруви тизимида коррупциянинг келиб чиқишига, бошқа ҳуқуқбузарликлар содир етилишига шароит яратаётган қоидалар ва нормаларни аниқлаш;
фуқаролик жамияти институтларининг ҳар томонлама ривожланишини, уларнинг аҳолининг турли қатламлари ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилишда, мамлакатни демократик янгилаш ва модернизациялашда фаоль иштирокини ҳуқуқий таъминлашга йўналтирилган чора-тадбирларни амалга ошириш; Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, қонунлари ва халқаро шартномаларида мустаҳкамланган инсон ҳуқуқлари ва еркинликларини ҳимоя қилишни таъминлаш;
нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолият кўрсатишининг қонунийлигини, ташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштиришни таъминлаш; мамлакатда рўйхатдан ўтган халқаро ва хорижий нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятида қонун ҳужжатлари талабларига риоя етилиши устидан тизимли мониторинг ўтказиш;
жамиятда аҳолининг ҳуқуқий онгини, ҳуқуқий маданиятни оширишга ва қонунийликни мустаҳкамлашга йўналтирилган давлат органлари, жамоат бирлашмаларининг ҳуқуқий тарғибот ва маърифат соҳасидаги ишларини самарали мувофиқлаштиришни амалга ошириш;
судлар фаолиятини ҳар томонлама моддий-техникавий ва молиявий таъминлаш, суд ҳужжатларининг сўзсиз ижро етилишига, суд ҳокимиятининг мустақиллигини янада мустаҳкамлашга йўналтирилган давлат сиёсатини, ташкилий-ҳуқуқий чора-тадбирларни амалга ошириш;
нотариат, адвокатура, ФҲДЙо органлари ҳамда фуқаролар ва юридик шахсларга ҳуқуқий хизмат кўрсатувчи бошқа тузилмалар фаолиятининг самарадорлигини оширишга йўналтирилган давлат томонидан тартибга солиш тизимини изчиль такомиллаштириб бориш;
бозор ислоҳотларини чуқурлаштиришнинг норматив-ҳуқуқий базасини янада такомиллаштириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш, кичик бизнес, хусусий тадбиркорлик суб`ектларининг, хорижий инвесторлар ва хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилинишини таъминлаш, бу соҳада бюрократик тўсиқ ва ғовларни яратишга йўль қўймаслик;
шартномавий-ҳуқуқий интизомни мустаҳкамлаш, шартномаларни, енг аввало қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш соҳасида шартномаларни тузиш ва бажаришда хўжалик юритувчи суб`ектларга амалий ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш бўйича комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
тегишли давлат органлари билан биргаликда халқаро-ҳуқуқий муносабатлар соҳасида Ўзбекистон Республикаси манфаатларининг самарали ҳуқуқий ҳимоя қилинишини таъминлаш;
давлат ва жамият қурилиши соҳасини демократлаштиришнинг замонавий талаблари ва жараёнларини ҳисобга олган ҳолда ҳуқуқшунос кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш бўйича фаолиятни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш;
Вазирлик ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:
Норма ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти соҳасида ягона давлат сиёсатини изчиль амалга ошириш соҳасида:
а) қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш ва ҳуқуқий експертизадан ўтказиш соҳасида:
давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норма ижодкорлиги масалалари бўйича фаолиятини мувофиқлаштиради ва уларга услубий раҳбарликни амалга оширади;
норма ижодкорлиги фаолиятини такомиллаштиришнинг устувор йўналишлари бўйича таклифлар ишлаб чиқади, уларнинг амалга оширилишини таъминлайди;
Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг топшириқлари бўйича ва ўз ташаббусига кўра қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқади ва уларни кўриб чиқиш учун белгиланган тартибда киритади;
давлат бошқаруви органлари томонидан қонун лойиҳаларини тайёрлашнинг зарурлиги масалалари бўйича олдиндан келишишни амалга оширади;
қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини уларнинг Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, қонун ҳужжатларига, мамлакатда олиб борилаётган ислоҳотларнинг мақсад ва вазифаларига, шунингдек қонунчилик техникаси қоидаларига мувофиқлигини аниқлаш юзасидан таҳлиль қилади ва ҳуқуқий експертизадан ўтказади;
қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини уларда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари тизимида коррупциянинг келиб чиқишига, бошқа ҳуқуқбузарликлар содир етилишига шароит яратиб берадиган, шунингдек тадбиркорлик суб`ектлари учун ортиқча маъмурий ва бошқа чекловларни жорий қиладиган қоида ва нормаларни, тадбиркорлик суб`ектларида асоссиз харажатларни вужудга келтирувчи қоидаларни аниқлаш юзасидан таҳлиль қилади;
давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат тузилмаларининг норма ижодкорлиги фаолиятини мониторинг ва таҳлиль қилишни амалга оширади;
қонун ҳужжатларини Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига мувофиқлаштириш, ҳуқуқий тартибга солишнинг тизимлилиги ва яхлитлигини таъминлаш, қонунчиликдаги «оқ доғлар»ни бартараф қилиш тўғрисида таклифлар ишлаб чиқади, қонун ҳужжатларини такомиллаштиришга доир таклифларни таҳлиль қилади ва умумлаштиради ҳамда уларни кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматига тақдим қилади, қонун ҳужжатларини кодекслаштириш бўйича ишларни олиб боради;
давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари лойиҳаларини тайёрлаш ва ҳуқуқий експертизадан ўтказиш бўйича услубий кўрсатмаларни тасдиқлайди;
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталари, уларнинг кенгашлари, қўмиталари ва комиссиялари билан қонунчилик фаолиятини такомиллаштириш масалалари бўйича доимий амалий алоқада бўлади;
б) идоравий норма ижодкорлиги соҳасида:
вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини давлат рўйхатидан ўтказади;
вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг ҳуқуқий ҳужжатларини давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим бўлмаган ҳужжатлар тоифасига киритиш ҳақида қарорлар қабуль қилади;
идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестрини юритади;
вазирликлар, давлат қўмиталари, идораларнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабуль қилиш, давлат рўйхатидан ўтказиш, е`лон қилиш ва манфаатдор шахслар е`тиборига етказишнинг белгиланган тартибини бажариш бўйича ишини назорат қилади;
вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини давлат рўйхатидан ўтказишнинг аҳволи тўғрисида жамоатчиликни хабардор қилиб туради;
в) маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норма ижодкорлиги соҳасида:
маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари лойиҳаларини ҳуқуқий експертизадан ўтказади;
маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан қабуль қилинадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабуль қилиш, е`лон қилиш ва манфаатдор шахслар е`тиборига етказишнинг белгиланган тартибига риоя қилиниши устидан назоратни амалга оширади;
г) қонунчиликни тизимлаштириш соҳасида:
Ўзбекистон Республикасининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини давлат ҳисобига олади ва қонун ҳужжатларини туркумлаштириш ишларини олиб боради;
Ўзбекистон Республикасининг қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, вазирликлари, давлат қўмиталари ва идоралари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг назорат нусхаларини юритади;
Ўзбекистон Республикасининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари банкини (фондини) шакллантиради;
Қонунчилик тармоқлари умумҳуқуқий классификаторини тасдиқлайди, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга классификатор асосида кодлар беради;
давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларида қонун ҳужжатларининг туркумлаштирилган ҳисобини юритиш қоидаларини белгилайди ва уларга риоя қилиш устидан назоратни амалга оширади;
д) адлия органлари ва муассасалари фаолияти соҳасидаги қонун ҳужжатларини қўллаш бўйича хулосалар беради;
8.3. Мамлакатимизда рўйхатдан ўтказилган маҳаллий, шунингдек чет ель нодавлат нотижорат ташкилотларининг фаолиятида қонун ҳужжатлари талабларига риоя етилиши устидан тизимли мониторингни амалга ошириш соҳасида:
