08.12.2019, Якшанба

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари - Қорақалпоғистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазири




                      Хабибуллаев Бахитжан Сагидуллаевич

 Манзил:

 Нукус шаҳри Ғарезсизлик кўчаси  50 уй

 Телефон:

 0 (361) 2229545

 E-хат:


 E-mail:

 b.khabibullaev@umail.uz

 Қабул кунлари:

 Чоршанбасоат 10:00 - 12:00


 Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга ко`маклашиш, еркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари ҳамда туризмни ривожлантириш масалалари бо`йича о`ринбосари – комплекс раҳбарининг функциональвазифалари то`г`рисида


НИЗОМ

1. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 28 ноябрдаги “Маҳаллий ижроия ҳокимияти органларининг инвестицияларни кенг жалб қилиш ва инновацияларни жорий етиш борасидаги фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги ПҚ-3407-сонли қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари – инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш, еркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари ҳамда туризмни ривожлантириш бўйича комплекси раҳбарининг (кейинги ўринларда Комплекс раҳбари деб аталади) функционал вазифаларини белгилайди.

2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари – инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш, еркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари ҳамда туризмни ривожлантириш бўйича комплекси раҳбари Ўзбекистон Республикаси Президенти девонига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раисига, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисига ҳисобот беради.

3. Комплекс раҳбари Вазирлар Кенгашининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари лойиҳаларини тайёрлайди, уларни амалга ошириш юзасидан амалий чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва ижрони мунтазам равишда амалга оширади.

4. Комплекс раҳбари ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажаришда Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонининг тегишли хизматлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси шунингдек, давлатнинг бошқа органлари ҳамда бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликда ишлайди.

5. Комплекс таркибига кирувчи вазирлик, ташкилот, корхона ва бирлашмаларнинг фаолиятини мувофиқлаштиради, назорат қилади ва уларга амалий ёрдам кўрсатади.

2-боб.  Комплекс раҳбарининг вазифалари ва функциялари

1. Қўйидагилар комплекс раҳбарининг асосий вазифалари ҳисобланади:

Ўзбекистон Республикаси Қонунларида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилинган ҳуқуқий-норматив ҳужжатларда белгиланган инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш, еркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари ҳамда туризм соҳасининг енг муҳим устувор вазифаларига мувофиқ комплексни ривожлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига кўриб чиқиш учун киритиладиган, шунингдек, халқ депутатлари томонидан қабульқилинадиган норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини ҳар томонлама иқтисодий, молиявий ва ҳуқуқий експертизадан ўтказилишини таъминлайди;

Республика миқёсида ишлаб чиқилган ва тасдиқланган мақсадли дастурларнинг ижросини таъминлаш;

тасарруфидаги котибият ва соҳага оид тегишли ташкилот ҳамда муассасаларда ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари ижросини назорат қилиш, иш юритиш ва назоратни ташкильетиш бо`йича меъёрий ҳужжатлари талаблари асосида ишни ташкильетиш ва ижро интизомини мустаҳкамлаш;

жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини амалдаги қонунларга мувофиқ кўриб чиқиш;

қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа вазифаларни ҳам бажаради.

а) инвестиция масалалари бўйича:

хорижий инвестицияларни жалб етиш, иқтисодиёт тармоқларига инвестициялар ҳажмини кенгайтиришни рағбатлантиришга қаратилган ягона давлат инвестицион сиёсатини шакллантириш ва амалга ошириш ишларида қатнашиш, ҳудудда инвестицион иқлимини янада такомиллаштириш, чет елькапитали иштирокидаги корхоналарнинг ривожланишини қўллаб-қувватлаш;

 хорижий инвестицияларни жалб қилиш соҳасида ва ҳудудда инвестицион фаолиятни кенгайтириш учун янада қулай шароитлар яратиш бўйича норматив-ҳуқуқий базани такомилллаштиришга қаратилган таклифлар киритиш;

