04.07.2020, Шанба

Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институти

 Жумамуратов Мырзамурат Ажимуратович

Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институти ўқув ишлари бўйича проректор

Манзил:

230100, Нукус шаҳри, П.Сейтов кўчаси рақамсиз уй

Телефон:

E-mail:

0(361) 229-40-68

Nukdpi_uquv@edu.uz

Қабул кунлари:

Ҳар сешанба ва жума

соат 15-00-18-00 гача

 

Қадиров Қувондиқ Айтбаевич

Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институти маънавий ва маърифий ишлар бўйича проректор

Манзил:

230100, Нукус шаҳри, П.Сейтов кўчаси рақамсиз уй

Телефон:

E-mail:

0(361) 229-40-93

nukdpi_manaviyat

Қабул кунлари:

Ҳар душанба ва пайшанба

соат 15-00-18-00 гача

 

Жалелов Моятдин Асанович

Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институти илмий ишлар бўйича проректор

Манзил:

230105, Нукус шаҳри, Е.Алакўз кўчаси 54-уй

Телефон:

E-mail:

0(361) 224-14-63

moyatdin@mail.ru

Қабул кунлари:

Ҳар чоршанба ва шанба

соат 15-00-18-00 гача

 

Ибадуллаев Рашид Қурбанбаевич

Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институти маънавий ва маърифий ишлар бўйича проректор

Манзил:

230100, Нукус шаҳри, П.Сейтов кўчаси рақамсиз уй

Телефон:

E-mail:

0(361) 229-40-95

NukDPI@edu.uz

Қабул кунлари:

Ҳар сешанба, пайшанба ва шанба

соат 15-00-18-00 гача



АЖИНИЁЗ НОМИДАГИ НУКУС ДАВЛАТ ПЕДАГОГИКА ИНСТИТУТИНИНГ УСТАВИ

 

I. Умумий қоидалар

1.1 Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институти (матнда кейинги ўринларда “Институт” деб берилади) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (ўша даврдаги Ўзбекистон ССЖ Вазирлар Кенгаши) нинг 1990 йил 20 августидаги “Нукус шаҳрида давлат педагогика институтини ташкил этиш тўғрисида” ги 297-сонли Қарори ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши (ўша даврдаги Қорақалпоғистон АССР Министрлар Совети) нинг 1990 йил 14 сентябрдаги “Нукус давлат педагогика институтини Нукус давлат университети базасида ташкил этиш тўғрисида” ги 227/9-сонли қарори асосида ташкил қилинган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 26 сентябрдаги “Педагог кадрларни қайта тайёрлаш, халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3289-сонли Қарори билан Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институти Халқ таълими вазирлиги тасарруфидан чиқарилиб, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг ташкилий тузилмасига киритилган.

1.2. Институт давлат олий таълим муассасаси ҳисобланиб, олий таълимнинг асосий ва қўшимча таълим дастурларини бажариш бўйича таълим фаолияти билан шуғулланади. Институт олий таълимнинг педагогика йўналишлари бўйича педагог кадрларни халқаро стандартлар даражасида сифатли тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш соҳасида республиканинг олий таълим муассасаси ҳисобланади. Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқ ўқув, илмий-методик ва бошқа фаолиятни амалга оширади ҳамда таълим хизматларини кўрсатади.

1.3. Институт ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, “Таълим тўғрисида”ги Қонуни, Кадрлар тайёрлаш миллий дастури, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексига, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари ва кўрсатмалари, шунингдек, институтнинг ички тартиб ва одоб-аҳлоқ қоидалари, жамоа шартномаси ҳамда мазкур Уставга амал қилади.

1.4. Институт юридик шахс ҳисобланиб, оператив бошқарувида ўзига хос махсус мол-мулкка эга ва ушбу мол-мулк бўйича ўз мажбуриятларига мувофиқ жавоб беради, ўз номидан мол-мулк сотиб олиши ва мулкий ҳамда номулкий ҳуқуқларни амалга ошириш, зиммасига мажбурият олиши, судда даъвогар ва жавобгар бўлиши мумкин.

1.5. Институт мустақил балансга, банк муассасаларида бюджет ва махсус ҳисоб рақамларига, Ўзбекистон Республикаси давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи ёзилган муҳрга, штамплар ва бошқа реквизитларга эга.

1.6. Институт интернет тизимида ўзининг расмий www.ndpi.uz  сайтига эга.

            1.7. Институтнинг жойлашган юридик манзили Индекс 230105 Ўзбекистон Республикаси, Қорақалпоғистон Республикаси,  Нукус  шаҳри,  П.Сейтов кўчаси, рақамсиз уй.

1.8. Институтнинг расмий тўлиқ ва қисқа номи:

·         давлат тилида: кирилл алифбосида: Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институти” “Нукус ДПИ”

·         қорақалпоқ тилида: “Əжинияз атындағы Нөкис мəмлекетлик педагогикалық институты Нөкис МПИ”;

·          давлат тили: лотин алифбосида: “Ajiniyoz nomidagi Nukus davlat pedagogika instituti”–“Nukus DРI”;

·         рус тилида: “Нукусский Государственный педагогический институт имени Ажинияза“Нукуский ГПИ”;

инглиз тилида: “Nukus State Pedagogiсal Institute  named after Ajiniyaz” – “Nukus SPI”.

 

II. Институтининг асосий вазифалари ва фаолияти йўналишлари

-республикада узлуксиз таълим тизими учун юқори малакали педагогик кадрларни халқаро стандартлар даражасида сифатли тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш;

-тегишли педагогик йўналишлар ва мутахассисликлар бўйича давлат таълим стандартлари, ўқув режалари ва дастурларини ишлаб чиқиш юзасидан таклифлар бериш, илмий-методик адабиётларни ишлаб чиқиш;

-институт илмий-педагогик ва ўқув-методик фаолиятини мувофиқлаштириш ҳамда педагог кадрларнинг ҳар томонлама етук, рақобатбардош мутахассислар бўлиб етишишларига мўлжалланган комплекс маънавий-маърифий ишларни амалга ошириш;

-ўқув жараёнига замонавий педагогика, мультимедиа ва ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш;

-умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш жараёнини ташкил этиш;

-қўшма илмий лойиҳаларни амалга ошириш, илмий-таълим жараёнига етакчи хорижий мутахассисларни жалб этиш мақсадида хорижий педагогика олий таълим муассасалари ва илмий марказлар билан ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш;

-илмий-педагогик ходимлар ва таълим олувчиларнинг тадқиқотлари ва ижодий фаолиятлари орқали фанни тараққий эттириш, олинган натижалардан таълим жараёнида фойдаланиш.

 

III. Ўқув-тарбиявий ва илмий-методик ишларнинг субъектлари, уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

Талабалар:

3.1. Институт ректорининг буйруғи билан ўқишга қабул қилинган  шахс мазкур институтнинг талабаси ҳисобланади. Талабага талабалик гувоҳномаси ҳамда рейтинг дафтарчаси бепул берилади.

