22.09.2019, Якшанба

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси


  • Сариев Қахраман Раматуллаевич

    • Тўғилган санаси: 07.01.1980
    • Тўғилган жойи: Тўрткул тумани
    • Маълумоти: Олий
    • Тамомлаган:
    • 2002 й. Тошкент давлат шарқшунослик институти (кундузги),
    • 2004 й. Тошкент давлат шарқшунослик институти магистратураси,
    • 2012 й. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат ва жамият қурилиши академияси
    • Меҳнат фаолияти:
    • 1998-2002 йй. - Тошкент давлат шарқшунослик институти талабаси
    • 2002-2004 йй. - Тошкент давлат шарқшунослик институти магистранти
    • 2004-2006 йй. - Тошкент шаҳар статистика бошқармаси Ташқи иқтисодий фаолият статистика бўлими мутахассиси
    • 2006-2007 йй. - Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси ташқи иқтисодий ва давлатлараро алоқалар ахборотларни тайёрлаш бўлими иқтисодчиси, ташқи иқтисодий фаолият статистика бошқармаси йетакчи мутахассиси, йиғма статистика ишлар бошқармаси етакчи мутахассиси
    • 2007-2009 йй. - Тошкент шаҳар статистика бошқармаси ташқи иқтисодий фаолият статистика бўлими бошлиғи ўринбосари, бўлим бошлиғи
    • 2009-2010 йй. - Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси ички савдо статистикаси ахборотларни тайёрлаш бўлими бошлиғи вазифасини бажарувчиси, бўлим бошлиғи
    • 2010-2011 йй. - Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси ташқи иқтисодий фаолият статистика бошқармаси бошлиғининг ўринбосари, бошлиғи
    • 2011-2012 йй. - Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат ва жамият қурилиши академияси тингловчиси
    • 2012-2013 йй. - Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси йиғма статистика ишлари бошқармаси бошлиғи
    • 2013-2014 йй. - Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси йиғма ахборот ишлари бошқармаси бошлиғи
    • 2014-2016 йй. - Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт вазири
    • 2016 й. - ҳ.в. - Қорақалпогистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси
    • Манзил: Нукус шаҳри, Ғарезсизлик кўчаси, 50 уй
    • Фуқароларни қабул қилиш кунлари: Ҳар ҳафтанинг душанба куни соат 16:00 дан 18:00 гача Вазирлар Кенгаши биноси Фуқароларни қабул қилиш хонасида (1-қават).

    Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг

    Функционал вазифалари:

     

      - Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси иқтисодиётнинг, ижтимоий ва маънавий соҳанинг самарали фаолиятига раҳбарликни амалга оширади. Ўзбекистон Республикаси қонунлари ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг бошқада қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва фармойишлари, Қорақалпоғистон Республикаси қонунлари ва Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг бошқада қарорлари, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Президиумининг қарорлари ижросини таъминлайди;

      - Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси Ўзбекистон Республикаси қонунлари ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг бошқада қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва фармойишлари, Қорақалпоғистон Республикаси қонунлари ва Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг бошқада қарорлари, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Президиумининг қарорлари асосида ҳамда уларни ижро этиб, Қорақалпоғистон Республикасининг барча ҳудудида ижро қилиниши шарт бўлган қарорлар ва фармойишлар чиқаради.

    - Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Республикаси Конституциялари ҳамда “Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши тўғрисида”ги Қонун асосида фаолият олиб боради.

    - Ҳукумат фаолиятига раҳбарлик қилади ва унинг ўз ваколотларини самарали амалга ошириш учун чора-тадбирлар қабул қилади;

    - Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига, сессиялар оралиғидаги даврда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раёсатига Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ўринбосарларини ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши аъзоларини тайинлаш ва лавозимдан озод этиш тўғрисида таклифлар беради;

    - Вазирлар Кенгаши Раиси ўринбосарлари орасида вазифаларни тақсимлайди ва кейинчалик уни Вазирлар Кенгаши Раёсатига тасдиқлашга тавсия этади;

    - Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига, сессиялар оралиғидаги даврда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раёсатига Қорақалпоғистон Республикаси вазирликларини, давлат қўмиталарини ва бошқа давлат бошқарув органларини тузиш ва тугатиш тўғрисида таклифлар киритади;

    - Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раисига туманлар ва шаҳарлар ҳокимларини тайинлаш ва лавозимидан озод этиш тўғрисида таклифлар киритади;

    - Вазирлар Кенгаши ва унинг Раёсати мажлисларига раҳбарлик қилади;

    - Вазирлар Кенгаши фаолиятида коллегияликни таъминлайди;

    - Вазирлар Кенгашининг тегишли комиссиялари ва кенгашларига раҳбарликни амалга оширади ва уларнинг фаолиятини мувофиқлаштириб боради;

    - Вазирлар Кенгаши ва унинг Раёсати мажлисида муҳокама қилишни талаб қилмайдиган давлат ва хўжалик бошқарувининг айрим масалалари бўйича қарорлар қабул қилади;

    - ўз ваколотлари доирасида қонун томонидан белгиланган бошқа ваколотларни ҳам амалга оширади.