21.10.2019, Душанба

Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги



Уснатдинова

Жумагул

Шараповна

Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача таълим вазири

 Манзил:

 Нукус шаҳри, 230100, А.Досназаров кўчаси 62 уй

 Телефон:­­

0 (361) 222-55-09

    E-mail:

qr_mtv@exat.uz    qqrmtv@umail.uz

Қабул кунлари:

Жума соат 16:00-18:00





Байжанов
Тиркешбай
Жумадурдиевич

Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача таълим вазири ўринбосари

          Манзил:

 Нукус шаҳри, 230100, А.Досназаров кўчаси 62 уй

         Телефон:­­

0 (361) 222-55-08

           E-mail:

qr_mtv@exat.uz    qqrmtv@umail.uz

    Қабул кунлари:

Сешанба соат 10:00-12:00, Пайшанба соат 15:00-17:00

 


Якупов Жахонгир Салиевич

Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача таълим вазирининг қуриш ишлари бўйича ўринбосари

          Манзил:

 Нукус шаҳри, 230100, А.Досназаров кўчаси 62 уй.

        Телефон:­­

0 (361) 222-55-08

           E-mail:

qr_mtv@exat.uz    qqrmtv@umail.uz

    Қабул кунлари:

Сешанба соат 10:00-12:00, Пайшанба 15:00-17:00

 

Функционал  вазифалари:

 

Вазирликнинг вазифалари ва функциялари

Вазирликнинг асосий вазифалари қуйидагилар ҳисобланади:

1) Вазирликка юкланган вазифалар ва функциялар самарали бажарилишини таъминлашда иштирок этиш;

2) Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, туман, шаҳар хокимлари, прокуратура худудий органлари, ички ишлар ва давлат солиқ хизмати раҳбарлари бошчилик қиладиган комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар (кейинги ўринларда комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар деб аталади) билан ҳамкорлик қилиш;

3) мактабгача таълим соҳасида қонун ҳужжатларига, норматив ҳужжатларга риоя этилиши устидан мониторинг олиб бориш ва назорат қилиш;

4) мактабгача таълим туман (шаҳар) бўлинмаларида ўқув-методик фаолиятни мувофиқлаштириш ва ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш;

5) махсус мактабгача таълим муассасаларида болаларни реабилитация қилиш ва  маънавий-ахлоқий жиҳатдан тарбиялаш бўйича мактабгача таълим туман (шаҳар) бўлимлари фаолиятини мувофиқлаштириш;

6) нодавлат мактабгача таълим муассасалари фаолиятини ташкил этиш  ва мактабгача таълим муассасаларида болаларни мактабга тайёрлашнинг муқобил шаклларини ривожлантиришда мактабгача таълим туман (шаҳар) бўлимларини қўллаб-қувватлаш;

7) мактабгача таълим туман (шаҳар) бўлимларида, давлат мактабгача таълим муассасаларида ички аудит ва молиявий назоратни ташкил этиш ҳамда амалга ошириш;

 Вазирликга юкланган асосий вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:

1) Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги раҳбарияти  фаолиятини ташкилий ва ахборот-таҳлилий жиҳатдан таъминлайди;

2) мактабгача таълим туман (шаҳар) бўлимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ҳукумат қарорлари ва Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, Вазирлар Кенгаши қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим  Вазирлигининг буйруқлари бажарилиши устидан мунтазам назорат қилинишини таъминлайди;

3) мактабгача таълим туман (шаҳар) бўлимлари томонидан киритиладиган ҳужжатларнинг сифатли ва ўз вақтида қайта ишланишини, уларнинг иқтисодий, молиявий ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказилишини ташкил этилишида кўмаклашади;

4) мактабгача таълим туман (шаҳар) бўлимлари фаолиятига раҳбарлик қилади, мувофиқлаштиради ва назорат қилади;

5) мактабгача таълим туман (шаҳар) бўлинмаларининг методик фаолиятини мувофиқлаштиради;

