25.11.2020, Чоршанба

Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қмлиш қўмитаси

Хожаназаров Турғанбай Жумамуратович 

Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳафоза қилиш қўмитаси  раиси

Манзил:

230100, Нукус шаҳри, Бердақ гузари рақамсиз уй

Телефон:

0 (361) 224-08-50

E-mail:

rktabiat@exat.uz

Қабул кунлари:

Среда 10:00-17:00

 


Джуманиязов Максуд Алланазарович

Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳафоза қилиш қўмитаси  раисининг биринчи ўринбосари

Манзил:

230100, Нукус шаҳри, Бердақ гузари рақамсиз уй

Телефон:

0 (361) 224-08-77

E-mail:

 nukus@uznature.uz

Қабул кунлари:

Среда 10:00-17:00




Жоллыбеков Мурат Бахтиярович

Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳафоза қилиш қўмитаси  раисининг  ўринбосари

Манзил:

230100, Нукус шаҳри, Бердақ гузари рақамсиз уй

Телефон:

0 (361) 224-08-77

E-mail:

 nukus@uznature.uz

Қабул кунлари:

Среда 10:00-17:00

ЎЗБЕКИСТОН  РЕСПУБЛИКАСИ ЭКОЛОГИЯ ВА АТРОФ МУҲИТНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИ   

Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни  муҳофаза  қилиш  қўмитаси  раисининг

Л А В О З И М  Й Ў Р И Қ Н О М А С И


I.        УМУМИЙ ҲОЛАТЛАР

 

 1. Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси раиси ўз иш фаолиятини “Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси тўғрисида”ги ва “Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси тўғрисида”ги Низомлари, бошқа атроф табиий муҳитга оид қонун ости ҳужжатлари, йўриқномаларга биноан ташкил этади.

2. Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза килиш қўмитасининг раиси Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раисига  ва унинг ўринбосарига  бўйсунади .

3. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгаши Президиуми қарорига асосланиб ишга тайинланади  ва бўшатилади.

4. Мансаби бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза килиш қўмитаси раиси Бош  Давлат  инспектори    ҳисобланади.

II. ЛАВОЗИМ  МАЖБУРИЯТЛАРИ 

   1. Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза килиш қўмитасини,  Ҳайъатни, маҳаллий жамғарма Кенгашини,  Давлат экологик экспертизаси ва экологик сертификатни бошқаради. Қорақалпоғистон Республикаси қўмитаси билан шаҳар ва туман инспекциялари, табиатдан фойдаланиш иқтисодиёти, ходимлар, ҳисобхона, ҳуқуқ, хўжалик ишлари бўлимлари, махсус  қисм  ва фуқаро мухофазаси секторлари ишларини мувофиқлаштиради.

   2. Қорақалпоғистон Республикаси миқёсида Давлат хокимияти ва давлат бошқарув органлари, фуқароларни ўз ўзини бошқариш маҳаллий органлари ва бошқа нодавлат нотижорат ташкилотлари билан ҳамкорликда табиатни муҳофаза қилиш қонунларига риоя этилиши ва атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан фойдаланишда тармоқлараро бошқарувни амалга оширилишида давлат назоратини ташкил этади.

    3. Қорақалпоғистон Республикасида ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш лойиҳа ва дастурларида ягона атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан тежаб тергаб фойдаланиш сиёсатини олиб боради.

               4.Корхона, ташкилотлар томонидан атроф табиий муҳит муҳофазаси ва табиий ресурслардан комплекс фойдаланиш, сақлаш, такрор ишлаб чиқиш борасидаги лойиҳа ва дастурларининг бажарилишини  устидан назоратни таъминлайди.

  5.Корхона, ташкилот ва бошқа табиатдан фойдаланувчилар томонидан атроф табиий муҳит муҳофазаси ва табиий ресурслардан фойдаланиш соҳасидаги лойиҳалари ва чора тадбирларини келишади ва бажарилишини устидан назорат олиб боради. Меъёрий ҳужжатларни  ва атроф муҳитни ифлослантирганлик учун компенсацион тўловлар ҳисоб-китобини тасдиқлайди ва табиий муҳит муҳофазаси ва табиий ресурслардан фойдаланиш соҳасида тегишли рухсатномаларни беради.

 6.Тупроқ, фойдали қазилмалар, сув, атмосфера ҳавоси, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсининг ҳолати бўйича мониторинг юритилишини мувофиқлаштиради, объектларнинг ифлосланиши аналитик назорат қилиш ва атроф табиий муҳит ва табиий ресурсларга зарарли таъсирлар тўғрисида маълумотлар банкини яратилишига методик раҳбарлик қилади.

 7.Янги(таъмирланаётган) объектларни, табиатни муҳофаза қилиш  иншоатларини қабул қилиш ва ишга тушуриш бўйича давлат комиссиялари ишида, барча турдаги фаолият турлари учун ер ажратиш хужжатларини келишишда қатнашади.

