08.12.2019, Якшанба

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг жамоат ташкилотлари ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари





Дурдиев Эркинбай Утамуратович

 Манзил:

 Нукус шаҳри Ғарезсизлик кўчаси  50 уй

 Телефон:

 0 (361) 2220551

 E-хат:

m.alewov@exat.uz

 E-mail:

 

 Қабул кунлари:

 Чоршанбасоат 10:00 - 12:00













Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари – Жамоат ташкилотлари ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича комплекси раҳбарининг функциональвазифалари тўғрисида


НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар

 

1. Ушбу Низом Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари – Жамоат ташкилотлари ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича комплекси раҳбарининг функционал вазифаларини белгилайди.

2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари – Жамоат ташкилотлари ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича комплекси раҳбари (кейинги ўринларда Комплекс раҳбари деб аталади) ўз фаолиятида Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Республикалари Конституциялари ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига ва бошқа ҳужжатларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Қорақалпоғистон Республикаси қонунларига, Жўқорғи Кенгеси қарорлари ва фармойишларига, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши қарорларига ва бошқа ҳужжатларига, шунингдек, ушбу Низомга амал қилади.

3. Комплекс раҳбари комплексда ишларнинг ҳолати учун жавоб беради, тегишли давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, ташкилотларнинг фаолиятини мувофиқлаштиради ва назорат қилади.

4. Комплекс раҳбарининг фаолияти миллатлараро тотувликни, диний бағрикенгликни таъминлаш ва янада мустаҳкамлаш ҳамда диний-екстремистик мафкуранинг тарқалишига йўл қўймаслик бўйича чора-тадбирларни амалга оширишга, Адлия вазирлиги билан ҳамкорликда жамоат ташкилотлари ва диний ташкилотларнинг Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари талабларига риоя етишини таъминлайди.

5. Комплекс раҳбари мақомига кўра Қорақалпоғистон Республикаси Ҳукуматининг аъзоси ҳисобланади ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раёсати таркибига киради.

Комплекс раҳбари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва унинг Раёсати мажлисларида бевосита иштирок етади.

 

2-боб. Комплекс раҳбарининг вазифалари ва функциялари

 

6. Қуйидагилар Комплекс раҳбарининг асосий вазифалари ҳисобланади:

жойлардаги тегишли давлат ҳокимияти органлари, жамоат ва диний ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва улар билан ҳамкорлик қилиш, диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувликни янада мустаҳкамлаш чора-тадбирларини амалга ошириш, диний-екстремистик мафкура ва миссионерлик фаолияти тарқалишига тўсқинлик қилиш;

мамлакатда турли фуқаролик жамияти институтлари, аввало, нодавлат нотижорат жамоат ташкилотларини янада ривожлантириш, мамлакатни демократик ҳамда модернизация қилишда уларнинг роли ва аҳамиятини кучайтириш;

жойлардаги нодавлат нотижорат ташкилотлар фаолияти устидан комплекс мониторингни ташкильетиш, давлат ҳокимияти маҳаллий органларининг нодавлат нотижорат ташкилотлар ва бошқа фуқаролик жамияти институтлари билан ҳамкорлигини самарали ташкил этишга, шунингдек, нодавлат нотижорат ташкилотларни минтақани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурини амалга оширишга жалб етишга кўмаклашиш;

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан ҳамкорликда жамоат ва диний ташкилотларнинг Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги талабларига риоя етишини таъминлаш;

жойлардаги давлат ҳокимиятининг тегишли органлари, жамоат ва диний ташкилотларнинг маданий мерос объектларини сақлаш масалалари бўйича ўзаро ҳамжиҳатлигини таъминлаш;

“Нуроний” ва “Маҳалла” жамоат ташкилотларининг фаолиятларини мувофиқлаштириш ва уларга ҳар томонлама амалий ёрдам кўрсатиш;

“Ҳаж” ва “Умра” тадбирларини ташкильетишда маҳаллий давлат, жамоат ва диний ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш.

7. Комплекс раҳбари ўз зиммасига юкланган вазифаларга мувофиқ:

Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонининг тегишли хизматлари, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси билан жамоат ташкилотлари ва диний ташкилотлар фаолияти соҳаси бўйича ўзаро ҳамкорлик қилади;

Жамоат ташкилотлари ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича котибиятига бевосита раҳбарлик қилади, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро етувчи ҳокимият органлари ҳамда бошқа ташкилотларнинг диний екстремизм ва миссионерликнинг олдини олиш, миллатлараро тотувликни янада мустаҳкамлаш бўйича фаолиятини мувофиқлаштиради ва назорат қилади;

Ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятларини мувофиқлаштириб боради ва аҳоли орасида диний екстремизм ва миссионерликнинг олдини олиш бўйича тадбирларни ташкил этади;

Қорақалпоғистон Республикасида фаолият юритаётган нодавлат нотижорат ташкилотларининг минтақавий тузилмалари фаолиятига кўмаклашади, маҳаллий ижро етувчи ҳокимият органлари билан ўзаро ҳамкорлигини таъминлайди;

Жамоат ташкилотлари ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича котибияти бошлиғини қайта тайёрлаш, унинг малакасини ошириш, уни рағбатлантириш ҳамда уларга нисбатан интизомий жазо чораларини қўллаш тўғрисида таклифлар киритади;

8. Вазирлар Кенгаши Раисининг о`ринбосари бошчилик қиладиган комиссиялар (кенгашлар) фаолиятини, шунингдек, уларнинг қарорлари бажарилишини ташкил этиш юзасидан назоратни таъминлайди.