ҳудуднинг иқтисодиётига хорижий инвестицияларни жалб қилиш ва қулай инвестицион шароит яратишга кўмаклашиш, инвестицион лойиҳаларнинг мониторинг ишларини олиб бориш, хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар ташкильетишда ва самарали фаолият олиб боришда ко`маклашиш;

чет ельинвестицияларини жалб қилишнинг асосий йўналишларини белгилаш ва амалга татбиқ етишда, шунингдек халқаро молия институтлари ва чет ельинвесторлари билан инвестициявий ҳамкорликни амалга оширишда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, Ўзбекистон Республикасининг чет елдаги дипломатик ваколатхоналари ва Ўзбекистон Республикасининг халқаро ташкилотлардаги доимий вакилларининг савдо-иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчилари билан кенг фаолиятни йўлга қўйиш;

Ўзбекистон Республикасида ва чет елларда хорижий инвесторларга мамлакатнинг иқтисодий ва инвестициявий салоҳияти ҳақида кенг ахборот (каталог, брошюра, флаер, видиоролик) бериш мақсадида халқаро конференциялар, семинарлар, инвестиция форумларини ташкильетиш ва қатнашиш  орқали ўзаро манфаатли яқин ҳамкорликни йўлга қўйиш;

мазкур жараёнларда қатнишиш истагида бўлган тадбиркорлик субъектларининг хорижий давлатларга мақсадли сафарлар (юқори даражадаги расмий делегациялар, халқаро кўргазма, бизнес форум ва бошқалар) уюштирилишини ташкильқилиш;

ҳар йилги ҳудудий ва минтақавий инвестиция дастурларини, шу жумладан хорижий инвестициялар иштирокидаги лойиҳалар қисми бўйича шакллантириш ва мониторинг қилишда иштирок етиш;

ҳудудий инвестиция дастурлари амалга оширилишини, республика иқтисодиётини ривожлантиришнинг ўртача ва узоқ муддатли дастурларига киритилган йирик инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга ко`маклашиш;

саноат соҳасидаги инвестиция датурлари, ҳудудларни ижтимоий- иқтисодий ривожлантириш комплекс дастурлари, ишлаб чиқариш, транспорт ва алоқа, ижтимоий инфратузилмаларини ривожлантириш комплекс дастурлари билан бирга чет-ельинвестицияларини, авваламбор тўғридан-тўғри кредитларни жалб қилиш ва молиявий-техник ёрдам кўрсатиш;

чет-ельинвестицияларини жалб қилишни тизимли мониторинг қилиш орқали ҳудуд иқтисодиётига жалб қилинган хорижий инвестициялардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, хорижий капитальиштирокидаги корхоналар фаолиятини, шунингдек инвестор томонидан инвестиция мажбуриятларининг бажарилишини таҳлильқилиш, чет-ельинвестициялари иштирокидаги инвестиция лойиҳаларининг ўз вақтида ва самарали амалга оширилишига тўсқинлик қилувчи омилларни аниқлаш, маҳаллий ҳокимият органларида тезкор қарор қабульқилиш бўйича таклифларни тақдим етиш;

ҳудуднинг ресурс базасини ҳисобга олган ҳолда инвестиция таклифларини ишлаб чиқиш.

б) инновацион фаолият бўйича

давлат органлари ва ташкилотларида инновацион фаолиятни такомиллаштириш бўйича таклифларни йиғади ва умумлаштиради;

илғор технологияларни биринчи даражада жорий етишни талаб қиладиган тегишли тармоқ ва соҳаларни ривожлантиришнинг асосий йўналишларини белгилайди;

ҳудудий иқтисодиётни модернизация қила оладиган илмий, лойиҳа ва илмий-технологик ташкилотлари тизимини ривожлантириш, шунингдек, истиқболда илмий-техник салоҳиятни шакллантириш бўйича дастурларни ишлаб чиқади;

