15.12.2019, Якшанба

Оролбўйи халқаро инновацион марказига япониялик мутахассислар ташриф буюрди

Оролбўйи халқаро инновацион марказига япониялик мутахассислар ташриф буюрди

Нукусдаги Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Оролбўйи халқаро инновацион марказида Киото университети професcори, Сув ресурсларини ўрганиш маркази мутахассиси Кенжи Танакани ва Тохоку университети доценти, сунъий йўлдош кузатуви бўйича мутахассис Йошия Тоге билан учрашув бўлиб ўтди.

Япон делегациясини Шўрланиш шароитида биодеҳқончилик халқаро марказининг Марказий Осиё ва Кавказорти давлатлари минтақавий ваколатхонаси раҳбари, профессор Кристина Тодерич қабул қилди.

Учрашув Шўрланиш шароитида биодеҳқончилик халқаро марказининг Марказий Осиё ва Кавказорти давлатлари минтақавий ваколатхонаси дастури доирасида Оролбўйи халқаро инновацион марказининг ишлаб чиқариш майдонида бўлди. Япониялик меҳмонлар халқаро инновацион марказ кўчатхонасида етиштирилаётган тузга ва қурғоқчиликка чидамли ўсимликлар ниҳолларини кўздан кечирди.

photo5203952448404826723.jpg

Япониялик олимлар Шўрланиш шароитида биодеҳқончилик халқаро марказининг Марказий Осиё ва Кавказорти давлатлари бўйича ҳудудий ваколатхонаси иштирокида илмий-тадқиқот ишларини амалга оширишни режалаштирмоқда. 

Суҳбат чоғида Мўйноқ туманида гидрометеопост ташкил этиш масаласи кўриб чиқилди. Бундан ташқари, Орол денгизининг қуриган тубидаги шўр тупроқдан туз ва гербецидларни ажратиб олишга ёрдам берувчи технологияни яратиш ҳамда муқобил энергия ҳисобидан ишловчи иссиқхона қуриш имкониятлари муҳокама этилди.

ЎзА