 

3-боб. Комплекс раҳбарининг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги

 

9. Комплекс раҳбари ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга ега:

Вазирлар Кенгашида кўриб чиқиладиган масалаларни таҳлильқилиш ва тайёрлаш учун зарур бўлган материаллар ва маълумотларни давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро етувчи ҳокимият органларидан ҳамда бошқа органлар ва ташкилотлардан белгиланган тартибда сўраш ва олиш;

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро етувчи ҳокимият органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар раҳбарлари ва вакиллари иштирокида йиғилишлар ўтказиш;

мутасадди ташкилотлар коллегиальорганларининг мажлисларида, шунингдек, Вазирлар Кенгаши Раисининг топшириқлари бўйича давлат бошқа органларининг, нодавлат нотижорат ташкилотларининг ва бошқа ташкилотларнинг Комплекс бошқарадиган соҳага кирувчи масалалар бўйича о`тказиладиган мажлислари ва йиғилишларида қатнашиш;

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, илмий муассасалар ва бошқа ташкилотлар раҳбарлари ва вакилларини Вазирлар Кенгашида кўриб чиқиладиган масалаларни ишлаб чиқиш учун белгиланган тартибда жалб етиш, тегишли масалалар бўйича вақтинчалик ишчи гуруҳлар тузиш;

«Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши тўғрисида»ги Қорақалпоғистон Республикаси Қонуни талаблари бузилган ҳолда тушадиган ҳужжатларни қайтариш.

Комплекс раҳбарининг зарур материаллар, маълумотларни тақдим етиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ва Қорақалпоғистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва бошқа ҳужжатлари, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг қарорлари ва бошқа ҳужжатлари, Вазирлар Кенгашининг қарорлари ва фармойишлари лойиҳаларини пухта ишлаб чиқиш бўйича талаблари ва топшириқлари белгиланган муддатларда бажарилишини таъминлайди.

10. Комплекс раҳбари:

зиммасига юкланган вазифаларнинг талаб даражасида ва сифатли бажарилишини таъминлайди;

Ўзбекистон Республикаси, Қорақалпоғистон Республикаси қонунларининг, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси қарорлари ва бошқа ҳужжатларининг, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари, фармойишлари ва топшириқларининг, Ҳукумат қарорлари ва фармойишларининг, Вазирлар Кенгаши раҳбарияти топшириқларининг Жамоат ташкилотлари ва диний ташкилотлар комплекси таркибига кирадиган ташкилотлар томонидан белгиланган тартибда ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлайди.

Вазирлар Маҳкамасининг «Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил        12 январдаги 12-сонли қарорига мувофиқ ижро интизомининг мустаҳкамланиши учун жавоб беради.

 

4-боб. Комплекс раҳбари фаолиятини ташкил этиш

 

11. Комплекс раҳбарининг ишлари «Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши тўғрисида»ги Қорақалпоғистон Республикаси Қонунига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси, Вазирлар Кенгаши Раисининг топшириқларига мувофиқ, шунингдек, Вазирлар Кенгашининг иш режалари ҳамда Жамоат ташкилотлари ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича комплексининг иш режаси асосида ташкил этилади.

12. Комплекс раҳбарининг Ўзбекистон Республикаси ва Қорақалпоғистон Республикаси қонунларининг, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари ва фармойишларининг, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва фармойишларининг, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва Ҳукумат қарорларининг мутасаддилик қилинадиган давлат ва хўжалик бошқаруви органларида, ташкилотларда маҳаллий ижро етувчи ҳокимият органларида амалга оширилиши тизимли мониторингини таъминлаш бўйича фаолияти Вазирлар Кенгашининг иш режасига, шунингдек, Вазирлар Кенгаши Раисининг топшириқларига мувофиқ комплекс ўрганишларни амалга ошириш йўли билан, Вазирлар Кенгашининг Раёсати мажлисларида жамоат ташкилотлари ва диний ташкилотлар комплекси ҳисоботларини ешитган ҳолда ташкил этилади.

 

5-боб. Комплекс раҳбари томонидан ишлари ташкил қилинадиган комиссиялар ва кенгашлар

 

«Ҳуқуқий-демократик давлат асосларини мустаҳкамлаш, ижтимоий-маънавий вазиятни янада яхшилаш, диний фундаментализмнинг олдини олиш бўйича чора-тадбирлар Дастури»ни амалга оширишни мувофиқлаштириш ва ташкил этиш бўйича комиссияси.

Вазирлар Кенгаши ҳузуридаги “Ҳаж” ва “Умра” тадбирларини ташкильетиш ва ўтказиш Ҳайъати.

Қорақалпоғистон Республикасидаги миллий-маданий марказлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Кенгаш.