21.10.2019, Душанба

Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги



Аяпов Аманжол Тлепович

Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълим вазири

Манзил:

230105, Нукус шаҳри, А.Досназаров кўчаси 62 уй

 Телефон:­­

0 (361) 222-98-30

 E-mail:

qoraqalpogiston_xtv@xtv.uz,  mno.rk@exat.uz

Қабул кунлари:

Душанба, Сешанба 10:00 – 12:00

 

Худайбергенов Азад Сабирович

Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълим вазири ўринбосари

     Манзил:

230105, Нукус шаҳри, А.Досназаров кўчаси 62 уй

     Телефон:­­

0 (361) 222-24-37

E-mail:

qoraqalpogiston_xtv@xtv.uz,  mno.rk@exat.uz

    Қабул кунлари:

Сешанба, Пайшанба  10:00 – 12:00


 

 Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги



1-боб. Умумий қоидалар


1. Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги (кейинги ўринларда вазирлик - деб юритилади) Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига асосан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси томонидан ташкиль етилади ва ўз фаолияти давомида Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси тасарруфида бўлади.

2. Вазирлик ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги, «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида»ги, Қорақалпоғистон Республикаси “Таълим тўғрисида”ги қонуни ва бошқа қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари ва бошқа ҳужжатларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон, қарор ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарор ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги  ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг қарор ва фармойишлари ва бошқа ме`ёрий ҳужжатларига ҳамда ушбу Низомга амаль қилади.


3. Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ўз тасарруфидаги туман халқ таълими бўлимлари ва барча таълим муассасалари фаолиятига раҳбарликни амалга оширади ҳамда болалар ва ўқувчилар таълим-тарбиясининг сифати, фан асосларини ўзлаштириш еҳтиёжларини ривожлантириш ва улар билан касбга йўналтириш ишларини олиб боришни ташкиллаштириш учун мас`уль ҳисобланади.


4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарор, фармон, фармойишлари, Ҳукумат қарорлари ва топшириқлари, Халқ таълими вазирлиги Ҳай`ат қарори ва буйруқларини, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси қарор, фармойишлари ва топшириқларининг ижросини таркибидаги бўлинмалар ва тасарруфидаги таълим муассасалари томонидан ўз вақтида, тўлиқ ва сифатли  бажарилишини таъминлайди.


5. Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ўз фаолиятини давлат бошқаруви, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари, жамоат бирлашмалари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.


6. Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги унинг тасарруфидаги таълим муассасаларининг моддий-техника таъминоти, шунингдек, уларда ишловчи ходимларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш шу мақсад учун ажратиладиган маблағлар доирасида маҳаллий бюджет ҳисобидан ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.


7. Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги юридик шахс ҳисобланади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи ёзилган муҳрга ега бўлади.


8. Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги илгари фаолият юритган Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг вориси ҳисобланади.


2-боб. Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ўз фаолиятида таълим соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий тамойилларига асосланади.


9. Таълим соҳасида давлат сиёсатининг асосий тамойиллари:


таълим ва тарбиянинг инсонпарвар ва демократик характерда еканлиги;


таълимнинг узлуксизлиги ва изчиллиги;


умумий ўрта таълимнинг мажбурийлиги;


таълим тизимининг дунёвий характерда еканлиги;


давлат таълим стандартлари доирасида таълим олишнинг барча учун очиқлиги;


таълим дастурларини танлашга ягона ва табақалаштирилган ёндашув;


билимли бўлишни ва исте`додни рағбатлантириш;


таълим тизимида давлат ва жамоат бошқарувини уйғунлаштириш.


10. Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг муҳим мақсадли вазифаси – “Таълим тўғрисида”ги қонун ва Кадрлар тайёрлаш миллий дастурининг асосий тамойиллари ва устувор йўналишларини амалга оширишдан иборатдир.


3-боб. Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг вазифалари ва фаолият йўналишлари


11. Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари қуйидагилардан иборат:


мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим тизимини ривожлантиришга йўналтирилган ягона давлат сиёсатининг амалга оширилишини таъминлаш, педагогик кадрлар, айниқса, бошланғич синф ўқитувчиларининг малакаси ва касбий маҳоратини оширади; 


идоравий мансублигидан ва мулкчилик шаклларидан қат`ий назар, мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим муассасалари фаолиятини мувофиқлаштириш ва улар томонидан давлат таълим стандартлари(талаблари)га риоя етилиши юзасидан мониторингни амалга оширади;


мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим муассасаларида ўқув-тарбия ишларини методик таъминлашни ташкиль етиш, ўқув-тарбия жараёнига ўқитишнинг замонавий ва илғор шаклларини, енг янги педагогик ва ахборот технологияларини, маънавий-ахлоқий тарбиялашнинг самарали шакль ва методларини жорий етишни таъминлайди;