            институтга қабул амалдаги қонунчиликда белгиланган тартибда умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маълумотига эга бўлган шахслар аризаларига биноан Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларига талабаларни қабул қилиш тартиби ва қоидаларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси томонидан тест синовлари натижаларига кўра тўпланган балларнинг рейтинг тизими бўйича амалга оширилади.

Олий таълим муассасаларига қабул барча учун  (ҳам грантлар, ҳам тўлов-контракт бўйича) тенг ҳуқуқлилик, ягона қабул қоидалари ва ягона танлов асосида амалга оширилиб, тест синовларида энг юқори балл тўплаган абитуриентларнинг давлат грантлари бўйича биринчи навбатда қабул қилиниш ҳуқуқи таъминланади. Қолган абитуриентлар тест баллари рейтинги асосида белгиланган тўлов-контракт квоталари доирасида қабул қилиниш ҳуқуқига эгадирлар. Қонунчиликка мувофиқ тест синовларисиз муайян имтиёз асосида ҳам ўқишга қабул қилиш кафолатланади.

                3.2.Институтнинг талабалари қуйидаги ҳуқуқларга эга:

-     фан, техника, замонавий технологиялар ютуқларига мос келувчи билимлар олиш;

-       олий таълим муассасаси ахборот ресурс марказида мавжуд бўлган китоблар, даврий нашрлар, электрон таълим ресурсларидан белгиланган тартибда бепул фойдаланиш;

-       бепул маслаҳатлар ва йўл-йўриқлар олиш;

-        аудиториялар, таълим жараёнига оид ўқув-техник воситалардан ўрнатилган тартибда бепул фойдаланиш;

-      таълим жараёни самарадорлиги ва таълим сифатини ошириш юзасидан ўз таклиф-мулоҳазаларини, танқидий фикрларини белгиланган тартибда таълим муассасаси, деканат ва кафедра раҳбариятига билдириш ҳамда уларни кўриб чиқилишини талаб қилиш;

-         олий таълим муассасаси ва факультет миқёсида ўтказиладиган маънавий-маърифий ва спорт тадбирларида иштирок этиш;

-       илмий тадқиқот ишларида ва илмий конференцияларда ўрнатилган тартибда фаол қатнашиш;

-        олий таълим муассасасида қонуний равишда фаолият юритаётган жамоат бирлашмаларига аъзо бўлиш;

-        ўқишдан ташқари вақтларда маънавий-маърифий, таъмирлаш, қурилиш, кўкаламзорлаштириш, қишлоқ хўжалик ва бошқа жамоат ҳамда  қонунчиликка зид бўлмаган ишларда иштирок этиш.

Талаба сифатли ва юқори савияда билим олиши, танлаган ихтисослиги бўйича юқори малакали мутахассис бўлиб етишиш учун зарур бўлган қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа ҳуқуқлардан фойдаланишга ҳақлидир.

Талаба ўз ҳуқуқларини суистеъмол қилмаслиги, бу ҳуқуқлардан ўзга шахслар манфаатига зид мақсадларда фойдаланмаслиги шарт.

3.3 Давлат грантлари ва тўлов-контракт асосида ўқитишнинг ишлаб чиқаришдан ажралган ёки ажралмаган ҳолдаги шаклида таълим олаётган талабалар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартиб ва миқдорда стипендия билан таъминланадилар.

Талабалар тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга асосан Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат стипендияси, Ислом Каримов ва Навоий номидаги Давлат стипендияларини ҳамда Институт кенгаши қарори билан белгиланган Ажиниёз Қосибай уғли, Ибрайим Юсупов номидаги стипендияларни шунингдек, ўқишга йўллаган юридик ва жисмоний шахслар тайинлаган стипендияларни олиш ҳуқуқига эгадирлар.

3.4.            Кундузги ўқув шаклида таълим олаётган талабаларга олий таълим муассасасида ўқиётган вақти давомида ўрнатилган тартибда ҳарбий хизматга чақириш муддатини кечиктириш имкони берилади.  

3.5.              Олий таълим муассасасининг  талабалар турар жойига муҳтож талабалари, олий таълим муассасасининг талабалар турар жойларидан санитария-гигиена меъёрлари ва қоидаларига жавоб берадиган жой билан таъминланади. Талабалар турар жойларида тўланадиган тўловларнинг ҳажми коммунал-маиший хизматлар учун тўловларни инобатга олиб, олий таълим муассасаси томонидан белгиланади. Талабалар турар жойига муҳтож талабалар эҳтиёжи мавжуд бўлмаган ҳолда, олий таълим муассасаси талабалар турар жойлари майдонидан бошқа мақсадларда фойдаланиши (ижарага бериш, бошқа келишувлар)га рухсат этилмайди.

Институтнинг талабалари ўқишдан бўш вақтларида ўрнатилган тартибда меҳнат фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқига эга.

3.6. Институтдан четлаштирилган талаба Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Талабалар ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисида”ги тасдиқланган Низомга мувофиқ белгиланган тартиби ҳамда қоидалари асосида қайта ўқишга тикланиши, ўқишни кўчириши мумкин.

Олий таълим муассасасидан маъмуриятнинг ташаббуси билан четлаштирилган шахсларни, барча ўқув шакллари бўйича талабалар сафига қайта тиклаш тўлов-контракт асосида амалга оширилади.

Институтнинг талабалари қонунда белгиланган тартиб ва қоидалар асосида ўқишини кўчириш (ўқишга қайта тикланиш) ҳуқуқига эга.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида таълим фаолиятини олиб бориш учун лицензияга эга бўлмаган, нодавлат олий таълим муассасалари ва бошқа мамлакатлар олий таълим муассасаларининг филиаллари (марказлар, бўлимлар, ўқув-маслаҳат пунктлари ва бошқалар)дан талабаларни институтга ўқишини кўчириш (ўқишга тиклаш) таъқиқланади. 

Институт ректорининг қарори асосида талабалар ўқишини институт доирасида олий таълимнинг мос ва турдош йўналишлари (мутахассисликлари) бўйича кўчириш ва тиклаш амалга оширилади.

Институтнинг талабалари белгиланган тартиб ва қоидалар асосида бошқа олий таълим муассасаларига ўқишларини кўчириш (ўқишга қайта тикланиш) ҳуқуқига эга.

Талабалар ўқишини бир олий таълим муассасасидан бошқасига кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби ва қоидалари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.

3.7.Институт талабалари олий таълимнинг давлат таълим стандартлари, малака талаблари, ўқув режалари ва дастурларида назарда тутилган билимларни эгаллашлари, топшириқларнинг барча турларини белгиланган муддатда бажаришлари зарур. Институтнинг Уставига, Ички тартиб ва одоб-аҳлоқ қоидалари ҳамда талабалар турар жойларида яшаш қоидаларига риоя этишлари шарт.

Ўзбекистон  Республикаси  Ҳукумати қарорларида назарда тутилган ҳоллардан  ташқари, талабаларни ўқиш вақти ҳисобидан таълим жараёни билан боғлиқ бўлмаган ишларга жалб этиш ман этилади.

3.8.Ўзбекистон  Республикаси  Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил          20 июндаги 393-сон қарори 3-иловасида “Олий таълим муассасалари талабалари ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисида”ги Низом келтирилган тартибда талаба олий таълим муассасасидан қуйидаги ҳолларда четлаштирилиши мумкин:

а) ўз хоҳишига биноан;

б) ўқишнинг бошқа таълим муассасасига кўчирилиши муносабати билан;

в) саломатлиги туфайли (тиббий комиссия маълумотномаси асосида);

г) ўқув интизомини ва олий таълим муассасасининг ички тартиб-қоидаларини бузганлиги учун;

д) бир семестр давомида дарсларни узрли сабабларсиз 74 соатдан ортиқ қолдирганлиги сабабли;

е) ўқиш учун белгиланган тўлов ўз вақтида амалга оширилмаганлиги сабабли (тўлов-контракт бўйича таҳсил олаётганлар учун);

ж) талаба суд томонидан озодликдан маҳрум этилганлиги муносабати билан;

з) вафот этганлиги сабабли.

Ҳарбий хизматни ўташ, саломатлигини тиклаш, ҳомиладорлик ва туғиш, шунингдек болаларни парвариш қилиш таътиллари даврида талабага Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан тасдиқланган тартиб асосида академик таътил берилиши мумкин.

Белгиланган муддатларда фанларни ўзлаштира олмаган (академик қарздор бўлган) талаба  институт ректори буйруғи билан курсдан қолдирилади.

Академик қарздорлиги туфайли курсдан қолдирилган талаба тўлов-шартнома асосида ўқишини қуйи курсдаги ўқув семестри бошидан бошлаши мумкин.

Курсдан қолдирилган талаба ушбу Уставнинг 3.8-бандидаги ҳолатлар бўйича талабалар сафидан четлаштирилиши мумкин.

Институт маъмурияти ташаббуси билан ушбу Уставнинг 3.8-банди “е” кичик бандига кўра талабаларни ўқишдан четлаштириш талабалар касаба уюшмасининг ёзма розилигини инобатга олган ҳолда (касаба уюшмаси аъзоси бўлган талабалар учун) амалга оширилади. Шунингдек, талаба мазкур Уставнинг 3.8-банди “г” кичик бандига кўра четлаштирилаётган ҳолда, институтнинг Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи институт етакчиси билан ҳам келишилиши мумкин.

Интизомий жазога тортилган талаба ўзига қўлланилган жазо чорасининг қонунийлиги ва адолатлилиги юзасидан қонун хужжатларида белгиланган тартибда норозилик билдириши мумкин.

Талабага нисбатан қўлланилган интизомий жазо юзасидан маълумот унинг шахсий йиғма жилдида сақланади.

Интизомий жазолар талабаларнинг касаллик ёки таътилда бўлган вақти ҳисобга олинмаган ҳолда хатти-ҳаракат аниқлангандан сўнг бир ойдан ва хатти-ҳаракат содир этилганидан сўнг олти ойдан кечиктирилмай қўлланилади. Талабалар касаллик пайтида, академик таътил ёки ҳомиладорлик ва туғиш ҳолати билан боғлиқ бўлган таътил пайтларда талабалар сафидан четлаштириш мумкин эмас.

Касаллик пайти талаба (ёки унинг ота-онаси) ариза ва тегишли маълумотномалар билан, одатда, бир ҳафтадан кечиктирилмасдан олий таълим муассасасига маълум қилинади.

Талаба институтдан четлаштирилганда, унга (ота-онаси ёки ҳуқуқий васийсига уларнинг аризаси билан) шахсий ҳужжатлари, белгиланган шаклдаги академик маълумотнома топширилади ва уларнинг нусхаси шахсий йиғма жилдга тикиб қўйилади.

Институтда ишлаб чиқаришдан ажралган ёки ажралмаган ҳолда муваффақиятли ўқиётган талабаларга уларнинг иш жойидан Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексининг тегишли моддаларида назарда тутилган имтиёзлар (маош сақланган ёки сақланмаган ҳолда қўшимча таътил, олий таълим муассасаси жойлашган манзилга бориш ва келиш учун йўл ҳақи ва бошқалар) берилади.

Докторантлар ва мустақил изланувчилар:

3.9.             Институтда фалсафа доктори (РhD) ва фан доктори (Doctor of Science) илмий даражасини олиш учун диссертациялар таянч докторантура, докторантура орқали ва мустақил равишда тайёрланади.

3.10. Институтда профессор-ўқитувчиларнинг таркиби, илмий ходимлар, техник-муҳандислик, маъмурий-хўжалик, ишлаб чиқариш, ўқув-ёрдамчи ва бошқа ишчи-хизматчилар лавозимлари мавжуд.

3.11. Профессор - ўқитувчилар лавозимларига ишга қабул қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 16 февраль               20-сонли қарори билан тасдиқланган “Олий таьлим муассасаларига педагог ходимларни танлов асосида ишга қабул қилиш тартиби тўғрисида”ги Низомга мувофиқ танлов асосида амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1992 йил 9 март Ф-137 ва 2005 йил 7 майдаги Ф-2209-сонли  фармойишларига мувофиқ олий таълим муассасасининг проректорлари ректор тавсиясига кўра Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазири томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти девони ҳамда Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда тайинланади. Факультет декани Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишилган ҳолда олий таълим муассасаси ректорининг буйруғи асосида тайинланади.

3.12.   Институтнинг профессор-ўқитувчилари ва илмий ходимлари қуйидаги ҳуқуқларга эга:

а) белгиланган тартибда институт ва факультет Кенгашларига сайлаш ва сайланиш;

б) олий таълим муассасасининг фаолиятига тааллуқли масалаларни муҳокама қилишда иштирок этиш;

в) олий таълим муассасасининг ахборот-ресурс маркази, ўқув ва илмий бўлинмаларнинг хизматларидан, шунингдек, ижтимоий-маиший, тиббий ва бошқа бўлимлар хизматидан жамоа шартномасига мувофиқ фойдаланиш;

г) ўқитишнинг услуб ва воситаларини танлаш, ўқув ва илмий жараённинг юқори сифатини таъминловчи илмий-тадқиқот ишларини амалга ошириш;

д) олий таълим муассасаси маъмуриятининг буйруқ ва фармойишлари юзасидан қонунчиликда белгиланган тартибда мурожаат қилиш;

е)  қонунчиликда белгиланган тартибда вакант профессор-ўқитувчи лавозимларига эълон қилинган танловларда қатнашиш;

ж) ўзлари ишлаётган кафедра, факультетдан ташқари бошқа факультет, кафедра, ташкилотларда ўриндошлик асосида ишлаш (асосий иш жойи билан келишилган ҳолда);

з) хорижий ҳамкасбларнинг соҳага доир илмий ва ўқув-услубий адабиётлари билан танишиш ва улар билан фикр алмашиш;

и) ўз фани бўйича сифатли дарсликлар ва ўқув қўлланмалар тайёрлаш;

й) назарий билимларини амалий тажрибасини, илмий-тадқиқот олиб бориш услубини, педагогик маҳоратини такомиллаштириб бориш;

к) талабаларнинг илмий-тадқиқот ишларига раҳбарлик қилиш;

л) грантлар, илмий лойиҳалар, хўжалик шартномаларида иштирок этиш;

м) Ўзбекистон Республикасининг таълим соҳасига оид қонунчилигида белгиланган бошқа ҳуқуқлардан фойдаланиш.

3.13.   Институтнинг профессор-ўқитувчилари ва илмий ходимларининг мажбуриятлари қуйидагилардан иборат:

-       таълим тўғрисидаги қонунчилик, меҳнат интизоми, институтнинг Устави, Ички тартиб ва одоб-аҳлоқ қоидаларига қатъий риоя қилиш, ўзларининг хизмат вазифаларини виждонан бажариш ва ўқитувчилик шаънига доғ туширмаслик;

-       иш жараёнида мулоқат қиладиган институт ходимлари, талабалари ва бошқа шахслар билан ҳушфеъл муносабатда бўлиш;

-       иш берувчининг қонуний фармойишларини, ҳар йили тасдиқланадиган шахсий иш режанинг ўқув-услубий, илмий ва маънавий-маърифий ишларини ўз вақтида ва сифатли бажариш;

-       дарслик, ўқув қўлланма ва бошқа ўқув адабиётлари, илмий мақолалар, монографиялар ёзиш;

-       тарбиявий ишларни олиб бориш, талабалар билан маънавий- маърифий ишларда, шу жумладан, дарсдан ташқари вақтларда ўтказиладиган тадбирларда бевосита иштирок этиш;

-       кафедранинг тасдиқланган илмий-амалий, илмий-педагогик анжуманларида иштирок этиш;

-       ўз малакасини мунтазам равишда ошириб бориш;

-       академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари учун ҳамкорликда янги авлод ўқув адабиётлари, ўқув-услубий мажмуалар яратишда иштирок этиш;

-       академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида очиқ ва муаммоли машғулотлар ҳамда “мастер класс”лар ўтказиш;

-       ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизими муассасаларида ўтказиладиган маънавий-маърифий тадбирларда иштирок этиш;

-       ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизими муассасаларида замонавий ахборот-коммуникация ҳамда педагогик технологиялар асосида таълим сифатини оширишга доимий равишда кўмаклашиш;

-       меҳнатни муҳофаза қилиш, техника хавфсизлиги ва ишлаб чиқариш cанитария ва гигиенаси қоидаларига риоя қилиш;

-       институтнинг мол-мулкини авайлаш, ундан оқилона фойдаланиш;

-       иш берувчига бевосита етказилган моддий зарарни ўрнатилган тартибда қоплаш;

-       институтнинг жамоатчилик ишларида қатнашиш;

-       педагогик ва илмий жараённинг самарадорлигини таъминлаш;

-       таълим олувчиларнинг танлаган йўналиши (мутахассислиги) бўйича юксак касбий тайёргарлигини ва меҳнатга бўлган қобилиятни шакллантириш;

-       чет тиллари ва ахборот-коммуникация технологияларидан билим даражасини мунтазам ошириб бориш;

-       таълим олувчиларда мустақил фикрлаш, ташаббускорлик, ижодий қобилиятини шакллантириш;

-       институтда “Устоз-шогирд” тизимида иштирок этиб, ўзига бириктирилган шогирдлар билан педагогик, илмий-педагогик, маънавий-маърифий ва тарбиявий ишларни амалга ошириш;

-       ўзининг одоби, маданияти, маънавий савияси билан ўрнак бўлиш;

-       кийиниш маданиятига риоя этиш;

-       республикада амалга оширилаётган кенг кўламдаги илмий- иқтисодий ислоҳотлар ва жаҳонда рўй бераётган янгиликлардан хабардор бўлиш;

-       институт, факультет, кафедра томонидан ташкил этиладиган маданий, маънавий, маърифий тадбирларда фаол иштирок этиш;

-       ўзи ўқитадиган фан дастурини мунтазам фан ва техника ютуқлари асосида бойитиб бориш;

-       ўқув машғулотларини юқори савияда ташкил этиш ва ўтиш;

-       фан йўналишига тегишли янги манбаларни топиш ва улар билан талабаларни таништириб бориш;

-       ҳар ўқув йили бошлангунга қадар ўзи машғулот олиб борадиган фан(лар)нинг ишчи ўқув дастури, календарь режасини ишлаб чиқиш ва кафедра мажлисида тасдиқлаш;

-       рейтинг назоратларини ўз вақтида ўтказиш;

-       талабалар билимини холисона баҳолаш;

-       янги педагогик технологияларни дарс жараёнида қўллаш;

-       ўзининг илмий салоҳияти ва педагогик маҳоратини ошириш;

-       талабалар илмий-тадқиқот ишларига раҳбарлик қилиш;

-       хўжалик шартномалари асосида илмий-тадқиқот ишларини бажариш;

-       олий таълим тизимида амалга оширилаётган ислоҳотларда фаол қатнашиш.

3.14.   Институт ходимларининг чет эл хизмат сафарлари вазирлик томонидан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларидан хорижий сафарларга бориш тартиби тўғрисида”ги муваққат Йўриқнома асосида амалга оширилади.

 

IV.Ўқув, ўқув-методик, илмий-тадқиқот ишлари ва педагогик

кадрлар тайёрлаш

 

4.1. Олий ўқув юртидан кейинги институт қуйидаги бакалавриат таълим йўналишлари ва таълимнинг асосий ва қўшимча таълим (педагог ходимларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш) дастурлари асосида педагогик кадрлар тайёрлашни амалга ошириб, магистратура мутахассисликлари бўйича олий таълимни амалга оширади:

Илова: бакалавриат ва магистратура мутахассисликлари бўйича

а) бакалавриат:

1.

5110100 -Математика ўқитиш методикаси

2.

5110200 -Физика ва астрономия ўқитиш методикаси

3.

5110300 -Кимё ўқитиш методикаси

4.

5110400 -Биология ўқитиш методикаси

5.

5110500 -География  ўқитиш методикаси

6.

5110600 -Тарих  ўқитиш методикаси

7.

5110700 -Информатика ўқитиш методикаси

8.

5110800 -Тасвирий санъат  ва муҳандислик графикаси

9.

5110900 -Педагогика ва психология

10.

5111011 –Касбий таълим: дизайн

11.

5111100 -Мусиқа таълими

12.

5111200 -Ўзбек тили ва адабиёти

13.

5111300 -Рус  тили ва адабиёти

14.

5111302 –Қорақалпоқ тили ва адабиёти

15.

5111300 -Қозок  тили ва адабиёти

16.

5111300 -Рус тили ва адабиёти ўзга тилли гуруҳларда

17.

5111400 -Инглиз тили ва адабиёти

18.

5111600 -Миллий ғоя, маънавият асослари ва ҳуқуқ таълими

19.

5111700 -Бошланғич таълим ва спорт тарбиявий иши

20.

5111800 -Мактабгача таълим 

21.

5111900- Дефектология

22.

5112000 -Жисмоний маданият

23.

5112001 - Жисмоний маданият (хотин-қизлар спорти йўналиши бўйича)

24.

5112100-Меҳнат таълими

б) магистратура ўқув шакли учун қуйидаги таълим йўналишлари мавжуд:

1.

5А110401 -Аниқ ва табиий фанлар ўқитиш методикаси (Биология)

2.

5А110601 -Ижтимоий-гуманитар фанларни ўқитиш методикаси (Тарих)

3.

5А110701 - Таълимда ахборот технологиялари

4.

5А110901 - Педагогика назарияси ва тарихи (умумий педагогика)

5.

5А110902 - Педагогика ва психология

6.

5А111201 - Ўзбек тили ва адабиёти

7.

5А111601 - Ижтимоий гуманитар фанларни ўқитиш методикаси (маънавият асослари)

8.

5А111701 - Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (бошланғич таълим)

 

Институтда кадрлар истеъмолчиларининг талаблари асосида олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг буйруғи билан янги йўналиш ва мутахассисликлар бўйича кадрлар тайёрланишини ташкил этиш мумкин.

Институтда таълимнинг асосий дастурлари қуйидаги икки босқичда амалга оширилади: бакалавриат ва магистратура.

Бакалавриат - таълим йўналиши бўйича фундаментал ва амалий билимлар берувчи, ўқиш муддати 4 йилдан кам бўлмаган кундизги, 3 йилдан кам бўлмаган махсус сиртқи таянч олий таълимдир.

Бакалавр дастурини тугатган битирувчиларга давлат аттестацияси якунлари асосида таълим йўналиши бўйича «Бакалавр» даражаси берилади ҳамда давлат намунасидаги диплом топширилади.

Магистратура - йўналишнинг муайян мутахассислиги бўйича фундаментал ва амалий билимлар берувчи, бакалавриат негизида, ўқиш муддати 2 йилдан кам бўлмаган олий таълимдир.

Магистратура дастурини муваффақиятли тамомлаган битирувчиларга давлат аттестацияси якуни натижаси асосида муайян мутахассислик бўйича «Магистр» даражаси берилади ва давлат намунасидаги диплом топширилади.

Бакалавр ва магистрлик давлат намунасидаги диплом унинг эгаларига касбий фаолият билан шуғулланиш ёки танланган таълим йўналишига ва мутахассислигига мувофиқ таълим муассасаларининг навбатдаги босқичларида ўқишни давом эттириш ҳуқуқи берилади.

Институтда таълим жараёни таянч олий таълим муассасаси томонидан ишлаб чиқиладиган ва ўрнатилган тартибда тасдиқланадиган ўқув режалари ва дастурлари асосида институт ректори томонидан тасдиқланган йиллик ўқув жараёни ҳамда машғулотлар жадвали билан тартибга солинади.

Таълим жараёнини мақсадли йўналтириш йўли билан ташкил этиш, яъни таълим шакллари, услуб ва воситаларни танлаш йўли билан институт талабаларига олий таълимнинг асосий касбий таълим дастурларини ўзлаштириш учун зарурий шароитлар яратиб берилиши лозим.

Таълим ва тарбиянинг бирлиги Олий таълимнинг давлат таълим стандартлари, малака талаблари, ўқув режа ва дастурлари асосида таъминланади.

4.2.Институтда ўқув машғулотларининг қуйидаги асосий турлари белгиланган: маъруза, амалий, лаборатория, семинар, курс иши, малакавий амалиёт, битирув малакавий иши ҳамда магистрлик диссертацияси.

Аудитория машғулотларининг барча турлари учун 80 дақиқалик академик соат белгиланган. Ўқув машғулотлари орасидаги танаффус камида 10 дақиқа бўлади.

Таълим ва тарбия олиб бориладиган тиллар: ўзбек, қорақалпоқ, рус ва қозоқ тиллари ҳисобланади.

4.3.Институтда кадрларни тайёрлаш ишлаб чиқаришдан ажралган ёки ажралмаган ҳолларда олиб борилади.

Олий таълимнинг асосий касбий таълим дастури доирасида таълим олишнинг барча шакллари учун ўрнатилган тартибда ишлаб чиқилган ва “Узстандарт” агентлигида давлат рўйхатидан ўтказилган давлат таълим стандартлари ва малака талаблари қўлланилади.

4.4.Институтда ўқув йили икки семестрга бўлинади ва унинг ҳар бирида талабаларнинг ўзлаштириши рейтинг назорати шаклида олиб борилади.

Ўзлаштирувчи талабаларни курсдан курсга ўтказиш факультет деканининг тавсияси асосида ректор буйруғи билан амалга оширилади. Талабаларни курсдан курсга шартли ўтказиш мумкин эмас.

Олий таълимнинг таълим дастурларини ўзлаштириш Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан тасдиқланган ва Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган “Олий таълим муассасалари талабалари билимини назорат қилиш ва баҳолашнинг рейтинг тизими тўғрисида Низом”га мувофиқ тартибга солинади ҳамда “Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасалари битирувчиларининг якуний давлат аттестацияси тўғрисида”ги Низомга мувофиқ битирувчиларнинг якуний давлат аттестацияси натижалари асосида тугалланади.

4.6.Институтда илғор педагогик ва ахборот технологиялари, таълимни индивидуаллаштириш ва мустақил таълим олиш воситаларини, модул тизими ҳамда масофавий таълим беришни қўллаш ҳисобига мутахассислар тайёрлаш сифатини оширишга йўналтирилган илмий-услубий ишлар амалга оширилади.

Олий ўқув юртидан кейинги таълим –Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Олий ўқув юртидан кейинги таълим тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги 2017 йил 16 февралдаги ПҚ-4958-сон Фармони, Вазирлар Маҳкамасининг “Олий ўқув юртидан кейинги таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2017 йил 22 майдаги 304-сонли қарори асосида ташкил этилади.

 

V. Институтнинг таркиби

Институтнинг таркибига қуйидагилар киради:

а) Факультетлар: 

1. Физика-меҳнат факультети

2. Математика-информатика факультети

3. Тарих-география факультети

4. Кимё-биология факультети

5. Жисмоний маданият факультети

6. Педагогика факультети

7. Мактабгача ва бошланғиш таълим факультети

8. Филология факультети

9. Чет тиллари факультети

 

б) Кафедралар:

1. Математика ўқитиш методикаси

2. Информатика ўқитиш методикаси

3. Физика ўқитиш методикаси

4. Меҳнат таълими

5. Ўзбек тили

6. Ўзбек адабиёти

7. Қозоқ тили ва адабиёти

8. Инглиз тили ва адабиёти

9. Факультетлараро чет тиллари

10 .Рус тили ва адабиёти

11. Тарих ўқитиш методикаси

12. Миллий ғоя, маънавият асослари ва ҳуқуқ таълими

13. Ижтимоий фанлар

14. Қорақалпоқ тили

15. Қорақалпоқ адабиёти

16. Биология ўқитиш методикаси 

17. Кимё ўқитиш методикаси

18. География ўқитиш методикаси

19. Жисмоний маданият

20. Факультетлараро жисмоний маданият

21. Педагогика

22. Психология

23. Тасвирий санъат ва мухандислик графикаси

24. Мусиқий таълим

25. Бошланғич таълим методикаси

26. Умумий педагогика ва психология

27. Мактабгача таълим

 

в) бошқарма, марказ ва бўлимлар: 

1. Ўқув-услубий бошқарма

2. Ходимлар бўлими

3. Ички назорат ва мониторинг  бўлими

4. Магистратура бўлими

5. Бухгалтерия

6. “Maънавият ва маърифат” ва  иқтидорли ёшлар билан ишлаш бўлими

7. Илмий-тадқиқот ва илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш бўлими

8. Маркетинг бўлими

9. Девонхона ва архив

10. Режа-молия бўлими

11. Техник фойдаланиш ва хўжалик бўлими

12. Ахборот ресурс маркази

13. Ахборот технологиялари маркази

14. Халқаро бўлим

15. Талабалар турар жойлари

16. Таҳририй-нашриёт бўлим

17. Фуқаро мудофааси ва меҳнатни муҳофазаси бўлими

18. Таълим муассасалари билан ишлаш бўлими

19. 1 ва 2 бўлимлар

20. Юрисконсульт

21. Таълим сифатини назорат қилиш бўлими

22. Махсус сиртқи бўлим

23. Халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий маркази.

Институт факультетларини Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишилган ҳолда ректор томонидан тайинланадиган декан бошқаради.

Факультет декани ўз фаолиятида “Олий таълим муассасасининг факультети тўғрисидаги Низом”га амал қилади.

“Олий таълим муассасасининг факультети тўғрисида”ги Низомга мувофиқ факультетда Кенгаш ташкил этилади. Кенгашнинг таркиби, ваколатлари ва фаолияти “Олий таълим муассасаси факультетининг Кенгаши тўғрисида”ги Низомга мувофиқ ташкил этилади.

Кафедра фаолиятига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган Низомга мувофиқ танлов асосида институтнинг Кенгаши томонидан сайланадиган мудир раҳбарлик қилади.

Кафедра мудирининг ваколатлари ва кафедра фаолияти белгиланган тартибда “Олий таълим муассасасининг кафедраси тўғрисида”ги Низомга мувофиқ белгиланади.

г) Институт тасарруфида 1 та академик лицей фаолият кўрсатмоқда.

Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институти қошидаги 1-сонли Нукус академик лицейи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 26-сентябрьдаги «Олий таълим муассасаларига кириш учун номзодларни мақсадли тайерлаш тизимини янада такомилаштириш туғрисида» ПҚ-3290 қарори билан институт тасарруфига берилди.

Институт ҳузуридаги академик лицей юридик шахс мақомига эга давлат таълим муассасаси бўлиб, ўз мустақил балансига, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг ғазначилигида шахсий ғазна ҳисоб варақаларига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби туширилган ва ўз номи Давлат тилида ёзиладиган муҳрига эга бўлади.

Академик лицейлар самарали фаолият кўрсатиши, улардаги ўқитиш сифатини таъминлаш ҳамда улар моддий-техника базаси ва юқори малакали ўқитувчилар таркиби билан таъминланганлиги, таълим-тарбия жараёни устидан назорат қилиниши битирувчиларнинг олий таълим муассасаларига ўқишга кириш кўрсаткичларини назорат қилиб бориш масъулияти Академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари билан ишлаш бўйича проректор ва лицей директорига юкланади.

д) Институт ҳузуридаги халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий  маркази Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 26 сентябрдаги “Педагог кадрларни қайта тайёрлаш, халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3289-сонли Қарори билан Қорақалпоғистон Республикаси халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти Нукус давлат педагогика институти тасарруфига ўтказилган.

Институт ҳузуридаги халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий маркази институтнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади.

Нукус давлат педагогика институт ҳузуридаги халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий маркази юридик шахс мақомига эга давлат таълим муассасаси бўлиб, ўз мустақил балансига, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг ғазначилигида шахсий ғазна ҳисоб варақаларига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби туширилган ва ўз номи Давлат тилида ёзиладиган муҳрига эга бўлади.                                                                                       Марказда  6 кафедра, 6 бўлим, 1 марказ (масофадан ўқитиш) фаолият кўрсатади.

            е) Махсус сиртқи бўлим.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 9 августдаги ПҚ-3183-сон «Олий таълим муассасаларида педагог йўналишида махсус сиртқи бўлимларни ташкил этиш тўғрисида» қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг 2017 йил 9 августдаги 07/1-1926-сон топшириқларини ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълими вазирининг 2017 йил 12 августдаги 559-сонли буйруғи асосида Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институтида педагогика йўналишида махсус сиртқи бўлим ташкил этилди.

 

VI. Институтни  бошқариш

6.1. Институтни бошқариш Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги ҳамда ушбу Уставга мувофиқ якка раҳбарлик ва институт Кенгаши, Васийлар кенгаши орқали жамоатчилик бошқарувини уйғунлаштириш тамойили асосида амалга оширилади.

6.2. Институтни бевосита бошқариш Ўзбекистон Республикаси Президентнинг 1992 йил 9 март 137-ф фармойишида белгиланган тартиб асосида тайинланадиган ректор томонидан амалга оширилади.

Ректор олий таълим муассасаси фаолиятига, шунингдек, институтнинг Ички тартиб қоидалари, Олий таълим тўғрисидаги Низом ҳамда мазкур Уставда белгиланган мажбуриятлар учун тўла масъулдир.

Ректор Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ институт номидан иш олиб боради, барча идоралар, муассасалар, корхоналарда унинг вакили сифатида қатнашади, институтнинг мол-мулкига масъуллик қилади, шартномалар тузади, ишончномалар беради, банк муассасаларида институтнинг ҳисоб рақамларини очади, молиявий маблағлардан ўрнатилган тартибда фойдаланиш бўйича буйруқ ва фармойишлар беради.

Ректор лавозими ваколати доирасида:

- институтнинг барча ходимлари, талабалари ва бошқа таълим олаётганлар учун буйруқлар чиқаради ва топшириқлар беради;

- Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишилган ҳолда факультет деканлари, бош ҳисобчи, кассир ҳамда Адлия вазирлиги билан келишилган ҳолда юрисконсульт билан меҳнат шартномаларини тузади ва бекор қилади;

- институт проректорлари лавозимига номзодларни тавсия этади ва проректорлар, деканларнинг муайян вазифалари хамда масъулиятларини белгилайди;

- институт ходимлари билан Ўзбекистон Республикаси меҳнат қонунчилиги ва Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда меҳнат шартномаларини тузади ва бекор қилади;

- институт таркибига кирган илмий-тадқиқот, тажриба-экспериментал ҳамда бошқа ташкилот ва бўлинмаларнинг вазифаларини белгилайди, улар тўғрисидаги низомларни тасдиқлайди;

- институт ходимларининг лавозим маошларига устамалар ва қўшимчаларни ўрнатилган тартибда белгилайди;

- касаба уюшма қўмитаси ёки институтнинг бошқа ваколатли органи билан келишган ҳолда Ички тартиб ва Одоб-аҳлоқ коидаларини тасдиқлайди;

- институтда Намунавий штат бирликларига мувофиқ ажратилган маблағлар ҳамда иш ҳақи фонди, тасдиқланган олий таълим муассасаси - институт ходимларининг сони ва лавозим маошлари, тариф сеткаси доирасида институт профессор-ўқитувчилари таркиби ва институтнинг бошқа ходимларининг штат бирлигини тасдиқлайди ҳамда лавозим маошларини белгилайди;

- институт  Кенгашининг тавсиясига кўра ўрнатилган тартибда тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ факультетларни, кафедраларни очиш ёки ёпиш қарорларини тасдиқлайди. “Олий таълим муассасаси кафедраси тўғрисида намунавий Низом талабларидан келиб чиққан ҳолда институт Кенгашининг тавсиясига кўра, кафедралар ташкил этилади ёки тугатилади. Институт ректорига ўзи ишлаётган олий таълим муассасаси ва ундан ташқарида ҳақ тўланадиган бошқа раҳбарлик лавозимида (илмий ва илмий- методик раҳбарликдан ташқари) ўриндошлик бўйича ишлашга рухсат этилмайди. Ректор ўз вазифаларини ўриндошлик бўйича бажариши мумкин эмас.

6.3. “Олий таълим тўғрисида”ги Низомга мувофиқ институт фаолиятининг асосий масалаларини кўриш учун ректор раислигида Кенгаш ташкил этилади.

Кенгаш таркибига ректор (раис), проректорлар, факультет деканлари, олий ўқув юрти таркибига кирувчи мустақил ташкилот ва тармоқлар директорлари, мутахассис чиқарувчи кафедра мудирлари,  институтнинг ёшлар иттифоқи етакчиси, касаба уюшмаси кенгаши вакиллари киради. Кенгашнинг бошқа аъзолари умумий мажлисда (конференцияда) яширин овоз бериш йўли билан сайланади. Кенгаш таркиби ректор буйруғи билан тасдиқланади.

Кенгашнинг ваколати ва фаолият юритиш тартиби Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан тасдиқланган “Олий таълим муассасасининг Кенгаши тўғрисида намунавий Низом” билан белгиланади.

6.4.Институтда касаба уюшмалари ва бошқа жамоатчилик ташкилотлари фаолият кўрсатади. Талабалар ва ходимлар манфаатларини ҳимоялашни ходимлар ва талабаларнинг вакиллари сифатида институтда сайланган органлари амалга оширади. Талабалар ва ходимлар ваколатли органларининг ҳуқуқлари ва уларга нисбатан олий таълим муассасаси - институт маъмуриятининг мажбуриятлари қуйидагилардан иборат:

- ходимлар вакиллик органларининг ҳуқуқларига риоя қилиш, уларнинг фаолиятига кўмаклашиш;

-   ходимларнинг манфаатларига тааллуқли қарорлар қабул қилишдан олдин уларнинг вакиллик органлари билан маслаҳатлашиш, меҳнат тўғрисидаги қонунлар ва бошқа норматив ҳужжатларда кўрсатилган ҳолларда эса, уларнинг розилигини олиш;

-   ходимлар вакиллик органларининг таклифларини ўз вақтида кўриб чиқиш ва қабул қилинган қарорлар ҳақида уларга ёзма равишда асосли жавоб бериш;

-   ходимларнинг вакиллик органлари аъзоларини корхонага, манфаатлари ифода этилаётган ходимларнинг иш жойларига монеликсиз қўйиш;

-   ходимларнинг вакиллик органларига меҳнат, институт фаолияти масалаларига ва бошқа ижтимоий-иқтисодий масалаларга доир ахборотни текин бериш;

-   ходимларнинг вакиллик органларига ўз вазифаларини бажаришлари учун зарур шароит яратиб бериш;

-   ходимларнинг вакиллик органларига нисбатан меҳнат тўғрисидаги қонунлар ва бошқа норматив ҳужжатларда назарда тутилган бошқа мажбуриятларни бажариш.

Амалдаги низомларга мувофиқ институтда илмий ва ихтиёрий жамиятлар, илмий-услубий, илмий-техник кенгашлар ва комиссиялар, ёш олимлар кенгаши ва бошқалар ташкил этилиши мумкин.

Ректорат ва Кенгаш ўз фаолиятида институт жамоатчилик ташкилотларининг тавсияларини кўриб чиқади ва ўз фаолиятларида уларни ҳисобга олади.

 

VII. Молия - хўжалик фаолияти ва моддий-техник база

7.1. Институтга ушбу Уставда назарда тутилган фаолиятни амалга ошириш мақсадида оператив бошқариш ҳуқуқи билан давлат (таъсисчи) томонидан бинолар, иншоотлар, мулкий мажмуалар, ўқув тажириба базаси, институтнинг паспортига мувофиқ асбоб-ускуналар, шунингдек истеъмол, ижтимоий, маданий ва бошқа мақсадлар учун зарур бўлган мулклар бириктирилган.

Институт Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан амалга ошириладиган давлат тасарруфидан чиқариладиган ва хусусийлаштириладиган объектлар қаторига киритилган.

Институтга ажратилган ер участкалари  муддатсиз текин фойдаланиш учун бириктирилган.

                7.2. Институт жисмоний ва юридик шахслардан совға, ҳадя, хомийлик ёки васият бўйича берилган пул маблағлари, мол-мулк ва бошка мулкий объектларга, институт фаолиятининг самараси ҳисобланган интеллектуал ва ижодий маҳсулотларга, шунингдек ўз фаолияти орқали оладиган даромадлар ва бу даромадлар ҳисобидан сотиб олинадиган мулкий объектларга эгалик қилади.

   7.3. Институт мол-мулкни ижарага олувчи ва мол-мулкни ижарага берувчи сифатида фаолият кўрсатиш ҳуқуқига эга. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси, Ижара тўғрисидаги қонун ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган “Давлат мулкини ижарага бериш тартиби тўғрисида”ги Низомга мувофиқ  ўзига бириктирилган ижарага берилиши қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бинолар, иншоотлар ва уларнинг қисмлари, асбоб-ускуналар, транспорт воситалари шаклидаги давлат мулки ва бошқа мол-мулклари Кенгашнинг розилиги билан тасарруф этиш ҳуқуқисиз, белгиланган нархлар бўйича ижарага беришни амалга оширади.

Ижара ҳақи сифатида олинган маблағлар таълим жараёнини таъминлаш ва уни ривожлантириш учун фойдаланилади.

   7.4. Институтнинг таълим фаолиятини молиявий таъминлаш давлат грантлари асосида мутахассислар тайёрлаш учун ажратилган бюджет маблағлари, давлат томонидан белгиланган нормативлардан келиб чиққан ҳолда қайта тайёрлаш ва ходимларнинг малакасини ошириш ҳисобига ажратилган маблағлар, шунингдек бюджетдан ташқари маблағлар, жумладан, талабалар ва тингловчиларни ўқитиш учун белгиланган тартибда олинган тўлов-шартнома асосидаги маблағлар ва тадбиркорлик тушумлари ҳисобидан амалга оширилади.

7.5. Институт асосий фаолиятига зарар етмайдиган тартибда таълим ҳамда бошқа соҳаларда пуллик таълим ва сервис хизматларини амалга ошириши мумкин. Институт шуғулланадиган тадбиркорлик фаолияти унинг Уставида белгиланган вазифаларга мос келиши керак.

Институт ўз мулки билан хўжалик юритувчи субъектлар, жамиятлар ва ширкатларнинг устав жамғармасида қатнашиш, пуллик таълим хизматлари, маслаҳатлар ва бошқа хизматлар учун нархларни белгилаш, солиқ ва конунчиликда назарда тутилган бошқа мажбурий тўловлардан сўнг қолган даромадни мустақил тасарруф этиш ҳуқуқига эга.

Институт пуллик таълим хизматлари кўрсатишни бюджетдан ажратиладиган маблағлар ҳисобидаги таълим фаолияти доирасида ва унинг ўрнига амалга ошириши мумкин эмас.

Институт Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига ҳамда мазкур Уставга зид бўлмаган шартномаларни тузиш, мажбуриятлар ва бошқа шартларни белгилаш бўйича масалаларни мустақил ҳал қилади.

7.6. Институтда лавозим маошлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 24 июлдаги “Республика олий таьлим муассасалари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тизимини такомиллаштириш ва уни моддий рағбатлантиришни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-926-сон қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 1 августдаги “Республика олий таълим муассасалари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тизимини такомиллаштириш ва уни моддий рағбатлантиришни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 164-сонли қарори ва меҳнатга ҳақ тўлашнинг ягона тариф сеткасига мувофиқ белгиланади. Институт ходимига лавозим маоши (ставка) ўз функционал вазифаларини ҳамда меҳнат шартномасида назарда тутилган ишларни бажарганлиги учун тўланади. Қўшимча маош, устама ва бошқа моддий рағбатлантириш тадбирларининг ҳажмини институт мустақил, моддий рағбатлантириш фонди доирасида конунчиликда белгиланган тартибда ва ҳажмда амалга оширади.

Белгиланган меҳнат ҳақи махсус ишчи гуруҳ хулосасига кўра фақат уни ошириш мақсадида қайта кўриб чиқилиши мумкин.

7.7.  Институтда ташкил этилган жамоат ташкилотларига фаолият кўрсатишлари учун зарур бўлган хоналар ажратилади.

Институт қошида тиббий ёрдам учун, шунингдек, ўрнатилган тартибда ташкил этилган умумий овқатланиш тузилмасига (ошхона, буфет) иситиш, ёритиш ва сув таъминоти билан таьминланган хоналар ажратилади.

Институтнинг тегишли биноларини таъмирлаш, реконструкция қилиш ёки янгиларини қуриш, уларнинг молиявий таъминоти қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.

 

VIII. Халқаро ҳамкорлик

8.1.   Институт Ўзбекистон Республикаси “Таълим тўғрисида”ги Қонунининг 33-моддасига мувофиқ таълим соҳасида халқаро ҳамкорликда иштирок этади, чет давлатларнинг тегишли ўқув юртлари билан бевосита алоқалар ўрнатиш ҳуқуқига эга.

Чет эл фуқароларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш, таълим муассасаси илмий - педагогик ходимларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида ўқитувчилик ва илмий - тадқиқотчилик ишлари давлатлараро органининг хорижий давлатларнинг таълимни бошқариш бўйича тегишли органлари ўртасидаги шартномалар, шунингдек институтнинг қонунчиликка мувофиқ чет эл фуқаролари ва хорижий юридик шахслар билан бевосита тузган шартномалари асосида амалга оширилади.

8.2.    Институт қуйидаги ҳуқуқларга эга:

-   Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари деб қаралиши мумкин бўлмаган, хорижий шериклар билан ҳамкорликдаги фаолият тўғрисида белгиланган тартиб асосида шартномалар тузиш;

-хорижий шериклар иштирокида институтнинг таркибий бўлинмалари (марказлар, лабораториялар, техник парклар ва бошқа бўлинмалар)ни қонунчиликда кўзда тутилган тартибда ташкил этиш.

8.3.    Институт Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига мувофиқ ушбу Уставда назарда тутилган ва “Таълим тўғрисида”ги қонуни ҳамда Кадрлар тайёрлаш миллий дастурида белгиланган вазифаларни бажариш борасида алоқаларни ривожлантиришга йўналтирилган ташқи иқтисодий фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқига эга.

8.4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 апрелдаги «Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-2909-сонли қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институтида қуйдагилар амалга оширилади:

- ўқитувчилар, ёш олимлар ва магистрантларни малака оширишга, стажировкага магистратура ва PhD бўйича хорижий ОТМ билан музокаралар олиб бориш;

- Ўқув жараёнига ҳалқаро таълим стандартларига асосланган илғор педагогик технологиялар, ўқув дасурлари ва ўқув услубий материалларни кенг жорий қилиш мақсадида хорижий ОТМ билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш.

Чет эл фуқароларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш, таълим муассасаси илмий - педагогик ходимларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида ўқитувчилик ва илмий-тадқиқотчилик ишлари давлатлараро органининг хорижий давлатларнинг таълимни бошқариш бўйича тегишли органлари орасидаги шартномалар, шунингдек, Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институтининг қонунчиликка мувофиқ чет эл фуқаролари ва хорижий юридик шахслар билан бевосита тузган шартномалари асосида амалга оширилади.

 

IХ.   Якуний қоидалар

9.1.    Институт Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигида белгиланган тартибда қуйидагиларга жавоб беради:

-  унинг ваколатига киритилган вазифаларни бажарилишига;

-   таълим жараёнида ўқув режа ва жадвалларга мувофиқ таълим дастурлари ҳажмини тўлиқ бажарилишига;

-   таълим жараёни вақтида институтда таълим олувчилар ва ходимларнинг ўз меҳнат вазифаларини бажариши билан боғлиқ ҳолда соғлигига зарар етканида, башарти зарар институт айби билан келиб чиққанлиги исботланган тақдирда ҳаёти ва соғлиғига;

- таълим олувчилар ва ходимларнинг ўз вазифаларини бажариши билан боғлиқ ҳолатларда уларнинг ҳуқуқ ва эркинликларининг бузилганлигида;

-   Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигида назарда тутилган бошқа хатти-ҳаракатларга.

9.2.   Институт Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартиб асосида қайта ташкил қилиниши ёки тугатилиши мумкин.

9.3.    Ушбу устав Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан тасдиқланиб, ўрнатилган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилгандан сўнг кучга киритилади.  Институтнинг Уставига ўзгартириш ёки қўшимчалар киритиш вазирликнинг буйруғи асосида амалга оширилади.

9.4.  Ушбу Устав институтнинг 2017 йил 28-ноябрьдаги институт Кенгаши йиғилишининг 4-сонли қарори асосида маъқулланган.

 

Ўқув ишлар бўйича проректор:                                           М.А.Жумамуратов

 

Маънавият ва маърифат

ишлари бўйича проректор:                                                  Қ.А.Қадиров

 

Илмий ишлар бўйича проректор:                                        М.А.Жалелов

 

Молия ва иқтисодиёт ишлари бўйича проректор:                        Р.Қ.Ибадуллаев