нодавлат нотижорат ташкилотларини, шу жумладан, жамоат бирлашмалари, диний ташкилотлар, сиёсий партиялар, халқаро ва хорижий нодавлат (ноҳукумат) нотижорат ташкилотларининг ваколатхоналари ва филиалларини давлат рўйхатидан ўтказади;
ўзи томонидан рўйхатдан ўтказилган нодавлат нотижорат ташкилотларининг давлат реестрини юритади;
нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан қонун ҳужжатларига, устав фаолиятига, таъсис ҳужжатларига, қайта рўйхатдан ўтказиш ва тугатиш тартибига риоя етилиши устидан назорат қилади;
нодавлат нотижорат ташкилотларига ажратилган маблағлар, грантлар, бошқа молиявий ва моддий ресурслардан оқилона ва мақсадли фойдаланилишини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар кўради;
нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолият кўрсатишларининг ташкилий-ҳуқуқий асосларини, уларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш дастурларини амалга оширишда, гуманитар муаммоларни ҳаль қилишда, мамлакат аҳолисининг турли қатламлари ҳуқуқлари, еркинликлари ва манфаатларини ҳимоялашда фаоль қатнашишини такомиллаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқади;
қонун ҳужжатларини бузаётган ва тақиқланган фаолият билан шуғулланаётган нодавлат нотижорат ташкилотларини аниқлаш мақсадида давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ўзаро ҳамкорлик қилади;
нодавлат нотижорат ташкилотларининг чет ель фуқаролари бўлган ходимларини, шунингдек уларнинг қарамоғида бўлган оила аъзоларини аккредитациядан ўтказади;
халқаро ва хорижий нодавлат (ноҳукумат) нотижорат ташкилотларининг ваколатхоналари ва филиаллари томонидан тадбирлар (конференциялар, семинарлар, тренинглар, йиғилишлар, акциялар ва шу кабилар) ўтказилишини ҳамда улар томонидан босма, аудиовизуаль ва бошқа материаллар тайёрланиши ва тарқатилишини келишади;
нодавлат нотижорат ташкилотларининг фаолияти ҳақида, шу жумладан, ажратилган маблағлардан фойдаланилиши ҳақидаги ҳисоботларни қабуль қилади;
нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан қонун ҳужжатлари бузилганда, уларнинг фаолиятини тўхтатиб қўйиш ёки уларни тугатиш тўғрисида таклифлар тайёрлайди ва белгиланган тартибда судга кўриб чиқиш учун киритади;
сиёсий партияларнинг устав фаолиятини молиялаштириш учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ажратилган давлат маблағларини улар ўртасида тақсимлайди;
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, қонунлари ва халқаро шартномаларида мустаҳкамланган инсон ҳуқуқлари ва еркинликларини ҳимоя қилишни таъминлаш соҳасида:
инсон ҳуқуқлари соҳасидаги қонун ҳужжатларини доимий равишда таҳлиль қилади ва уни такомиллаштириш юзасидан таклифлар киритади;
давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, қонунлари ва халқаро шартномаларида мустаҳкамланган инсон ҳуқуқлари ва еркинликларига риоя етилиши устидан назоратни амалга оширади;
халқаро тажрибани ўрганади ва халқаро-ҳуқуқий нормаларнинг Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига имплементация қилиш бўйича таклифлар киритади;
фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданияти даражасини ошириш, аҳолида инсон ҳуқуқлари ва еркинликларига ҳурмат руҳини, қонунга итоаткорликни шакллантириш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқади;
давлат органларида инсон ҳуқуқлари соҳасидаги қонун ҳужжатларига риоя қилиниши ҳолатини таҳлиль қилади ва умумлаштиради ҳамда уларни яхшилаш юзасидан тегишли давлат органларига таклифлар киритади;
инсон ҳуқуқлари ва еркинликларини ҳимоя қилишда адвокатуранинг ролини кучайтиришга, фуқаролик жамияти институтларининг ривожланишига ҳамда уларнинг ҳуқуқий асослари мустаҳкамланишига кўмаклашади;
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ва Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий маркази билан ўзаро ҳамкорлик қилади, шу жумладан инсон ҳуқуқ ва еркинликларига риоя қилиниши мониторингини амалга ошириш соҳасида;
