26.11.2020, Пайшанба

Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси

­­­­­­­­


Пирниязов Бахадыр Женисбаевич

Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси раҳбари

 Mанзил:

230100, Нукус шаҳри, Татибаев кўчаси, рақамсиз уй

 Teлефон:

0(361) 222 32 33

 E-mail:

r.karakalpakstan-pensiya@NKSPF.pf.mf.uz

Қабул кунлари:

Душанба-жума 16:00-18:00

 

 


Ганиев Нагмет Бердибаевич

Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси раҳбари ўринбосари

 Mанзил:

 230100, Нукус шаҳри, Татибаев кўчаси, рақамсиз уй

 Teлефон:

0(361) 780 03 26

 E-mail:

r.karakalpakstan-pensiya@NKSPF.pf.mf.uz

Қабул кунлари:

Душанба-жума 09:00-12:00

 

 


 

Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси бошлиғининг функционал вазифалари


 

- Ўзбекистон Республикаси Қонунлари, Президент Фармонлари, ҳукумат қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Ижро этувчи аппаратининг ва Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси қарори ва буйруқларининг бажарилишини таъминлаш ва назорат қилишга бевосита Бошқарма бошлиғи раҳбарлик қилади.

- бошқарма фаолиятини бошқаради;

- бошқарма ва Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлимларида пенсия таъминоти бўйича амалдаги қонун ва норматив актларни тўғри ишлатилиши назорат қилади;

- бошқарма бошлиғи ўринбосари, бошқарма бўлимлари ва Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлимлари бошлиқларига юклатилган мажбуриятлардан келиб чиқиб масъуллик даражасини белгилайди;

- ваколати доирасида буйруқ чиқаради ва Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлимларига топшириқ ва кўрсатмалар беради;

- бошқарманинг штат бирликлари, бўлимларнинг низоми ва лавозим вазифаларини тасдиқлайди;

- амалдаги меҳнат қонунчилигига асосан Пенсия жамғармаси бошқарма ходимлари, туман (шаҳар) бўлими бошлиғи ўринбосарлари ва мутахассисиларини лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод этади;

- кадрлар билан тарбиявий ишларни олиб боради;

- алоҳида ютуқларга эришган ходимларни белгиланган тартибда тақдирлашга таклиф қилади; 

- тасдиқланган сметалар доирасида маблағлардан фойдаланади;

- штат бирлигига амал қилади, пул маблағлари ва материал бойликларни сақланишини таъминлайди;

- пенсия жамғармаси масалалари бўйича фуқароларни қабул қилади;

- давлат сиёсати масалаларига тегишли бўлган пенсионер, ногирон ва уларнинг оилаларига пенсия таъминотини ташкил қилишни таъминлайди;

- республика аҳолисининг пенсия таъминотига оид ишини ташкил қилишга раҳбарлик қилади;

- пенсия қонунчилигини тўғри қўлланилишини, фуқароларнинг пенсияга бўлган ҳуқуқининг бузилишига йўл қўймасликни, пенсия, ижтимоий нафақа ва бошқа тўловларни ўз вақтида тайинлаш ва тўлашни таъминлайди ва назорат қилади;

- пенсия жамғармасининг ташкилий-хўжалик ишларини ташкил қилади ва назоратини олиб боради.

 

 

Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси бошлиғи ўринбосарининг функционал вазифалари

 

- Пенсия таъминоти масалалари бўйича Қонунлар, Президент Фармонлари, Вазирлар Маҳкамаси қарорларининг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг тўғри тадбиқ этилишини таъминлаш бўйича ишларни олиб боради ва назорат қилади;

- пенсиялар ва ижтимоий нафақаларнинг тўғри тайинланиши ва тўланиши юзасидан ишларни ташкил этади. Пенсия жамғармаси маблағларининг мақсадли сарфланишини таъминлаш бўйича ишларни олиб боради. Туман (шаҳар) бўлимларига амалий ёрдамлар кўрсатилишини ташкил қилади;

- бириктирилган туман ва шаҳар бўлимларига ташкилий ишларида, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва ҳукуматининг Фармон ва Қарорлари, пенсия таъминотига оид қонун ҳужжалари ҳамда бошқарманинг қарор ва буйруқларининг белгиланган муддатларда тўлиқ бажарилишини ташкил этиш ва амалий ёрдам кўрсатиш учун масъулдир;

- пенсия таъминотига оид масалалар бўйича мажлис қарорлари ва буйруқлар лойихаларини тайёрлайди;

- пенсиялар ва ижтимоий нафақалар тўловлари учун, шунингдек, корхона ва ташкилотлардан пенсия ва нафақалар учун талабномаларни тўғри қабул қилиниши ва умумлашган талабномаларнинг Ижро этувчи аппаратга ўз вақтида тақдим қилинишини назорат қилади;

- бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси туман ва шаҳар бўлимларидан ҳар ойнинг 15 кунига ойлик пенсия ва ижтимоий нафақалар тўловлари учун талабномаларни қабул қилиниши ва чукур таҳлил қилинган ҳолда бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Ижро этувчи аппаратига тақдим қилинишини назорат этади;

- пенсия ва ижтимоий нафақалар тўловлари бўйича пенсиялар, ижтимоий нафақалар ва бошқа тўловларнинг ўз эгаларига тўлиқ етказилганлигини аниқлаш бўйича мониторинг ўтказиб борилишини ҳамда тўланмай қолған маблағларнинг ўз вақтида Пенсия жамғармаси бўлимларига қайтарилишини назорат қилиб боради;

- пенсия таъминоти масалаларида аниқланган хато, камчиликлар ва қонучилик талаблари бузилиши ҳолатларини таҳлил қилади, уларни бартараф этиш ва такрорларишини олдини олиш чора-тадбирларини ишлаб чиқади;

- пенсионерлар сони ва нафақа миқдорлари тўғрисида 1-СОЦ шаклидаги статистик ҳисобот, пенсия ва ижтимоий нафақа олувчилар сонининг ўзгариши тўғрисида 7-СОЦ ва ишловчи пенсионерлар тўғрисидаги 8-СОЦ ҳамда пенсия олувчилар контингенти тўғрисидаги чораклик ҳисоботларни таҳлил қилади ва уларнинг тўғри тузилишини назорат қилади;

- пенсия таъминотини ташкил этишнинг янги замонавий услубларини ўрганади ва уларни тадбиқ қилиш, пенсия таъминотини такомиллаштириш, Қонунга ўзгартиришлар киритиш бўйича таклифлар тайёрлайди.

- пенсия таъминотига оид Қонунлар, Президент Фармонлари ва ҳукумат қарорлари бўйича аҳоли орасида тушунтириш ишларининг олиб борилишини ташкил этиш, бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлимлари мутахассисларининг малакаларини ошириш ва жойларда касблик ўқишларнинг самарадорлигини ошириш чораларини кўриб боради;

- фуқароларни қабул қилиш, аризалар ва мурожаатларнинг ўз вақтида қаралишини ҳамда жавоб берилишини таъминлайди;

- бошқарма бошлиғи йўқлиги вақтида бошқарма фаолиятига раҳбарлик қилади.