21.10.2019, Душанба

Қорақалпоғистон Республикаси Уй-жой коммуналь хизмат кўрсатиш вазирлиги



Сеитов Розимбай Аминович

Қорақалпоғистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири

 Манзил:

230100, Қорақалпоғистон Республикаси, Нукус шаҳри, Беруний кўчаси 20-уй

 Телефон:­­

 0 (361) 226-51-50

 E-mail:

 qqr@mjko.uz

 Қабул кунлари:

 Пайшанба 09-00 дан 12-00 гача

 

 


Ҳабибуллаев Жалғасбай Жандуллаевич

Қорақалпоғистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири ўринбосари

 Манзил:

 230100, Қорақалпоғистон Республикаси, Нукус шаҳри, Беруний кўчаси 20-уй

  Телефон:­­

 0 (361) 226-51-70

 E-mail:

 i.ibragimov@exat.uz

 Қабул кунлари:

Сечанба 09-00 дан 12-00 гача

 



Қорақалпоғистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг
НИЗОМИ


1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом Озбекистон Республикаси Уй-жой коммуналь хизмат корсатиш вазирлигининг Қорақалпогистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат корсатиш вазирлигининг (кейинги ўринларда "Қорақалпоғистон вазирлиги" деб юритилади) асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари, жавобгарлигини, шунингдек фаолиятининг ташкилий асосларини белгилайди.

2. Қорақалпогистон вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Уй-жой коммуналь хизмат корсатиш тизимини боқаришни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 2017 йиль 18 апрелдаги ПФ-5017-сон Фармони ҳамда "Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммуналь хизмат корсатиш вазирлиги фаолиятини ташкиль етиш тўгрисида"ги 2017 йил 18 апрелдаги ПҚ-2900-сон Қарорига асосан ташкил қилинган.

3. Қорақалпоғистон вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммуналь хизмат корсатиш вазирлигининг таркибий тузилмаси ҳисобланади ва оз фаолияти юзасидан Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммуналь хизмат корсатиш вазирлиги (кейинги оринлирда "Вазирлик" деб юритилади) ҳамда Қорақалпогистон Республикаси Вазирлар Кенгашига ҳисобот беради.

4. Қорақалпоғистон вазирлиги таркибига қонун ҳужжатларига мувофиқ Қорақалпоғистон вазирлигининг ташкилий тузилмасига киритилган корхона ва ташкилотлар киради.

 

1. Қоракалпоғистон вазирлиги оз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси ва Қорақалпогистон Республикаси Конституциясига ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига,Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг қарорлари ва фармойишларига,Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммуналь хизмат корсатиш вазирининг буйруқ ва фармойишларига, шунингдек ушбу Низомга амал қилади.

6. Қорақалпоғистон вазирлиги оз фаолиятини Қорақалпогистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси давлат бошқарув органлари, хўжалик юритувчи субектлари ва бошқа ташкилотлар билан озаро ҳамкорликда амалга оширади.

7. Қорақалпоғистон вазирлигининг оз ваколатлари доирасида қабуль қилган қарорлари давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро етувчи хокимият органлари, шунингдек юридик ва жисмоний шахслар томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади.

1. Қорақалпоғистон вазирлиги юридик шахс ҳисобланади, мустақиль балансга, бюджет ва бошқа банк ҳисоб рақамларига, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва оз номи давлат тилида ёзилган муҳрга, шунингдек оз фаолиятини амалга ошириш учун зарур болган Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва Қорақалпогистон вазирлиги номи ёзилган бланкаларга ега болади.

Қорақалпоғистон вазирлиги қонун ҳужжатларига мувофиқ опператив бошқарув асосида моль мулкка ега бўлади.

1. Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблаглари Қорақалпогистон вазирлигини сақлаб туриш харажатларини молиялаштириш манбалари ҳисобланади.

