28.03.2024, Пайшанба

ҲУҚУҚНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ОРГАНЛАРИ ФАОЛИЯТИ, ҲАРБИЙ САФАРБАРЛИК ВА ФАВҚУЛОДДА ВАЗИЯТЛАР МАСАЛАЛАРИ БЎЙИЧА БЎЛИМИ

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари фаолияти, сафарбарлик ва фавқулодда вазиятлар масалалари
б
ўйича гуруҳининг функционал вазифалари тўғрисидаги


Н И З О М

 

1-боб. Умумий қоидалар

 

1. Ушбу Низом Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари фаолияти, сафарбарлик ва фавқулодда вазиятлар масалалари бўйича гуруҳининг (кейинги ўринларда гуруҳ деб аталади) функционал вазифаларини белгилайди.

2. Гуруҳ Вазирлар Кенгашининг функционал таркибий бўлинмаси ҳисобланади.

3. Гуруҳ ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси ва Қорақалпоғистон Республикаси Конституциялари ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг қарорлари ва бошқа ҳужжатларига, Вазирлар Кенгашининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек, мазкур Низомга амал қилади.

4. Гуруҳ ўз фаолиятини Вазирлар Кенгаши Раиси раҳбарлигида амалга оширади.

5. Гуруҳ ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажаришда Вазирлар Кенгашининг бошқа таркибий бўлинмалари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.

 

2-боб. Гуруҳнинг вазифалари ва функциялари

 

6. Қуйидагилар гуруҳнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш доирасида Вазирлар Кенгаши Раисининг ишларини ташкил қилиш;

Вазирлар Кенгашига киритилган таклифларнинг ҳамда гуруҳ соҳасига кирувчи масалалар бўйича Вазирлар Кенгаши Раисининг ҳужжатлари лойиҳалари кўриб чиқилишини таъминлаш ва қабул қилинган ҳужжатларнинг бажарилишини назорат қилиш;

Вазирлар Кенгашининг Раиси томонидан ўтказиладиган мажлислар, шу жумладан ҳар ҳафталик аппарат йиғилишлари ва Вазирлар Кенгашининг Раиси раҳбарлик қиладиган комиссиялар мажлислари материаллари тайёрлаш ва уларда қабул қилинган қарорларнинг расмийлаштирилишини таъминлаш;

а) ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари фаолияти соҳасида:

ҳуқуқбузарликлар ва жиноятлар содир етган шахслар билан ишлаш масалаларида ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва давлатнинг бошқа органлари ва нодавлат ташкилотлар билан ҳамкорлик қилишни таъминлаш;

ҳуқуқбузарликиларнинг олдини олиш бўйича давлат дастурлари тайёрланиши ва амалга оширилишини таъминлаш;

ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича ҳудудий дастурлар ишлаб чиқилиши, тасдиқланиши ва амалга оширилишини таъминлаш;

давлат стратегик ва сафарбарлик заҳираларини шакллантиришни, шу жумладан уларни тўплаш, сақлаш ва янгилаб боришни, шунингдек, давлат стратегик ва сафарбарлик заҳираларидан белгиланган тартибда тезкорлик билан фойдаланишга доимий тайёр бўлишни таъминлаш ишларини мувофиқлаштириш;

Ўзбекистон Республикаси Давлат чегараларини делимитация, демаркация ва редемаркация қилиш, чегаралар яқинидаги муаммоларни ҳальетиш, нолегальмиграцияга қарши курашиш, республика ҳудудига товарлар ва контрафакт маҳсулотларни ноқонуний олиб кириш масалалари билан бог`лиқ тадбирларни белгиланган тартибда амалга ошириш;

оммавий тадбирларни тайёрлаш ва ташкил этишда ҳавфсизлик масалаларини мувофиқлаштириш, оммавий тадбирларни ўтказишнинг белгиланган тартибига риоя етиш юзасидан назоратни таъминлаш;

б) сафарбарлик ва фавқулодда вазиятлар соҳасида:

мудофаа қудратини таъминлаш, ҳарбий хизматга мажбур шахсларни ҳисобга олиш чора-тадбирларини амалга ошириш, бронга қўйиш масалалари бўйича давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмалари фаолиятини мувофиқлаштиради;

фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларнинг оқибатларини тугатиш, табиий офатлар, епидемиялар ва бошқа екстремальҳолатларда тегишли органларнинг ишларини ташкил этади ва мувофиқлаштиради;

