29.03.2024, Жума

Қорақалпоғистон Республикасида давлат фуқаролик хизматчилари томонидан одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этилишини таъминлаш масалаларига бағишланган ўқув-семинари бўлиб ўтди

Қорақалпоғистон Республикасида давлат фуқаролик хизматчилари томонидан одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этилишини таъминлаш масалаларига бағишланган ўқув-семинари бўлиб ўтди

 

Бугун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 14 октябрдаги “Давлат фуқаролик хизматчилари томонидан одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этилишини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 595-сон қарори мазмун-моҳиятини тушунтириш юзасидан ўқув-семинари ўтказилди.



Ўқув-семинарига Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарлари, кадрлар, юридик хизмат, жамоатчилик билан алоқалар, жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари билан ишлаш, коррупцияга қарши ички назорат тузилмалари хизматларининг раҳбарлари ва ходимлари, студиялардан туман (шаҳар) ҳокимликлари, ҳоким ўринбосарлари, сектор раҳбарлари, давлат органлари ва ташкилотларининг туман (шаҳар) бўлимлари  раҳбар ва ходимлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.



Семинарни Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси ўринбосари Р.Зарекеев очиб берди ва бошқариб борди.



Ўтказилган тарғибот тадбирида Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси филиали раҳбари С.Данияров, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Давлат хизматлари департаменти бошлиғи С.Абдуллаев, Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юристлар малакасини ошириш марказининг катта ўқитувчиси В.Усмонов ва Қорақалпоғистон Республикаси адлия вазири ўринбосари Э.Турсуновлар  томонидан Қарорнинг мазмун-моҳияти ва аҳамияти, қабул қилиш зарурияти, Қарор ижросини сўзсиз таъминлаш юзасидан биринчи навбатдаги вазифалар, давлат фуқаролик хизматчиларининг касбий маданияти, хизмат фаолиятидаги ва хизматдан ташқари одоб-аҳлоқи, ташқи кўриниш ва кийиниш услубига оид қоидалар, жамоатчилик вакиллари билан ишлаш, манфаатлар тўқнашуви ва коррупциянинг олдини олиш ҳамда одоб-аҳлоқ комиссиялари фаолияти бўйича батафсил маълумотлар берилди.



Ўқув-семинари давомида иштирокчилар ўзларининг қизиқтирган саволларига жавоблар олди.