6) нодавлат мактабгача таълим муассасалари билан ўзаро ҳамкорлик қилади;

7) нодавлат мактабгача таълим муассасаларини қўллаб-қувватлаш ва мактабгача таълим муассасаларида болаларни мактабга тайёрлашнинг муқобил шаклларини ривожлантириш бўйича мактабгача таълим туман (шаҳар) бўлимлари фаолиятини мувофиқлаштиради;

8) Қорақалпоғистон Республикаси бюджетидан молиялаштириладиган идоравий мансуб ташкилотлари харажатларини молиялаштиришни, бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини ташкил этади;

9) давлат мактабгача таълим муассасаларида соғлом овқатланишни таъминлаш бўйича мактабгача таълим туман (шаҳар)  бўлимлари фаолиятини мувофиқлаштиради;

10) мактабгача таълим муассасаларида давлат талабларини бажариш мониторинги бўйича мактабгача таълим туман (шаҳар) бўлимлари ҳаракатларини мувофиқлаштиради;

11) мактабгача таълим туман (шаҳар) бўлимларини ва мактабгача таълим муассасаларини моддий-техник таъминлашни ташкил этади;

12) мактабгача таълим муассасаларининг бинолари ва иншоотларини жорий  таъмирлаш ишлари мониторингини олиб боради ва мувофиқлаштиради;

13) жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашни ташкил этади;

14) ваколатига тегишли ташкилий, кадрлар, молия, ишлаб чиқариш-хўжалик масалалари ва бошқа масалалар бўйича қарорлар қабул қилади.

 

Вазирликнинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги

Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги уларга юкланган вазифаларни ва функцияларни амалга ошириш учун:

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат хокимияти органлари туман (шаҳар) бўлинмаларидан ўз ваколатига кирадиган масалаларни ҳал қилиш учун зарур бўлган ахборотни белгиланган тартибда сўраш ва олиш;

 мактабгача таълим  соҳасининг энг муҳим муаммоларини ишлаб чиқиш ва кўриб чиқиш бўйича туман (шаҳар) даражада идоралараро комиссиялар ва кенгашлар тузиш;

давлат дастурлари ва инвестиция дастурлари бажарилиши бўйича мактабгача таълим туман (шаҳар)  бўлимлари фаолиятини ўрганиш;

мактабгача таълим туман (шаҳар) бўлимлари фаолиятини назорат қилиш, мувофиқлаштириш ва уларга раҳбарлик қилиш;

болаларни мактабга сифатли тайёрлаш масалалари бўйича нодавлат мактабгача таълим муассасалари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш;

Вазирлик ваколатига кирадиган масалалар бўйича давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг кўриб чиқиши учун таклифлар киритиш ҳуқуқига эга.

Вазирлик қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.

Вазирлик:

Вазирликка юкланган вазифалар ва функциялар сифатли ва ўз вақтида бажарилишини таъминлаш;

Вазирликнинг туман (шаҳар) бўлимлари фаолияти билан боғлиқ бўлган прогноз кўрсаткичларига эришишни таъминлаш;

Вазирликка киритилаётган ҳужжатлари ва таклифлар, шунингдек, Вазирликнинг туман (шаҳар) бўлимлари томонидан қабул қилинадиган қарорларнинг амалга  оширилишининг сифати,  пировард натижалари ва оқибатлари;

Туманларда (шаҳарларда) аниқланган муаммоларни ҳар томонлама ва чуқур таҳлил қилиш ҳамда умумлаштириш асосида мактабгача таълим соҳасини ривожлантиришга доир таклифларни тайёрлаш;

мактабгача таълим соҳасини ривожлантириш бўйича дастурлар, тадбирлар режалари «йўл хариталари» ва бошқа дастурий ҳужжатларнинг Қорақалпоғистон Республикасида  самарали амалга оширилиши, муаммоли масалалар ҳал этилиши учун жавоб беради.