иқтисодиётнинг енергия ва ресурс сарфи ҳажмини қисқартириш, енергия тежайдиган технологияларни ишлаб чиқаришга кенг жорий етиш, муқобил энергия манбаларидан фойдаланишни кенгайтириш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқади;

атроф-муҳитни ифлослантириш даражасини камайтирадиган екологик тоза технологияларни қўллаган ҳолда ишлаб чиқариш қобилиятини оширишни назарда тутувчи «яшил иқтисодиёт» технологияларини жорий етишга кўмаклашади;

хизматлар соҳасини жадальривожлантиришга ва унинг тузилмасини тубдан ўзгартиришга, енг аввало, инновацион ишланмалар ва технологияларни жорий етиш ҳисобига унинг сифатини ва ялпи ҳудудий маҳсулотни шакллантиришдаги ролини оширишга кўмаклашади;

инновацион ёндашувларни ишлаб чиқиш ва жорий етиш орқали туризм соҳасининг рақобатбардошлигини оширишга кўмаклашади;

аграр секторда қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини максимальдаражада автоматлаштириш, устувор қишлоқ хўжалиги екинларининг ҳосилдорлигини жиддий ошириш ва қишлоқ хўжалиги корхоналарининг молиявий кўрсаткичларини яхшилаш, шунингдек, мамлакат озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш имконини берувчи инновацион ғоялар, ишланмалар ва технологияларни жорий етилишига кўмаклашиш;

манфаатдор давлат органлари ва ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорликда узлуксиз та`лим, айниқса муҳандис-техник кадрларни тайёрлаш соҳасидаги тизимни тубдан такомиллаштириш, таълим хизматларининг ҳаммабоплиги ва сифатини ҳамда техник йўналишдаги мутахассисликнинг нуфузини ошириш бўйича таклифларни тайёрлайди;

таълим тизимида инновацияларни, шу жумладан ўқитишнинг замонавий ва интерфаол методларини жорий етиш орқали тарғиб қилади, рақамли технологиялардан кенг фойдаланишни назарда тутувчи инновацион ўқув дастурларини ишлаб чиқишни таъминлайди;

соғлиқни сақлаш тизимини жаҳон стандартларини ҳисобга олган ҳолда, шу жумладан касалликларни барвақт аниқлаш ва масофадан профилактика қилиш, шунингдек, аҳолининг узоқ умр кўриши учун қўшимча шароитлар яратиш ҳамда касаллик ва ўлим кўрсаткичларини пасайтиришни таъминлайдиган илғор технологиялар, «Ақлли тиббиёт» ва «Ягона тиббиёт ахборот маркази» концепцияларини жорий етиш орқали жадальривожлантиришга кўмаклашиш;

мазкур концепцияларни ишлаб чиқишда халқаро ташкилот ва хорижий давлат муассасаларининг гранд маблағларини жалб қилишга эътибор қаратиш;

инсон ҳаётида экологик қулай шароитлар ва республика ҳудудини атроф- муҳитнинг трансчегаравий ифлосланишидан ҳимоя қилиш тизимини яратиш масалаларини тизимли ва комплекс ўрганишларни ташкил этади;

инновацион ғоялар, ишланмалар ва технологияларнинг ҳар йилги ҳудудий ярмаркаларини ташкильқилади ва ўтказади, шунингдек улар доирасида тузилган шартномаларнинг бажарилишини мониторинг қилиш;

интеллектуал мулк объектига бўлган ҳуқуқни тасдиқлайдиган патент ва бошқа ҳужжатларни олиш тартиб-таомилларини соддалаштириш ва жадаллаштириш имконини берувчи қонун ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқишда иштирок етади;

в) Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш бўйича:

хусусийлаштирилган корхоналар фаолиятининг молиявий-иқтисодий ва ишлаб чиқариш кўрсаткичларини, рақобат қўмитаси, иқтисодиёт, кадастр, статистика ва солиқ органлари маълумотлари асосида доимий асосда таҳлильқилиб бориш, шу асосда фаолият кўрсатмаётган, паст рентабелли ва зарар кўриб ишлаётган корхоналарни, бўш турган ва самарасиз фойдаланилаётган объектлар ҳамда ер участкаларини аниқлаш;

