08.12.2019, Якшанба

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари




                               Жуманов Муратбай Арепбаевич

 Манзил:

 Нукус шаҳри Ғарезсизлик кўчаси  50 уй

 Телефон:

 0 (361) 222-59-06

 E-хат:

 m.jumanov@exat.uz

 E-mail:

 m.jumanov@umail.uz

 Қабул кунлари:

 Сешанбасоат 10:00 - 12:00


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари – ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар комплекси раҳбарининг функционал вазифалари тўғрисида

НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар

 

1. Ушбу Низом Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари – ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар комплекси раҳбарининг (кейинги ўринларда Комплекс раҳбари деб аталади) функционал вазифаларини белгилайди.

2. Комплекси раҳбари Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси ва Вазирлар Кенгаши Раисига ҳисобот беради.

3. Комплекси раҳбари ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси ва Қорақалпоғистон Республикаси Конституциялари ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига ва бошқа ҳужжатларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг қарорлари ва бошқа ҳужжатларига, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек, мазкур Низомга амал қилади.

4. Комплекс раҳбари комплексда ишларнинг ҳолати учун жавоб беради, тегишли давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, ташкилотларнинг фаолияти мувофиқлаштирилиши ва назорат қилинишини, Комплекснинг фаолиятига кирадиган масалалар бўйича Вазирлар Кенгашига киритилган таклифлар ва ҳужжатлар лойиҳаларининг ҳар томонлама ко`риб чиқилишини таъминлайди.

5. Комплекс раҳбарининг фаолияти ёшлар, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича масалаларини ҳальетишга йўналтирилган.

6. Комплекс раҳбари мақомига кўра Қорақалпоғистон Республикаси Ҳукуматининг аъзоси ҳисобланади.

Комплекс раҳбари Вазирлар Кенгаши ва унинг Раёсати мажлисларида бевосита иштирок етади.

 

2-боб. Комплекс раҳбарининг вазифалари ва функциялари

 

7. Қуйидагилар комплекс раҳбарининг асосий вазифалари ҳисобланади:

а) Ёшлар сиёсати соҳасида:

ёшлар, яъни ўттиз ёшдан ошмаган шахслар, хусусан, таълим билан қамраб олинган ёшлар, уюшмаган ёшлар, ёш мутахассислар, тадбиркор ёшлар, ёш фермерлар, ёш оилаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш юзасидан чора-тадбирларни амалга ошириш;

умумтаълим мактабларининг 9-синфлари битирувчиларини касбга йўналтириш ва уларни кейинчалик ўрта махсус, касб-ҳунар та`лим тизимида ўқиш билан тўлиқ қамраб олиш, касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини ишга жойлаштириш бўйича тизимли ишларни ташкильқилиш;

академик лицейлар фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган комплекс чора-тадбирларни амалга оширади, жумладан, уларни ҳудудлар кесимида оптимал жойлаштириш, истеъдодли ёшларни қамраб олиш, ўқув жараёни сифатини ошириш;

олий таълим йўналишлари ва олий маълумотли кадрлар тайёрлаш кўрсаткичларининг ҳудудлар бўйича оптимальтақсимоти юзасидан асосланган таклифлар ишлаб чиқиш, битирувчиларни чуқур профессиональбилимларга ега бўлишларига қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш;

таълим тизимининг барча босқичларида ўқув жараёни сифатини, ўқувчи талабаларнинг давоматини таъминлаш юзасидан аниқ чоралар кўриш ва назорат қилиш, бу борада таълим муассасаси, маҳалла, нодавлат ва нотижорат ташкилотлари, профилактика инспекторлари ва ота-оналарнинг ўзаро ҳамкорликдаги ишларини мувофиқлаштириш;

аҳоли, ёшларнинг китобхонлик маданиятини юксалтириш, миллий адабиётимиз ва жаҳон адабиётининг енг яхши намуналарини кенг тарғиб қилиш, “оммавий маданият”нинг кўринишларига қарши маънавий профилактика ишларига раҳбарлик қилиш;

таълим тизимининг барча босқичларида чет тилларига, компьютер технологиялари ва интернет-ресурсларидан фойдаланишнинг илғор кўникмаларига ўргатиш бўйича комплекс чора-тадбирлар бажарилишини назорат қилиш;

