15.12.2019, Якшанба

Алимент пулларини ўз вақтида тўламаган отага маъмурий қамоқ жазоси кўлланилди


 Мажбурий ижро бюроси Хўжайли туман бўлими иш юритувига фуқоралик ишлари бўйича Нукус туманлараро судининг 2018 йил 15 май кунги қарздор А.Ж дан ундирувчи Т.М. нинг фойдасига унинг тарбиясидаги бир фарзанди таъминоти учун алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати 2018 йил 22-май куни келиб тушди.


Мазкур ижро ҳужжати юзасидан олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздор А.Ж га алимент тўлаши тўғрисида бир неча бор огоҳлантириш берилишига қарамасдан 7 ой 15 кун давомида алимент пулларини тўлашдан бош тортиб келган.


     2019 йил 18 январь куни қарздор А.Ж га нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 474-моддасига асосан маъмурий жавобгарлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақида қарор қабул қилиниб, маъмурий судига юборилди.

Суд қарорига асосан қарздор А.Ж  Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 474-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этганликда айбли деб топиб унга нисбатан 15 (ўн беш сутка) муддатга маъмурий камоқ жазоси тайинланган.

 

 

                                                                          МИБ ҚР бошқармаси матбуот хизмати