таълим муассасалари томонидан улар ҳузурида ташкиль етилган замонавий моддий-техника базасидан, шу жумладан ўқув-лаборатория асбоб-ускуналари, комп`ютер техникаси, мебеллар, спорт инвентарлари ва жиҳозларидан самарали фойдаланишни таъминлайди; 


ўқувчиларнинг касбга йўналтирилишини ва психологик-педагогик диагностикасини, васийликни, болалар ва ўсмирларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишни, улар билан, шу жумладан ижтимоий ночор болалар билан доимий иш олиб боришни ташкиль етади;


болалар спортини ривожлантириш ва ўқувчи-ёшларни, айниқса, қизларни жисмоний тарбия ҳамда спорт билан мунтазам шуғулланишга оммавий жалб етади;


ўқувчиларга миллий ва умуминсоний қадриятларга асосланган юқори даражадаги маънавий-маърифий тарбия бериш, мамлакат тараққиёти, тинчлик ва барқарорликни таъминлашга йўналтирилган, миллий мустақиллик ғоялари сингдирилган, Ватани ва ўз халқига содиқ фуқароларни шакллантиришга йўналтирилган таълим-тарбияни амалга оширади;


таркибидаги бўлинмалар ва тасарруфидаги таълим муассасаларида ҳужжатлар билан ишлашни ташкиль етиш ва ижро интизомини мустаҳкамлаш вазифаларини амалга оширади ҳамда уларнинг натижалари бўйича ҳужжатларни таҳлиль ва назорат қилиш масалаларида методик ва амалий ёрдам кўрсатади.


 


12. Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ўзига юклатилган вазифаларни амалга ошириш мақсадида қуйидаги функцияларни бажаради:


халқ таълими муассасаларининг Ўзбекистон Республикаси “Таълим тўғрисида”ги қонунида белгиланган қоидаларга ва умумий ўрта таълим давлат  таълим стандартларига  амаль қилишини мониторинг ҳамда назорат қилади;


тегишли манфаатдор органлар ва муассасалар, жойлардаги фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари, жамоат бирлашмалари ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси “Таълим тўғрисида”ги қонуни, Кадрлар тайёрлаш миллий дастурининг мақсад ва вазифаларини амалга оширишга йўналтирилган ишларни таъминлайди;


таълим муассасалари иш амалиётига умумий ўрта таълим давлат таълим стандартлари, илмий ютуқлар ва илғор педагогик тажрибаларнинг татбиқ етилишига шароит яратади;


таълим муассасаларидаги таълим-тарбия жараёнига методик раҳбарликни амалга оширади;


илғор ўқитувчилар ва таълим муассасаларининг ижобий иш тажрибасини ўрганади ҳамда умумлаштиради, таълим муассасаларидаги ўқув-методик ва тарбиявий ишларни амалга ошириш давомида уни шаҳар миқёсида оммалаштиради ва Республика миқёсида оммалаштиришга тавсия етади;  


идоравий мансублигидан ва мулкчилик шаклидан қат`ий назар, умумий ўрта, мактабгача ва мактабдан ташқари таълим муассасалари устидан методик раҳбарликни амалга оширади;


ўқувчилар билан мактабдан ташқари тарбиявий ишларни, жумладан, болалар туризми ва ўлкашунослик, болалар техник ижодкорлиги ва халқ ҳунармандчилигининг мавжуд турлари ва шаклларини такомиллаштиради, уларнинг миллий турлари ва шаклларини қайта тиклайди ва янгиларини жорий етади;


таълим муассасаларини дастурлар, ўқув режалари, ўқув-кўргазмали қўлланмалар ва ўқув ускуналари, таълимнинг техник воситалари, қўлланма-методик адабиётлар билан таъминлаш ишларини амалга оширади;


умумий ўрта таълим мактабларида дарсликлар кутубхона фондини жамлаш ҳамда ундан ўқув жараёнида тўғри фойдаланиш бўйича ишларни таъминлайди;


умумий ўрта таълим мактаблари 9-синф ўқувчиларини таълимнинг кейинги босқичига қамраб олиш, 10-синфларда ёки  ўрта махсус, касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейларда ўқишга киришини ташкиль қилади;


таълим жараёнига ахборот-коммуникация технологияларини жорий етилишини, улардан самарали фойдаланишни, педагог ходимларни шу соҳадаги малакасини оширилишини таъминлайди;


мактаб-интернатлар, “Меҳрибонлик” уйи ва мактабгача таълим муассасаларида болаларнинг овқатланишларини ташкиль етишни назорат қилади;