ёшларни бўш вақтларини мазмунли ташкильқилиш бўйича уларнинг мулоҳазалари ва таклифларини инобатга олган ҳолда аниқ ва манзилли чора-тадбирлар дастурлари ишлаб чиқиш, турли тўгаракларга, шу жумладан, болалар мусиқа ва санъат, болалар ва ўсмирлар спорт мактабларига қамраб олиш ишларини тизимли ташкил этиш;

ёшларни юксак ахлоқий тарбиялаш, уларни мафкуравий таҳдидлардан ҳимоя қилиш ва жамиятда юксак маънавиятни қарор топтириш борасидаги ишларга раҳбарлик қилиш;

ёшларни мустақил ҳаётга тайёрлаш, аҳолининг ижтимоий фаоллигини ошириш, ёшлар тарбияси масаласида жамоатчилик назоратини ташкильетиш, жамиятда тинчлик ва осойишталикни таъминлаш соҳасидаги вазифаларни самарали бажаришга йўналтирилган чора-тадбирларни амалга ошириш;

ота-оналарнинг педагогик маданиятини юксалтиришга, баркамольавлод тарбиясида “оила–маҳалла–таълим муассасаси” жамоат кенгашини ишларининг амалга оширишга раҳбарлик қилиш;

уюшмаган ёшларнинг манфаатларини руёбга чиқаришда иштирок етувчи давлат органлари, муассасалар ва нодавлат нотижорат ташкилотларининг фаолиятини мувофиқлаштириш ҳамда ёшларнинг ижтимоий фаоллигини оширишга қаратилган устувор йўналишларни белгилаш;

уюшмаган ёшларнинг муаммоларини аниқлаш ва ҳальқилиш учун уларнинг еҳтиёжларини аниқлаш бўйича мониторинг олиб бориш ва баҳолаш, касбга ўргатиш, ишга жойлаштириш, жумладан, кичик ва ўрта бизнес ва оилавий тадбиркорликка кенг жалб етиш, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олишга қаратилган чора-тадбирларни белгилаш;

ёш мутахассисларни ишга жойлаштиришнинг тизимли мониторингинги ташкил этиш, меҳнат бозорида уларнинг рақобатбардошлигини таъминлашга қаратилган махсус дастурларни ишлаб чиқиш ва уни амалиётга жорий етиш, ёш кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича ишларни амалга ошириш;

ёшлар тадбиркорлиги ҳамда ёш фермерлар фаолиятини ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, ёшлар тадбиркорлигини ташкил этишда кўмаклашиш, имтиёзли кредитлар бериш, жой ажратиш, моддий ва техник воситалар билан таъминланишига доир дастурларни ишлаб чиқиш ва руёбга чиқариш;

ёш оилаларни маънавий ва моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, улар учун муносиб уй-жой ва ижтимоий-маиший шароитларни ташкильетиш бўйича чора-тадбирлар тизимини амалга ошириш, кам таъминланган ёш оилаларга қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда моддий ёрдам бериш чораларини кўриш.

б) Ижтимоий ривожлантириш соҳасида:

аҳолига ижтимоий хизмат кўрсатиш даражаси ва сифатини ошириш, ҳаёт ва меҳнат фаолияти, малакали тиббий ёрдам олиш, маданий мерослардан баҳраманд бўлиш, жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланиш, дам олишини ташкил этиш учун қулай ташкилий-ҳуқуқий ва ижтимоий шарт-шароитларни яратиш ҳамда сифат жиҳатдан янги даражага кўтариш бўйича тизимли ишларни амалга ошириш;

аҳолининг ижтимоий еҳтиёж ва талабларини ўрганиш асосида ҳудудларда ижтимоий ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқиш ва ижросини мониторинг қилиш;

соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш, аҳолига юқори малакали тиббий ёрдамни кўрсатиш, соғлиқни сақлаш муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, уларни замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш ва кадрлар салоҳиятини ошириш борасида тизимли ишларни амалга ошириш;

қишлоқ врачлик пунктлари ва оилавий поликлиникаларнинг иш самарадорлигини ошириш, ҳар бир инсон ва бутун оила даражасида енг кўп учрайдиган касалликлар профилактикаси ва даволаш жараёнини ташкил этиш, оилаларни патронаж тизими билан тўлиқ қамраб олиш, аҳолининг тиббий маданиятини ошириш, соғлом турмуш тарзини, шу жумладан соғлом овқатланишни тарғиб қилиш чора-тадбирларини амалга ошириш;