янги иш жойларини яратиш, ишлаб чиқариш фаолияти самарадорлигини ошириш ва модернизациялаш ҳамда рақобатдош маҳсулот ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, рухсат берувчи ҳужжатларни олишда, коммуникацияларга уланишда ва тижорат банкларидан кредитлар ҳамда Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш жамғармаси маблағларини ажратилишида уларга кўмаклашиш мақсадида хусусийлаштирилган корхоналарни ривожлантиришнинг «йўл хариталари»ни ишлаб чиқиш ва уларни амалга оширилишни таъминлаш;

мазкур йўл хариталарини ишлаб чиқишда халқаро ташкилот ва хорижий давлат муассасаларининг гранд маблағларини жалб қилиш ҳисобидан хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш масалаларига эътибор қаратиш;

хусусийлаштирилган объектлар негизида инвестиция лойиҳаларини амалга ошираётган тадбиркорларга бизнес юритиш ва бизнес-режаларни ишлаб чиқиш асослари, тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги қонунчилик, менежмент, молиявий бошқарув ва бошқа фанларни касб-ҳунар коллежлари базасида ўтказиладиган курсларда ўқитишни ташкильқилиш, бунда тажриба алмашиш учун республикамизда ишлаётган, катта муваффақиятларга еришган тадбиркорлар ва хорижий мутахассисларни жалб етилишига кўмаклашиш;

ишини янгидан бошлаётган тадбиркорлик субъектларига бизнес-режа тайёрлаш, тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ амалий масалаларни ҳальетиш ва керакли ахборотларни олишда експертлик, ҳуқуқий ва маслаҳат ко`маги кўрсатиш учун бизнес-инкубаторларни жалб қилади;

илгари хусусийлаштирилган бо`ш турган, самарасиз фойдаланилаётган объектлар ва ишлаб чиқариш майдонлари негизида тадбиркорликни ривожлантириш соҳасидаги жараёнларнинг таҳлили асосида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритади;

« йўл хариталари»ни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда пайдо бўладиган муаммоларни уларнинг ваколатлари доирасида ҳальқилиш юзасидан бажарилиши мажбурий бўлган талаблар юбориш йўли билан хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш;

г) еркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари бўйича:

еркин иқтисодий ва кичик саноат зоналар ҳудудида, биринчи навбатда, кластер ёндашувлардан кенг фойдаланган ҳолда еркин иқтисодий ва кичик саноат зоналар иштирокчилари ўртасида яқин кооперация алоқаларини йўлга қўйиш, маҳаллий хом ашё ва материаллар асосида рақобатбардош тайёр маҳсулотлар ва бутловчи буюмлар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш бўйича юқори технологияли замонавий корхоналар ташкильетилишини та`минлаш;

еркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари ҳудудида жойлашган саноат корхоналари ва инфратузилма объектларида янги малакали иш ўринлари ташкильетишни таъминлаш, шу асосда республика минтақалари аҳолисининг бандлик даражасини ва даромадларини ошириш;

маҳаллий минерал-хом ашё ресурсларини чуқур қайта ишлаш ва дунёда танилган брендлар остида юқори қўшилган қийматли рақобатдош маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун ҳудудида еркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари ташкильқилинган минтақалар ишлаб чиқариш ва ресурс салоҳиятидан комплекс ва самарали фойдаланишни таъминлаш;

етакчи хорижий компания ва корпорациялар иштирокида юқори технологияли замонавий инновацион ишлаб чиқаришларни ташкил этиш учун хорижий инвестициялар, авваламбор, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш бўйича енг қулай шароитлар яратиш;