умумий ўрта таълим ҳажмида, тиббий кўрсатмалар асосида болаларнинг уйда якка тартибда таълим-тарбия олишига шароит яратади;


ота-она қарамоғисиз қолган болаларни аниқлайди, уларнинг ҳисобини олиб боради ҳамда ота-она қарамоғини йўқотганликнинг аниқ ҳолатларидан келиб чиқиб, болаларнинг ижтимоий-ҳуқуқий ҳимояси бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ва бошқа органлар билан ҳамкорликда иш олиб боради;


тўлиқ давлат таъминоти асосида, етим болаларни ва ота-она қаровидан маҳрум бўлган болаларни давлат ва нодавлат таълим муассасалари таъминотига олиш, ўқитиш, тарбиялаш ва касб-ҳунарга тайёрлаш учун шарт-шароитлар яратади;


жисмоний ва ақлий ривожланишида нуқсони бўлган болаларни ўқитиш, тарбиялаш ва моддий таъминлашни ташкиль қилади, уларни касб-ҳунарга тайёрлашни, ижтимоий-маиший шароитларини ва моддий таъминотини, тиббий хизмат кўрсатилишини ва соғломлаштиришни такомиллаштиради, ихтисослаштирилган мактабгача таълим муассасалари ва мактаблар тармоғини ривожлантиради;


таълим муассасалари тарбияланувчи-ўқувчиларнинг ота-оналари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, жамоат ташкилотлари, жамғармалар билан ижодий фаол, Ўзбекистон мустақиллиги ғояларига садоқатли ва жамият тараққиётига аниқ ҳисса қўшишга лаёқатли шахсни камоль топтириш бўйича ўзаро яқин ҳамкорликни ташкиль етади;


туман халқ таълими бўлимлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан ҳамкорликда аҳолининг мактабгача таълимга бўлган еҳтиёжларини қондириш, мактабгача ёшдаги болаларни тўлақонли жисмоний ва ақлий ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирларини амалга оширади, болалар ва ўсмирлар учун мактабдан ташқари ва ўқув-тарбия муассасалари тармоғини ривожлантиради, ўсиб келаётган авлоднинг ижодий фаолиятини ва соғлом ҳордиғини, уларнинг қизиқишлари ва истакларини қондиришни, қобилияти ва исте`додини ҳар томонлама ривожлантиришни таъминловчи муассасаларни ривожлантиради;


туман халқ таълими бўлимлари ва тасарруфидаги таълим муассасаларининг Уставларини тасдиқлайди;


шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси билан биргаликда болалар, ўқувчилар ва ўқитувчиларнинг саломатлигини муҳофаза қилиш ва мустаҳкамлашни таъминлаш ишларини амалга оширади;


белгиланган тартибда мактабгача, умумий ўрта, мактабдан ташқари таълимнинг муҳим масалалари бўйича йиғилишлар, семинарлар ўтказади;


тасарруфидаги таълим муассасаларини малакали мутахассислар билан таъминлаш бўйича чора-тадбирлар қабуль қилади, олий таълим муассасалари битирувчиларини иш билан таъминлашни амалга оширади, педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни ташкиль етади;


таълим муассасалари раҳбар ва педагог ходимларни аттестациядан ўтказиш бўйича ишларни ташкиль қилади;


таълим муассасаларини аттестациядан ўтказиш ва аккредитациялаш бўйича ишларни ташкиль қилади;


педагог ходимларни меҳнатда юқори кўрсаткичлари, ўқувчи ёшларни ўқитиш ва тарбиялашдаги фаоль иштироки учун Ҳукумат ва идоравий мукофотларга белгиланган тартибда тавсия етади;


таълим муассасаларида қурилиш ишлари олиб борилиши ва уларни зарур жиҳозлар билан таъминланиши устидан назоратни, таълим муассасаларининг кузги-қишки мавсумга тайёргарлик бўйича ишларни амалга оширади;


Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг йиллик харажатларини режалаштиради;


Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг режа кўрсатгичларини белгиланган ме`ёрий ҳужжатларга асосан тузади;


Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг бухгалтерия ҳисобини юритиш, ҳисоботларни тузиш ва тақдим қилиш, агар қонун ҳужжатларида бошқача қоидалар назарда тутилмаган бўлса, бўлимда бухгалтерия ҳисобини юритилишига, молиявий ҳисоботларни ўз вақтида ва тўлиқ топширилишига, шунингдек бошқа ме`ёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни бажаради;


қуйи ташкилотларни тўлиқ назорат қилади ҳамда барча турдаги молиявий ҳисоботларни қабуль қилади ва юқори ташкилотларга топширади;


бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботига оид низомлар, йўриқномалар, қўлланмалар, услубий кўрсатмаларни ва бошқа ме`ёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни тизимли равишда ҳисобини олиб бориш ва иш жараёнида мунтазам фойдаланади;


фуқароларнинг мурожаатлари ўз вақтида ҳамда тўғри кўриб чиқилишини таъминлайди, фуқароларнинг шикоятларига сабаб бўлаётган омилларни бартараф етишга йўналтирилган тадбирларни  амалга оширади.


