23.10.2021, Шанба

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисига янги ўринбосар тайинланди

Ембергенов Женгис Сағинбаевич – Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши  Раисининг Саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалиги масалалари бўйича янги ўринбосари лавозимига тайинланди.


Ембергенов Женгис Сағинбаевич –  ушбу кунгача Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш вазири лавозимида фаолият юритиб келди.

Таъкидлаш жоизки,  Ембергенов Женгис Сағинбаевич 2012-2017 йиллар давомида айни ушбу, яъни Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг Капитал қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик ва ободонлаштириш масалалари бўйича  биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Маълумот ўрнида, жорий кунгача ушбу лавозимда Нагметов Сабур Идрисович ишлаб келди.



Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Ахборот хизмати