2-боб. Қорақалпоғистон вазирлигининг асосий вазифалари ва функсиялари

Қуйидагилар Қорақалпоғистон вазирлигининг асосий вазифалари ҳисобланади:

Вазирликнинг уй-жой коммуналь хизмат корсатиш сохасидаги ягона давлат сиёсатини ҳудуд миқёсида тадбик етиш ва тармоқлараро мувофиқлаштиришни амалга ошириш;

коп хонадонли уйларнинг техник холатини мониторинг қилиш, шу жумладан, коп хонадонли уй-жой фондини мукаммал ва жорий таъмирлаш ишларини ташкил етиш;

хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари фаолиятини мувофиқлаштириш ва коп хонадонли уйларни техник холатини мониторинг қилиш;

коп хонадонли уй-жой фондини сақлаш, улардан фойдаланиш ва умумий мулкни сақлашга қаратилган мажбурий бадаллар миқдорини аниқлаш юзасидан хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларига услубий комаклашиш;

ичимлик сув ва канализация об’ектларини, иссиқлик таъминоти тизимларини аҳоли пунктларини ривожлантириш схемалари ва бош режалари билан боглаган ҳолда ривожлантириш, модернизация ва реконструксия қилиш дастурларини амалга оширилишини мониторинг қилиш;

иссиқлик таъминоти тизимида, жумладан қайта тикланадиган енергия манбаларидан фойдаланиб, енергия ва ресурсни тежайдиган янги технология ва ускуналарни жорий қилиш бойича комплекс тадбирларни амалга ошириш;

марказий қозонхоналарни, иссиқлик тармоқларини модернизация ва реконструкия қилиш, шунингдек хонадонлар ичида алоҳида иссиқлик таъминоти тизимларини орнатиш борасида Республика иссиқлик таъминотини ривожлантириш дастурларини амалга ошириш;

уй-жой коммуналь хизмат корсатиш тизимига ресурс ва енергия тежайдиган технологиялар ҳамда ускуналарни татбиқ етиш, жумладан, уй-жой коммунал хўжалиги объектларини замонавий ҳисоблаш олчов приборлари билан жиҳозлаш;

ривожланган хорижий мамлакатларнинг илгор тажрибасини инобатга олган ҳолда уй-жой коммунал хизмат корсатиш сохасида норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш бойича таклифлар киритиш;

ичимлик сув, канализация, иссиқлик таъминоти бойича корсатиладиган хизматларга тариф сиёсатини шакллантириш учун ҳамда уй-жой коммуналь хизмат корсатиш сохаси ташкилотларининг иқтисодий барқарорлигини мустаҳкамлаш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш;

қонун ҳужжатларига мувофиқ юқори ташкилотлар номенклатурасига олинган лавозимларга малакали кадрлар танлаш ва белгиланган тартибда тақдим қилиш;

уй-жой коммунал хизмат корсатиш сохасининг ҳудуддаги ташкилотлари  кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакаларини ошириш бойича еҳтиёжни органиш, шу юзасидан таклифлар киритиш;

уй-жой коммуналь хизмат корсатиш сохасининг ҳудудий ташкилотлари кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини оширишга жалб қилиш;

Қорақалпоғистон вазирлиги ва унинг ташкилий тузилмасидаги корхона ва ташкилотларларда ахборот коммуникация технологиялари фаолиятини йўлга қойиш ва барқарорлигини таъминлаш, ахборот хавфсизлигини таъминлаш бойича зарур комплекс чораларни амалга ошириш;

Қорақалпоғистон вазирлиги ва унинг ташкилий тузилмасидаги корхона ва ташкилотларларда баланс ва молиявий ҳисоботларни қабул қилиш, таҳлиль қилиш ҳамда Вазирликка тақдим қилиш;

Қорақалпоғистон вазирлиги ўзига юклатилган асосий вазифаларга мувофиқ қуйидаги функсияларни амалга оширади:

а) ҳудудда Вазирликнинг уй-жой коммуналь хизмат корсатиш фаолиятини бошқаришда:

жисмоний ва юридик шахсларнинг уй-жой коммунал хизматларга болган талабини органади ва орнатилган тартибда Вазирликка тақдим қилади;

истеъмолчиларга уй-жой коммуналь хизматлар кўрсатиш сифат даражасини ошириш ва енергия тежайдиган замонавий технологияларни жорий қилиш юзасидан таклифлар киритади;

коп хонадонли уй-жой фонди, ичимлик сув, канализация, иссиқлик таъминоти сохасида қурилиш, реконструксия ва модернизация қилишга доир дастурлар, шунингдек ҳудуднинг коммунал инфратузилмасини янада ривожлантириш схемаларини ишлаб чиқишда иштирок этади;

уй-жой коммуналь хизмат корсатиш тизимига раҳбарлик қилади, уй-жой коммуналь хизмат кўрсатиш об’ектларидан фойдаланадиган ташкилотлар фаолиятини услубий таъминлайди ва мувофиқлаштиради,