ишлаб чиқариш, муҳандислик-коммуникация, йўл-транспорт ва ижтимоий инфратузилмани янада ривожлантириш, шунингдек, сифатли логистика хизматлари кўрсатиши учун замонавий инфратузилмани шакллантириш бўйича зарур чора тидбирларни амалга ошириш;

еркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари йўналишлари бўйича кадрларга бўлган жорий ва истиқболдаги еҳтиёжларидан келиб чиқиб ва уларнинг еркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари ҳудудида жойлашган саноат корхоналари ва инфратузилма объектларида ишлаб чиқариш амалиёти ўташини назарда тутган ҳолда, олий ва ўрта махсус касб-ҳунар таълими муассасаларида юқори малакали мутахассислар тайёрлашни йўлга қўйишга бюртмаларни шакллантирилишини таъминлаш:

вазирлик ва идоралар, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, тижорат банклари ҳамда еркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари дирекциясининг еркин иқтисодий ва кичик саноат зоналарининг самарали фаолият кўрсатиши ва уларни ривожлантириш билан боғлиқ масалалар бўйича фаолиятини амалий мувофиқлаштиришни таъминлашга доир комплекс ташкилий чора-тадбирларни амалга ошириш;

барча давлат бошқаруви органлари, назорат қилувчи органлар, тижорат банкларининг еркин иқтисодий ва кичик саноат зоналар ҳудудида белгиланган алоҳида солиқ, божхона ва валюта тартиб-таомиллари қўлланилиши бўйича ҳуқуқий нормалар ва қонунчилик қоидаларининг сўзсиз бажарилиши, инвестиция лойиҳаларини жадал илгари суриш, бюрократик тўсиқ ва ғовлар бартараф етилишини тизимли назорат қилиш;

еркин иқтисодий ва кичик саноат зоналар ҳудудида инвестиция лойиҳалари амалга оширилишини, еркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари иштирокчиси бўлган хўжалик субъектларининг молиявий-хўжалик фаолияти самарадорлигини мунтазам мониторинг қилиш, вазирлик, идора, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, тижорат банклари, еркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари дирекциясининг улар зиммасига юклатилган вазифаларга мувофиқ амалга оширилаётган ишлар хусусида ҳисоботларини доимий ешитиш;

ҳар бир еркин иқтисодий ва кичик саноат зоналаринг тармоқ ихтисослашувини ҳисобга олган ҳолда ана шу зоналарга хорижий инвесторларни жалб етиш бўйича «йўл хариталари»ни ишлаб чиқиш;

д) туризмни ривожлантириш масалалари бўйича:

ҳудудда туризм соҳасида давлат сиёсатини амалга ошириш, соҳа бўйича қабул қилинган концепция ва дастурларнинг ижросини таъминлашга қаратилган тадбирларни белгилаш ва амалга оширилишини мониторинг қилиш ҳамда умумлаштиришни та`минлаш;

чет ельмамлакатлари билан туризм соҳасида, айниқса, туристлар оқимини кўпайтириш ҳамда уларни жалб қилиш бўйича ҳамкорлик ва келишувларни ваколатли органлар билан биргаликда амалга ошириш;

туризм соҳасининг иқтисодий, екологик, ижтимоий, маданий ва бошқа йўналишлардаги инфратузилмасини такомиллаштириш ва туризм йўналишидаги диққатга сазовор жойлар, уларнинг ҳолатини яхшилаш бўйича аниқ чора-тадбирларни белгилаш, ишлаб чиқиб, тасдиққа киритиш ҳамда амалга оширилишини назорат (мониторинг) қилиш;

қўшимча туризм маршрутларини ишлаб чиқиш, чет ельёшларини кенг жалб етиш мақсадида кўнгилочар комплекслар барпо етиш, маданий мерос объектларида халқимизнинг тарихи, турмуш тарзи, урф-одатлари, ан`аналарини ўзида акс еттирган експозицияларни ташкильетиш бўйича чора-тадбирларни белгилаш;

туризм соҳасида туризмни ривожлантиришнинг ҳудудий дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишни мувофиқлаштириш;

