21.07.2019, Якшанба

Тошкент педиатрия тиббиёт институти Нукус филиали


Атаниязова

Орал

Аминовна

Тошкент педиатрия тиббиёт институти Нукус филиали директори

 Манзил:

 230105, Нукус шаҳри, А.Досназаров 108 уй

 Телефон:

 0 (361) 222-84-32

 E-mail:

 o.ataniyazova@umail.uz

 Қабул
 кунлари:

 Чорчанба куни соат 16:00 - 17:00

 

 


Хакимов

Дарябай

Пердебаевич


Тошкент педиатрия тиббиёт институти Нукус филиали ўқув ишлар бўйича директор ўринбосари в.в.б.

 Манзил:

 230105, Нукус шаҳри, А.Досназаров 108 уй

 Телефон:

 0 (361) 222-84-28

E-mail:

d.xakimov1973@umail.uz

 Қабул
 кунлари:

 Жума,соат 15:00 - 17:00

 

 


Нарымбетова

Роза

Жанабаевна

Тошкент педиатрия тиббиёт институти Нукус филиали илмий ишлар бўйича директор ўринбосари

 Манзил:

 230105, Нукус шаҳри, А.Досназаров кўчаси 108 уй

 Телефон:

 0 (361) 222-84-06

E-mail:

 roza_n@list.ru

 Қабул
 кунлари:

  Пайшанба, соат 15:00 - 17:00

 

 

 Ермекбаева

Акбал

Урдабаевна

Тошкент педиатрия тиббиёт институти Нукус филиали маънавият ва маърифат ишлар бўйича директор ўринбосари

 Манзил:

 230105, Нукус шаҳри, А.Досназаров кўчаси 108 уй

 Телефон:

 0 (361) 222-84-07

 E-mail:

aqbal62@ mail.ru

 Қабул
 кунлари:

 Душанба, соат 15:00 - 17:00

 

 

 Инятов

 Кушкинбай

Реймбаевич

Тошкент педиатрия тиббиёт институти Нукус филиали молия ва иқтисод ишлар бўйича директор ўринбосари

 Манзил:

 230105, Нукус шаҳри, А.Досназаров кўчаси 108 уй

 Телефон:

 0 (361) 222-84-19

 E-mail:

 kushkinbay.inyatov.79@ mail.ru

 Қабул
 кунлари:

 Сешанба, соат 15:00 - 17:00

 

 

 

Тошкент педиатрия тиббиёт институти Нукус филиали директори лавозим вазифалари:

 

· Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Президент фармонлари ва фармойишлари, Олий мажлис ва Вазирлар Маҳкамасининг таълим ва кадрлар тайёрлаш соҳасидаги қарорларини амалга оширишни ташкил этиш;

· Юксак маънавий-ахлоқий фазилатли, мустақил фикрлашга қодир бўлган, бозор шароитида ишни ташкил этишнинг усулларини эгаллаган юқори маълумотли малакали кадрлар тайёрлашни таъминлаш;

 

· Давлат таълим стандартлари асосида юқори малакали кадрлар тайёрлашни ташкил этиш;

· Филиалда Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги қонун ва “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури”да белгиланган вазифалар бажарилишини таъминлаш;

· Филиал таркибий                          тузилмасидаги барча бўлинмалар ваколатларини белгилаб бериш,

фаолиятларини режалаштириш, мувофиқлаштириш, бошқариш, олий таълим муассасасининг бошқарув лавозимларига муносиб кадрларни тайёрлаш, ходимларни танлаш, раҳбарлик лавозимига тавсия этиш ва ишга қабул қилиш;

 

· Ходимларни моддий ва маънавий рағбатлантириш, ижтимоий муҳофазасини таъминлаш, интизомий жазо чораларини қўллаш;

 

·  Филиал даромадлари шакллантирилиши ва улардан самарали фойдаланилиши устидан назорат қилиш;

 

     Илмий-тадқиқот ишларини ташкил этиш, уларнинг самарадорлигини ошириш ва тадқиқотларнинг натижаларини амалиётга кенг жорий этиш, олий таълим, фан ва ишлаб чиқаришнинг ўзаро интегратсиясини таъминлаш;

 

     Узлуксиз таълим тизими учун янги авлод ўқув адабиёти яратиш консепсияси талабларига мувофиқ дарсликлар ва ўқув-методик адабиётлар яратилиши, таржима қилиниши ва нашр этилишини ташкил этиш;

 