 


13. Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ўзига юклатилган вазифалар ва функцияларни бевосита, шунингдек, тасарруфидаги бошқа муассасалар орқали амалга оширади.


4-боб. Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

14. Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажаришда қуйидаги ҳуқуқларга ега:


Туман халқ таълими бўлимлари, мактабгача, умумий ўрта, мактабдан ташқари таълим муассасаларида, уларнинг мулкчилик шакллари ва бўйсунишидан қат`ий назар, Ўзбекистон Республикаси «Таълим тўғрисида»ги қонуни, Кадрлар тайёрлаш миллий дастури ҳамда таълим масалалари бўйича бошқа қонун ҳужжатларининг бажарилишини текшириш;


таълим бўйича алоҳида масалаларни ҳаль етиш, таълим муассасалари ишларини такомиллаштириш, уларнинг ўқув-моддий негизини мустаҳкамлаш, малакали педагог кадрлар билан таъминлаш юзасидан таклифларни Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига кўриб чиқиш учун киритиш;


ўз тасарруфида бўлган таълим муассасалари ходимларини ишдан бўшатиш ва уларни жавобгарликка тортиш тўғрисида меҳнат қонунчилигига зид равишда қабуль қилинган буйруқларини бекор қилиш;


Кенгаш йиғилишларида Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ваколатига кирувчи масалалар бўйича туман халқ таълими бўлимлари ва  таълим муассасалари ҳисоботларини кўриб чиқиш;


Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам ега бўлиши мумкин.


Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ўз мажбуриятлари бўйича туман халқ таълими бўлимлари ва таълим муассасаларида таълим соҳасида давлат сиёсатини амалга оширилишини таъминлашда ўзига юкланган вазифаларнинг зарур даражада бажарилиши учун жавоб беради.


5-боб. Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги  фаолиятини ташкиль етиш


15. Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси тавсиясига кўра Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири томонидан тайинланадиган ва лавозимидан озод қилинадиган Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазири раҳбарлик қилади.


 16. Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазири:


Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги фаолиятига якка бошчилик асосида умумий раҳбарликни амалга оширади ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлигига юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;


Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги мас`уль шахсларининг ваколатларини, уларнинг тасарруфдаги таълим муассасалари фаолиятлари йўналишлари бўйича жавобгарлик даражасини белгилайди;


юқори турадиган давлат ҳукумати ва Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг ме`ёрий ҳужжатлари, ҳокимият қарорлари асосида ва уларни бажариш юзасидан ўз ваколатлари доирасида буйруқлар чиқаради, ижро етилишини ташкиль етади ва назорат қилади;


Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ходимлари, туман халқ таълими бўлимлари тасарруфидаги таълим муассасалари ходимларини белгиланган кадрлар номенклатурасига мувофиқ ишга тайинлайди ва лавозимидан озод қилади.


Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазири ўз ваколати доирасида қонун ҳужжатлари ва ушбу Низомга мувофиқ бошқа вазифаларни ҳам бажаради.


17. Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг тузилмаси ва штатлари ўрнатилган тартибда тасдиқланади.


18. Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлигида тўққиз кишидан иборат Кенгаш ташкиль етилади:


Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазири - Кенгаш раиси, бўлим бошлиқлари, касаба уюшмаси вакили, таълим муассасалари раҳбарлари таркибидан - Кенгаш аъзолари белгиланади.


           Кенгаш таркиби Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан тасдиқланади.


Кенгаш ўз мажлисларида вазирлик фаолиятининг асосий масалаларини кўриб чиқади, туман халқ таълими бўлимлари ва таълим муассасалари раҳбарларининг болалар ва ўқувчиларга берилаётган таълим-тарбиянинг сифат даражаси, ме`ёрий ҳужжатларнинг бажарилиши, педагогик кадрларни танлаш ва улардан фойдаланиш юзасидан ҳисоботларини тинглайди, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ваколатига кирувчи бошқа муҳим масалаларни кўриб чиқади.


Кенгаш қарори Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазири буйруғи билан амалга оширилади.


19. Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлигини қайта ташкиль етиш ва тугатиш қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.