туризм соҳасидаги лойиҳаларга инвестиция жалб қилиш учун лойиҳаларнинг паспортларини шакллантириш ва тегишли тақдимот материалларини давлат ва зарурий хорижий тилларда тайёрлаш ҳамда инвестиция жалб қилиш бўйича бошқа чораларни ко`риш;

масъул вазирлик, идора ва қўмиталарнинг ҳудудий бошқармалари иш фаолиятини туризмни ривожлантириш масалалари бўйича мувофиқлаштириш;

туризм соҳасига замонавий ахборот-коммуникация воситаларини жалб етиш, хорижий туроператорлар ва оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорлик қилиш орқали ҳудуднинг мавжуд сайёҳлик салоҳиятини кенг ёритиш бўйича таклифлар тайёрлаш ва амалга ошириш чораларини кўриш.

2. Комплекс раҳбари унга юклатилган вазифалар доирасида қуйидаги ташкилотлар билан доимий ҳамкорликда иш олиб боради:

- Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси Ҳудудий бошқармаси;

- Қорақалпоғистон Республикаси маданият вазирлиги;

- Қорақалпоғистон Республикаси жисмоний тарбий ва спорт қўмитаси;

- Қорақалпоғистон Республикаси маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш минтақавий давлат инспекцияси;

- Қорақалпоғистон Республикаси екология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси;

- Қорақалпоғистон Республикаси туризм соҳаси субъектлари (меҳмонхоналар, туроператорлар, турагентлар, ҳамроҳ-таржимонлар, умумий овқатланиш шохобчалари ва б.);

- Ташқи ишлар вазирлигининг Қорақалпоғистон Республикаси консуллик бўлими;

- Қорақалпоғистон Республикаси “Ҳунарманд” уюшмаси;

- Қорақалпоғистон Республикаси касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси;

- Қорақалпоғистон Республикаси ошпазлар уюшмаси;

- “Тасвирий ойина” ва бошқа ижодий уюшмалар;

- Халқаро аеропорт;

- Қорақалпоғистон Республикаси минтақавий темир-йўл узели ва бошқа туризм инфратузилмасини шакллантиришда ва туристларга хизмат кўрсатишда иштирок етувчи ташкилотлар;

Шунингдек, Комплекс раҳбари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига тегишли доимий комиссиялари билан хамкорликда фаолият олиб боради.

Ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажаришда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг кўрсатмасига асосан Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонининг тегишли хизматлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон Республикаси туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари, шунингдек бошқа давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик қилади.

Қорақалпоғистон Республикасининг туризм салоҳиятини ривожлантириш, ҳудуднинг сайёҳлик салоҳиятини дунёга кенг тарғиб қилиш, Қорақалпоғистон Республикасига ташриф буюриши кутилаётган сайёҳларга қулай шароитлар яратиш, соҳадаги мавжуд муаммоларни тизимли асосда ҳамда ўз вақтида бартараф етиш учун жавоб беради.

3-боб.  Комплекс раҳбарининг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги:

1. Комплекс раҳбари унга юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

Вазирлар Кенгашида кўриб чиқиладиган масалаларни таҳлильқилиш ва ишлаб чиқиш учун зарур бўлган материаллар ва маълумотларни давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда уларнинг ҳудудий бўлинмаларидан, шаҳар ва туманлар ҳокимликларидан, бошқа ташкилотлардан белгиланган тартибда сўраш ва олиш;

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро етувчи ҳокимият органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар раҳбарлари ва вакиллари иштирокида йиг`илишлар ўтказиш;

мутасаддилик қилинадиган вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари коллегиал органларининг мажлисларида, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси ва Вазирлар Кенгаши Раисининг топшириқлари бўйича – давлат бошқаруви ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг, Комплекс бошқарадиган соҳага кирувчи масалалар бўйича ўтказиладиган мажлислари ва йиғилишларида қатнашиш;

