28.03.2024, Пайшанба

«Янги Мoйноқ – янги имкониятлар» – 79 миллион АҚШ долларлик 3 та меморандум имзоланди


Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2018 йил 15-16 ноябрь кунлари Қорақалпоғисон Республикасига ташрифи давомида берилган топшириқлари ҳамда кенгайтирилган тарзда ўтказилган мажлис баёни топширикларининг ижросини таъминлаш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши томонидан жрий йил l5-l -декабрь кунлари Республикамизда «Янги Мoйноқ – янги имкониятлар» мавзусидаги биринчи инвестицион форум ташкиллаштирилди. 

Мазкур инвестицион бизнес форумда 30 дан ортиқ чет эл инвесторлари, Ўзбекистондаги 50 га яқин туристлик компаниялар вакиллари, Республикамиз 144 та тадбиркорлик субъектлари ҳамда Оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Бизнес форумнинг биринчи куни Нукус шаҳри Ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши катта мажлислар залида «Янги Мoйноқ – янги имкониятлар» мавзусидаги биринчи инвестицион форум очилиш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси Қ.Сариев, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ туманини ривожлантиришдақонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси раиси Б.Наўризбаев, Мўйноқ туман ҳокими С.Данияров Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт вазири Қ.Халмуратов, Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш қўмитаси раиси ўринбосари С.Акбаров ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси инвестициялар бўйича қўмитаси раҳбари К.Садиковлар Қорақалпоғистон Республикасининг, жумладан, Мўйноқ туманининг ижтимоий-иқтисодий, савдо-инвестицион ҳамда туризм потенциали ҳақида нутқ сўзлади ва бу борадаги кўрсаткишлар тақдимоти намойиш этилди.

Куннинг иккинчи ярмида «B2G» ва «B2B» шаклидаги кооперацион биржаси ҳамда форум якунлари бўйича Оммавий ахборот воситалари билан брифинг ташкиллаштирилиб, меҳмонлар И.В.Савицкий номидаги қорақалпоқ давлат санъат музейига ташриф буюрди.

– Мўйноқ туманига солаҳиятли инвесторларни жалб қилиш орқали ишлаб чиқариш корхоналарини ташкил этиш, янги иш ўринларини яратиш мақсадида ташкил этилаётган ушбу инвестицион бизнес форум доирасида иштирокчиларни туман инвестицион ва туризм солаҳияти, туманда жорий қилинган солиқ имтиёзлари, «Мўйноқ» кичик саноат зонаси, туманда жойлашган туристлик объектлар билан мавжуд инфратузилмалар, 2019 йилда туризмни ривожлантириш бўйича амалга ошириладиган ишлар бўйича маълумотлар берилди,– деди Қорақалпоғистон Республикаси Туризмни ривожлантириш бошқармаси раҳбари Б.Қусекеев. – Бу ўз навбатида чел эллик инвесторларнинг юртимизга қизиқишини ошириб, республикамиз турли соҳаларига инвестиция киритишига ишонамиз.

Тадбирнинг иккинчи кунида бизнес форум иштирокчилари Мўйноқ туманидаги Экология музейида, Кемалар қабристонида ҳамда туман ҳудудидаги диққатга сазовар бошқа жойларда бўлишди.

Бизнес форум якунида Мўйноқ туман ҳокимлиги ва чет эллик инвесторлар ўртасида умумий баҳоси 79 миллион АҚШ долларига тенг турли соҳаларда 3 та меморандум имзоланди.

Мўйноқ туманида қуёш электростанциясини қуриш мақсадида 30 миллион АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритмоқдамиз, – деди «Graess Energy UZDE» қўшма корхонаси директори, янги зеландиялик инвестор Тони Ўодс.  – Бу борадаги «Ўзбекэнерго» билан ҳам ўзаро шартнома туздик. Ҳомкорликтаги ишларимиз тизимли йўлга тушиб кетгач, албатта, бутҚорақалпоғистон Республикасида энергия ресурсларидан самарали ва тежамли фойдаланишда ҳамда иқтисодий солаҳиятнинг ошишида ўзининг ижобий таъсирини кўрсатишига ишонаман.

¬ Яқиндагина Орал денгизи ўзининг аксарият табиий бойликлари билан шон-шухрат таратиб, Оролбуйи ҳудуди гуллаб яшнаган ва биологик бой табиий муҳит ҳисобланарди. Президентимиз Ш.М.Мирзиёевнинг тўғридан-тўғри ташаббуси билан Орал денгизи қуриши салбий оқибатларини бартараф қилиш, ҳудудни янада ривожлантириш, табиий муҳитни сақлаб қолиш ва бошқа муаммоларни самарали ешишнинг аниқ белгиланган чора-тадбирларини қамраб олган қатор комплекс дастурлар қабул қилинди. Мазкур дастурлар келажакда мамлакатимиз гуллаб-яшнашига ижобий таъсирини кўрсатишига албатта, ишонамиз.