аҳолининг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, оналар, болалар ва ўсмирлар соғлигини муҳофаза қилиш, туғма ва ирсий касалликларнинг олдини олиш, ривожланиш нуқсони бўлган болаларни тиббий-ижтимоий реабилитация қилиш сифатини ошириш, уларнинг жамият ҳаётида тўлақонли қатнашишлари учун зарур шарт-шароитларни яратиш;

аҳолига ташхис қўйишнинг замонавий усулларини жорий етиш ва юқори малакали ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўламини янада кенгайтириш. Жаҳон стандартлари даражасидаги енг самарали, мураккаб ва юқори технологияли усулларга бўлган аҳоли еҳтиёжини қондиришга йўналтирилган тадбирлар ижросини таъминлаш;

аҳолини дори воситалари билан таъминлашни янада яхшилаш, маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан ишлаб чиқарилган сифатли дори воситалар ва тиббий буюмлар билан таъминот даражасини ошириш, маҳаллий фармацевтика саноатига инвестициялар киритиш учун чет ельетакчи компаниялари ва инвесторларини жалб қилиш бўйича тадбирларни амалга ошириш;

спорт соҳасида олиб борилаётган ишлар кўламини янада кенгайтириш, спортнинг оммавийлигини ошириш, қизлар ўртасида спортни ривожлантириш, барча ҳудудлар, айниқса енг чекка қишлоқларда халқаро талабларга жавоб берадиган моддий-техник базага ега замонавий спорт иншоотларини барпо етиш;

аҳолининг турмуш маданиятини, ҳаёт сифатини оширишга қаратилган таълим, дам олиш ва ҳордиқ чиқариш, бандлик, маиший хизматлар кўрсатиш, маданият, санъат ва спорт соҳалари муассасаларидан фойдаланиш кўламини кенгайтиришга қаратилган комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш;

маҳалла фуқаролар йиғинлари, ҳотин-қизлар, нуронийлар, ёшлар ташкилотлари, фуқаролик жамиятлари институтлари, оммавий ахборот воситаларининг тинч осойишта ҳаётимизни асраш ва мустаҳкамлашга қаратилган вазифалар ижросини мувофиқлаштириш.

в) Маънавий-ма`рифий ишлар соҳасида:

аҳоли ўртасида мамлакатимизда амалга оширилаётган давлат сиёсатининг устувор ё`налишлари, кенг ко`ламли ислоҳотларнинг моҳияти, қабул қилинган қонун ҳужжатлари ва давлат дастурлари аҳамиятининг тарғибот ва ташвиқотини ташкильқилиш;

аҳолининг маънавий муаммо ва ехтиёжларини о`рганиб бориш асосида ҳудудда маънавий муҳит соғломлигини таъминлаш, ташкилий-ҳуқуқий шаклидан катъий назар барча ташкилотларнинг маънавий-маърифий фаолиятини мувофиқлаштириш ва раҳбарлик қилиш;

аҳолининг маънавий-ахлоқий, диний-маърифий, маданий савиясини ошириш ва унинг доимий равишда ўсиб бораётган интеллектуал, естетик ва маданий еҳтиёжларини таъминлаш, маънавий-маърифий меросни, урф-одат ва кадриятларни сақлаш, тарғиб қилиш ишларига раҳбарлик қилиш;

ҳудудда соғлом турмуш тарзи, миллатлараро тотувлик, ўзаро меҳр-оқибат муҳитини мустаҳкамлашга қаратилган оммавий тадбирларни тайёрлаш ва ташкил этиш масалаларини мувофиқлаштириш, тадбирларнинг мақсадли, режали, тартибли ташкильетиш ва тарбиявий самарадорлигини таъминлаш чора-тадбирларини ко`риш;

ҳудудда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, одамларни ҳушёрлик ва огоҳликка даъват етиш, ёшларда ёт ғояларга қарши мафкуравий иммунитетни мустаҳкамлаш, ҳуқуқий маданиятни юксалтириш, фуқароларда қонунга ҳурмат, ҳуқуқбузарлик ҳолатларига муросасизлик ҳиссини кучайтиришга қаратилган самарали тарғибот тизимини йўлга қўйиш;

аҳоли орасида диний екстремизм, терроризм, гиёҳвандлик, одам савдоси, ноқонуний миграция, “оммавий маданият” таҳдидларидан огоҳ қилишга қаратилган профилактик маърифий, тарбиявий чора-тадбирларга раҳбарлик қилиш;