фуқароларнинг ўз конституциявий ҳуқуқлари ва еркинликлари бузилиши тўғрисидаги мурожаатларини холисона ва ҳар томонлама кўриб чиқишини таъминлайди, улар бўйича қонун ҳужжатларига мувофиқ чоралар кўради;
Давлат органлари, жамоат ташкилотларининг ҳуқуқий тарғибот бўйича ишларини самарали мувофиқлаштириш соҳасида:
ҳуқуқий тарғибот ва ҳуқуқий таълимнинг аҳволини таҳлиль қилади, уларни яхшилаш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;
жамиятда ҳуқуқий онгни, ҳуқуқий маданиятни ошириш ва қонунийликни мустаҳкамлашга қаратилган ҳуқуқий билимларнинг аҳоли ўртасида тарғиб қилинишини ташкиль етади;
ҳуқуқ соҳасидаги таълим ишларининг услубий жиҳатдан таъминланишини ташкиль етади, ҳуқуқий тарбия ва таълимнинг замонавий шаклларини жорий етиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқади;
олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг талабалари ва ўқувчилари учун юридик дарсликлар, ўқув қўлланмалари, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўпламлари, шунингдек бошқа юридик адабиётлар нашр етиш режаларини ишлаб чиқади ва нашр етилишини ташкиль етади;
жамиятни ҳуқуқий ахборот билан таъминлаш тизимини такомиллаштириш бўйича дастурлар ва тадбирларни ишлаб чиқади ва амалга оширади;
адлия органлари ва муассасалари учун ҳуқуқий ахборотни йиғиш, қайта ишлаш ва таҳлиль қилишнинг дастурий-техник воситалари ва технологиялари жорий етилишини ташкиль қилади;
адлия органлари ва муассасаларини зарур қонунчилик материаллари билан таъминлаш чораларини кўради;
Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасини яратиш ва сақлашни ташкиль қилади, юридик ва жисмоний шахсларнинг ундан белгиланган тартибда фойдаланишини таъминлайди;
давлатлараро ҳуқуқий ахборотлар алмашишни амалга оширади;
кодекслар ва қонун ҳужжатлари тўпламларининг, шу жумладан, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни е`лон қилишнинг расмий манбаи ҳисобланган «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами», шунингдек Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги билан биргаликда «Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномалари тўплами»нинг расмий нашр етилишини ташкиль етади;
тегишли давлат бошқаруви органлари билан биргаликда норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни е`лон қилиш ва тарқатиш, қонун ҳужжатлари маълумотларининг електрон базасини яратиш қоидаларини белгилайди, уларнинг ижро етилишини таъминлаш чора-тадбирларини кўради;
Судлар фаолиятини моддий-техник ва молиявий таъминлаш, шунингдек суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини мажбурий ижросини таъминлаш соҳасида:
суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини мажбурий ижросини таъминлайди;
судлар фаолиятини моддий-техник ва молиявий таъминлаш бўйича белгиланган тартибда чора-тадбирларни амалга оширади ва унинг такомиллаштирилиши бўйича таклифлар тайёрлайди;
судларнинг биноларини қуриш ва таъмирлашга ажратилган маблағлар самарали ўзлаштирилишини таъминлайди ва судларнинг фаолияти учун тегишли шарт-шароитлар яратиш бўйича чора-тадбирлар кўради;
суд`ялар ва суд жараёнларининг хавфсизлигини таъминлаш бўйича ишларни ташкиль етади;
суд`ялар ва судлар аппарати ходимларининг меҳнат шароитлари, моддий ва ижтимоий таъминотини яхшилаш бўйича таклифлар ишлаб чиқади ва тегишли органларга киритади;
Ҳуқуқий хизмат кўрсатишнинг давлат томонидан тартибга солинишини амалга ошириш соҳасида:
а) нотариат ва фуқаролик ҳолати далолатномаларини рўйхатга олиш фаолиятини ташкиль етиш бўйича:
давлат нотариаль идораларини ташкиль етади ва тугатади, нотариус лавозимини таъсис етади ва тугатади;
давлат нотариаль идоралари реестрини юритади;
нотариус стажёри фаолиятини ташкиль етиш тартибини белгилайди, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Олий малака комиссияси ва Қорақалпоғистон Республикаси, адлия бошқармалари ҳузуридаги малака комиссиялари тўғрисидаги низомларни тасдиқлайди;
чет елда фойдаланиш учун мўлжалланган ҳужжатлардаги нотариуслар имзосининг ва уларнинг муҳри кўчирмасининг ҳақиқийлигини тасдиқлайди, нотариат фаолияти билан боғлиқ бўлган бошқа функцияларни бажаради;
Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ тегишли расмий ҳужжатларга апостиль қўяди;
нотариаль иш юритиш қоидаларини, нотариуслар томонидан нотариаль ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномаларни, нотариаль ҳаракатлар, тасдиқловчи ёзувлар ва гувоҳномаларни рўйхатга олиш реестрлари шаклини тасдиқлайди, Ўзбекистон Республикасининг «Нотариат тўғрисида»ги Қонунида назарда тутилган бошқа ваколатларни амалга оширади;
нотариуслар томонидан касб мажбуриятларининг, шу жумладан нотариаль иш юритув қоидаларининг бажарилиши юзасидан белгиланган тартибда назоратни амалга оширади, уларнинг ишини таҳлиль қилади ва умумлаштиради;
давлат нотариаль идораларини қат`ий ҳисобдаги гербли (махсус) бланкалар билан таъминлайди;
фуқаролик ҳолати далолатномаларини рўйхатга олишни ташкиль қилади, ФҲДЙо органлари фаолиятига раҳбарликни амалга оширади ва уларни назорат қилади;
ФҲДЙо органларини ташкиль қилади, қайта ташкиль қилади ва тугатади, уларнинг ишини текширади, таҳлиль қилади ва умумлаштиради;
ФҲДЙо ва нотариат идоралари ходимлари томонидан фуқароларга ҳуқуқий хизмат кўрсатиш даражасини ошириш бўйича чора-тадбирларни кўради;
фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бланкалари намуналарини тасдиқлайди;
ФҲДЙо органларини ва Ўзбекистон Республикасининг чет давлатлардаги консуллик муассасаларини қат`ий ҳисобдаги гербли гувоҳномалар бланкалари билан таъминлайди;
нотариат ва ФҲДЙо органлари фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқади ва тасдиқлайди, ушбу органлар учун кўрсатмалар ва услубий тушунтиришлар беради, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда давлат нотариаль идораларининг нотариуслари томонидан амалга ошириладиган ҳуқуқий ва техник тусдаги қўшимча ҳаракатлар, ФҲДЙо органлари томонидан жисмоний шахсларга кўрсатиладиган пулли хизматлар рўйхатларини, ушбу ҳаракатлар амалга оширилганлиги ва хизматлар кўрсатилганлиги учун, шунингдек нотариаль архивлар томонидан юридик ва жисмоний шахсларга нотариаль тасдиқланган ҳужжатлар дубликатлари, рўйхатлардан кўчирмалар, маълумотномалар ва архив ҳужжатларининг нусхалари берилганлиги учун тўловлар миқдорларини тасдиқлайди;
б) адвокатура ва юридик ёрдам тизимини ривожлантириш бўйича:
Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси ва адвокатлик тузилмаларининг фаолиятида кўмаклашади;
Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси билан биргаликда малака комиссиялари ваколатлари ва фаолиятини ташкиль етиш тартибини белгилайди;
Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси ҳузуридаги Олий малака комиссияси таркибини тасдиқлайди;
адвокатларга лицензиялар беришни ва адвокатлик тузилмаларини (адвокатлик бюролари, адвокатлик фирмалари ва адвокатлик ҳай`атлари) давлат рўйхатидан ўтказишни, шунингдек юридик маслаҳатхоналарни ҳисобга қўйишни амалга оширади;
тегишли адлия органида давлат рўйхатидан ўтган (ҳисобга қўйилган) адвокатлик тузилмаларида ишлаётган адвокатларнинг Йиғма давлат реестрини юритади;
адвокатлар малакасини ошириш бўйича тадбирларни амалга оширишга кўмаклашади;
Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси билан келишилган ҳолда адвокатлик тузилмаларининг статистика маълумотларни тақдим қилиш шаклларини тасдиқлайди ва муддатларини белгилайди;
адвокатлик гувоҳномасининг шаклини ва уни бериш тартибини тасдиқлайди;
адвокат томонидан ишни олиб боришга ордер шаклини тасдиқлайди;
адвокатлар томонидан лицензия талаблари ва шартларига, шунингдек адвокатлик тузилмалари томонидан таъсис ҳужжатларига, устав фаолиятига, қайта рўйхатдан ўтказиш ва тугатиш тартибига риоя қилиши устидан назоратни амалга оширади;
в) давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, бошқа давлат ташкилотларнинг юридик хизматини ривожлантириш бўйича:
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, бошқа давлат ташкилотларида ҳуқуқий ишларни мувофиқлаштиришни амалга оширади, уларни яхшилашга доир тавсиялар ишлаб чиқади;