 

 Вазирлик раҳбарларининг асосий функционал вазифалари

  Қуйидагилар Вазирликнинг асосий функционал вазифалари ҳисобланади:

1) Ўзбекистон Республикаси ва Қорақалпоғистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари талабларига, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга риоя этиш;

2) Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги фаолиятига умумий раҳбарлик қилиш, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, Вазирлар Кенгаши қарорлари, баённамалари ва Ўзбекистон Республикаси Мактабгаача таълим Вазирлигининг буйруқлари билан уларга юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилишини ташкил этиш;

3) Туман (шаҳар) бўлинмалар фаолияти билан боғлиқ прогноз кўрсаткичларга эришишни сўзсиз таъминлаш бўйича амалий чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш;

4) Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, Вазирлар Кенгашининг қарорлари, баённомалари ва топшириқлари ижросини таъминлаш, ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни амалга ошириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек, ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек, барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида»ги 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон қарорига ва Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 12 январдаги «Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 12-сон қарорига мувофиқ топшириқларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши учун туман (шаҳар) бўлинмалар ходимларининг шахсий масъулиятини ошириш чора-тадбирларини кўриш;

5) Вазирлик ҳайъати қарорлари, Вазир ва унинг ўринбосарининг буйруқлари ва топшириқлари ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;

6) мактабгача таълим соҳасига кирадиган масалалар юзасидан маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар билан ҳамкорлик қилиш;

7) ўз ўринбосари ваколатларини белгилаш, улар ўртасида вазифаларни тақсимлаш туман (шаҳар) бўлинмаларнинг бошқа мансабдор шахслари ваколатларини белгилаш,                Вазирлик туман (шаҳар) бўлинмалари фаолиятининг алоҳида участкаларига раҳбарлик қилиш учун ўз ўринбосари ва бошқа мансабдор шахсларнинг шахсий жавобгарлиги даражасини белгилаш;

8) Вазирликнинг туман (шаҳар) бўлинмалари фаолиятини режалаштиришни ташкил этиш, Вазирликнинг туман (шаҳар) бўлинмалари ва ўз ўринбосарининг ҳар чораклик иш режаларини тасдиқлаш, уларнинг бажарилиши устидан назоратни таъминлаш;

9) Вазирлик туман (шаҳар)  бўлинмаларида кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш, уларнинг самарали фаолият кўрсатиш учун зарур шарт-шароитлар яратиш, туман (шаҳар) кадрлар заҳирасини шакллантириш;

10) Вазирлик номенклатурасига кирадиган бўш лавозимларга таклиф этилган кадрларнинг шунингдек, туман (шаҳар) бўлинмаларга ишга қабул қиланаётган бошқа кадрларнинг профессионал, ўз ишини билиши, амалий тажрибага, юксак даражада ишлаш хусусиятларига ва маънавий-аҳлоқий фазилатларга эга эканлиги кафолатини таъминлаш;

11) туман (шаҳар) бўлинмалар ходимларини, ўз ўринбосарини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш масалаларини ҳал қилиш, шу жумладан, улар эгаллаб турган лавозимда қолиши мақсадга мувофиқлигига доир масалаларни кўриб чиқиш, уларнинг шахсий масъулиятини ошириш бўйича мунтазам чора-тадбирлар кўриш;

12) туман (шаҳар) бўлинмалар ходимлари томонидан Вазирлик ходимларининг одоб-аҳлоқ қоидалари талабларига риоя этишини таъминлаш;

13) ҳуқуқни қўллаш амалиётини ва қонун ҳужжатларини такомиллаштиришга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш орқали туман (шаҳар)  бўлинмалар тизимда «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек, уларнинг содир этилишига кўмаклашувчи сабабларга шарт-шароитларни аниқлаш, таҳлил қилиш, бартараф этиш;