аҳоли орасида меҳр-оқибат, меҳр-шафқат, мурувват ва ҳиммат, инсофу диёнат, виждонийлик, аҳиллик ва тотувлик, фидойилик, ватанпарварлик, олижаноблик ва бошқа фазилатларни тарғиб қилиш ҳамда маънавий-ма`рифий ишларни ривожлантиришда маҳалла институтининг ўрни ва ролини ошириш борасидаги ишларга раҳбарлик қилиш;

мамлакатда олиб борилаётган маънавий-маърифий ишлар бўйича сиёсатнинг мақсад ва вазифаларидан келиб чиқиб, ҳудудда ташкильетиладиган чора-тадбирлар мазмуни, самарадорлигини таҳлильқилиш, соҳаларнинг тизимли фаолиятини ташкил қилиш.

8. Комплекс раҳбари ўз зиммасига юкланган вазифаларга мувофиқ:

Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонининг тегишли хизматлари, Вазирлар Маҳкамаси ва Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси билан ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар масалалари бўйича ўзаро ҳамкорлик қилади;

Комплекс таркибига кирувчи ташкилотларнинг кадрларини танлаш,

жой-жойига қўйиш, тайинлаш ва вазифасидан озод етиш бўйича комплекс чора-тадбирларни бажаришда республика ҳамда марказий тузилмалар раҳбарияти билан ҳамкорлик қилади.

Комплексга қарашли раҳбар лавозимларга амалдаги ва истиқболли кадрлар заҳирасини шакллантириш юзасидан таклифлар киритади. Заҳирага киритилган номзодларни тайёрлаб бориш ишларини ташкил этади.

Вазирлар Кенгаши Раиси қарори ва фармойишлари лойиҳаларини келишиш учун имзолайди.

Ўз ваколати доирасида Ўзбекистон Республикаси ва Қорақалпоғистон Республикаси ҳукумат органларида Вазирлар Кенгашидан вакиллик қилади.

Вазирлар Кенгашининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар масалалари бо`йича котибият бошлиқларини ва бош мутахассисларини қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш, уларни рағбатлантириш ҳамда уларга нисбатан интизомий жазо чораларини қўллаш тўғрисида Вазирлар Кенгаши Раисига таклифлар киритади.

9. Вазирлар Кенгаши Раиси ва Вазирлар Кенгаши Раисининг о`ринбосари бошчилик қиладиган комиссиялар (кенгашлар) фаолиятини, шунингдек, уларнинг қарорлари бажарилишини ташкил этиш юзасидан назоратни таъминлайди.

3-боб. Комплекс раҳбарининг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги

10. Комплекс раҳбари ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

Вазирлар Кенгашида кўриб чиқиладиган масалаларни таҳлильқилиш ва тайёрлаш учун зарур бўлган материаллар ва маълумотларни давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро етувчи ҳокимият органларидан ҳамда бошқа органлар ва ташкилотлардан белгиланган тартибда сўраш ва олиш;

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро етувчи ҳокимият органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар раҳбарлари ва вакиллари иштирокида йиғилишлар ўтказиш;

мутасаддилик қилинадиган вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари коллегиал органларининг мажлисларида, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси ва Вазирлар Кенгаши Раисининг топшириқлари бўйича – давлат бошқариш органларининг, нодавлат нотижорат ташкилотларининг ва бошқа ташкилотларнинг Комплекс бошқарадиган соҳага кирувчи масалалар бўйича ўтказиладиган мажлислари ва йиғилишларида қатнашиш;

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, илмий муассасалар ва бошқа ташкилотлар раҳбарлари ва вакилларини Вазирлар Кенгашида кўриб чиқиладиган масалаларни ишлаб чиқиш учун белгиланган тартибда жалб етиш, тегишли масалалар бўйича вақтинчалик ишчи гуруҳлар тузиш;

«Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши тўғрисида»ги Қорақалпоғистон Республикаси Қонун талаблари бузилган ҳолда тушадиган ҳужжатларни қайтариш.

Комплекс раҳбарининг зарур материаллар, маълумотларни тақдим етиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ва Қорақалпоғистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва бошқа ҳужжатлари, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг қарорлари ва бошқа ҳужжатлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг қарорлари ва фармойишлари лойиҳаларини пухта ишлаб чиқиш бўйича талаблари ва топшириқлари белгиланган муддатларда бажарилиши керак.

