24.02.2024, Шанба

Ўзбекистон миллий метрология институти Давлат корхонаси Қорақалпоғистон филиали

­­­­­­­­

Садиков Жаксылык Пердебаевич

Ўзбекистон миллий метрология институти Давлат корхонаси Қорақалпоғистон филиали бошлиғи

 Mанзил:

 230100, Нукус шаҳри, Ғарезсизлик кўчаси 57 уй

 Teлефон:

 0(361) 222-66-33

 E-mail:

 Standart.rk@exat.uzkkusm_2010@mail.ru

 Қабул кунлари:

 Чоршанба, Пайшанба 08:00-11:00

 


 Қорақалпоғистон Республикаси Стандартлаштириш ва метрология бошқармаси 


Функционал вазифалари:


Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги ("Ўзстандарт" агентлиги) стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш соҳасидаги вазифаларни ҳал қилиш учун махсус ваколат берилганЎзбекистон Республикасининг давлат бошқарув органи ҳисобланади. “Ўзстандарт” агентлиги ўз фаолиятини амалдаги Қонунчиликка кўра бевосита ва қуйи тизим ташкилотлари орқали амалга оширади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Маҳсулотлар ва хизматларнинг стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирларитўғрисида” 2004 йил 3 августдаги 373-сонли қарорига асосан “Ўзстандарт” агентлигининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

"Стандартлаштириштўғрисида", "Метрология тўғрисида", "Маҳсулотлар ва хизматларни сертификатлаштириш тўғрисида"гиЎзбекистон Республикасининг қонунлари амалда рўёбга чиқарилишини таъминлаш;

стандартлаштириш, метрология, сертификатлаштириш, халқаро стандартларни, шу жумладан сифатни бошқариш тизими бўйича халқаростандартларни қўллаш асосида маҳсулотлар сифатини ва уларнинг рақобатбардошлилигини ошириш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш;

стандартлаштириш, ўлчовлар ягоналиги, сертификатлаштириш тизимлари фаолият кўрсатишини ва ривожлантирилишини, ушбу соҳалардаги илмий-техника ахборотини аккредитация қилиш ва тарқатишни, шунингдек уларнинг халқаро, давлатлараро тизимлар ва хорижий мамлакатларнинг миллий тизимлари билан уйғунлаштирилишини таъминлаш;

маҳсулотлар, ишлар ва хизматлар хавфсизлиги ва сифати, ўлчовлар ишончсиз натижаларининг салбий оқибатларидан муҳофаза қилиш талабларига риоя этилиши юзасидан истеъмолчилар ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини таъминлаш чора-тадбирларини амалга ошириш;

стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш соҳасида кадрлар тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишишларини ташкил этиш.