 8.Аҳоли орасида экологик билим ва маданиятини ошириш бўйича тарғибот ва ташвиқот  ишларини амалга оширади, ёшлар орасида экологик таълим даражасини кўтаришга кўмаклашади.

 9.Корхоналар ва ҳўжалик юритувчи субъектларда табиатни муҳофаза қилиш қонунларига риоя этилиши юзасидан комплекс текширишларни ташкиллаштиради ва уни ўтказилишини  назорат қилади.

10. Қорақалпоғистон Республикаси, шаҳар ва туман табиатни муҳофаза  қилиш инспекциялари  мутахассисларидан  ўз хизмат вазифаларини  бажармаган  холатлар  учун  тушунтиришлар  талаб қилади.          

            11.Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш Давлат қўмитаси томонидан  берилган   топшириқларни ўз вақтида  бажариши, меҳнат  ва ишлаб  чиқариш тартибига қаттиқ риоя қилиши ва ўз иш вақтидан унумли  фойдаланиши керак.

          12.Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасига Қорақалпоғистон Республикаси қўмитаси томонидан ўрнатилган тартибда ҳисобот берилишни ташкиллаштиради ва таъминлайди. 

III. ҲУҚУҚЛАРИ 

               1.Қорақалпоғистон Республикаси шаҳар ва туман миқёсида  корхоналарга, ташкилотларга мансабдор шахсларга ва жисмоний шахсларга табиатни муҳофаза қилиш борасида кўрсатмалар беради.

             2.Қорақалпоғистон Республикаси, шаҳар ва туман  ҳудудидаги  корхоналардан  Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Экология ва атроф муҳитни мухофаза қилишнинг иқтисодий механизмини амалга оширишга қаратилган қарорларига асосан  тўлов  ҳисобларини  тақдим этишларини ва тўлов маблағларининг маҳаллий жамғармага ундирилиши бўйича  маълумотларни  талаб қилади.

             3.Қорақалпоғистон Республикаси, шаҳар ва туман инспекторларининг иш режаларини бажарилишини  назорат  қилиш, уларнинг ҳисобот ишини ва инспекцион ишларини яхшилашга нисбатан ўз  таклифларини киритиш  хуқуқига эга.

 4.Табиатнинг ифлосланиши, унга етказилган зарар, ресурслардан оқилона фойдаланилмаганлиги учун юридик ва жисмоний шахсларга давогарлик қилади.

 5.Ўз ваколати доирасида Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида маъмурий жавобгарлик  бўйича ҳужжатларини кўриб чиқади ва ЎзР МЖтКга асосан маъмурий жарима солади. Зарурият бўлганда ҳужжатларни  ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига юборади.

 6.Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раҳбариятига  табиатни  муҳофаза  қилиш  борасидаги   фаолиятини  олиб бориш  мақсадида  зарур  шарт-шароит яратиб бериш учун  мурожаат қилади

IV. БИЛИМИГА  ҚЎЙИЛГАН ТАЛАБЛАР

1. Ўзбекистон Республикаси ва Қорақалпоғистон Республикаси Конституцияси, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Жўқорғи Кенгаш бошлиғи фармон, қарорлари ва фармойишларини, Олий Мажлис ва Жўқорғи Кенгаш қарорларини, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши қарорларини. Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш қонунларини, Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш Давлат  қўмитаси ва Қорақалпоғистон Республикаси қўмитаси Низомини ва меъёрий  хужжатларни, ЎзР Меҳнат Кодексини, Ходимларни аттестациядан ўтказиш тартибини, ЎзР МЖтКни, ЎзР Жиноят Кодексининг экологияга доир қисмини, хўжалик фаолиятининг атроф муҳитга ва табиий ресурсларга таъсирининг асосий кўрсатгичларини,ишлаб чиқариш корхоналарининг ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш иншоотларининг иш технологиясини билиши керак.

2. Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш Давлат қўмитаси ва  Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш қўмитасининг  буйруқларини   билиши керак.

3.Текшириш натижаларини  хужжатлаштиришни  ва кўрсатилган  камчиликларни  бартараф этиш  бўйича  ўз таклифларини  киритишни  билиши керак.

4. Атроф  муҳитни  муҳофазаси  бўйича  чиқарилган  қонунларга  асосан  маъмурий  чоралар  кўришни билиши керак. Ҳуқуқбузарлик  учун  тузилган  баённома, қарорни  хатосиз қонун ва қонун ости ҳужжатлари асосида  тўлдиришни  билиши керак.

5.Ўз иш  фаолиятини илмий  асосда  ташкил  қилиши керак.

6.Ўз устида малакасини ошириш учун ишлаши, илмий билимларни ошириши ўз мутаҳассислиги бўйича методик қўлланмаларга асосланиб иш юритиш лозим.

V. КВАЛИФИКАЦИЯГА ТАЛАБЛАР 

                  Олий    маълумотли   ёки   эколог  бўлиши  талаб   этилади. Экология ва атроф муҳитни  муҳофаза қилиш соҳасида ёки давлат бошқарув органларида 5  йилдан  кам  бўлмаган  иш  стажига эга  бўлиши  лозим.