юридик хизматлар ходимлари ва бошқа мансабдор шахслар томонидан йўль қўйилган юридик хизматлар фаолиятини тартибга соладиган аниқланган қонун ҳужжатлари талаблари бузилишларини бартараф етишга йўналтирилган, шунингдек айбдор шахсларни қонун ҳужжатларида назарда тутилган жавобгарликка тортиш бўйича ўз ваколати доирасида чора-тадбирлар кўради;
маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг юридик хизмати ходимларини тайинлашда қатнашади;
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, бошқа давлат ташкилотлари юридик хизматларига ҳуқуқий ишларга тааллуқли кўрсатмалар беради;
давлат ва ҳўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, бошқа давлат ташкилотлари юридик хизматлари ходимларини аттестациядан ўтказади ва аттестациядан ўтганлиги тўғрисида гувоҳнома беради;
юридик хизматлар ходимларининг малакасини оширишни ташкиллаштиради ва малака оширишни ўтаганлиги ҳақида сертификат беради;
юридик хизматлар ходимларини ҳисобини юритади;
юридик хизматларининг маълумотлар базасини тузиш ва юритиш тартибини, маълумотлар базасига киритиш учун маълумот тақдим етиш шакллари ва муддатларини белгилайди;
Тадбиркорликни ривожлантиришнинг норматив-ҳуқуқий базасини такомиллаштириш, кичик бизнес, хусусий тадбиркорлик, хорижий инвесторлар ва хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ишончли ҳимоя қилинишини таъминлаш соҳасида:
тадбиркорликни ҳуқуқий таъминлаш ва ривожлантиришнинг самарадорлигини оширишга, тадбиркорлик суб`ектлари, хорижий инвесторлар ва хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган комплекс ташкилий-ҳуқуқий чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва амалга оширади;
тадбиркорлик суб`ектлари, хорижий инвесторлар ва хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар фаолиятини тартибга солиш ҳамда уларни қўллаб-қувватлаш бўйича қонун ҳужжатларига риоя қилиниши устидан назоратни таъминлайди;
тадбиркорлик суб`ектлари, хорижий инвесторлар ва хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, микрофирмалар, кичик корхоналар, хорижий инвесторлар ва хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарни ташкиль етиш ва самарали фаолият кўрсатиши учун қулай ҳуқуқий ва ташкилий шарт-шароитлар яратиш бўйича қонун ҳужжатларини қўллаш амалиётини ўрганади, шунингдек уни такомиллаштириш юзасидан таклифлар киритади;
назорат қилувчи органлар томонидан хўжалик юритувчи суб`ектларнинг, шу жумладан якка тартибдаги тадбиркорларнинг фаолиятини текширишлар ўтказилишининг қонунийлиги устидан назоратни таъминлайди;
Текширишларни рўйхатга олиш китобининг шакли ва тўлдириш тартибини тасдиқлайди, тадбиркорлик суб`ектлари ўртасида унинг тарқатилишини таъминлайди ва уни тўлдириш тартибига риоя қилинаётганлиги бўйича мониторинг амалга оширади;
тадбиркорлик суб`ектлари, хорижий инвесторлар ва хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш бўйича чоралар кўради;
давлат тузилмалари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, шунингдек уларнинг мансабдор шахслари томонидан тадбиркорлик суб`ектлари, хорижий инвесторлар ва хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар фаолиятига ноқонуний аралашиш ҳолатларини тегишли маълумотлар базасини шакллантирган ҳолда аниқлайди, ўрганади ва мониторингини амалга оширади;
тадбиркорлик суб`ектлари, хорижий инвесторлар ва хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарнинг уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари бузилиши ҳолатлари бўйича мурожаатларини кўриб чиқади, кўрилган чора-тадбирлар тўғрисида уларни хабардор қилади;
Шартномавий-ҳуқуқий интизомни мустаҳкамлаш соҳасида:
хўжалик юритувчи суб`ектларга шартномаларни, енг аввало қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши соҳасидаги хўжалик шартномаларини тузишда ва бажаришда ҳуқуқий ёрдам кўрсатади;
шартномавий-ҳуқуқий интизомни мустаҳкамлаш юзасидан белгиланган тартибда таклифлар ишлаб чиқади ва киритади;