Қорақалпоғистон вазирлиги ва унинг ташкилий тузилмасидаги корхона ва ташкилотларларнинг ахоли, ижтимоий соха об’ектлари ва иқтисодиёт тармоқларига уй-жой коммунал хизмат корсатиш барқарорлигини таъминлашга доир ишларини ташкил этади;

уй-жой коммуналь хизмат корсатиш сохаси об’ектларининг барқарор фаолияти ва сохага оид норматив талабларга риоя етилишини таъминлайди;

коп хонадонли уй-жой фонди, иссиқлик таъминоти, ичимлик сув ва канализация тизимларининг техник-иқтисодий холати корсаткичларини органади ва мониторинг қилади;

уй-жой коммунал хизмат корсатиш сифатини ошириш, уларнинг турларини кенгайтириш, ишлаб чиқаришнинг моддий ва енергия исте’молини камайтириш чораларини коради ва бу сохани такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқади;

маҳаллий ижро ҳокимияти органлари ва фуқароларнинг озини ози бошқариш органлари билан хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларининг коп хонадонли уйларнинг сақланишини таъминлаш, уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш об’ектларининг барқарор ишлаши масалалари юзасидан озаро хамкорлигини йўлга қояди;

маҳаллий ижро ҳокимяти органлари билан ҳамкорликда уй-жой коммуналь хизмат кўрсатиш ташкилотлари фаолиятини яхшилаш, аҳолига хизмат корсатиш маданиятини ошириш чораларини коради;

ҳудуд аҳолисини уй-жой коммуналь хизмат кўрсатиш ташкилотларининг фаолияти тогрисида мунтазам хабардор қилади, жисмоний шахслар, шу жумладан якка тартибдаги тадбиркорлар ва юридик шахсларнинг Қорақалпогистон вазирлиги ваколатига киритилган масалаларга тааллуқли мурожаатларини (таклифлари, аризалари ва шикоятларини) қонунчиликда белгиланган тартибда кориб чиқади ва зарур чоралар коради;

юридик ва жисмоний шахсларнинг мурожаатлари билан боғлик ишлар холатини таҳлил қилади, интерфаоль "самарали алоқа" ва "виртуаль қабулхона" механизмини жорий қилади;

Қорақалпоғистон вазирлиги ва унинг ташкилий тузилмасидаги ташкилотларда мехнат мухофазаси ва хавфсизлик техникасини таъминлаш, авария ва ёнғинлар, бахциз ходисаларнинг олдини олиш тадбирлари бажарилишини таъминлайди;

оз ваколати доирасида давлат мулкини бошқаради ва тасарруф етади.

б) коп хонадонли уй-жой фондини сақлаш ва улардан фойдаланиш тизимини ривожлантириш ва такомиллаштиришда:

коп хонадонли уй-жой фондини таъмирлаш, ободонлаштириш ва ундан фойдаланиш шароитларини яхшилаш бойича дастурларни оз вақтида амалга оширилишини таъминлайди;

коп хонадонли уй-жой фондидан самарали фойдаланиш мақсадида «Таъмирлаш-тиклаш хизмати» ва "Ягона ҳисоб-китоб маркази" фаолиятини ташкиль қилади, мувофиқлаштиради ва мониторинг қилади;

коп хонадонли уй-жой фондини таъмирлаш, ободонлаштириш ва ундан фойдаланиш шароитларини яхшилаш бойича дастурларни шакллантиради ва амалга ошириш учун ажратиладиган маблаглардан самарали ҳамда мақсадли фойдаланиш чораларини коради;

коп хонадонли уйларни бошқариш ва бошқарувни амалга оширадиган ташкилотларни назорат қилиш тизимининг фаолият корсатиши, уй-жой муносабатлари иштирокчиларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тогрисида аҳолини ахборот билан таъминлайди;

аҳоли пунктларида жойлашган коп хонадонли уйларни реконструксия қилиш, улардан фойдаланиш, сақлаш ва таъмирлаш, уларнинг техник ва фойдаланиш ҳолатини яхшилаш масаласида давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро етувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштиради;

коп хонадонли уй- жой мулкдорларининг умумий мулкини сақлаш, фойдаланиш ва унинг енергетика самарадорлигини ошириш бойича бажарилиши шарт болган тадбирлар ройхатини тузади ва бажарилишини таъминлайди;

коп хонадонли уй-жои фондининг турар жойларини яшаш учун яроқсиз деб тан олиш тадбирларини белгиланган тартибда амалга оширишда иштирок етади;

коп хонадонли уй-жой фондининг авария ҳолати мониторингини олиб боради;

коп хонадонли уй-жой фондини куз-киш мавсумида барқарор ишлашга тайёрлаш борасида ишларни ташкиль қилади ва маҳаллий ижро ҳокимияти органлари, фуқароларнинг озини-ози бошқариш органлари ва хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари фаолиятини мувофиқлаштиради.

