28.03.2024, Пайшанба

Қорақалпоғистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги





Байниязов Ғайратбай Хожанович


Қорақалпоғистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазири

 Манзил:

230103, Нукус шаҳри, А.Досназаров кўчаси 62 уй

 Телефон:­­

0(361) 222-94-16

 E-mail:

qrsport@exat.uz

   Қабул кунлари:

 Сешанба  09:00-12:00

 

 



Реймов Қаҳраман

 Шериммат ўғли


Қорақалпоғистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазири  ўринбосари

  Манзил:

230103, Нукус шаҳри, А.Досназаров кўчаси 62 уй

 Телефон:­­

0(361) 222-94-10

 E-mail:

qrsport@exat.uz

    Қабул кунлари:

 Чоршанба, пайшанба ва жума  09:00-12:00

 

Қорақалпоғистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазирининг 

функционал вазифалари


Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Республикаси Конституциялари ва қонунлари талабларига, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга риоя қилиш;

Қорақалпоғистон Республикаси фаолиятига умумий раҳбарлик қилиш 

ва назорат қилиш, уларга Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг қарор ва фармойшлари ҳамда бошқа қонун ҳужжатлари ва Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг буйруқлари билан юкланган вазифалар ва функциялар бажарилишини ташкил этиш;

туман (шаҳар) бўлимлари фаолияти билан боғлиқ прогноз кўрсаткичларига эришишни сўзсиз таъминлаш бўйича амалий чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш;

Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари ва топшириқлари ижросини таъминлаш, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳужжатлари ва топшириқлари, ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни таъминлаш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек, ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси 

ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек, барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида” 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ–2881-сон қарорига ва Вазирлар Маҳкамасининг “Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида” 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ топшириқларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши учун бошқарма бўлинмалари ходимларининг шахсий масъулиятини ошириш чора-тадбирларини кўриш;

жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳайъати қарорлари, вазир буйруқлари, вазир ва унинг ўринбосарларининг топшириқлари ўз вақтида  ва сифатли бажарилишини таъминлаш;

жисмоний тарбия ва спорт соҳасига кирадиган масалалар бўйича маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар билан ҳамкорлик қилиш;

ўз ўринбосари ваколатларини белгилаш, улар ўртасида вазифаларни тақсимлаш, вазирлик мансабдор шахсларининг ваколатларини белгилаш, туман (шаҳар) бўлимлари фаолиятининг алоҳида участкаларига раҳбарлик қилиш учун ўз ўринбосари ва бошқа мансабдор шахсларнинг шахсий жавобгарлиги даражасини белгилаш;

туман (шаҳар) жисмоний тарбия ва спорт фаолиятини режалаштиришни ташкил этиш, туман (шаҳар) жисмоний тарбия ва спорт бўлимлари ва ўз ўринбосарининг чораклик иш режаларини тасдиқлаш, уларнинг бажарилишини назорат қилишни таъминлаш;

туман (шаҳар) жисмоний тарбия ва спорт бўлимларида кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш, уларнинг самарали фаолияти учун зарур шарт-шароитлар яратиш, бўлинманинг кадрлар захирасини шакллантириш;

 вазирликнинг марказий аппарати номенклатурасига кирадиган бўш лавозимларга таклиф этилган кадрларнинг, шунингдек, туман (шаҳар) жисмоний тарбия ва спорт бўлимларига ишга қабул қилинаётган бошқа кадрларнинг профессионал, ўз ишини билиши, амалий тажрибага, юксак даражада ишлаш хусусиятларига ва маънавий-ахлоқий фазилатларга эга эканлиги кафолатини таъминлаш;

вазирлик бўлимлари ходимларини, ўз ўринбосарини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш масалаларини ҳал қилиш, шу жумладан, улар эгаллаб турган лавозимда қолиши мақсадга мувофиқлигига доир масалаларни кўриб чиқиш, уларнинг шахсий масъулиятини ошириш бўйича тизимли чора-тадбирларни амалга ошириш;

вазирлик ходимларининг Одоб-ахлоқ қоидалари талабларига риоя қилишини, туман (шаҳар) жисмоний тарбия ва спорт бўлимлари ҳамда спорт таълим муассасалари раҳбар ва ходимлари ушбу қоидаларга риоя этишини таъминлаш;

ҳуқуқни қўллаш амалиётини ва қонун ҳужжатларини такомиллаштиришга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш орқали туман (шаҳар) жисмоний тарбия ва спорт бўлимлари тизимида “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек, уларнинг содир этилишига кўмаклашувчи сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш, таҳлил қилиш, бартараф этиш;

прогноз кўрсаткичларининг бажарилишини мунтазам таҳлил қилиш ҳамда туман (шаҳар) жисмоний тарбия ва спорт бўлимлари томонидан ушбу кўрсаткичларга сўзсиз эришишни таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар кўриш бўйича таклифларни бошқармага киритиш;

вазирликнинг таркибий бўлимлари ходимлари фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини тизимли равишда танқидий таҳлил қилиш, йиғилишларда уларнинг шахсий ҳисоботларини эшитиш, уларнинг якунлари бўйича зарур чора-тадбирлар кўриш;

вазирлик фаолиятига оид масалалар бўйича қонун ҳужжатларини такомиллаштириш, шунингдек, давлат хизматлари самарадорлиги, сифати ва улардан эркин фойдаланишни ошириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ҳамда уларни кўриб чиқиш учун Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигига киритиш;

туман (шаҳар) жисмоний тарбия ва спорт бўлимлари ҳамда спорт таълим муассасалари фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш;

жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш, “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан белгиланган муддатларда ва тартибда аҳоли билан тўғридан-тўғри ва очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини мунтазам равишда шахсан қабул қилиш, шу жумладан, жойларга бориб қабул қилиш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қорақалпоғистон Республикаси Халқ қабулхоналари билан самарали ҳамкорлик қилиш, уларнинг фаолиятида фаол иштирок этиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонасидан тушган барча мурожаатларини ўз вақтида ва тўлақонли кўриб чиқиш;

вазирлик бўлимлари ходимлари лавозим маошига мукофотлар, устамалар тўлаш, уларга моддий ёрдам бериш, уларни тақдирлаш, рағбатлантириш ва уларга интизомий чора қўллаш тўғрисида қарор қабул қилиш, уларни давлат мукофотлари ва идоравий мукофотлар билан тақдирлаш тўғрисидаги таклифларни Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигига киритиш;

давлат сирини ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни ташкил этувчи маълумотларнинг ҳимоя қилинишини таъминлаш.