14) прогноз кўрсаткичларнинг бажарилишини мунтазам таҳлил қилиш ҳамда туман (шаҳар) бўлинмалар томонидан ушбу кўрсаткичларга сўзсиз эришишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар кўриш бўйича таклифларни Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим Вазирининг мутасаддилик қиладиган ўринбосарига киритиш;

15) туман (шаҳар) бўлинмалар ходимлар фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини тизимли равишда танқидий таҳлил қилиш, йиғилишларда уларнинг шахсий ҳисоботларини эшитиш, уларнинг якунлари бўйича зарур чора-тадбирлар кўриш;

16 туман (шаҳар) бўлинмалар фаолиятига оид масалалар бўйича қонун ҳужжатларини такомиллаштириш, шунингдек, мактабгача таълим соҳасида давлат хизматлари самарадорлиги, сифати ва улардан эркин фойдаланишни ошириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ҳамда уларни кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим Вазирлик раҳбариятига киритиш;

17) Вазирликнинг туман (шаҳар) бўлинмалари ва ҳудудий бўлинмалар тасарруфига кирадиган муассасалар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш;

18) жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш, «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан белгиланган муддатларда ва тартибда аҳоли билан тўғридан-тўғри ва очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини мунтазам равишда шахсан қабул қилаш, шу жумладан, жойларга бориб қабул қилиш;

19) Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонаси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қорақалпоғистон Республикасидаги Халқ қабулхоналари билан самарали ҳамкорлик қилиш, уларнинг фаолиятида фаол иштирок этиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини ўз вақтида ва тўлақонли кўриб чиқиш;

20) туман (шаҳар) бўлинмалар ходимлари лавозим маошига мукофотлар, устамалар тўлаш, уларга моддий ёрдам бериш, уларни мукофотлаш, рағбатлантириш ва уларга интизомий чора қўллаш тўғрисида қарор қабул қилиш, уларни давлат мукофотлари ва идоравий мукофотлар билан тақдирлаш тўғрисидаги таклифларни Вазирликка киритиш;

21) давлат сирини ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни ташкил этувчи маълумотларнинг ҳимоя қилинишини таъминлаш.

 

Вазир ўринбосарининг асосий функционал вазифалари ҳисобланади:

1) Ўзбекистон Республикаси ва Қорақалпоғистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари талабларига, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга риоя қилиш;

2) Вазир вақтинча бўлмаганда тегишли буйруқ асосида унинг вазифаларини бажариш;

3) Вазирликнинг мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмалари фаолиятини мувофиқлаштириш, назорат қилиш ва уларга бевосита раҳбарлик қилиш, уларнинг ходимлари ўртасида вазифаларни тақсимлаш;

4) Вазирлик фаолиятининг мутасаддилик қилинадиган йўналишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва Вазирлар Кенгашининг қарорлари билан тасдиқланган Вазирлик фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича концепциялар, комплекс дастурлар ва комплекс тадбирлар ижросини танқидий ва чуқур таҳлил қилиш;

5) мактабгача таълим соҳасида мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмалар томонидан прогноз кўрсаткичларга эришишни сўзсиз таъминлаш чора-тадбирларини кўриш, бўлинмалар раҳбарларининг ҳисоботларини мунтазам эшитиш ва ушбу кўрсаткичларга эришиш учун уларнинг шахсий жавобгарлигини ошириш юзасидан мониторинг қилиш;

6) мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмалар раҳбарларининг ҳар чораклик режаларини тасдиқлаш, улар бажарилиши устидан назорат қилиш мақсадида ҳамма вақт мониторинг ўтказилишини олиб бориш;

7) Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қароррлари ва топшириқлари, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва Вазирлар Кенгашининг қарорлари, баённомалари ва топшириқлари ижросини таъминлаш, Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим Вазирлигининг мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмаларида ижро интизоми бўйича амалий комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек, ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек, барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида»ги 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон қарорига ва Вазирлар Маҳкамасининг
1999 йил 12 январдаги «Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги
12-сон қарорига мувофиқ топшириқлар ўз вақтида ва сифатли ижро этилиши учун таркибий бўлинмалар раҳбарларининг шахсий масъулиятини ошириш чора-тадбирларини кўриш;