в) сув таъминоти ва канализация тизимларини ривожлантириш ва модернизация қилишда:

аҳолининг, айниқса, қишлоқ жойларида тоза ичимлик сувдан фойдаланишини яхшилашга доир комплекс чора-тадбирларни амалга оширади;

тегишли дастурлар доирасида ичимлик сув ва канализация корхонаси иштирокида сув таъминоти ва канализация иншоотлари ҳамда тармоқларини қуриш, мавжудларини модернизация ва реконструксия қилишни амалга оширади;

ичимлик сув ва канализация корхонасининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, уларни замонавий ускуналар, машина ва механизмлар, таъмирлаш-фойдаланиш ва улчаш приборлари билан жиҳозлашга доир комплекс чора-тадбирларни амалга оширади;

ичимлик сувни ишлаб чикариш ва технологик жараёнлари самарадорлигини ошириш, белгиланган талабларга мувофиқ унинг сифатини таъминлаш,

ишлаб чиқариш жараёнига енергия ва сувни тежайдиган технология ҳамда ускуналарни жорий қилишга қаратилган чора-тадбирларни амалга оширади ва мазкур фаолиятни такомиллаштириш юзасидан таклифлар киритади;

ичимлик сув ва канализация тизимларини, шу жумладан давлат-хусусий шериклик асосида бошқаришнинг бозор тамойилларига мос механизмларини жорий етилишини таъминлайди;

ичимлик сув ва канализация об’ектларини оз вақтида фойдаланишга қабуль қилиш чораларини коради;

сув қувурлари ва канализация иншоотларида енергия ва ресурсни тежайдиган янги технология ҳамда ускуналарни жорий қилишга оид тавсиялар ишлаб чиқишда иштирок етади;

марказлаштирилган сув таъминоти ва канализация об’ектларини ҳар бир аҳоли пункти бойича паспортлаштиради ҳамда паспортлаштириш натижалари асосида мунтазам янгиланадиган електрон маълумотлар базасини шакллантиради; марказлаштирилган ичимлик сув таъминоти тармогига уланган барча тоифадаги исте’молчилар учун замонавий ҳисобга олиш приборларини босқичма-босқич ўрнатиш бойича тадбирларни амалга оширилишини таъминлайди;

ичимлик сув ва канализация тизимларини ривожлантириш ва модернизация қилишга доир ажратиладиган маблаглардан самарали ва мақсадли фойдаланищда иштирок етади.

г) иссиқлик таъминоти тизимини ривожлантириш ва модернизация қилишда:

иссиқлик таъминоти тизимида, жумладан қайта тикланадиган енергия манбаларидан фойдаланиб, енергия ва ресурсни тежайдиган янги технология ва ускуналарни жорий қилиш бойича таклифлар ишлаб чиқади;

коп хонадонли уйлар қуриш, ижтимоий ва бошқа об’ектларда енергия самарадорлигини таъминлайдиган маҳаллий қозонхоналар қуриш, шунингдек хонадонлар ичида алоҳида иссиқлик таъминоти тизимларини орнатиш орқали марказлаштирилмаган иссиқлик таъминоти тизимини ривожлантириш чораларини коради;

жисмонан ва маънан ескирган, самарадорлиги паст қозонхона агрегатлари, насос ускуналари, ишдан чиққан магистраль ва тақсимлаш иссиқлик тармоқларини модернизация, реконструксия қилинишини ҳамда уларни алмаштирилишида қатнашади;

енергия ресурсларини ишлаб чиқариш ва исте’моль қилишни норматив ҳисобга олишни ёлга қойиш, абонентларни иссиқлик таъминоти хизматлари учун келиб тушадиган маблаглар ва туловларни автоматлаштирилган ҳисобга олиш тизимини жорий килинишини ташкиль етади.