      Ўқув-тарбия жараёнида ўқитишнинг илғор шаклларини, шу жумладан, масофадан туриб ўқитиш, янги педагогик ва ахборот-коммуникатсия технологияларини жорий этиш ва улардан самарали фойдаланишни ташкил этиш;

 

      Маънавий-маърифий, тарбиявий ишларга раҳбарлик этиш, ходимлар ва талабаларда миллий ғояни шакллантириш;

 

      Талабаликка, магистратура ва стажёр-тадқиқотчи-изланувчи-изланувчилар институтига қабул қилиш, ўқишдан четлатиш, тиклаш, ички тартибга риоя этилишини таъминлаш;

 

      Профессор-ўқитувчиларнинг касбий малака оширишларини таъминлаш;

 

      Талабалар, стажёр-тадқиқотчи-изланувчилар, илмий-педагогик ходимлар учун маиший хизмат кўрсатиш ва бошқа турдаги шароитларни ташкил этиш, уларнинг ижтимоий ҳимоясини таъминлаш;

 

      Факултетлар ва кафедралар фаолияти, ўқув жараёни, маърузалар, амалий ва лаборатория машғулотлари, ўқув ва ишлаб чиқариш амалиётлари, бошқа турдаги машғулотлар сифатининг доимий назорат этилишини таъминлаш;

 

      Таълим муассасасида мутахассислар тайёрланадиган йўналиш ва ихтисосликлар соҳасининг ривожланиш истиқболларини аниқлашга қаратилган тадбирларни ташкил этиш (илмий-амалий конференсиялар ўтказиш, халқаро анжуманларда иштирок этиш, ахборот маконидан фойдаланиш шароитларини яратиш, фан-техника, технологиялар ривожланишига тааллуқли адабиёт, информатсион материалларни келтириш), бунинг асосида давлат таълим стандартлари, ўқув дастурлари, ўқув адабиётларини такомиллаштириб боришни таъминлаш, илмий изланишларни йўналтириб бориш;

 

      Маркетинг хизматини ривожлантириб, таълим йўналиши ва ихтисосликларга талаб ва эҳтиёжни ўрганишни, битирувчиларни амалда ишга жойлашиши таҳлилини, мутахассисларни мақсадли тайёрлаш борасида ҳамкорлик шартномалари тузишни ташкил этиш;

 

     Филиал моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, олий таълим муассасаси Илмий Кенгашига раҳбарлик қилиш, олий таълим муассасасининг таркибий тузилишини такомиллаштириш, таркибий бўлинмаларини ташкил етиш, тугатиш, ўзгартириш;

 

      Хорижий ҳамкорлар билан илмий-ижодий алоқаларни ривожлантириш, инвеститсия ва грантлар жалб этилишини таъминлаш, қўшма корхона (кафедра, илмий марказ, илмий тадқиқотлар, лойиҳалар ва ҳ.к.)лар ташкил этиш фаолиятини амалга ошириш;

 

      Жамоат ташкилотлари, васийлар кенгаши ва бошқа шу каби нодавлат ташкилотлар билан ҳамкорлик фаолиятини олиб бориш;

 

      Таълим жараёнини бошқариш бўйича ваколатли органлар томонидан белгиланган бошқа вазифалар ижросини таъминлаш.

 


Филиал директори ўринбосари лавозим вазифалари:



 

     Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Президент фармонлари ва фармойишлари, Олий Мажлис ва Вазирлар Маҳкамасининг таълим ва кадрлар тайёрлаш соҳасидаги қарорларини амалга оширишни ташкил этиш;

 

     Давлат таълим стандартлари асосида ўқув, илмий, молиявий ва маънавий-тарбия ишларини ташкил этиш ва малакали кадрлар тайёрлашни таъминлаш;

     Давлат таълим стандартларига мувофиқ билимлар мазмуни ва тайёргарлик даражасига қўйиладиган талаблар мажмуасини барча деканлар ва бўлимлар, кафедра мудирлари ва педагог ўқитувчиларнинг тўлиқ билишини таъминлаш;

 

     Мутасадди юқори ташкилотларнинг буйруқларини, фармойишлари ва кўрсатмаларини, ўқув – тарбия жараёнларига оид масалалар бўйича ОТМси Илмий кенгаши қарорлари ва ректор буйруқларининг бажарилишини ташкил қилиш;

 