Комплекс раҳбарининг ўзи бошқарадиган масалалар бўйича вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, хўжалик бирлашмалари, корхоналар ва бошқа ташкилотлар раҳбарларига топшириқлари белгиланган тартибда бажарилиши мажбурийдир.

11. Комплекс раҳбари:

зиммасига юкланган вазифаларнинг зарур даражада ва сифатли бажарилиши учун;

Ўзбекистон Республикаси ва Қорақалпоғистон Республикаси қонунларининг, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари ва бошқа ҳужжатларининг, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари, фармойишлари ва топшириқларининг, Вазирлар Маҳкамаси, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва Вазирлар Кенгаши раҳбариятининг топшириқларининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар комплекси таркибига кирадиган давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, ташкилотлар томонидан ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш учун;

Вазирлар Маҳкамасининг «Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йиль12 январдаги 12-сонли қарорига мувофиқ ижро интизомининг мустаҳкамланиши учун жавоб беради.

4-боб. Комплекс раҳбари фаолиятини ташкил этиш

12. Комплекс раҳбарининг ишлари «Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши тўғрисида»ги Қорақалпоғистон Республикаси Қонуни,  Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва Вазирлар Кенгаши Раисларининг топшириқларига, ушбу Низомга  мувофиқ, шунингдек, Вазирлар Кенгашининг иш режалари ҳамда ва ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар комплексининг иш режаси асосида ташкил этилади.

Комплекснинг иш режаси комплекс раҳбари томонидан тасдиқланади.

13. Комплекс раҳбарининг Ўзбекистон Республикаси ва Қорақалпоғистон Республикаси қонунларининг, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари ва фармойишларининг, Ҳукумат қарорларининг мутасаддилик қилинадиган давлат ва хўжалик бошқаруви органларида, ташкилотларда маҳаллий ижро етувчи ҳокимият органларида амалга оширилиши тизимли мониторингини таъминлаш бўйича фаолияти Вазирлар Кенгашининг иш режасига, шунингдек, Вазирлар Кенгаши Раисининг топшириқларига мувофиқ комплекс ўрганишларни амалга ошириш йўли билан, Вазирлар Кенгашининг Раёсати мажлисларида ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар масалалари  комплекси ҳисоботларини ешитган ҳолда ташкил этилади.

5-боб. Комплекс раҳбари томонидан ишлари ташкил қилинадиган комиссиялар ва кенгашлар

Кадрлар тайёрлаш миллий дастурини амалга ошириш бўйича Республика комиссияси;

Республика епидемияга қарши курашиш фавқулодда комиссияси;

ОИВ инфекцияси тарқалишига қарши курашишга доир тадбирларни мувофиқлаштириш бўйича Республика кичик комиссияси;

Наркотик моддаларни назорат қилиш бўйича Республика комиссияси;

Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича Республика комиссияси;

Тошқин сувлари, сельоқимлари ва кўчкиларни хавсиз ўтказишни таъминлаш бўйича тошқинга қарши кураш бўйича Ҳукумат комиссияси;

Республика ахборот-кутубхона тизими фаолиятини мувофиқлаштирувчи идоралараро Кенгаши;

2020 йилда Японияда ўтказиладиган ХХХII ёзги Олимпия ва ХVI Паралимпия ўйинларига Ўзбекистон спортчиларини тайёрлашни ташкильетиш ва такомиллаштириш бўйича Республика комиссияси;

“Наврўз” умумхалқ ва “Мустақиллик” байрамларини нишонлашни ташкил этиш бўйича доимий ишлайдиган Республика комиссияси;

Вазирлар Кенгаши ҳузуридаги Вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссияси;

Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси Васийлик Кенгаши;

“Давлат тили тўғрисида”ги Қорақалпоғистон Республикаси Қонунини амалга ошириш ва лотин ёзуви асосида қорақалпоқ алфавитини жорий етиш комиссияси;

Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш давлат дастурларини амалга оширишни ташкил этиш ва назорат қилиш бўйича Республика комиссияси;

Ижтимоий кўникма маркази ишлари бўйича фаолият юритувчи Республика комиссияси;

Республика ҳарбий хизматга чақириш бўйича комиссияси;

Сил касаллигининг олдини олиш ва унга қарши курашни кучайтириш бўйича идоралараро комиссияси;

Болаларни ёзги дам олдириш ва соғломлаштириш бўйича Республика доимий комиссияси;