д) уй-жой коммуналь хизмат корсатиш сохасида кадрлар билан ишлаш, кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкиль етишда:

тегишли давлат бошқаруви органлари билан хамкорликда Қорақалпогистон вазирлиги ва унинг ташкилий тузилмасидаги корхона ва ташкилотларда коррупсияни олдини олишга каратилган ишларни ташкиллаштиради;

уй-жой коммуналь хизмат корсатиш сохаси учун кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишга ехтиёжни органади;

уй-жой коммуналь хизмат корсатиш сохаси учун кадрлар тайёрлашни, хорижий мамлакатларда номзодларни жалб қилиш ишларини ташкиль қилади;

уй-жой коммуналь хизмат корсатиш сохаси учун кадрлар захирасини шакллантиради;

"Коммуналўкув" оқув-методик марказида уй-жой коммуналь хизмат корсатиш соҳаси мутахассислари ва хусусий уй-жойлар мулкдорлари ширкатлари ходимларини оқитиш ишларини ташкиль қилишга кўмаклашади.

3-боб. Қорақалпогистон вазирлигининг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги

11. Қорақалпогистон вазирлиги озига юкланган вазифа ва функсияларини бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга ега:

давлат ва хўжалик бошқарув органлари, маҳаллий ижро ҳокимияти органлари хай’атларининг уй-жой коммуналь хизмат корсатиш сохасида ислохотларни амалга ошириш, иқтисодиёт тармоқларида коммуналь хизматларни жорий қилиш масаласини кориб чиқиш билан боглик мажлисларида белгиланган тартибда иштирок етиш;

давлат ва хожалик бошқарув органлари, мақаллий ижро ҳокимяти органлари ва бошқа ташкилотлардан Қорақалпогистон вазирлиги ва ташкилий тузилмасидаги корхона ва ташкилотларнинг ваколатига кирадиган масалалар бойича ҳужжатлар, статистика маълумотлари, таҳлилий материаллар, хулоса ва бошқа ахборотларни сораб олиш;

давлат ва хўжалик бошқарув органлари, маҳаллий ижро ҳокимяти органлари ва идоравий мансуб ташкилотлардан ичимлик сув, канализация ва иссиқлик таъминоти об’ектларини қуриш, реконструксия қилиш, мукаммаль ва жорий таъмирлаш, коп хонадонли уй-жой фондини мукаммаль ва жорий таъмирлаш, коп хонадонли уй-жой фондига туташ ҳудудларни ободонлаштириш бойича дастурлар, чора-тадбирлар лойидаларини ишлаб чиқиш учун зарур ҳисоб-китоблар, ҳисобот маълумотлари ва бошқа материалларни олиш;

Вазирликка, давлат ва хўжалик бошқаруви органларига, маҳаллий ижро етувчи ҳокимят органларига кориб чиқиш учун Қорақалпогистон вазирлиги ваколатига кирадиган масалалар юзасидан таклифлар киритиш;

Вазирлик билан келишилган холда оз ваколати доирасида конференсия, семинар, ярмарка ва бошқа тадбирлар отказиш, шунингдек бошқа ташкилотлар томонидан отказиладиган шундай тадбирларда иштирок етиш;

қонун ҳужжатларига мувофиқ Вазирлик ва республика ташкилотлари номенклатурасига олинган лавозимларга номзодлар танлаш ва белгиланган тартибда Вазирлик ва республика ташкилотларига тақдим қилиш;

қонун ҳужжатларига мувофиқ уй-жой коммуналь хизмат корсатиш сохасида халқаро алоқаларни амалга ошириш;

қонун ҳужжатларига мувофиқ уй-жой коммуналь хизмат корсатиш сохасида фаолиятни тартибга соладиган ме’ёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни белгиланган тартибда қабуль қилиш;

белгиланган тартибда ва оз ваколатлари доирасида ме’ёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва келишишда иштирок етиш;

хорижий давлатларга Қорақалпогистон вазирлиги ва ташкилий тузилмасидаги корхона ва ташкилотларнинг мутахассисларини белгиланган тартибда юборилиши учун номзодлар корсатиш;

уй-жой коммуналь хизмат корсатиш сохасидаги қонунчилик ва норматив ҳужжатлар талабларини бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун белгиланган тартибда жавобгарликка тортиш тогрисида мутасадди ташкилотларга кориб чиқиш учун таклифлар киритиш;

коммуналь соха об’ектларини кориш сохасида шахар ва туманларнинг қонун ҳужжатларига мувофиқ тасдиқланадиган бош режалари лойиҳалари бойича хулоса беришда қатнашиш;

Қорақалпогистон вазирлиги қонунчиликка мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам ега бўлиши мумкин.

Қорақалпогистон вазирлиги қуйидагилар учун жавобгар бўлади:

Вазирликнинг уй-жой коммуналь хизмат корсатиш сохасида ягона давлат сиёсатини татбиқ етиш ва коммуналь соха фаолиятига рахбарликни амалга ошириш;

уй-жой коммуналь хизмат корсатиш сохасини ривожлантириш ва модернизация қилиш бойича комплекс дастурлар амалга оширилишини оз вақтида ва сифатли ташкиль етиш;

коп хонадонли уйлар, сув таъминоти ва канализация, иссиқлик таъминоти тизимларини бошқаришнинг самарали фаолият корсатишини таъминлаш;

фавқулодда холатларда (харбий ҳаракатлар, зилзила, сувтошқинлари, ёнғин, епидемия ва бошқалар) Вазирликни хабардор қилган холда уй-жой коммуналь хизмат корсатиш сохасининг ҳар қандай об’ектидан фойдаланиш, уларнинг фаолият юритишини чекланиши ёки тухтатилиши;

озига юкланган ва зифаларнинг самарали бажариш.

4-боб. Қорақалпогистон вазирлиги фаолиятини ташкиль етиш

1. Қорақалпогистон Вазирлигининг вазири Озбекистон Республикаси Уй-жой коммуналь хизмат корсатиш вазири билан келишилган ҳолда Қорақалпогистон Республикаси Жокорги Кенгеси томонидан лавозимга тайинланади ва ундан озод етилади.

2. Қорақалпогистон Республикаси вазирирлиги вазири оз мақомига кора Қорақалпогистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг оринбосарига тенглаштирилади.

3. Қорақалпогистон Республикаси Вазирлиги вазири белгиланган тартибда Озбекистон Республикаси Уй-жой коммуналь хизмат корсатиш вазири буйруги билан лавозимига тайинланадиган ва ундан озод қилинадиган оринбосарга ега болади.

4. Қорақалпогистон вазирлиги вазири:

Қорақалпогистон вазирлиги фаолиятига яккабошчилик асосида умумий раҳбарликни амалга оширади;

Қорақалпогистон вазирлиги ваколатига кирувчи масалалар бойича қарорлар қабуль қилади ҳамда Қорақалпогистон вазирлигига юкланган вазифалар ва функсияларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;

Қорақалпогистон вазирлиги номидан ишончномасиз ҳаракат қилади, молия хўжалик фаолиятини олиб боради, қонун ҳужжаталарига мувофиқ шартномалар тузади ва имзолайди;

Қорақалпогистон вазирлигини малакали кадрлар билан бутлайди ва улар билан белгиланган тартибда меҳнат шартномалари тузади, озгартиради ва қонун ҳужжаталарига мувофиқ шартномаларни бекор қилади;

Қорақалпогистон вазирлиги ходимлари ва болим бошлиқларининг ҳамда ташкилий тузилмасидаги корхона ва ташкилотларнинг мансабдор шахслари ваколатларини белгилайди;

Қорақалпогистон вазирлиги ходимлари ҳамда Қорақалпогистон вазирлиги ташкилий тузилмасидаги корхона ва ташкилотлар томонидан бажарилиши мажбурий болган буйруқлар (фармойишлар) чиқаради ва корсатмалар беради;

Қорақалпогистон вазирлигининг штатлар жадвалини ва харажатлар сметаси лойиҳасини тасдиқлайди ҳамда молия органлари билан келишилган ҳолда рўйхатдан отказади;

Қорақалпогистон вазирлиги ташкилий тузилмасидаги ташкилотларнинг штатлар жадвалини белгиланган тартибда тасдиқланишини таъминлайди ва уларнинг низом (устав) ини тасдиқлайди;

Қорақалпогистон вазирлигининг ва ташкилий тузилмасига кирувчи ташкилотлар ходимларини рагбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш масалаларини ҳаль қилади, ишда алоҳида орнак корсатган ходимларини Озбекистон Республикасининг фахрий унвонлари ва давлат мукофотлари билан тақдирлашга тақдим етади;

Қорақалпогистон вазирлиги ходимларини ва ташкилий тузилмасига кирувчи ташкилотлар раҳбарларини белгиланган тартибда лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод қилади;

Қорақалпогистон вазирлиги ва ташкилий тузилмасига кирувчи ташкилотларда кадрлар сиёсатини юритади ва раҳбар кадрлар захирасини яратади;

Қорақалпогистон вазирлиги мол-мулкини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тасарруф етади;

Қорақалпогистон вазирлигида ва ташкилий тузилмасига кирувчи ташкилотларда ижро интизомини мустаҳкамлаш чораларини кўради.

1. Қорақалпогистон вазирлигида озига юклатилган вазифа функсияларни самарали амалга ошириш ва келгусидаги ишларни режалаштириш, фаолиятини ривожлантириш мақсадида камида 5 кишидан иборат Ҳай’ат ташкиль қилинади.

Ҳай’ат таркиби Вазирлик билан келишилади ва Ҳай’ат йиғилишлари ҳар чорак якуни бойича, шунингдек йилда камида торт маротаба отказилади.

1. Ҳай’ат:

Озбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари ва ҳукумат қарорлари, Вазирликнинг ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорларида белгиланган вазифаларни амалга оширишда ижро интизомини мустахкамлаш, вазифаларнинг оз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш учун Қорақалпогистон вазирлиги ва тасарруфидаги ташкилотлар ходимларининг шахсий мас’улиятини ошириш билан боглик масалаларни кориб чиқади.

Ҳай’ат Қорақалпогистон вазирлиги ваколатига тегишли болган бошқа масалаларни ҳам кориб чиқишга ҳақлидир.

Ҳай’ат мажлисига Вазирлик ва Қорақалпогистон вазирлиги ваколатларига кирадиган масалалар бойича давлат ва хожалик бошқаруви органлари ҳамда бошқа ташкилотларнинг рахбарлари, мутахассислари таклиф етилиши мумкин.

Ҳай’ат аъзолари, агар мажлисда унинг таркибининг ярмидан кўпи қатнашса, ҳуқуқий ваколатли ҳисобланади. Кўриб чиқилаётган масалалар бойича қарорлар оддий кўпчиликнинг овози билан қабуль қилинади.

Ҳай’ат қарорлари Қорақалпогистон вазирлиги бошлиғининг буйруғи билан амалга оширилади.

Ҳай’ат фаолияти тартиби Ҳай’атнинг қарори билан тасдиқланадиган регламент билан белгиланади.

5-боб. Ходимлар мехнатига ҳақ толаш уларни моддий рагбатлантириш

1. Қорақалпогистон вазирлиги ва туман (шахар) булими ходимларини моддий рагбатлантириш қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.

2. Қорақалпогистон вазирлиги ва ташкилий тузилмасидаги ташкилотларнинг ходимларига толанадиган иш ҳақи қонунчиликда назарда тутилган лавозим маоши, мукофотлар, кушимча ва устама ҳақдардан иборат болади.

3. Қорақалпогистон вазирлиги ва ташкилий тузилмасидаги ташкилотларнинг ходимларига белгиланган тартибда тасдиқланган смета доирасида:

давлат муассасаларида, уй-жой коммуналь хизмат корсатиш тизимида узоқ муддат хизмат қилгани учун белгиланган тартибда ҳар чораклик мукофот толанади;

Озбекистон Республикаси Давлат бюджети маблаглари ҳисобига узоқ муддат хизмат қилгани учун мукофот олиш ҳуқуқини берувчи иш стажи белгиланган тартибда амалга оширилади;

1. Байрам саналарида, Қорақалпогистон вазирлиги ходимларига, туман (шахар) болим ходимларига штат жадвалига биноан лавозим маошининг 2 (икки) бараваригача миқдорида мукофот толаниши;

ташаббускор ва юқори малакали ходимларининг лавозим маошларига (тариф ставкасига) белгиланган тартибда шахсий устамалар белгиланади.

23. Қорақалпогистон вазирлигининг ташкилий тузилмасидаги корхона ва ташкилотларнинг моддий-техника таъминоти, шунингдек уларнинг ходимлари мехнатига ҳақ толаш тадбиркорлик фаолиятидан тушумлар, шунингдек қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади.

6-боб. Якунловчи қоида

24. Қорақалпогистон вазирлигини қайта ташкиль етиш ва тугатиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.