хўжалик юритувчи суб`ектлар, енг аввало, уларнинг мансабдор шахсларини шартнома интизомини бузганлиги учун жавобгарликка тортиш бўйича белгиланган чора-тадбирлар қўлланиши устидан назорат олиб боради;
хўжалик юритувчи суб`ектлар раҳбарларининг шартнома интизомига риоя қилиши бўйича мас`улиятини ошириш юзасидан иш олиб боради;
қишлоқ хўжалигида шартномалар тузиш ва бажаришда хўжалик юритувчи суб`ектларнинг қонунчиликка риоя қилиши устидан назорат олиб боради;
Юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказиш, уларни ташкиль етишда қонунчиликка риоя қилинишини таъминлаш соҳасида:
аудиторлик ташкилотларини, суғурталовчилар ва суғурта брокерларини, биржаларни, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг тегишли қарорлари билан ташкиль етиладиган хўжалик бошқаруви органларини, шунингдек хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарни, солиқ маслаҳатчилари ташкилотларини, бозорларни, ломбардларни ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда бошқа юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказади;
юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказишда қонунийликка риоя қилинишини таъминлайди;
ўзи томонидан рўйхатдан ўтказилган юридик шахсларнинг давлат реестрини юритади;
молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган ва ўз устав фондларини қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда шакллантирмаган корхоналарни тугатиш бўйича белгиланган тартибда чора-тадбирлар кўради;
 «бир дарча» тамойили бўйича тадбиркорлик суб`ектларига давлат хизматларини кўрсатишнинг, шу жумладан рўйхатга олиш, рухсат бериш ва лицензиялаш тартиб-таомилларининг қонун ҳужжатларида белгиланган тартибини мураккаблаштирадиган турли шаклларини қўллашга, шунингдек тадбиркорлик суб`ектларига тўсқинлик қилувчи бошқа бюрократик тўсиқларга йўль қўймаслик мақсадида «бир дарча» тамойили бўйича тадбиркорлик суб`ектларига давлат хизматларини кўрсатадиган ягона марказлар фаолиятида қонунийликни таъминлаш устидан назоратни амалга оширади;
 «бир дарча» тамойили бўйича тадбиркорлик суб`ектларига давлат хизматларини кўрсатадиган ягона марказлар фаолиятини мувофиқлаштиради ва услубий ёрдам кўрсатади;
Халқаро-ҳуқуқий муносабатлар соҳасида Ўзбекистон Республикасининг манфаатларини самарали ҳуқуқий ҳимоя қилишни таъминлаш соҳасида:
белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларини тузиш бўйича таклифларни келишади, Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларини тайёрлаш ва ижро етишда иштирок етади;
Ўзбекистон Республикасининг ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги халқаро шартномаларини тайёрлаш, тузиш ва бажариш ҳақида белгиланган тартибда таклифлар тақдим етади;
Ўзбекистон Республикаси томонлардан бири ҳисобланадиган халқаро-ҳуқуқий ҳужжатлар, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати кафолати остида тузилган қарз ва кредит шартномалари бўйича юридик хулосалар беради;
халқаро шартномалар лойиҳаларини ҳуқуқий експертизадан ўтказади;
ўз ваколатлари доирасида бошқа давлатларнинг тегишли органлари, шунингдек халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик тўғрисида шартномалар тузади;
халқаро-ҳуқуқий ахборот масалалари бўйича маълумотлар банкини ташкиль етади;
ўз ваколатлари доирасида хорижий давлатларда Ўзбекистон Республикаси ва унинг фуқароларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишни таъминлайди;
хорижий давлатлар судларида ва халқаро арбитражларда томонлардан бири Ўзбекистон Республикаси бўлган низолар кўриб чиқилаётганда вакиллик қилади;
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва екс-Президентининг ҳуқуқларини ва қонуний манфаатларини ҳуқуқий, шу жумладан судда ҳимоя қилишни амалга оширади;
Замонавий талабларни ҳамда давлат ва жамият қурилиши соҳасидаги демократлаштириш жараёнларини ҳисобга олган ҳолда ҳуқуқшунос кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш фаолиятини назорат қилиш ва мувофиқлаштириш соҳасида:
давлат органларининг юридик кадрларга бўлган еҳтиёжини аниқлайди, уларни Тошкент давлат юридик университетида, Тошкент юридик коллежида, Тошкент давлат юридик университети ҳузуридаги академик лицейда ва Вазирлик тизимининг бошқа таълим муассасаларида тайёрлаш ишларини ташкиль етади ва раҳбарлик қилади;
ҳуқуқшунос кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни амалга оширувчи таълим муассасаларини аккредитация қилишда, уларнинг педагог ва илмий ходимларини аттестациядан ўтказишда иштирок етади;
замонавий талаблар ҳамда давлат ва жамият қурилиши соҳасидаги демократлаштириш жараёнларини, стандартларни ҳисобга олган ҳолда ҳуқуқшунос кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни ташкиль етади;
кадрлар ишини, ҳуқуқшунослар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;
адлия органлари ва муассасаларининг кадрлар захирасини яратади, уларни тайёрлаш ва стажировкадан ўтишини ташкиль етади, танлашни амалга оширади ва белгиланган тартибда жой-жойига қўйишда қатнашади, уларни қайта тайёрлашни ташкиль етади;
Фуқаролар ва ташкилотларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш соҳасида:
адлия органлари ва муассасалари ходимларининг ноқонуний ҳаракатлари устидан фуқароларнинг шикоят ва аризаларини кўриб чиқади, ушбу масалалар бўйича шикоят ва аризаларнинг ҳар томонлама холисона кўриб чиқилишини таъминлайди;
қонунчиликнинг бузилиши ҳолатлари юзасидан тушган шикоятлар бўйича зарур ҳолларда жойларда мутасадди ташкилотлар ва мутахассислар билан биргаликда текшириш ўтказган ҳолда адолатли қарорлар қабуль қилинишини таъминлайди;
адлия органлари ва муассасаларининг шикоят ва аризаларни кўриб чиқиш билан боғлиқ фаолиятини ўрганади, бу йўналишдаги ишларни такомиллаштириш бўйича таклифларни умумлаштиради ва киритади;
Ҳуқуқий статистика соҳасида:
давлат органлари ва бошқа органлардан олинган ҳуқуқий статистика маълумотларини умумлаштиради ва таҳлиль қилади;
адлия органлари ва муассасаларида статистика ҳисоботи ва бирламчи ҳисобга олиш ҳужжатлари шаклларини ишлаб чиқади;
адвокатура фаолияти тўғрисидаги статистика маълумотларини ўрганади;
фуқаролик ҳолати далолатномалари ва нотариаль ҳаракатларни рўйхатга олиш, шунингдек адлия органлари ва муассасалари фаолиятининг бошқа йўналишлари бўйича статистикасини юритади;
доимий фаолият кўрсатувчи ҳакамлик судлари ҳисобини рўйхатдан ўтказиш ва муваққат ҳакамлик судларини ҳисобга олишни амалга оширади;
Адлия органлари ва муассасаларини молиялаштириш ва моддий-техник таъминлашни амалга ошириш соҳасида:
адлия органлари ва муассасалари ходимларининг моддий ва ижтимоий таъминоти тўғрисидаги таклифларни ишлаб чиқади;
адлия органлари ва муассасаларини моддий-техник таъминлашни ташкиль етади, адлия органлари ва муассасалари биноларини, шу жумладан давлат нотариаль идоралари, ФҲДЙо органлари, суд ижрочилари бўлимларини капиталь қуриш ва таъмирлаш чораларини кўради, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тегишли таклифлар киритади;
адлия органлари ва муассасаларини белгиланган тартибда молиялаштиришни амалга оширади, адлия органлари ва муассасаларида бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини ташкиль етади ва назорат қилади;
адлия органлари ва муассасаларининг молиявий-хўжалик фаолияти юзасидан назоратни амалга оширади;
Суд-експерт, илмий ва таълим муассасаларини ривожлантириш соҳасида::
ҳуқуқий фанларни ривожлантириш чораларини кўради, суд експертизаси соҳасида илмий-тадқиқот, експертлик ишларини ташкиль етади;
Ўзбекистон Республикаси давлат суд-експерт муассасалари фаолиятини мувофиқлаштиради ва унга илмий-услубий раҳбарликни амалга оширади, шунингдек Суд експертизаси муаммолари бўйича кенгашни бошқаради;
Х. Сулаймонова номидаги Республика суд експертиза маркази, Республика юристлар малакасини ошириш маркази, Тошкент давлат юридик университети, Тошкент юридик коллежи ва бошқа адлия муассасалари фаолиятига раҳбарликни амалга оширади;
Вазирлик ӯзига юклатилган вазифа ва функцияларни бевосита, шунингдек адлия органлари ва муассасалари орқали амалга оширади.