29.03.2024, Жума

Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида


 Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг кичик мажилислар залида

- ёшлларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга,

- уларни доимий иш ўрни билан таъминлашга,

- ўларни қийнаб келаётган муаммоларини ҳал қилишга алоҳида эътибор қаратилиб, бу борада кенг кўламли ишларнинг амалга оширилиши юзасидан видеоселектор ўтказилди.


Унда, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурор ўринбосари С.Артиқова, Вазирлар Кенгашининг Раиси Қ.Сариев ва штаб аъзолари  иштирок этиб, бугунги кунда ҳар қандай жамиятнинг ривожланиши – ёш авлодга бўлган эътибори, уларга яратилган имкониятлардан ёшлар қандай фойдаланмоқда ҳамда ёшлар билан ишлаш орқали уларга амалий ёрдам кўрсатиш ишлари ҳар томонлама таҳлили кўриб чиқилди.

Шунингдек, ёшлар билан ишлашда йўл қўйилган камчиликларни ўз вақтида бартараф этиш бўйича таклифлар тингланиб, чора тадбирлар режаси белгилаб олинди.