     Илғор мамлакатлар таълим тизимининг ривожланиш тенденсияларини ўрганиш, “Таълим тўғрисида”ги қонун, “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури” ва бошқа таълимга оид қонунлар кўрсатилган вазифаларни амалга ошириш борасидаги услуб ва воситаларни ишлаб чиқиш ва уларнинг амалга оширилишини таъминлаш;

 

     Ўқув-тарбия жараёнида ўқитишнинг илғор шаклларини, шу жумладан масофадан туриб ўқитиш, янги педагогик ва ахборот-коммуникатсия технологияларини жорий этиш ва улардан самарали фойдаланишни ташкил этиш;

 

     Фаолият йўналиши бўйича таклифлар тайёрлаш ва ишларни ташкил этиш;

 

     Ўқув жараёнини таъминлайдиган бўлимлар, деканатлар ишларини мувофиқлаштириш, ташкил этиш ва назорат қилиш;

 

     Бўлимлар, факултет ва кафедралар иш режаларини тасдиқлаш ва уларнинг бажарилишини назорат қилиш;

 

     Ўтилаётган дарсларнинг сифатини ошириш, профессор-ўқитувчиларнинг шахсий режалари бажарилишини назорат қилиш ва таъминлаш;

 

     Ўқув ва илмий конференсияларни ташкил этиш, ОТМси услубий кенгаши ва педагогик маҳоратни ошириш ишларига раҳбарлик қилиш, илғор услубий тажрибаларни умумлаштириш;

 

     Ўқув-услубий ва илмий ишлар материалларини, шу жумладан, журналлар ва илмий ишлар тўпламларини ОТМ ходимлари томонидан тайёрлаш ва нашр этиш жараёни ҳамда ОТМнинг барча таълим ва илмий фаолият йўналишлари бўйича ўқув-услубий ва илмий даврий нашрлар билан кутубхона фондини тўлдириб туриш бўйича умумий раҳбарликни олиб бориш;

 

     Иқтидорли ёшларни қидириш, саралаш ва улар билан ишлаш жараёнларини бошқариш ва уларга кўмаклашиш, талаба ва стажёр-тадқиқотчи-изланувчилар орасидан Ўзбекистон Республикаси Президенти, Навоий, Беруний, Улуғбек, Зулфия ва бошқа номдаги нуфузли стипендия совриндорларини тайёрлаш жараёнини бошқариш;

     Профессор-ўқитувчилар ва ўқув ишига ёрдамлашувчи ходимлар штатлари бўйича таклифларни ишлаб чиқиш, кафедралар, бўлимларни малакали кадрлар билан таъминлаш ишларини ташкил этиш;

 

     Бўш лавозимларга танлов асосида ишга қабул қилиш, стажёр-тадқиқотчи-изланувчи-изланувчилар ва ординатрларни ишга олиб қолиш бўйича таклифлар тайёрлаш, профессор-ўқитувчилар таркибини яхшилаш ва малакасини ошириш режаларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишга раҳбарлик қилиш;

 

     Ўқув хоналаридан унумли фойдаланиш, аудитория ва лабораторияларни

техник жиҳозлашни такомиллаштириш масалаларини ишлаб чиқиш;

 

     Ижро интизомини бузган ходимларга нисбатан чора кўриш, улар билан шартномани бекор қилиш бўйича таклифлар тайёрлаш;

 

     Таълим мазмунини такомиллаштириш, мутахассис-кадрларни халқаро талаблар асосида тайёрлашни таъминлаш мақсадида хориж мамлакатларнинг турдош олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда факултет, кафедралар ташкил этиш бўйича таклифлар тайёрлаш;

 

     Кафедралар, факултет ва бўлимларнинг йиллик фаолияти ҳисоботларини ўтказиш, таҳлил қилиш ва хулосалар чиқариш, профессор-ўқитувчиларнинг ўқув-услубий фаолиятини замонавий усулларда баҳолашни амалга ошириш;

 

     Олий таълим муассасалари билан ўқув-услубий йўналишда доимий ҳамкорликни амалга ошириш, конференсия, семинарларда профессор-ўқитувчиларнинг фаол иштирокини таъминлаш, маҳаллий ҳокимиятлар билан ҳамкорликда ишлаш;

 

     Ўрнатилган тартибда олий таълим муассасасининг йиллик рейтингини аниқлаш, таҳлил қилиш, фаолиятни такомиллаштиришга оид ишларни амалга ошириш;

 

     Олий таълим муассасасини ўрнатилган тартибда доимий ички аттестациядан ўтказиш, ташқи аттестацияга тайёрлаш ва ўтказишда фаол иштирок этиш.