8) Вазирлик хайъати, Вазирнинг буйруқлари ва топшириқлари ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;

9) мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмаларда кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш бўйича Вазирга таклифлар тақдим этиш, уларнинг профессионал, ўз ишини билиши, амалий тажрибага, юксак даражада ишлаш хусусиятларига ва маънавий-аҳлоқий фазилатларга эга эканлиги кафолатини таъминлаш, уларнинг касбий малакасини ошириш чора-тадбирларини кўриш, мутасаддилик қилинадиган бўлинмаларда кадрлар захирасини шакллантириш;

10) хизмат сафарларини Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил
5 мартдаги «Мансабдор шахсларнинг хорижий мамлакатларга чиқиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-2142-сон ва «Хорижий хизмат сафарларида бўлишнинг самарадорлиги ва хорижий делегацияларининг Ўзбекистон Республикасига ташрифини ташкил этиш учун мансабдар шахсларнинг шахсий масъулиятини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 3 августдаги ПҚ-3137-сон қарорлари талабларига тўлиқ мувофиқ амалга ошириш, хизмат сафарларининг асосланганлиги, самарадорлиги ва натижадорлигини, сафар учун ажратиладиган маблағлардан мақсадли ва оқилона фойдаланишни таъминлаш;

11) мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмалар раҳбарлари ва ходимлари фаолият самарадорлиги ва натижадорлигини мунтазам танқидий таҳлил қилиш, Вазирлик ҳайъати мажлисларида уларнинг шахсий ҳисоботларини эшитиш, уларнинг ҳаққонийлиги юзасидан мониторинг қилиш ва ҳисоботларнинг халбакилаштиришга йўл қўйилганлиги аниқланган ҳолатда интизомий жзао чораси куриш учун таклиф киритиш;

12) мактабгача таълим соҳасига тегишли масалалар бўйича Вазирлик фаолиятини такомиллаштиришга доир амалий чора-тадбирлар кўриш, мактабгача таълим соҳасидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ва уларни Вазирга киритиш;

13) мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмалар раҳбарлари ва ходимларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш, шу жумладан, уларнинг эгаллаб турган лавозимда қолиши мақсадга мувофиқлигига масаласини кўриб чиқиш бўйича таклифларни Вазирга киритиш, функционал вазифалар ва юкланган вазифалар бажарилиши учун уларнинг шахсий масуълиятини ошириш бўйича тизимли чора-тадбирлар кўриш;

14) Вазирлик ходимларининг Одоб-ахлоқ қоидалари талабларига риоя қилишини мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмалар раҳбарлари ва ходимларининг ушбу қоидаларга риоя этишини таъминлаш;

15) Хуқуқни қўллаш амалиётини ва қонун ҳужжатларини такомиллаштиришга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш орқали «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ мактабгача таълим тизимида коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек, уларнинг содир этилишига кўмаклашувчи сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш, таҳлил қилиш, бартараф этиш;

16) мактабгача таълим соҳасида давлат хизматлари самарадорлиги, сифати ва улардан эркин фойдаланишни оширишга доир таклифларни Вазирга киритиш;

17) «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган муддатларда ва тартибда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича самарали ишларни ташкил этиш, аҳоли билан тўғридан-туғри ва очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, жисмоний шахсларни ва юридик шахслар вакилларини мунтазам равишда шахсан қабул қилиш, шу жумладан, жойларга бориб қабул қилиш;

18) Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонаси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қорақалпоғистон Республикасидаги Халқ қабулхоналари билан самарали ҳамкорлик қилиш, уларнинг фаолиятида фаол иштирок этиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари ўз вақтида ва тўлақонли кўриб чиқилишини таъминлаш;

19) давлат сирига киритилган маълумотлар ва махфий ахборот билан ишлашда қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилиш.