29.03.2024, Жума

Нукус шаҳар ҳокимлиги


 

­­­­­­­­

Данияров Абатбай Сапарбаевич 

Нукус шаҳар ҳокими

 Mанзил:

230103, Нукус шаҳри, А.Досназаров кўчаси, 96 уй

 Teлефон:

0(361) 222-17-75

 E-mail:


Қабул кунлари:

 Жума 10:00-12:00

  

 

Калимбетов Камал Тангирбергенович

Нукус шаҳри ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи  ўринбосари

 Mанзил:

 230103, А.Досназаров кўчаси, 96 уй

 Teлефон:

0(361) 222-51-65

 E-mail:

a.ibragimov@exat.uz

Қабул кунлари:

Чоршанба 10:00-12:00

                                                         

 


вакант

Нукус шаҳар ҳокимининг санаотни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар, ва коммунал хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари

 Mанзил:

 230103, А.Досназаров кўчаси, 96 уй

 Teлефон:

0(361) 222-25-39

 E-mail:

-

Қабул кунлари:

Сешанба 15:00-17:00


 


Ойбеков Одилбек Ойбекович 

Нукус шаҳар ҳокимининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи

 Mанзил:

 230103, А.Досназаров кўчаси, 96 уй

 Teлефон:

0(361) 222-97-98

 E-mail:

p.kudiyarov@exat.uz

Қабул кунлари:

Чоршанба 15:00-17:00

 

 



Әзиз Пиржанов Аяпбергенович 

Нукус шаҳар ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-марифий масалалари бўйича ўринбосари

 Mанзил:

 230103, А.Досназаров кўчаси, 96 уй

 Teлефон:

0(361) 222-67-52

 E-mail:

e.allanov@exat.uz, allanov@umail.uz

Қабул кунлари:

Душанба 15:00-17:00

 

 

 

 Қутлымуратова Диляфруз Султанмуратовна

Нукус шаҳар ҳокимининг ўринбосари – оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи

 Mанзил:

 230103, А.Досназаров кўчаси, 96 уй

 Teлефон:

0(361) 222-89-92

 E-mail:

Abibullaeva1974@umail.uz

Қабул кунлари:

Пайшанба 15:00-17:00

 


 Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳар ҳокими в.в.б. П.Турешов томонидан 2019 йил давомида Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳрида жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг вакиллари билан учрашувлар ўтказиш мақсадида ташкил қилинган сайёр ва оммавий қабуллар жадвали





Нукус шаҳар ҳокимининг функционал вазифалари:


 

Шаҳар ҳокими Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Республикаси Конституциялари ҳамда “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғисида”ги Қонунлари асосида фаолият олиб боради;

шаҳар иқтисодиётининг, ижтимоий ва маънавий соҳаларининг самарали фаолиятига раҳбарликни амалга оширади;

шаҳарда Ўзбекистон Республикаси Қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари, Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва фармойишлари, Қорақалпоғистон Республикаси қонунлари, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва Президиумининг қарорлари, Вазирлар Кенгашининг қарорлари ва фармойишлари ижросини ташкил этади;

Ўзбекистон Республикаси Қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва фармойишлари, Қорақалпоғистон Республикаси қонунлари, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва Жўқорғи Кенгес Президиумининг қарорлари, Вазирлар Кенгашининг қарор ва фармойишлари асосида ҳамда бошқада шаҳар ҳудудида ижро қилиниши шарт бўлган қарорлар ва фармойишлар чиқаради;

жамоат тартибига риоя этилиши ва жиноятчиликка қарши кураш, фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш, уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва саломатлигини муҳофаза этиш билан боғлиқ чора-тадбирлар кўради, табиий офатлар, эпидемиялар ва бошқа фавқулодда ҳолларда тегишли ишларни ташкил этади;

шаҳарни иқтисодий ва ижтимоий ривожлантиришнинг асосий йўналишларини, шаҳар бюджетининг асосий кўрсаткичларини ва уларнинг ижросига доир ҳисоботларни халқ депутатлари шаҳар Кенгашининг тасдиғига тақдим этади;

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раисига шаҳар ҳокими ўринбосарларини лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод этиш тўғрисида таклифлар беради;

ўз ўринбосарлари ва ижроия ҳокимияти структура бўлинмаларининг раҳбарларини лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод этиш тўғрисидаги қарорларни халқ депутатлари шаҳар Кенгаши тасдиғига тақдим этади;

шаҳар ҳокимлиги фаолиятига раҳбарлик қилади ва унинг ўз ваколотларини самарали амалга ошириш учун чора-тадбирлар белгилайди;

шаҳар ҳокими ўринбосарлари орасида вазифаларни тақсимлайди;

шаҳар ҳокимлиги мажлисларига раҳбарлик қилади;

шаҳар ҳокимлигининг тегишли комиссиялари ва кенгашларига раҳбарликни амалга оширади ва уларнинг фаолиятини мувофиқлаштириб боради;

“Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғисида”ги Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Республикаси Қонунларига асосан Халқ депутатлари шаҳар Кенгашига раҳбарлик қилади;

давлат мукофотлари билан тақдирлашга доир илтимосномаларни қараб чиқади ва Жўқорғи Кенгесга таклифлар киритади;

режалаштириш, бюджет, молия, ҳисоб-китоб, шаҳар мулкини бошқариш, мулкчиликнинг турли шаклига мансуб корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар билан ҳамжиҳатлик қилиш, ер ва бошқа табиий ресурслардан фойдаланиш, табиатни муҳофаза қилиш, қурилиш, транспорт, йўл хўжалиги ва алоқа, аҳолига коммунал, савдо ва ижтимоий-маданий хизмат кўрсатиш, аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш, қонунийлик, ҳуқуқ-тартибот ва хавфсизликни таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилиш соҳасида қонун ҳужжатларида ўз ваколатига берилган бошқа масалаларни ҳам ҳал этади.

 

Шаҳар ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича 
биринчи ўринбосарининг функционал вазифалари:

(А.А.Ибрагимов)

 

Ўзбекистон Республикаси Қонунларида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилинган ҳужжатларда белгиланадиган иқтисодий ва тадбиркорлик соҳасининг энг муҳим устувор вазифаларига мувофиқ ҳудудни комплекс ривожлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;

шаҳар миқёсида ишлаб чиқилган ва тасдиқланган мақсадли дастурларнинг ижросини таъминлайди;

макроиқтисодий кўрсаткичларини шу жумладан, ялпи ҳудудий маҳсулот, саноат, инвестиция, хизмат кўрсатиш, чакана савдо айланмаси, экспорт, инфиляция, аҳолининг бандлиги, маҳаллий бюджетнинг ҳар йилги прогноз параметрларини асосланган ҳолда ишлаб чиқиш ва унинг ижросини самарали ташкил қилиш, дебитор-кредитор қарздорликларнинг юзага келишини олдини олиш юзасидан тизимли ишларни амалга ошириш ва қарздорликни бартараф қилишнинг самарали усулларини жорий этади;

иқтисодиёт масалалари бўйича шаҳардаги корхона, ташкилот ва муассасалар, тижорат банклари иш фаолиятини мувофиқлаштириш, аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш мақсадида улар билан тижорат банклари ўртасида мулоқот ўрнатиш учун ҳар бир хонадонга банк ва молиявий хизматларни таклиф қилиш орқали имтиёзли кредитлаш дастурларини ишлаб чиқиш ва сўзсиз амалга оширади;

тармоқ ва ҳудудий бошқарув органлари узвий ҳамкорлигини йўлга кўйиш, иқтисодиётнинг барча тармоқларини, шу жумладан, базавий тармоқларининг узвий ривожланишини ишлаб чиқариш ва меҳнат ресурсларини оқилона жойлаштириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш, рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун ишлаб чиқаришни модернизациялаш, таркибий ўзгартириш ва диверсификациялашни амалга ошириш, инвестицияларни, шу жумладан тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни молиявий маблағ ҳамда замонавий технологиялар шаклида жалб қилиш, корхоналар ўртасида кооперация алоқаларини кенгайтиради;

шаҳар иқтисодиёти соҳасини комплекс ривожлантиришнинг асосий дастурларини, шу жумладан, саноат, инвестиция, маҳаллийлаштириш, айниқса пахта толасини ва мева-сабзавотни қайта ишлаш, хизматлар соҳасини ривожлантириш каби мақсадли дастурларни кафолатланган молиявий манбааларини аниқлаган ҳолда шаҳар маҳаллий бюджети параметрлари билан узвий тарзда ишлаб чиқиш ва сўзсиз амалга оширишни таъминлайди;

кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришни қўллаб-қувватлащ, уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва эркинликларининг кафолатларини таъминлаш, қулай ишбилармонлик муҳитини шакллантириш, янги корхоналар, шу жумладан, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳасида корхоналарни ташкил этиш дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, янги иш ўринларини яратиш ва аҳолининг турли қатламлари бандлиги масалаларини ҳал этиш орқали маҳаллий бюджетнинг даромад базасини кенгайтириш, маҳаллий бюджетга тушумлар ҳажмини ошириш ҳисобига маҳаллий бюджет субвенцияси ҳажмини босқичма-босқич қисқартириш ва бартараф этади;

 давлат хизматларини кўрсатиш тамойили бўйича тадбиркорлик субъектларига давлат хизматлари кўрсатувчи марказларининг ва давлат хизматлари кўрсатувчи бошқа ваколатли органларнинг фаолиятини, шунингдек, давлат органлари билан тадбиркорлик субъектлари ўртасидаги ўзаро муносабатларнинг бевосита алоқасиз шаклларини жорий этишнииг ҳолатини таҳлил қилади;

тадбиркорликни ривожлантиришдаги энг муҳим муаммолар бўйича семинарлар ва давра суҳбатларини мунтазам ўтказиш, шунингдек, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш юзасидан кўрилаётган чора-тадбирларнинг самарадорлиги тўғрисидаги материалларни оммавий ахборот воситаларида эълон қилиш йўли билан тадбиркорлик субъектлари орасида ахборот ва тушунтириш ишларини ташкил этади;

соҳага оид тегишли ташкилот ҳамда муассасаларда ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари ижросини назорат килиш, иш юритиш ва назоратни ташкил этиш бўйича меъёрий хужжатлари талаблари асосида ишни ташкил этиш ва ижро интизомини мустаҳкамлашни амалга оширади;

жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини амалдаги қонунларга мувофиқ кўриб чиқади.

 

Шаҳар ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосарининг функционал вазифалари:

(И.Р.Отегенов)

 

а) коммунал хўжалигини ислоҳ қилиш ва ривожлантириш соҳасида;

иқтисодиётни янада ислоҳ қилиш, таркибий ўзгартириш ва диверсификациялаш дастурига мувофиқ коммунал хўжалиги соҳасида ислоҳотларнинг амалга оширилишини тизимли ва комплекс ўрганишни ташкил этади ва чоралар кўради;

коммунал хизмат кўрсатиш соҳасида ривожланиш прогнозларини ва энг муҳим дастурларини бажаришини таъминлайди;

коммунал соҳада мониторингни таъминлаш, ушбу соҳадаги ҳолат ва вазиятни таҳлил этади;

коммунал хизмат кўрсатиш соҳасида ислоҳотларни чуқурлаштириш, коммунал хизмат кўрсатиш тизимини ривожлаитириш ва такомиллаштириш масалалари бўйича топшириқларни ижро этиш бўйича тегишли ташкилотлар фаолияти самарали мувофиқлаштирилишини таъминлайди;

коммунал соҳа корхоналарида ёқилғи-энергетика ресурсларини тежашга доир ташкилий-техник тадбирлар ва энергия сарфини камайтириш тармоқ дастурини амалга ошириш ишларини мувофиқлаштиради;

б) транспорт ва транспорт коммуникациялари соҳасида:

транспорт ва транспорт коммуникацияларининг барча турлари фаолияти мониторингини таъминлайди ҳамда таҳлил этади ва ушбу соҳаларда давлат сиёсатини, бошқарув шакллари, усуллари ва тузилмасини такомиллаштиришга доир таклифлар ишлаб чиқади;

транспорт соҳасининг фаолият кўрсатиши ва транспорт коммуникацияларини ривожлантириш масалалари бўйича қабул этилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг бажарилишини ташкил этади;

транспорт ва транспорт коммуникациялари соҳаси фаолияти масалаларида корхона ташкилот, муассасалар бошқа идораларнинг ўзаро ҳамкорлигини таъминлайди;

рақобат муҳитини шакллантириш, транспорт хизматлари бозоридан тенг фойдаланилишини таъминлаш юзасидан таклифлар ишлаб чиқади;

в) капитал қурилиш ва пудрат ишлари дастурлари соҳасида:

капитал қурилишда, муҳим халқ хўжалиги объектлари қурилишида, шу жумладан, ижтимоий соҳа, уй-жой ва инфратузилма объектлари қурилишида пудрат ишларини ташкил этиш соҳасида мониторингни таъминлайди ҳамда ҳолат ва вазиятни таҳлил қилади;

капитал қурилиш соҳасида ислоҳотларни чуқурлаштириш масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, Жўқорғи Кенгесининг қарорлари ва бошқа ҳужжатлари, Вазирлар Кенгашининг қарорлари ва фармойишлари, шаҳар ҳокими қарорлари, фармойишлари ва бошқа ҳужжатлари бажарилиши бўйича давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, корхона ва ташкилотлар фаолияти самарали мувофиқлаштирилишини таъминлайди;

қурилиш соҳасида хусусий ва кичик тадбиркорликни, бозор инфратузилмасини ривожлантириш бўйича ишлаб чиқилган таклифларнинг мониторингини олиб боради;

капитал қурилиш ва архитектура соҳасида хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлайди, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тусиқларни бартараф зтиш чора-тадбирлари дастури амалга оширилиши мониторингини таъминлайди ва таҳлил қилади;

г) қурилиш индустрияси ва қурилиш материаллари саноати соҳасида:

қурилиш индустрияси ва қурилиш материаллари саноатини ривожлантириш соҳасида қабул қилинган қарорлар амалга оширилишини таъминлайди;

қурилиш материаллари саноатини янги технологиялар, қурилиш асбоб-ускуналари, техника, материаллар билан таъминлашнинг комплекс дастурларини шакллантиради;

қурилиш материалларининг илғор турларини ишлаб чиқаришни ўзлаштирши, қурилиш индустрияси корхоналарида замонавий технологияларни жорий этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;

д) архитектура ва қурилиш ишларини назорат этиш соҳасида:

ягона архитектура-шаҳарсозлик сиёсати амалга оширилишини ҳамда тегишли корхоналар томонидан шаҳарсозлик фаолияти соҳасида ўзларига юкланган вазифаларнинг бажарилишини таъминлайди;

аҳоли пунктларини комплекс ривожлантириш бўйича қабул қилинаётган лойиҳа ечимларининг даражаси ва сифатини оширади;

қурилиш ишлари сифати юзасидан зарур даражада назорат ўрнатади.

соҳага оид тегишли ташкилот ҳамда муассасаларда ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари ижросини назорат килади, иш юритиш ва назоратни ташкил этиш бўйича меъёрий хужжатлари талаблари асосида ишни ташкил этади ва ижро интизомини мустахкамлайди;

жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини амалдаги қонунларга мувофиқ кўриб чиқади.

 

Шаҳар ҳокимининг инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари ҳамда туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосарининг функциинал вазифалари

(П.А.Кудияров)

 

а) инвестиция масалалари бўйича:

хорижий инвестицияларни жалб этиш, иқтисодиёт тармоқларига инвестициялар ҳажмини кенгайтиришни рағбатлантиришга қаратилган ягона давлат инвестицион сиёсатини шакллантириш ва амалга ошириш ишларида қатнашиш, ҳудудда инвестицион иқлимини янада такомиллаштириш, чет эл капитали иштирокидаги корхоналарнинг ривожланишини қўллаб-қувватлаш;

 хорижий инвестицияларни жалб қилиш соҳасида ва ҳудудда инвестицион фаолиятни кенгайтириш учун янада қулай шароитлар яратиш бўйича норматив-ҳуқуқий базани такомилллаштиришга қаратилган таклифлар киритиш;

ҳудуднинг иқтисодиётига хорижий инвестицияларни жалб қилиш ва қулай инвестицион шароит яратишга кўмаклашиш, инвестицион лойиҳаларнинг мониторинг ишларини олиб бориш, хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар ташкил этишда ва самарали фаолият олиб боришда кўмаклашиш;

чет эл инвестицияларини жалб қилишнинг асосий йўналишларини белгилаш ва амалга татбиқ этишда, шунингдек халқаро молия институтлари ва чет эл инвесторлари билан инвестициявий ҳамкорликни амалга оширишда кархоналар ва ташкилотлар, Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги дипломатик ваколатхоналари ва Ўзбекистон Республикасининг халқаро ташкилотлардаги доимий вакилларининг савдо-иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчилари билан кенг фаолиятни йўлга қўйиш;

Ўзбекистон Республикасида ва чет элларда хорижий инвесторларга мамлакатнинг иқтисодий ва инвестициявий салоҳияти ҳақида кенг ахборот (каталог, брошюра, флаэр, видиоролик) бериш мақсадида халқаро конференциялар, семинарлар, инвестиция форумларини ташкил этиш ва қатнашиш  орқали ўзаро манфаатли яқин ҳамкорликни йўлга қўйиш;

мазкур жараёнларда қатнишиш истагида бўлган тадбиркорлик субъектларининг хорижий давлатларга мақсадли сафарлар (юқори даражадаги расмий делегациялар, халқаро кўргазма, бизнес форум ва бошқалар) уюштирилишини ташкил қилиш;

ҳар йилги ҳудудий ва минтақавий инвестиция дастурларини, шу жумладан хорижий инвестициялар иштирокидаги лойиҳалар қисми бўйича шакллантириш ва мониторинг қилишда иштирок этиш;

ҳудудий инвестиция дастурлари амалга оширилишини, шахар иқтисодиётини ривожлантиришнинг ўртача ва узоқ муддатли дастурларига киритилган йирик инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга кўмаклашиш;

саноат соҳасидаги инвестиция датурлари, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш комплекс дастурлари, ишлаб чиқариш, транспорт ва алоқа, ижтимоий инфратузилмаларини ривожлантириш комплекс дастурлари билан бирга чет-эл инвестицияларини, авваламбор тўғридан-тўғри кредитларни жалб қилиш ва молиявий-техник ёрдам кўрсатиш;

чет-эл инвестицияларини жалб қилишни тизимли мониторинг қилиш орқали ҳудуд иқтисодиётига жалб қилинган хорижий инвестициялардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, хорижий капитал иштирокидаги корхоналар фаолиятини, шунингдек инвестор томонидан инвестиция мажбуриятларининг бажарилишини таҳлил қилиш, чет-эл инвестициялари иштирокидаги инвестиция лойиҳаларининг ўз вақтида ва самарали амалга оширилишига тўсқинлик қилувчи омилларни аниқлаш, кархоналар ва ташкилотларда тезкор қарор қабул қилиш бўйича таклифларни тақдим этиш;

ҳудуднинг ресурс базасини ҳисобга олган ҳолда инвестиция таклифларини ишлаб чиқиш.

б) инновацион фаолият бўйича

кархоналар ва ташкилотларида инновацион фаолиятни такомиллаштириш бўйича таклифларни йиғади ва умумлаштиради;

илғор технологияларни биринчи даражада жорий этишни талаб қиладиган тегишли тармоқ ва соҳаларни ривожлантиришнинг асосий йўналишларини белгилайди;

ҳудудий иқтисодиётни модернизация қила оладиган илмий, лойиҳа ва илмий-технологик ташкилотлари тизимини ривожлантириш, шунингдек, истиқболда илмий-техник салоҳиятни шакллантириш бўйича дастурларни ишлаб чиқади;

иқтисодиётнинг энергия ва ресурс сарфи ҳажмини қисқартириш, энергия тежайдиган технологияларни ишлаб чиқаришга кенг жорий этиш, муқобил энергия манбаларидан фойдаланишни кенгайтириш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқади;

атроф-муҳитни ифлослантириш даражасини камайтирадиган экологик тоза технологияларни қўллаган ҳолда ишлаб чиқариш қобилиятини оширишни назарда тутувчи «яшил иқтисодиёт» технологияларини жорий этишга кўмаклашади;

хизматлар соҳасини жадал ривожлантиришга ва унинг тузилмасини тубдан ўзгартиришга, энг аввало, инновацион ишланмалар ва технологияларни жорий этиш ҳисобига унинг сифатини ва ялпи ҳудудий маҳсулотни шакллантиришдаги ролини оширишга кўмаклашади;

инновацион ёндашувларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш орқали туризм соҳасининг рақобатбардошлигини оширишга кўмаклашади;

аграр секторда корхоналарнинг молиявий кўрсаткичларини яхшилаш, шунингдек, мамлакат озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш имконини берувчи инновацион ғоялар, ишланмалар ва технологияларни жорий этилишига кўмаклашиш;

манфаатдор кархоналар ва ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликда узлуксиз таълим, айниқса муҳандис-техник кадрларни тайёрлаш соҳасидаги тизимни тубдан такомиллаштириш, таълим хизматларининг ҳаммабоплиги ва сифатини ҳамда техник йўналишдаги мутахассисликнинг нуфузини ошириш бўйича таклифларни тайёрлайди;

таълим тизимида инновацияларни, шу жумладан ўқитишнинг замонавий ва интерфаол методларини жорий этиш орқали тарғиб қилади, рақамли технологиялардан кенг фойдаланишни назарда тутувчи инновацион ўқув дастурларини ишлаб чиқишни таъминлайди;

соғлиқни сақлаш тизимини жаҳон стандартларини ҳисобга олган ҳолда, шу жумладан касалликларни барвақт аниқлаш ва масофадан профилактика қилиш, шунингдек, аҳолининг узоқ умр кўриши учун қўшимча шароитлар яратиш ҳамда касаллик ва ўлим кўрсаткичларини пасайтиришни таъминлайдиган илғор технологиялар, «Ақлли тиббиёт» ва «Ягона тиббиёт ахборот маркази» концепцияларини жорий этиш орқали жадал ривожлантиришга кўмаклашиш;

мазкур концепцияларни ишлаб чиқишда халқаро ташкилот ва хорижий давлат муассасаларининг гранд маблағларини жалб қилишга эътибор қаратиш;

инсон ҳаётида экологик қулай шароитлар ва шахар ҳудудини атроф- муҳитнинг трансчегаравий ифлосланишидан ҳимоя қилиш тизимини яратиш масалаларини тизимли ва комплекс ўрганишларни ташкил этади;

инновацион ғоялар, ишланмалар ва технологияларнинг ҳар йилги ҳудудий ярмаркаларини ташкил қилади ва ўтказади, шунингдек улар доирасида тузилган шартномаларнинг бажарилишини мониторинг қилиш;

интеллектуал мулк объектига бўлган ҳуқуқни тасдиқлайдиган патент ва бошқа ҳужжатларни олиш тартиб-таомилларини соддалаштириш ва жадаллаштириш имконини берувчи қонун ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқишда иштирок этади;

 

 

в) Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш бўйича:

хусусийлаштирилган корхоналар фаолиятининг молиявий-иқтисодий ва ишлаб чиқариш кўрсаткичларини, рақобат қўмитаси, иқтисодиёт, кадастр, статистика ва солиқ органлари маълумотлари асосида доимий асосда таҳлил қилиб бориш, шу асосда фаолият кўрсатмаётган, паст рентабелли ва зарар кўриб ишлаётган корхоналарни, бўш турган ва самарасиз фойдаланилаётган объектлар ҳамда ер участкаларини аниқлаш;

янги иш жойларини яратиш, ишлаб чиқариш фаолияти самарадорлигини ошириш ва модернизациялаш ҳамда рақобатдош маҳсулот ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, рухсат берувчи ҳужжатларни олишда, коммуникацияларга уланишда ва тижорат банкларидан кредитлар ҳамда Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш жамғармаси маблағларини ажратилишида уларга кўмаклашиш мақсадида хусусийлаштирилган корхоналарни ривожлантиришнинг «йўл хариталари»ни ишлаб чиқиш ва уларни амалга оширилишни таъминлаш;

мазкур йўл хариталарини ишлаб чиқишда халқаро ташкилот ва хорижий давлат муассасаларининг гранд маблағларини жалб қилиш ҳисобидан хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш масалаларига эътибор қаратиш;

хусусийлаштирилган объектлар негизида инвестиция лойиҳаларини амалга ошираётган тадбиркорларга бизнес юритиш ва бизнес-режаларни ишлаб чиқиш асослари, тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги қонунчилик, менежмент, молиявий бошқарув ва бошқа фанларни касб-ҳунар коллежлари базасида ўтказиладиган курсларда ўқитишни ташкил қилиш, бунда тажриба алмашиш учун шахримизда ишлаётган, катта муваффақиятларга эришган тадбиркорлар ва хорижий мутахассисларни жалб этилишига кўмаклашиш;

ишини янгидан бошлаётган тадбиркорлик субъектларига бизнес-режа тайёрлаш, тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ амалий масалаларни ҳал этиш ва керакли ахборотларни олишда экспертлик, ҳуқуқий ва маслаҳат кўмаги кўрсатиш учун бизнес-инкубаторларни жалб қилади;

илгари хусусийлаштирилган бўш турган, самарасиз фойдаланилаётган объектлар ва ишлаб чиқариш майдонлари негизида тадбиркорликни ривожлантириш соҳасидаги жараёнларнинг таҳлили асосида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига таклифлар киритади;

«йўл хариталари»ни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда пайдо бўладиган муаммоларни уларнинг ваколатлари доирасида ҳал қилиш юзасидан бажарилиши мажбурий бўлган талаблар юбориш йўли билан хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш;

г) эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари бўйича:

эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналар ҳудудида, биринчи навбатда, кластер ёндашувлардан кенг фойдаланган ҳолда эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналар иштирокчилари ўртасида яқин кооперация алоқаларини йўлга қўйиш, маҳаллий хом ашё ва материаллар асосида рақобатбардош тайёр маҳсулотлар ва бутловчи буюмлар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш бўйича юқори технологияли замонавий корхоналар ташкил этилишини таъминлаш;

эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари ҳудудида жойлашган саноат корхоналари ва инфратузилма объектларида янги малакали иш ўринлари ташкил этишни таъминлаш, шу асосда шахар аҳолисининг бандлик даражасини ва даромадларини ошириш;

маҳаллий минерал-хом ашё ресурсларини чуқур қайта ишлаш ва дунёда танилган брендлар остида юқори қўшилган қийматли рақобатдош маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун ҳудудида эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари ташкил қилинган минтақалар ишлаб чиқариш ва ресурс салоҳиятидан комплекс ва самарали фойдаланишни таъминлаш;

етакчи хорижий компания ва корпорациялар иштирокида юқори технологияли замонавий инновацион ишлаб чиқаришларни ташкил этиш учун хорижий инвестициялар, авваламбор, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш бўйича энг қулай шароитлар яратиш;

ишлаб чиқариш, муҳандислик-коммуникация, йўл-транспорт ва ижтимоий инфратузилмани янада ривожлантириш, шунингдек, сифатли логистика хизматлари кўрсатиши учун замонавий инфратузилмани шакллантириш бўйича зарур чора тидбирларни амалга ошириш;

эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари йўналишлари бўйича кадрларга бўлган жорий ва истиқболдаги эҳтиёжларидан келиб чиқиб ва уларнинг эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари ҳудудида жойлашган саноат корхоналари ва инфратузилма объектларида ишлаб чиқариш амалиёти ўташини назарда тутган ҳолда, олий ва ўрта махсус касб-ҳунар таълими муассасаларида юқори малакали мутахассислар тайёрлашни йўлга қўйишга бюртмаларни шакллантирилишини таъминлаш:

кархоналар ва ташкилотлар, тижорат банклари ҳамда эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари дирекциясининг эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналарининг самарали фаолият кўрсатиши ва уларни ривожлантириш билан боғлиқ масалалар бўйича фаолиятини амалий мувофиқлаштиришни таъминлашга доир комплекс ташкилий чора-тадбирларни амалга ошириш;

барча давлат бошқаруви органлари, назорат қилувчи органлар, тижорат банкларининг эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналар ҳудудида белгиланган алоҳида солиқ, божхона ва валюта тартиб-таомиллари қўлланилиши бўйича ҳуқуқий нормалар ва қонунчилик қоидаларининг сўзсиз бажарилиши, инвестиция лойиҳаларини жадал илгари суриш, бюрократик тўсиқ ва ғовлар бартараф этилишини тизимли назорат қилиш;

эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналар ҳудудида инвестиция лойиҳалари амалга оширилишини, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари иштирокчиси бўлган хўжалик субъектларининг молиявий-хўжалик фаолияти самарадорлигини мунтазам мониторинг қилиш, кархоналар ва ташкилотлар, тижорат банклари, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари дирекциясининг улар зиммасига юклатилган вазифаларга мувофиқ амалга оширилаётган ишлар хусусида ҳисоботларини доимий эшитиш;

ҳар бир эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналаринг тармоқ ихтисослашувини ҳисобга олган ҳолда ана шу зоналарга хорижий инвесторларни жалб этиш бўйича «йўл хариталари»ни ишлаб чиқиш;

д) туризмни ривожлантириш масалалари бўйича:

ҳудудда туризм соҳасида давлат сиёсатини амалга ошириш, соҳа бўйича қабул қилинган концепция ва дастурларнинг ижросини таъминлашга қаратилган тадбирларни белгилаш ва амалга оширилишини мониторинг қилиш ҳамда умумлаштиришни таъминлаш;

чет эл мамлакатлари билан туризм соҳасида, айниқса, туристлар оқимини кўпайтириш ҳамда уларни жалб қилиш бўйича ҳамкорлик ва келишувларни ваколатли органлар билан биргаликда амалга ошириш;

туризм соҳасининг иқтисодий, экологик, ижтимоий, маданий ва бошқа йўналишлардаги инфратузилмасини такомиллаштириш ва туризм йўналишидаги диққатга сазовор жойлар, уларнинг ҳолатини яхшилаш бўйича аниқ чора-тадбирларни белгилаш, ишлаб чиқиб, тасдиққа киритиш ҳамда амалга оширилишини назорат (мониторинг) қилиш;

қўшимча туризм маршрутларини ишлаб чиқиш, чет эл ёшларини кенг жалб этиш мақсадида кўнгилочар комплекслар барпо этиш, маданий мерос объектларида халқимизнинг тарихи, турмуш тарзи, урф-одатлари, анъаналарини ўзида акс эттирган экспозицияларни ташкил этиш бўйича чора-тадбирларни белгилаш;

туризм соҳасида туризмни ривожлантиришнинг ҳудудий дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишни мувофиқлаштириш;

туризм соҳасидаги лойиҳаларга инвестиция жалб қилиш учун лойиҳаларнинг паспортларини шакллантириш ва тегишли тақдимот материалларини давлат ва зарурий хорижий тилларда тайёрлаш ҳамда инвестиция жалб қилиш бўйича бошқа чораларни кўриш;

масъул кархоналар ва ташкилотларнинг иш фаолиятини туризмни ривожлантириш масалалари бўйича мувофиқлаштириш;

туризм соҳасига замонавий ахборот-коммуникация воситаларини жалб этиш, хорижий туроператорлар ва оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорлик қилиш орқали ҳудуднинг мавжуд сайёҳлик салоҳиятини кенг ёритиш бўйича таклифлар тайёрлаш ва амалга ошириш чораларини кўради.

 

Шаҳар ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлари бўйича ўринбосарининг функционал вазифалари: 
(Е.О.Алланов)

 

а) Ёшлар сиёсати соҳасида:

ёшлар, яьни ўттиз ёшдан ошмаган шахслар, хусусан, таълим билан қамраб олинган ёшлар, уюшмаган ёшлар, ёш мутахассислар, тадбиркор ёшлар, ёш оилаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш юзасидан чора-тадбирларни амалга ошириш;

умумтаълим мактабларининг 9-синфлари битирувчиларини касбга йўналтириш ва уларни кейинчалик ўрта махсус, касб-ҳунар таълим тизимида ўқитиш билан тўлиқ қамраб олиш, касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини ишга жойлаштириш бўйича тизимли ишларни ташкил қилиш;

олий таълим йўналишлари ва олий маълумотли кадрлар тайёрлаш кўрсаткичларининг ҳудудлар бўйича оптимал тақсимоти юзасидан асосланган таклифлар ишлаб чиқиш, битирувчиларни чуқур профессионал билимларга эга бўлишларига қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш;

таълим тизимининг барча босқичларида ўқув жараёни сифатини, ўқувчи талабаларнииг давоматини таъминлаш юзасидан аниқ чоралар кўриш ва назорат қилиш, бу борада таълим муассасаси, маҳалла, нодавлат ва нотижорат ташкилотлари, профилактика инспекторлари ва ота-оналарнинг ўзаро ҳамкорликдаги ишларини мувофиқлаштириш;

аҳоли, ёшларнинг китобхонлик маданиятини юксалтириш, миллий адабиётимиз ва жаҳон адабиётининг энг яхши намуналарини кенг тарғиб қилиш, “оммавий маданият”нинг кўринишларига қарши маънавий профилактика ишларига раҳбарлик қилиш;

таълим тизимининг барча босқичларида чет тилларига, компьютер технологиялари ва интернет-ресурсларидан фойдаланишнинг илғор кўникмаларига ўргатиш бўйича комплекс чора-тадбирлар бажарилишини назорат қилиш;

ёшларни бўш вақтларини мазмунли ташкил қилиш бўйича уларнинг мулоҳазалари ва таклифларини инобатга олган ҳолда аниқ ва манзилли чора- тадбирлар дастурлари ишлаб чиқиш, турли тўгаракларга, шу жумладан, болалар мусиқа ва санъат, болалар ва ўсмирлар спорт мактабларига қамраб олиш ишларини тизимли ташкил этиш;

ёшларни юксак аҳлоқий тарбиялаш, уларни мафкуравий таҳдидлардан ҳимоя қилиш ва жамиятда юксак маънавиятни қарор топтириш борасидаги ишларга раҳбарлик қилиш;

ёшларни мустақил ҳаётга тайёрлаш, аҳолининг ижтимоий фаоллигини ошириш, ёшлар тарбияси масаласида жамоатчилик назоратини ташкил этиш, жамиятда тинчлик ва осойишталикни таъминлаш соҳасидаги вазифаларни самарали бажаришга йўналтирилган чора-тадбирларни амалга ошириш;

ота-оналарнинг педагогик маданиятини юксалтиришга, баркамол авлод тарбиясида “оила-маҳалла-таълим муассасаси” жамоат кенгаши ишларини амалга оширишга раҳбарлик қилиш;

уюшмаган ёшларнинг манфаатларини рўёбга чиқаришда иштирок этувчи давлат органлари, муассасалар ва нодавлат нотижорат ташкилотларининг фаолиятини мувофиқлаштириш ҳамда ёшларнинг ижтимоий фаоллигини оширишга қаратилган устувор йўналишларни белгилаш;

уюшмаган ёшларнинг муаммоларини аниқлаш ва ҳал қилиш учун уларнинг эҳтиёжларини аниқлаш бўйича мониторинг олиб бориш ва баҳолаш, касбга ўргатиш, ишга жойлаштириш, жумладан, кичик ва ўрта бизнес ва оилавий тадбиркорликка кенг жалб этиш, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олишга қаратилган чора-тадбирларни белгилаш;

ёшлар тадбиркорлар фаолиятини ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, ёшлар тадбиркорлигини ташкил этишда кўмаклашиш, имтиёзли кредитлар бериш, жой ажратиш, моддий ва техник воситалар билан таъминланишига доир дастурларни ишлаб чиқиш ва рўёбга чиқариш;

ёш оилаларни маънавий ва моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, улар учун муносиб уй-жой ва ижтимоий-маиший шароитларни ташкил этиш бўйича чора- тадбирлар тизимини амалга ошириш, кам таъминлаиган ёш оилаларга қонун ҳужжатларида белгилангаи тартибда моддий ёрдам бериш чораларини кўриш.

б) Ижтимоий ривожлантириш соҳасида:

аҳолига ижтимоий хизмат кўрсатиш даражаси ва сифатини ошириш, ҳаёт ва меҳнат фаолияти, малакали тиббий ёрдам олиш, маданий мерослардан баҳраманд бўлиш, жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланиш, дам олишини ташкил этиш учун қулай ташкилий-ҳуқуқий ва ижтимоий шарт-шароитларни яратиш ҳамда сифат жиҳатдан янги даражага кўтариш бўйича тизимли ишларни амалга ошириш;

аҳолининг ижтимоий эҳтиёж ва талабларини ўрганиш асосида ҳудудларда ижтимоий ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқиш ва ижросини мониторинг қилиш;

соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш, аҳолига юқори малакали тиббий ёрдамни кўрсатиш, соғлиқни сақлаш муассасаларииинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, уларни замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш ва кадрлар салоҳиятини ошириш борасида тизимли ишларни амалга ошириш;

аҳолининг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, оналар, болалар ва ўсмирлар соғлигини муҳофаза қилиш, туғма ва ирсий касалликларнинг олдини олиш, ривожланиш нуқсони бўлган болаларни тиббий-ижтимоий реабилитация қилиш сифатини ошириш, уларнинг жамият ҳаётида тўлақонли қатнашишлари учун зарур шарт-шароитларни яратиш;

спорт соҳасида олиб борилаётган ишлар кўламини янада кенгайтириш, спортнинг оммавийлигини ошириш, қизлар ўртасида спортни ривожлантириш;

аҳолининг турмуш маданиятини, ҳаёт сифатини оширишга қаратилган таълим, дам олиш ва ҳордик чиқариш, бандлик, маиший хизматлар кўрсатиш, маданият, санъат ва спорт соҳалари муассасаларидан фойдаланиш кўламини кенгайтиришга қаратилган комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш;

“Нуроний” жамғармаси ва “Маҳалла” хайрия жамоат фонди ташкилотларининг фаолиятларини мувофиқлаштириш, уларга ҳар томонлама амалий ёрдам кўрсатиш;

маҳалла, хотин-қизлар, нуронийлар, ёшлар ташкилотлари, фуқаролик жамиятлари институтлари, оммавий ахборот воситаларининг тинч осойишта ҳаётимизни асраш ва мустаҳкамлашга қаратилган вазифалар ижросини мувофиқлаштириш.

в) Маънавий-маърифий ишлар соҳасида:

аҳоли ўртасида мамлакатимизда амалга оширилаётган давлат сиёсатининг устувор йўналишлари, кенг кўламли ислоҳотларнинг моҳияти, қабул қилинган қонун ҳужжатлари ва давлат дастурлари аҳамиятининг тарғибот ва ташвиқотини ташкил қилиш;

аҳолининг маънавий-аҳлокий, диний-маърифий, маданий савиясини ошириш ва унинг доимий равишда ўсиб бораётган интеллектуал, эстетик ва маданий эҳтиёжларини таъминлаш, маънавий-маърифий меросни, урф-одат ва қадриятларни сақлаш, тарғиб қилиш ишларига раҳбарлик қилиш;

ҳудудда соғлом турмуш тарзи, миллатлараро тотувлик, ўзаро меҳр-оқибат муҳитини мустаҳкамлашга қаратилган оммавий тадбирларни тайёрлаш ва ташкил зтиш масалаларини мувофиқлаштириш, тадбирларнинг мақсадли, режали, тартибли ташкил этиш ва тарбиявий самарадорлигини таъминлаш чора-тадбирларини кўриш;

ҳудудда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, одамларни ҳушёрлик ва огоҳликка даъват этиш, ёшларда ёт ғояларга қарши мафкуравий иммунитетни мустаҳкамлаш, ҳуқуқий маданиятни юксалтириш, фуқароларда қонунга ҳурмат, ҳуқуқбузарлик ҳолатларига муросасизлик ҳиссини кучайтиришга қаратилган самарали тарғибот тизимини йўлга қўйиш;

аҳоли орасида диний экстремизм, терроризм, гиёҳвандлик, одам савдоси, ноқонуний миграция, “оммавий маданият” таҳдидларидан огоҳ қилишга қаратилган профилактик маърифий, тарбиявий чора-тадбирларга раҳбарлик қилиш;

аҳоли орасида меҳр-оқибат, меҳр-шафқат, мурувват ва ҳиммат, инсофу диёнат, виждонийлик, аҳиллик ва тотувлик, фидойилик, ватанпарварлик, олижаноблик ва бошка фазилатларни тарғиб қилиш ҳамда маънавий-маърифий ишларии ривожлантиришда маҳалла институтининг ўрни ва ролини ошириш борасидаги ишларга раҳбарлик қилиш;

соҳага оид тегишли ташкилот ҳамда муассасаларда ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари ижросини назорат килиш, иш юритиш ва назоратни ташкил этиш бўйича меъёрий ҳужжатлари талаблари асосида ишни ташкил этиш ва ижро интизомини мустахкамлаш;

жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини амалдаги қонунларга мувофиқ кўриб чиқади.

 

 

Шаҳар ҳокимининг ўринбосари – шаҳар хотин-қизлар қўмитаси раисининг функционал вазифалари: 
(Г.Г.Абибуллаева)

 

Қуйидагилар ҳоким ўринбосарининг асосий вазифалари ҳисобланади:

а) хотин-қизларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларини муҳофаза қилиш, уларнинг ижтимоий-ҳуқуқий ва ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш соҳасида:

хотин-қизларнинг мақомини, маънавий ва интеллектуал салоҳиятини ошириш, уларнинг ҳуқуқлари ва манфаатлари муҳофаза қилинишини таъминлаш, оилада ва жамиятда ҳуқуқий маданиятини, ролини ошириш;

давлат ва жамоатчилик органларини жалб этган ҳолда ёш оилаларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, улар учун муносиб ҳаётий шароитлар яратиш соҳасида комплекс тадбирларни амалга ошириш бўйича тизимли ишларни ташкил этиш;

хотин-қизлар масалалари бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда, уларнинг моҳияти ва аҳамиятини тарғиб қилиш ва тушунтиришда, уларнинг бажарилиши юзасидан жамоатчилик назоратини йўлга қўйишда фаол иштирок этиш;

қизларнинг ижодий ва интеллектуал салоҳиятини аниқлаш, ривожлантириш ва рағбатлантириш, талантли, иқтидорли қизлар захираси билан тизимли ишларни ташкил этиш мақсадида Зулфия номидаги Давлат мукофотига номзодларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш, Зулфия номидаги Давлат мукофоти бўйича шаҳар комиссияси фаолиятини такомиллаштириш;

амалий ишларда тажрибага эга бўлган ташаббускор қизлар орасидан кадрлар захирасини шакллантириш ва тегишли раҳбарлик лавозимларига уларнинг номзодларини тавсия этиш тизимини йўлга қўйиш;

хотин-қизларнинг нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолияти шаффофлигини таъминлаш, уларнинг мамлакатнинг ижтимоий-сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий ҳаётидаги фаол иштирокига кўмаклашиш ҳамда фаолиятини мувофиқлаштириш;

хотин-қизлар қўмиталари ва фуқаролик жамияти институтлари, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ўртасида хотин-қизларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларини, уларнинг оилаларини муҳофаза қилиш ишларида ижтимоий шерикликни кенгайтириш, хотин-қизларга манзилли ижтимоий ёрдам бериш бўйича ишларни ташкил этиш;

б) оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, оилаларда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш соҳасида:

оналик ва болаликни муҳофаза қилиш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг бажарилишини таъминлашда фаол қатнашиш, уларни такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш;

хотин-қизлар, энг аввало, оналар ва болаларнинг соғлиғи муҳофаза қилинишини таъминлаш, хотин-қизлар ўртасида соғлом турмуш муҳитини, турмуш маданиятини шакллантириш, уларнинг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, тиббий маданиятини ошириш, патронаж тизимини ривожлантириш ишларини такомиллаштириш;

оилавий ва хотин-қизлар спортини ривожлантириш, уларни оммалаштириш бўйича тадбирлар комплексини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

оилаларда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, хотин-қизларнинг ҳамда жамиятда ҳурматга ва катта нуфузга эга бўлган кексаларнинг ҳаётий тажрибасини фаол жалб этган ҳолда оилавий ажралишларни бартараф этиш бўйича ишларни ташкил этиш, намунали оилаларнинг ҳаётий намунасини тарғиб қилиш;

оилавий муносабатларни соғломлаштириш, никоҳ ва оила институтини мустаҳкамлаш, никоҳ шартномаларининг хусусиятлари ва шартлари, фарзандлар тарбияси учун ота-оналарнинг бевосита масъулияти, қизларни оилавий ҳаётга тайёрлаш билан боғлиқ тизимли тарғибот тадбирларини йўлга қўйиш;

маҳаллаларда аёллар ва ёшлар иштирокида маънавиятни ошириш, уларни “оммавий маданият”нинг салбий таъсиридан, миллий онгимизга хос бўлмаган диний сепаратизм, экстремизм ва терроризм, одамлар савдоси ва бошқа ёт ғоялардан муҳофаза қилиш;

ҳар томонлама камол топаётган ёш авлодни ватанпарварлик, бағрикенглик, эртанги кунга ишонч ва атрофда содир бўлаётган ҳодисаларга дахлдорлик руҳида тарбиялаш, ёшларнинг мустақил дунёқарашини, кучли ички салоҳиятини, миллий фахрланиш туйғусини ва ахлоқий-маънавий иммунитетини шакллантириш;

в) хотин-қизларни ишга жойлаштириш, уларнинг ижтимоий ва меҳнат ҳуқуқларини таъминлаш соҳасида:

бандлик дастури доирасида хотин-қизларни, айниқса касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини ишга жойлаштиришга кўмаклашиш, улар бандлигининг сифати, доимий иш ўрни билан таъминланганлиги юзасидан амалий назоратни йўлга қўйиш;

хотин-қизларнинг меҳнат ҳуқуқларини муҳофаза қилиш бўйича ишларнинг ҳолатини ўрганиш ва назорат қилиш, норасмий иш билан бандликнинг олдини олиш, меҳнат муносабатлари, шу жумладан ҳомиладор аёлларга ҳамда кичик ёшдаги болалари бўлган аёлларга қўшимча имтиёзлар беришда давлат ва нодавлат ташкилотларининг мустаҳкам ҳамкорлигини йўлга қўйиш;

тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишни хоҳлайдиган аёлларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларга имтиёзли кредитлар ажратишда кўмаклашиш, берилган имтиёзларни тўғри қўлланиш масалаларини тартибга солувчи, давлат рўйхатидан ва бошқа тартиботлардан ўтиш, меҳнат муносабатларига киришиш бўйича қонунчилик ҳужжатлари юзасидан тушунтиришлар олишда уларга ёрдам бериш.


Нукус шаҳар ҳокимлигида 30 та ходим фаолият юритади:

 

•           шаҳар ҳокими;

•            шаҳар ҳокимнинг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари

•           шаҳар ҳокимнинг санаотни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар, ва коммунал

              хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари

•           шаҳар ҳокимининг инвестициялар, инновациялар, хусусий корхоналарга кўмаклашиш ва кичик

              саноат зоналари ҳамда туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари

•           шаҳар ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-марифий             

              масалалари бўйича ўринбосари

•           шаҳар ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси;

•           ҳоким ёрдамчиси;

•           ҳокимлик ҳуқуқ-маслаҳатчиси;

•           девонхона мудири;

•             девонхона етакчи мутахассиси;

•             девонхона 1-даражали мутахассиси;

•           ташкилий-назорат гуруҳи раҳбари;

•           ташкилий-назорат гуруҳининг етакчи мутахассиси;

•           ташкилий-назорат гуруҳининг 1-даражали мутахассиси;

•            ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари бўйича бош мутахассис;

•             ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари бўйича етакчи мутахассис;

•             ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари бўйича 1-даржали мутахассис;

•           санаотни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар, ва коммунал

              хўжалиги масалалари бўйича бош мутахассис;

•           санаотни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар, ва коммунал

              хўжалиги масалалари бўйича етакчи мутахассис;

•             санаотни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар, ва коммунал

              хўжалиги масалалари бўйича 1-даражали мутахассис;

•           инвестициялар, инновациялар, хусусий корхоналарга кўмаклашиш ва кичик

               саноат зоналари ҳамда туризмни ривожлантириш масалалари бўйича бош мутахассис;

           инвестициялар, инновациялар, хусусий корхоналарга кўмаклашиш ва кичик

              саноат зоналари ҳамда туризмни ривожлантириш масалалари бўйича етакчи мутахассис;

•             ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-марифий масалалари бўйича бош

              мутахассис;

•             ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-марифий масалалари бўйича етакчи 

               мутахассис;

•           хотин-қизлар кўмитаси бош мутахассиси;

•           хотин-қизлар кўмитаси етакчи мутахассиси;

•           хотин-қизлар кўмитаси 1-даражали мутахассиси;

•            сафарбарлик ишлари ва фавқулодда вазиятлар бўйича мутахассис;

•           жамоат ташкилотлари ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича бош мутахассис;

•                      ҳокимлик қошидаги вояга етмаганлар билан ишлашиш комиссияси масъул котиби;

 

 

Нукус шаҳри ҳақида қисқача маълумот

 

Нукус шаҳри 1932 йил 1-апрелдан бошлаб Қорақалпоғистон Республикасининг пойтахти бўлиб белгиланган. Нукус шаҳри Республиканинг иқтисодий, сиёсий ва маданий марказидир. Шаҳарнинг географик ўрнашган жойи Ўзбекистоннинг шимолий-ғарб томонида Қорақалпоғистон Республикасининг марказида жойлашган. Шаҳарнинг шарқий томонида Қизил-қум чулистонлиги мавжуд.

 Шу жумладан  шаҳарнинг иқлими континентал бўлиб, ёзи қурғоқ иссиқ ва қиши совуқ.

Шаҳарнинг ер майдони 221 кв.км, 2018 йил 1-апрел ҳалотига аҳоли сони 312,1минг одам. Шаҳарда 58 та маҳалла фуқаролар йиғини бор.

Нукус шаҳрида йирик иморатлар ва меъморий обидалар қад кўтарган. Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети, Бердақ музейи, Ўқувчилар ва спорт саройлари, Нукус Аэропорти, Темир йўл вокзали, Академик лицейлар ва касб-хунар коллежлари, «Савицкий» номидаги Қорақалпоқ давлат музейи, «Тошкент» мехмонхонаси иморатлари, Улуғбек ёдгорлиги ва ҳоказо.

2003 йили Нукус шахри ўзининг 70-йиллигини нишонлаб, унда биринчи Президентимиз И.А.Каримов иштирок этдилар ва шу муносабат билан шаҳарни «Дўстлик» ордени билан мукофотлади.