28.03.2024, Пайшанба

ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР КЕНГАШИНИНГ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ




Раҳбар:

Исмаилов Амат Курбанбаевич

e-почта:

ishlar_bosh@karakalpakstan.uz, mdjumaniyazov@umail.uz

Телефон:

0(361) 222-56-07

Манзил:

203103, Нукус шаҳри, Ғарезсизлик кўчаси, 50 уй 



Ишлар Бошқармасининг функционал вазифалари тўғрисида

Н И З О М

 

1-боб. Умумий қоидалар

 

1. Ушбу Низом Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Ишлар Бошқармаси функционал вазифаларини белгилайди.


2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Ишлар Бошқарувчиси Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси ва Вазирлар Кенгаши Раисига ҳисобот беради.


3. Ишлар Бошқармаси ўз фаолиятида О`збекистон Республикаси ва Қорақалпоғистон Республикаси Конституциялари ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ва Қонунчилик палатасининг қарорларига ва бошқа ҳужжатларига, О`збекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг қарорлари ва бошқа ҳужжатларига, Вазирлар Кенгашининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек, мазкур Низомга амальқилади.


4. Ишлар Бошқарувчиси Вазирлар Кенгаши масъул ходимлари талаб даражасида фаолият юритиши ва ишларнинг ташкильетилиши ҳолати учун шахсан жавоб беради, тегишли давлат ва хо`жалик бошқаруви органлари, ташкилотларнинг фаолияти мувофиқлаштирилиши ва назорат қилинишини, Ишлар Бошқармасининг фаолиятига тааллуқли масалалар бўйича Вазирлар Кенгашига киритилган таклифлар ва ҳужжатлар лойиҳаларининг ҳар томонлама кўриб чиқилишини таъминлайди.


5.  Вазирлар Кенгаши фаолиятини ахборот-таҳлилий, ҳуқуқий, ташкилий-техник ва молиявий-хўжалик жиҳатидан таъминлайди, Вазирлар Кенгаши мажлисларини унинг регламентига мувофиқ ташкильетади, Вазирлар Кенгаши Раисининг ҳужжатлари лойиҳаларини тайёрлайди, уларни амалга ошириш юзасидан амалий чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва ижрони мунтазам равишда текшириб беради.