зарурат бўлганда, Вазирлар Кенгашида кўриб чиқиладиган масалаларни ишлаб чиқиш, ахборот ва таҳлилий материалларни, Вазирлар Кенгаши ҳужжатлари лойиҳаларини тайёрлаш учун давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг раҳбарларини, шаҳар ва туманлар ҳокимликлари раҳбарлари ва ходимларини таклиф етиш, ушбу мақсадлар учун вақтинчалик експерт гуруҳлари ташкил этиш;

ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмалари, шаҳар ва туманлар ҳокимликлари, бошқа ташкилотлар раҳбарлари ва ходимлари иштирокида кўриб чиқилиши ва муҳокама қилинишини ташкил этиш;

давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмалари, шаҳар ва туманлар ҳокимликлари, бошқа ташкилотлар раҳбарларига тезкорлик билан ҳальетишни талаб қиладиган ҳамда бошқарув аппаратига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш билан боғлиқ бўлган масалалар бўйича белгиланган тартибда топшириқлар бериш;

давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмалари, шаҳар ва туманлар ҳокимликлари, бошқа ташкилотларнинг норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатларнинг ва топшириқларнинг бажарилиши юзасидан ишларини белгиланган тартибда ўрганиш;

Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг ҳужжатлари ва топшириқларига, Ўзбекистон Республикаси Президенти Девони, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари аппаратлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг топшириқларига мувофиқ таклифлар ва ҳужжатлар лойиҳаларини ҳар томонлама ва мукаммал тайёрлаш;

комплекс раҳбари кўриб чиқиши ва қарор қабул қилишини талаб етувчи муаммоли масалаларнинг келиб чиқиши сабаблари ўз вақтида аниқланиши ва бу бўйича таклифлар тайёрлаш;

Комплекс таркибига кирувчи барча вазирлик ва идоралар, хўжалик бирлашмаларида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 1999 йил 12 январдаги 12-сонли қарорига мувофиқ ижро интизоми таъминланиши;

Ўзбекистон Республикаси ва Қорақалпоғистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари ва топшириқлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг қарорлари, фармойишлари ва топшириқларининг, шунингдек, Вазирлар Кенгашининг Раиси топшириқларининг давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан бажарилишини таъминлайди ва унинг ўз вақтида ўрганилиб бориши учун жавоб беради.

4-боб. Комплекс раҳбарининг фаолиятини ташкил этиш

1. Комплекс раҳбари ишлари Ўзбекистон Республикаси ва Қорақалпоғистон Республикаси Конституцияларига, "Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси ва Қорақалпоғистон Республикаси Қонунларига, Ўзбекистон Республикаси ва Қорақалпоғистон Республикасининг бошқа қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳуқуқий-норматив ҳужжатлари ва топшириқларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, фармойишлари ва топшириқларига, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари топшириқларига, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг қарорлари, фармойишлари ва топшириқларига мувофиқ, шунингдек, Вазирлар Кенгашининг иш режалари асосида ташкил этилади.

Комплекснинг иш режаси Вазирлар Кенгашининг Раёсати томонидан тасдиқланади.

2. Комплекс раҳбарининг Ўзбекистон Республикаси ва Қорақалпоғистон Республикаси қонунларининг, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари ва фармойишларининг, Ҳукумат қарорларининг мутасаддилик қилинадиган давлат ва хўжалик бошқаруви органларида, ташкилотларда маҳаллий ижро етувчи ҳокимият органларида амалга оширилиши тизимли мониторингини таъминлаш бўйича фаолияти Вазирлар Кенгашининг иш режасига, шунингдек, Вазирлар Кенгаши Раисининг топшириқларига мувофиқ комплекс ўрганишларни амалга ошириш йўли билан Вазирлар Кенгаши йиғилишларида, Вазирлар Кенгашининг Раёсати мажлисларида инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш, еркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари ҳамда туризмни ривожлантириш бўйича комплекси ҳисоботларини ешитган ҳолда ташкил этилади.