22.11.2019, Жума

Герб


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ ГЕРБИ 



    Давлат герби Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 2 июлдаги 616-XII-сонли «Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тўғрисида»ги Қонуни билан тасдиқланган.

    Ўзбекистон Республикаси Давлат герби қуйидаги кўринишга эга: тоғлар, дарёлар ва сўл томони буғдой бошоқларидан, ўнг томони эса чаноқлари очилган ғўза шохларидан иборат чамбарга ўралган гуллаган водий узра қуёш заррин нурларини сочиб туради. Гербнинг юқори қисмида Республика ҳурлигининг рамзи сифатида саккизбурчак тасвирланган бўлиб, унинг ички қисмида ярим ой ва юлдуз тасвирланган. Гербнинг марказида бахт ва эрксеварлик рамзи — қанотларини ёзган Ҳумо қуши тасвирланган. Гербнинг пастки қисмида Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғини ифода этувчи чамбар лентасининг бантида «Ўзбекистон» деб ёзиб қўйилган.

    Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг рангли кўринишида: Ҳумо қуши ва дарёлар — кумуш рангида; қуёш, бошоқлар, пахта чаноқлари ва «Ўзбекистон» ёзуви — олтин рангида; ғўза шохлари ва барглари, тоғлар ва водий — яшил рангда; чаноқлардаги пахта — оқ рангда; лента — Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғининг рангларини акс эттирувчи уч хил рангда; саккизбурчак — олтин зарҳал билан ҳошияланган ҳолда ҳаво рангда; ярим ой ва юлдузлар — оқ рангида тасвирланган.



ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН  РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ДАВЛАТ ГЕРБИ





    «Қорақалпоғистон Республикаси Давлат герби тўғрисида» Қонун 9-апрель1993-йилда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг ХII сессиясида қабул қилинди.

Қорақалпоғистон Республикасининг Давлат герби Қорақалпоғистон Республикасининг суверен давлат еканлигини билдиради.

Қорақалпоғистон Республикасининг Давлат герби – ўзида ўнг томони шоли бошоқларидан, сўл томони очилган пахта чаноқлари ва тоғ ортидан чиқоётган қуёшни, Амударё ва Арол мисоли бўлган дарё ва денгиз расмлари тасвирланган.

Гербнинг ёқорги қисмида саккиз қирли шакли расм бўлиб, халиқларнинг бирлигини, унинг ичидаги ярим ой ва юлдуз расми мусулмонларнинг муҳаддас тимсоли ҳисобланади. Гербнинг марказида ҳиммат, олижаноблик ва фидойилик тимсоли бўлган афсонавий ҳумо қуши қанотларини ёзиб турибди. Ҳумо қуш расмининг ортида қорақалпоқ халқининг тарихий маданиятидан ҳисобланган Шилпиқ қорғонининг, яъний халқимизнинг маданияти тарихи узоқ-узоқларга бориб тақалса ҳам ҳамийша навқурон еркинлигини англатувчи қўрғон расми мавжуд.

Гербнинг пастки қисмида республика давлат байроғини ифода етувчи чамбар лентасининг бандига "Қорақалпоғистон" деб ёзиб қўйилган.