Вазирлар Кенгашининг Раиси томонидан ўтказиладиган сафарбарлик ва фавқулодда вазиятлар масалалари бўйича йиғилишларнинг кун тартиби лойиҳаларини шакллантиради, Вазирлар Кенгашининг Раисига тасдиқлатади ва тегишли ҳужжатларнинг тайёрланишини таъминлайди;

Вазирлар Кенгашининг Раиси томонидан ўтказиладиган сафарбарлик ва фавқулодда вазиятлар масалалари бўйича йиғилишларни ташкильқилади, топшириқларни умумлаштиради, уларнинг бажарилишини назорат қилади, уларнинг бажарилиши ва натижалари тўғрисида Вазирлар Кенгашининг Раисини белгиланган муддатларда хабардор қилади;

Гуруҳ сафарбарлик ва фавқулодда вазиятлар масалаларига оид қарор, фармойиш ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлайди;

сафарбарлик ва фавқулодда вазиятлар масалаларига оид чора-тадбирларни ва назорат режаларини ишлаб чиқади;

Вазирлар Кенгашининг сафарбарлик ва фавқулодда вазиятлар масалалари бўйича иш режасини ишлаб чиқади ва амалга оширади;

сафарбарлик ва фавқулодда вазиятлар масалалари гуруҳи тўғрисидаги Низомга ва Вазирлар Кенгашининг қарорларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.

7. Гуруҳ ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:

Ўзбекистон Республикаси ва Қорақалпоғистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари, Вазирлар Маҳкамасининг, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг, Вазирлар Кенгашининг қарорлари ва топшириқлари билан Гуруҳга юкланган вазифаларни бажариш юзасидан аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва амалга оширади;

гуруҳга оид топшириқлари бўйича тегишли таҳлилий, маълумотнома, статистик материаллар ва таклифларни умумлаштиради ва тайёрлайди;

Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига кўриб чиқиш учун киритиладиган, шунингдек, Вазирлар Кенгаши Раиси томонидан қабул қилинадиган тегишли норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлайди;

гуруҳга оид топшириқлари ижроси бажарилиши юзасидан тизимли назоратни ташкил этади, уларнинг бажарилишини таъминлаш бўйича тегишли ташкилий чора-тадбирларни ва назорат режаларини ишлаб чиқади;

муаммоли масалаларни ҳальетиш ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, шунингдек, гуруҳга тегишли соҳаларни ривожлантиришнинг истиқболли вазифаларини амалга ошириш юзасидан таклифлар ва аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқади ҳамда Вазирлар Кенгаши Раисига тақдим етади;

давлат дастурлари амалга оширилиши, гуруҳга оид топшириқларнинг  бажарилиши бўйича тегишли тизимланган маълумотлар базасини шакллантиради ва юритади;

Вазирлар Кенгашининг Раиси иштирокида ўтказиладиган йиғилишлар ўтказилишини таъминлайди ва масъулларни жалб етган ҳолда ишларни мувофиқлаштиради;

жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси ва Қорақалпоғистон Республикаси Қонунларига мувофиқ кўриб чиқади;

Вазирлар Кенгашининг фаолияти тўғрисида жамоатчиликни белгиланган тартибда хабардор қилишни ташкил этади;

давлат сирлари бўлган маълумотлар ёки қонун билан муҳофаза қилинадиган бошқа ахборотларнинг ҳимоя қилинишини таъминлайди;

гуруҳда ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирларини амалга оширади.

Гуруҳ қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа функцияларни ҳам бажаради.

 

3-боб. Гуруҳнинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги

 

8. Гуруҳ ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга ега:

Вазирлар Кенгашида кўриб чиқиладиган масалаларни таҳлильқилиш ва ишлаб чиқиш учун гуруҳга қонун ҳужжатларида белгиланган зарур бўлган материаллар ва маълумотларни давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмаларидан, туманлар ва шаҳар ҳокимликларидан, бошқа ташкилотлардан, Вазирлар Кенгашининг тегишли таркибий бўлинмаларидан белгиланган тартибда сўраб олиш;

зарурат бўлганда, гуруҳда кўриб чиқиладиган масалаларни ишлаб чиқиш, ахборот ва таҳлилий материалларни, шунингдек, Вазирлар Кенгаши Раисининг ҳужжатлари лойиҳаларини тайёрлаш учун давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмалари, туманлар ва шаҳар ҳокимликлари раҳбарлари ва ходимларини, Вазирлар Кенгашининг тегишли мажмуалари, бошқарма ва гуруҳлари ходимларини таклиф этиш, жалб етиш ва ушбу мақсадлар учун вақтинчалик експерт гуруҳлари ташкил этиш;

давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмалари, туманлар ва шаҳар ҳокимликлари, бошқа ташкилотлар, Вазирлар Кенгашининг тегишли таркибий бўлинмаларига тезкорлик билан ҳал этишни талаб қиладиган ҳамда гуруҳга юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш билан боғлиқ бўлган масалалар бўйича белгиланган тартибда топшириқлар бериш;

давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмалари, туманлар ва шаҳар ҳокимликлари, бошқа ташкилотларда, Корақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва Вазирлар Кенгаши томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатларнинг бажарилиши юзасидан ишларни белгиланган тартибда ўрганиш.

9. Гуруҳнинг жавобгарлиги:

ўзига юкланган вазифалар ҳамда функцияларнинг сифатли ва ўз вақтида бажарилиши;

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Вазирлар Маҳкамаси, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва Вазирлар Кенгашининг ҳужжатлари ва топшириқларига мувофиқ гуруҳга тегишли таклифлар ва ҳужжатлар лойиҳалари талаб даражасида ва ўз вақтида тайёрланишига;

давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан Вазирлар Кенгашига, яъни гуруҳга юклатилган вазифалар юзасидан киритиладиган таклифлар ва ҳужжатлар сифатли ва ўз вақтида ишлаб чиқилишининг ташкил этилиши, уларнинг иқтисодий, молиявий ва ҳуқуқий експертизадан ўтказилиши, шунингдек, асосланган хулосалар тайёрланишига;

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари, Ўзбекистон Республикаси Президенти Девони, Вазирлар Маҳкамаси, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва Вазирлар Кенгашига кўриб чиқиш учун киритиладиган ҳужжатлар ва таклифлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва амалга оширилишини назорат қилиш;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ижро интизомини мустаҳкамлаш тўғрисида”ги 1999 йил12 январдаги 12-сонли қарорига мувофиқ ижро интизоми таъминланишига;

Ўзбекистон Республикаси ва Қорақалпоғистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари, қарорлари,  фармойишлари ва топшириқлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, фармойишлари ва топшириқлари, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва Вазирлар Кенгашининг қарорлари ва топшириқларининг гуруҳга бевосита тегишли давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан бажарилиши ҳолатининг ўз вақтида ўрганилиши учун жавоб беради.

 

4-боб. Гуруҳнинг тузилмаси

 

10. Гуруҳнинг тузилмасига гуруҳ раҳбари, бош мутахассис ва етакчи мутахассис киради.

Гуруҳнинг тузилмаси Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси томонидан тасдиқланади.

11. Гуруҳнинг фаолияти мазкур Низомга мувофиқ ташкил этилади.

12. Гуруҳ ўз фаолиятида Вазирлар Кенгашининг Раисига бўйсунади.

13. Гуруҳ раҳбари Вазирлар Кенгаши Раисининг қарори билан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.

14. Гуруҳ ходимлари Вазирлар Кенгаши Раисининг қарори билан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод етилади.

15. Гуруҳ низоми Вазирлар Кенгаши Раисининг қарори билан тасдиқланади.

16. Гуруҳ ходимларининг функционал вазифалари Вазирлар Кенгашининг Раиси томонидан тасдиқланади.

 

5-боб. Гуруҳнинг фаолиятини ташкил этиш

 

17. Гуруҳ ишлари Ўзбекистон Республикаси ва Қорақалпоғистон Республикаси Конституциялари ва бошқа қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Президентининг ҳужжатлари ва топшириқларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, фармойишлари ва топшириқларига, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва Вазирлар Кенгашининг қарорлари ва топшириқларига мувофиқ, шунингдек, Вазирлар Кенгашининг иш режалари асосида ташкил этилади.

18. Гуруҳ ўз фаолиятини ярим йиллик ва йиллик иш режалари асосида олиб боради.

19. Гуруҳда ҳар ҳафтада йиғилишлар ўтказилиб, берилган топшириқлар, режаларнинг бажарилиши назорат етилиб, янги ҳафтага мўлжалланган ишлар ва топшириқлар белгилаб олинади.

20. Гуруҳда иш юритилиши, ҳужжатларнинг ўтиши гуруҳ мутахассислари томонидан олиб борилади ҳамда шу ҳақида мунтазам равишда Вазирлар Кенгашининг Раисига маълумот бериб борилади.